Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.33K photos
831 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Молиявий хавфсизлик бўйича II халқаро олимпиада ҳафталиги давом этмоқда

Олимпиада ҳафталиги доирасида молиявий ташкилотларнинг комплаенс хизмати мутахассислари ўртасида “Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида энг яхши молиявий таҳлил” ҳамда “Энг яхши таваккалчилик профили” йўналиши бўйича танловининг саралаш босқичи ўтказилди.

Танлов комиссияси аъзоси сифатида Бош прокуратура ҳузуридаги Депаратмент бўлим бошлиғи ўринбосари Ш.Хомидов ҳамда АТБ Инфинбанк ички назорат хизмати раҳбари Ш.Абдуллаевлар иштирокчиларнинг тақдимотларини баҳолаб боришди.

Ушбу танловда АТБ Капиталбанк комплаенс хизмати мутахассиси Н.Ибрагимова “Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида энг яхши молиявий таҳлил” номинацияси бўйича иштирок этиб, финал босқичига йўл олди.

Шунингдек, Олимпиада ҳафталиги доирасида Молиявий хавфсизлик бўйича “Сириус-22” Халқаро форуми ўтказилди.

👉@Department_uz
Кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан АТБ “Халқ банки” Қизириқ филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.S.” МЧЖ раҳбари Э.Б. ушбу банк филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш мақсадида 1,7 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни мақсадсиз сарфлганлиги, кредит таъминоти учун гаровга қўйилган нотурар кўчмас мулк биноси қийматини сунъий равишда ошириб кўрсатиб, кредитннг асосий қарзи ва фоизлари ҳисобидан банк манфаатларига 1,8 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Департаментнинг Чортоқ туман бўлими томонидан АТБ “Халқ банки” Чортоқ филиали мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу банк филиали собиқ ходимлари 10 та тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўзаро тил бириктириб, банк муассасасидан тикувчилик ва чорвачилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 42 нафар фуқаро номига расмийлаштирилган 1 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро И.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган 3 турдаги 9 304 қути “Азедцин 250”, 7 068 қути “Азедцин 500”, 6 000  дона “Тевартем” номли хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларини жами 17 330 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Г.Ш.” МЧЖ раҳбари А.С. фуқаро С.га туман марказидаги автомобиллар ювиш шохобчаси олдида яроқлилик муддати ўтган 408 дона “Remdesivir DESREM” ҳамда 326 дона “Remdesivir Jubi-R” номли жами 734 дона дори воситаларини 11 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Янгиҳаёт туманида техник инспектор ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, собиқ “Toshissiqquvvat” ДУК ҳозирда “Veolia Energy Tashkent” ХК МЧЖ туман бошқармаси техник инспектори Б.Ж. фуқаро Ф.нинг хонадонида иссиқ сув истеъмоли учун мавжуд бўлган 6,2 млн сўм қарздорликни йўқ қилиб бериш ҳамда қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида электрон маълумот тайёрлаб бериш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Навоий шаҳрида тадбиркорнинг маблағини қўлга киритган фирибгар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Н.А. “И.Э.” хусусий корхонаси раҳбари Й.нинг ишончига кириб, унга аммофос минерал ўғитини олиб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан тадбиркорнинг 89,4 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

🕊Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🇺🇿 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Мингбулоқ туманида ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Р.К.” фермер хўжалиги раҳбари Д.Э. фуқаро Д.га ушбу фермер хўжалигига ўрмончилик ташкил этиш мақсадида ижарага берилган 2 гектар ер майдонини ўзиники эканлигини айтиб, эвазига 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, 1 минг 50 дона “НИРИКАЛ” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Чет эл валюталарини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Янгибозор деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Н. фуқаро С.га 40 000 АҚШ долларини 450 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 15 000 АҚШ долларини 200 млн сўмга  сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шаҳар деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.Т. фуқаро З.га 4 300 АҚШ долларини 48,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Сирдарё вилоятида кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@Department_uz
Ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Р. бошқа бир фуқаро Е.ни танишлари ёрдамида вилоят Перинатал марказига ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиши эвазига 5 млн сўмни олганлиги, шунингдек, фуқаро З.га чет давлатдан стомотологик ускуна келтириб бериши эвазига 4 000 АҚШ доллари ва 11,8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Муборак тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман тиббиёт бирлашмаси АКТ ходими М.Э. фуқаро М.ни танишлари ёрдамида ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий даллилар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида маҳаллалар инфратузилмасига ажратилаётган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш масаласи бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

При Президенте Шавкате Мирзиёеве состоялось совещание по вопросам контроля за расходованием средств, выделяемых на инфраструктуру махаллей.

#Mirziyoyev #yigilish #mahalla #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Қорақалпоғистон Республикасида кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@Department_uz
Захирадаги ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ж. фуқаро С.га Кармана тумани “Уйрот” МФЙ ҳудудидаги 7 сотих захирадаги ер майдонини ўзиники эканлигини айтиб, танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига 70 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz