Prokuratura Departamenti
18.1K subscribers
6.43K photos
856 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “H.О.” МЧЖга қарашли савдо дўкони раҳбари С.В. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 80 дона “Vodka Русская” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини фуқаро А.А.га 1,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан умумий қиймати 123 млн сўмлик қалбаки акциз маркали 26 турдаги жами 4 425 дона алкоголь ҳамда 12 турдаги 166 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.D.” МЧЖ раҳбари Х.С. Урганч шаҳридаги савдо шохобчасида ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий қиймати 71,6 млн сўмлик 97 турдаги жами 150 та қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Навқирон” МФЙ ҳудудида тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган К.Э. ва С.Д. харидор А.З.га “Esse Change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан 141 турдаги 905 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “M.2.” МЧЖга тегишли савдо дўкони сотувчиси А.К. ҳеч қандай ҳужжатсиз 5 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини фуқаро А.Б.га сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан 19 турдаги жами 269 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ховос туманида 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ховос туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.Z.” МЧЖ раҳбари М.Д. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, унга  800 АҚШ доллари эвазига банк муассасасида ишловчи танишлари ёрдамида 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб беришини айтиб, муқаддам 3 млн сўмни қўлга киритиб, яна 7,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Жиззах вилоятида 3 500 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Ш.Рашидов туманида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Б.А. ва С.Н. жами 2 500 қути “Esse Change” ҳамда 1 000 қути “Milano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини фуқаро А.А.га  100 млн сўмга сотишга келишиб, акциз маркасиз маҳсулотларни етказиб бериш хизмати учун 7 млн сўм, жами 107 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
АҚШ ва Швеция давлатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.К. фуқаро Л.К.нинг ишончига кириб, уни 19 000 АҚШ доллари эвазига Туркия ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига олиб ўтиб, ушбу давлатда ишга жойлаштиришини айтиб, олдиндан 6 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро У.Э. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Туркия давлати орқали Швеция давлатига ишлаш учун юборишини ваъда қилиб, жами 14 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.  
   
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро  Г.С. 1 008 дона “Редуксин лайт” ҳамда 1 020 дона “Pro Lipolytic” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 7,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “S.B.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.У. харидорга 45 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 700 минг сўмга сотган вақтда ушланиб, дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Тахиатош ва Қўнғирот тумани бўлимлари томонидан ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “N-F.” ҳамда “Д.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчилари фуқаролар Р.Ж. ва Д.С.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган дори воситаларини сотган вақтларида ушланиб, ушбу дорихоналардан жами 48 та дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Қалбаки спиртли ичимликларнинг савдосига қарши кўрилаётган чора-тадбирлар

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Фарғона вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Алкоголь “Қора бозори”га барҳам бериш чоралари муҳокама қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментида алкоголь соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи савдо субъектлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда республикада фаолият кўрсатувчи 7 та истеъмол этил спирти, 37 та алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда 143 та улгуржи савдо субъектлари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчиларига Алкоголь ва тамаки соҳасини тартибга солиш борасида жорий йил 3 июнда қабул қилинган Фармон ва Қарорнинг мазмун-моҳияти ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш тартиби тушунтирилди ҳамда ноқонуний айланмаларга чек қўйиш юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида мисоллар келтирилди.

Маълумот учун, Департамент органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 14 та яширин ишлаб чиқариш, 12 та ноқонуний сақлаш (яма), 207 та ноқонуний савдо фаолиятига чек қўйилиб, 175,5 минг дона алкоголь, 2 тонна спирт, 13 минг дона этикетка, 12 минг дона қалбаки акциз марка мусодара қилинган.

Шунингдек, баъзи корхоналар ноқонуний ишлаб чиқариш
фаолияти
билан шуғулланиб келаётганлиги, кирим қилинмаган ва қалбаки алкоголь маҳсулотлари улгуржи савдосига йўл қўйилаётганлиги кўрсатиб ўтилиб, ҳар бир ишлаб чиқарувчи ва улгуржи савдо субъектлари қатъий огоҳлантирилди.

Учрашув якунида соҳадаги муаммолар муҳокама қилиниб, алкоголь “Қора бозори”га барҳам бериш, ишлаб чиқариш суръатини ошириш, миллий брендни ривожлантириш ва экспортни ошириш масалаларини ҳамкорликда амалга ошириш чоралари келишиб олинди.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Тошкент туманида 267,9 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.E.” МЧЖ раҳбари Н.И. МЧЖга қарашли иссиқхонани марказлаштирилган коммунал сув таъминоти тизимига ўзбошимчалик билан улаб, 267,9 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz