Prokuratura Departamenti
18.1K subscribers
6.43K photos
856 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Х. ва М.Р. жами 3 800 АҚШ долларини фуқаро Ш.А.дан 48,5 млн  сўмга сотиб олган вақтларидан ушланиб, уларнинг ёнидан 50,7 млн сўм, 150 АҚШ доллари, 15 Россия рубли, 1 Евро ҳамда 1 дона пул санаш ускунаси ашёвий далил сифатидан олинган.

Департаментнинг Гурлан туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Х. фуқаро Ў.У.дан 3 200 АҚШ долларини 40,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.Х. жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро А.А.дан 39 млн сўмга сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Ў. ва Г.Б. жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро А.З.га 39,2 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан 9,3 млн сўм ва 3 570 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси, Чуст ва Мингбулоқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “N.O.” хусусий корхонаси ҳамда “M.I.” МЧЖга қарашли алкоголь маҳсулотлари савдо дўконларида 13 турдаги жами 953 дона турли ҳажмдаги қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирида “S.Ch.” МЧЖ раҳбари О.Ж. савдо дўконида жами 576 дона “Қаратау” ва “Stolichnaya” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Амударё туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "X." оилавий корхонасига қарашли савдо дўконидан қўлбола усулда тайёрланган жами 302 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Андижон туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.С. фуқаро А.Р.га чет элда ишлаб чиқарилган 5 турдаги жами 52 дона  алкоголь маҳсулотларини 40,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Андижон вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сирдарё вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор, Учтепа, Юнусобод ва Миробод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу ҳудудлардаги “O.T.”, “А.В.”, “Е.В.” ва “К.Т.” МЧЖларга қарашли алкоголь маҳсулотлари савдо дўконларида 33 турдаги жами 1 047 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Учқўрғон, Норин ва Янгиқўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “Q.Sh.”, “Ж.И.” ва “O`.A.” МЧЖларга қарашли алкоголь маҳсулотлари савдо дўконида 25 турдаги жами 218 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Хўжайли туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро Ў.С. фуқаро С.Аб.га қўлбола усулда тайёрланган жами 180 дона “Қаратау” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини 4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Хоразм вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz