Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “Х.Д.” ва бошқалар “Экин-текин” МФЙ ҳудудидаги нодавлат мактабгача таълим муассасасида табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан ўғридан-тўғри уланиб, 169,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро П.М. “Ёшлик” МФЙ ҳудудидаги новвойхонада табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 134,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Хоразм вилоятида ноқонуний равишда этил спиртини сотган шахслар ушланди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Б. (муқаддам судланган) фуқаро Т.П.га 1 200 литр этил спиртини 52 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 52 млн сўмни олиб 500 литр спиртни берган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Б. ва М.А. 50 дона “Габатен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро С.Р.га сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментининг Гулистон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар У.С. А.Г. ва А.К. 46 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқарога сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда
фуқаро С.А.нинг бошқарувидаги “Оникс” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, автотранспорт воситаси салонида 930 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган воситаларни ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Гиёҳвандлик воситаларининг йўқотилиши билан боғлиқ ҳолат фош этилди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 275-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чимбой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Чимбой тумани соғлиқни сақлаш бўлими мансабдор шахслари томонидан махсус рухсатномаси бўлмаган 3 нафар палата ҳамширасига бўлимда сақланиб келинаётган гиёҳвандлик воситалари ишониб топширганликлари оқибатида 3 дона “Промедол 2% 1мл” номли гиёҳвандлик воситалари йўқолганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 275-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Тошкент шаҳри
Фирибгарлик ҳамда коррупция билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди
👉@Department_uz
“Умра” зиёратига юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.И. 2 нафар фуқарони “Умра” зиёратига юбориши эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Олтинни ноқонуний қазиб олиш ва қумдан ажратиш ҳолатлари фош этилди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 196-2-моддаси (фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Томди тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.И. ва бошқалар “Бессопан” саноат майдони ҳудудидан таркибида умумий баҳоси 569,8 млн сўмлик 315,1 грамм олтин моддаси бўлган 5 200 кг маъданли тошларни ноқонуний равишда қазиб олган вақтида ушланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Конимех тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.Т. ва Т.Ғ. ўзаро тил бириктириб, “Караката” ОФЙ ҳудудида таркибида олтин моддаси бўлган қум ва тошларни олтин изловчилар усулида махсус ускуналар орқали қазиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланган.
Департаментнинг Хатирчи тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро У.Р. “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ундан таркибида олтин зарралари бўлган 160 кг қум-тошлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, фуқаро С.Х. ҳам “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ундан таркибида олтин зарралари бўлган 300 кг қум-тошлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 196-2-моддаси (фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. “Қалқон” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода сув таъминоти тизимига ўзбошимчалик билан уланиб, 350,8 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Forwarded from Rasmiy axborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yakuniga yetayotgan hafta avvalida Saida Mirziyoyeva Xorazm viloyatiga safar qildi.
Tashrif davomida ta’mirtalab ta’lim muassasalari ko‘zdan kechirilib, hududlarda ichimlik suvi ta’minotini yaxshilash bo‘yicha loyihalar o‘rganilgan.
Prezident Administratsiyasi rahbarining viloyatdagi tashabbuslari haqida «Missiya»ning navbatdagi sonida tez orada tomosha qilishingiz mumkin.
https://t.me/Rasmiy_axborot_official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Молиявий саводхонлик" олимпиадасининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда
Олимпиада ташаббускори Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан олимпиада ғолиблари ҳамда ташкилотчиларига қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилади.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида мамлакатимизда коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш, молиявий саводхонликни ошириш мақсадида республика олий таълим ташкилотларининг иқтидорли ёшлари ўртасида молиявий саводхонлик бўйича туркум фан олимпиадалари ташкил этилди. Мазкур танловнинг университет босқичи апрель ойида муваффақиятли ўтказилди. Бугун эса олимпиаданинг якуний республика босқичи Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтмоқда. Олимпиада 6 та йўналишда ташкил этилган бўлиб, унда республика бўйлаб сараланган иқтидорли талабалар иштирок этмоқда.
Олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг мураббийлари қонунчиликда белгиланган миқдор ва тартиблар асосида рағбатлантирилади.
Олимпиада ташаббускори Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан олимпиада ғолиблари ҳамда ташкилотчиларига қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилади.
👉@Department_uz
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
3-4-may kunlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Samarqandda boʻlib oʻtadigan Osiyo taraqqiyot banki Boshqaruvchilar kengashining 59-yillik yigʻilishi tadbirlarida ishtirok etadi.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 3–4 мая примет участие в мероприятиях 59-го ежегодного заседания Совета управляющих Азиатского банка развития в городе Самарканде.
#Mirziyoyev #sammit #OTB #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X