HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_716📘

#ТОАМЛАНИШ ДУОСИ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачон бирингиз таом еса, «Эй бор Худоё! Буни бизга баракали қилиб бергин. Бизларни бундан яхшиси ила таомлантиргин», десин. Қачон сут ила суғорилса, «Эй бор Худоё! Буни бизга баракали қилиб бергин. Ундан бизга зиёда қилгин», десин. Чунки таом ва шаробдан бирортаси сутчалик кифояли эмас».

(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).

📝Шарҳ:

Ушбу сарлавҳа остида келган барча ривоятларда таом еб, шароб ичган банда ўзини ризқлантирган ва сероб қилган Розиқига ҳамду сано,шукрмақтов айтишининг бир неча хил сийғалари келмоқда. Лекин ҳаммасида ҳам, еб-ичган инсон Аллоҳ таолога ҳамд айтиши лозимлиги маъноси бор. Еб-ичгандан кейин ҳамд айтишда Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзи ризқ берувчи зот эканини эътироф қилиш бор. Шу билан бирга, бу ишда Аллоҳ таолога шукрни доимий янгилаб туриш маъноси ҳам бор. Шукр қилган бандага эса, Аллоҳнинг Ўзи неъматларини зиёда қилиб беришни ваъда қилган. Шу билан бир вақтда, Аллоҳ берган неъматларни ебичиб, улардан баҳраманд бўлиб туриб, у Зотга ҳамд айтмаслик, шукр қилмаслик, ўтакетган нонкўрлик эканини ҳам таъкидлашимиз лозим. Бу бобда келтирилмаган бўлса ҳам, бошқа ҳадиси шарифларда еб-ичиб, ҳамд айтмай туриб кетган одам худди ҳаром таом ёки чўчқанинг гўшти устидан тургандек бўлиши таъкидланган. Шунинг учун еб-ичгандан кейин Аллоҳга ҳамд айтишни ҳеч қачон канда қилмаслик керак. Бизнинг диёрларимизда юқорида ўтган дуолар ичидан «Бизни таомлантирган, сероблантирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деган дуо кенг тарқалган. Ана ўша дуони ёдлаб олиш қийин эмас. Ҳар биримиз овқатдан кейин Аллоҳ таолога ҳамд айтишни канда қилмаслигимиз, болаларимизга, яқинларимизга ҳам ўргатиб боришимиз лозим.

Манба:
Ҳадис ва Ҳаёт 16📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚