Prokuratura Departamenti
18.1K subscribers
6.43K photos
856 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Тошкент шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Поп туманида 15 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда  фуқаро Ш.Ш. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, унга “Қўшминор МФЙ” ҳудудидаги тумани ҳокимлиги захирасидаги 15 сотих ер майдонини 30 000 АҚШ доллари эвазига ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришини айтиб, шундан 1 500 АҚШ доллари ва 12,7 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.А. ва Д.Н. жами 3 400 АҚШ долларини фуқаро Ф.О.га 43 млн  сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ж.Ў. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро Б.А.га 38,4 млн  сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Самарқанд вилоятида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Юнусобод тумани ва Андижон шаҳрида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадонлар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими, ДХХ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Чингиз Айтматов” кўчасида яшовчи А.Р. ўз уйининг ертўласида  4 та тўпламдаги “Antminer” ва “Bitmain Technologies” майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, жами 236,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими, ДХХ, ИИБ ва “Ўзэнергоинспекция” ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда “Навбаҳор” ҳамда “Ҳамкорлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи 2 нафар фуқаро ўз уйларида жами 11 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, жами 159,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

👉@Department_uz
Қалбаки акциз маркали ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.B.” МЧЖ раҳбари Ф.Х.  спиртли ичимликлар савдо дўконида 9 турдаги жами 495 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. 

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Б. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Қамаши тумани  “Сарбозор” МФЙ ҳудудида жами 100 дона “Yangi Shahrisabz” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини фуқаро Т.Т.га 1,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 21 турдаги жами 305 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A-S.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Д.Х. ҳеч қандай ҳужжатсиз “Журавли” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан 13 хил турдаги жами 230 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, “Юлдуз” МФЙдаги хонадонда яшовчи О.А. (муқаддам судланган) ўз уйида яширин цех ташкил этиб, фуқаро А.А.га қўлбола усулда тайёрланган истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу хонадондан 69,2 литр спирт ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қўшработ туманида 1,1 млрд сўмлик кредитни ўзлаштирган МЧЖлар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.B.” МЧЖ ва “K.N.” деҳқон хўжалиги раҳбари Д.Б., “N.Z.” МЧЖ раҳбари Б.Д. ва бошқалар тижорат банки ҳудудий филиалидан ажратилган кредит эвазига бурғулаш ускуналарни сотиб олмасдан расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 1,1 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Хоразм вилоятида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табиий газ – осонлик билан эришиладиган неъмат эмас

Газни ер қаъридан қазиб олишдан тортиб хонадонга етказиб беришгача бўлган занжирда минглаб инсонларнинг меҳнати ётади. Бу табиий ресурсни тежаб ишлатиш орқали уларнинг меҳнатини қадрлаган бўламиз.

Бош прокуратура
Энергетика вазирлиги


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt