Хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.А. бошқа фуқаро Ғ.ни танишлари орқали 3 000 АҚШ доллари эвазига Германия давлатига ишга жўнатишини айтиб, олдиндан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz

Навоий шаҳрида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.М. бошқа бир фуқаро Д.га 83 млн сўмга захирадаги 16 сотих ер майдонини сотишга келишиб, алдов йўли билан 6 000 АҚШ доллари ва 17 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мирзо Улуғбек туманида қалбаки долларга “Iphone 13” харид қилиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.К. “OLX” сайти орқали нотаниш харидор аёл билан ўзининг “Iphone 13” русумли уяли алоқа воситасини 1 200 АҚШ долларига сотишга келишиб, тумандаги “Evоs” кафеси олдида учрашган пайтида, харидор аёл унга уяли алоқа воситаси учун 12 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни бериб кетганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валютада амалга ошириш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.C.” МЧЖ раҳбари Н.А. “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, тумандаги “Қорақўрғон” МФЙда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 249,2 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликалари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Миробод туманида вагонларни таъмирлаш депосига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, “Ўзбекистон” локомотив депоси ҳайдовчиси А.У. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Н.ни танишлари ёрдамида 2 000 АҚШ доллари эвазига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли 1-сонли вагонларни таъмирлаш депосига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Худди шундай, “O’ztemiryo'lyo'lovchi” АЖ вагон ресторани менежери Э.А. ҳам фуқаро М.ни танишлари ёрдамида махсус вагонга тозаловчи вазифасига ишга киритиб қўйиши эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Навоий вилоятида банкоматдаги пулларни ўзлаштирган банк ходимлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан АТБ "Туронбанк" Навоий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, банкнинг Навбаҳор банк хизматлари офиси масъул ходимлари банкоматга кирим қилиш учун ажратилган 336 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек ушбу банкомат кассетасидан 98,8 млн сўмни ечиб олишиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Деҳқонобод туманида ичимлик сувини сотишдан тушган нақд пулларни ўзлаштирган оператор аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Деҳқонобод тумани сув таъминоти филиалининг “Қорашина” сув тарқатиш шохобчаси оператори Ч.Т. ўзининг моддий жавобгарлигидаги ичимлик сувини ўлчаш ускунасини қасддан носоз ҳолатда келтириб, аҳолига ичимлик сувини сотишдан тушган жами 125,6 млн сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси У.Ю., “Z.B.” МЧЖга жияни О.ни раҳбар сифатида тайинлаб, ушбу МЧЖга юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун 1,5 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, кейинчалик 1,3 млрд сўмлик транспорт воситаларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.М.” хусусий корхонаси раҳбари Н.М. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан эшик, дераза ва мебел ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш мақсадида 640 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни мақсадсиз ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.Ч.” МЧЖ раҳбари И.Қ. ҳудудий тижорат банки филиалидан МЧЖга ҳамда оила аъзоларига чорва молларини сотиб олиш мақсадида ажратилган 410 млн сўм кредит маблағини мақсадсиз ишлатиш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, ЯТТ Ш.Д., “O-A.” фермер хўжалиги раҳбари О.У. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, шу туманида яшовчи 10 нафар фуқаро номига картошка уруғи олиш учун жами 237 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштиришга эришиб, ушбу кредит маблағларини ўз эҳтиёжига ишлатиб юборилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ж.Т., С.С., В.Т. бошқа бир фуқаро Д.га телеграм ижтимой тармоғи орқали хорижда ишлаб чиқарилган “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ҳар бир донасини 40 минг сўмдан сотишга келишиб, жами 49 дона ушбу дори воситасини 1,9 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Навоий вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий-Зарафшон йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган О.Н. хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 76,7 млн сўмлик 2 980 дона акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.Sh.” МЧЖ раҳбари А.А. МЧЖга қарашли иссиқхонада газ ҳисоблагичисиз табиий газдан фойдаланиб келганлиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 496,8 млн сўмлик зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қоракўл туманида тадбиркорнинг 245 млн сўмлик мулкини қўлга киритган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган З.Б. “A.G.” МЧЖ раҳбари Р.ни алдаб, умумий қиймати 245 млн сўмлик 50 тонна битум маҳсулотини пулини бериш шарти билан олиб, кейинчалик маҳсулотларни бошқа шахсларга сотиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган З.Б. “A.G.” МЧЖ раҳбари Р.ни алдаб, умумий қиймати 245 млн сўмлик 50 тонна битум маҳсулотини пулини бериш шарти билан олиб, кейинчалик маҳсулотларни бошқа шахсларга сотиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Учқудуқ туманида базавий станция қуришдаги талон-торожликлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқудуқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Акбагет” овулида “Ўзтелеком” оператори учун базавий станция қурилиши бўйича вилоят “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг” компанияси ва “K.P.” хусусий корхонаси ўртасида тузилган шартнома бўйича бажарилган ва қабул қилиб олинган ишлар назорат ўлчовидан ўтказилганда, ушбу корхоналар масъул шахслари амалда бажарилмаган ишларни ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали жами 307,5 млн сўмни ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!
Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.
Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.
🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Термиз шаҳрида электр жиҳозлари учун ажратилган маблағларни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Термиз шаҳар ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шахслари “P.E.” ва “L.G.” МЧЖ масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, 22 турдаги электр жиҳозлар ва 3 турдаги декоратив шаклларни сотиб олиш учун ажратилган 381,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Термиз шаҳар ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шахслари “P.E.” ва “L.G.” МЧЖ масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, 22 турдаги электр жиҳозлар ва 3 турдаги декоратив шаклларни сотиб олиш учун ажратилган 381,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Кичик Халқа йўли кўчасида жойлашган савдо мажмуаси атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Х. фуқаро Д.га 4 500 АҚШ долларини жами 50,3 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида жами 7 900 АҚШ доллари ва 51,6 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бухоро туманида захирдаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Н. бошқа бир фуқаро О.нинг Бухоро тумани, “Работиқалмоқ” МФЙ ҳудудидаги 8 сотих захирадаги бўш ер майдонини ўзиники эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини 9 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қибрай туманида кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Н. бошқа бир фуқаро Н.га банк муассасасида ишловчи танишлари ёрдамида 350 млн сўм иккиламчи ипотека кредити олиб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.