Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.33K photos
831 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Молиявий хавфсизлик бўйича II халқаро олимпиада ҳафталигида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида бошланган молиявий ҳавфсизлик бўйича  II Халқаро олимпиадада Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.

Мазкур олимпиадада МДҲ ҳамда БРИКС ташкилотларига аъзо 12 та давлатнинг 500 нафар талаба ҳамда ўқувчилари иштирок этиб, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш йўналишида куч синашади.

Ушбу олимпиадада мамлакат босқичида ғолиб бўлган ҳамда Департаментнинг малакали ходимлари ёрдамида қўшимча тайёргарликдан ўтган ТДИУ, ТДЮУ, ТАТУ, Тошкент молия ҳамда Фискал институтидан жами 10 нафар талаба Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.

Шунингдек, ҳафталик доирасида талабалар ва олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари учун конференциялар, мастер класслар ҳамда МДҲга аъзо давлатларнинг Молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари Кенгаши ва Халқаро тармоқ институтининг Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтади.

👉@Department_uz
Кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Самарқанд вилоят Амалиёт бўлимининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу Амалиёт бўлими масъул шахслари кредит ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича таъминотни танлаш ва қабул қилиш тўғрисидаги талабларга амал қилмаганликлари оқибатида “J.Ch.” МЧЖга савдо ва айланма маблағларини тўлдириш учун ажратилган 1,8 млрд сўм кредит маблағлари мақсадсиз сарфланиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан  АТБ “InFinBank” Сергели филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.П. ва бошқалар, ўзаро тил бириктириб, ушбу банк филиалидан ажратилган 408,8 млн сўм кредит ҳисобидан харид қилинган 5 дона “NEXIA-3” русумли автомашинани сохта ҳужжатлар орқали гаровга қўйилишини таъминламасдан бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “P.I.” МЧЖ иш бошқарувчиси М.Э. ҳудудий тижорат банки филиалидан имтиёзли шартлар асосида 6 нафар фуқарога ажратилган 166,7 млн сўм кредит маблағи эвазига наслли чорва молини етказиб бермасдан, кредит маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланклар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратура томонидан маданий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш чораларининг кучайтириш мақсадида “Маданий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш чораларининг кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси маданий бойликларни қонунга хилоф равишда эгаллаганлик, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар халқларининг маданий бойликларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтармаслик, қонунга хилоф равишда моддий маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи янги моддалар билан тўлдирилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматга эга бўлган ашё ёки ҳужжатларни қонунга хилоф равишда эгаллаш, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар халқларининг бадиий, тарихий ва археологик мероси ашёларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтармаслик, қонунга хилоф равишда моддий маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

👉🏻https://regulation.gov.uz/uz/d/69201

👉@uzbprokuratura
Жиноят ишларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.Қ. ва М.Ж. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Д.нинг ишончига кириб, унинг таниши Р.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида тергов ҳибсхонасидан чиқариб, унга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилишиб, эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Н. фуқаро С.нинг ишончига кириб, унинг Зангиота туманидаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган отасини 5 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали муддатидан илгари жазодан озод қилиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 35 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
@Department_uz
Яшнобод ва Бектемир туманларида субсия маблағларини нотўғри ажратиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича туман комиссияси аъзолари давлат бюджетидан қоплаш учун субсидия маблағларини ажратишда даромади белгиланган меъёрлардан юқори ҳамда номида уй-жойи бўлган 12 нафар фуқарога уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 479,8 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияси аъзолари ва бошқалар давлат бюджетидан қоплаш учун субсидия маблағларини ажратишда сохта ҳужжатлар орқали даромади белгиланган меъёрлардан юқори ҳамда номида уй-жойи бўлган 4 нафар фуқарога уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 133,8 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Шаҳрисабз туманида қалбаки 13 400 АҚШ долларига автомашина харид қилмоқчи бўлган шахслар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар А.Ж. ва Р.М. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.га тегишли бўлган “Cobalt” русумли автотранспорт воситасини 13 400 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, харидорлар унга алдов йўли билан  автотранспорт воситаси учун 134 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни берганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, қалбакилигини билмаган ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикасида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валютада амалга оширсангиз ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз.   

👉@Department_uz
Ўқишга киритиш ҳамда ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Фарғона тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.М. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, 3 500 АҚШ доллари эвазига уни қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини танишлари ёрдамида Фарғона Давлат университетига кўчириб беришини айтиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Ш. бошқа бир фуқаро Э.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Шаҳрисабз Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Қашқадарё вилоятида кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@Department_uz
Ўзбекистон туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.К. бошқа бир фуқаро Д.га хорижда ишлаб чиқарилган 1 000 дона “Milano Skyline”, 1 500 дона “Milano Red Grape” ва 1 600 дона “Milano London” номли жами 4 100 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини 37,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Захирадаги ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Х. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб,  Фарғона тумани, Хонқиз МФЙ ҳудудидаги 1 гектар захирадаги ер майдонини ўзиники эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини 16 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Косонсой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.И. бошқа бир фуқаро А.га тумандаги  “Олмазор” МФЙдаги 10 сотих захирадаги ер майдонини 9 500 АҚШ долларига сотишини айтиб, унга танишлари ёрдамида ушбу ер майдонида дам олиш маскани қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан  2 000 АҚШ доллари ва 11 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.М. бошқа бир фуқаро И.га туманнинг “Олға” МФЙ ҳудудида жойлашган 15 сотих захирадаги ер майдонини 2 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Урганч шаҳрида марказ директори ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Урганч шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Д.Б. фуқаро С.дан 4 нафар фуқарони 4 млн сўм пора эвазига вақтинча ишсизлик рўйхатига киритиб, нафақа пули тайинлаб беришини айтиб, олдиндан 2 млн сўмни олиб, қолган 2 млн сўмни иш жойида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz