AHLI SUNNA | Расмий канал
3.66K subscribers
828 photos
799 videos
462 links
Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Download Telegram
#Мақола #Мотуридийлик #Ихтилоф

Қабр атрофини айланиб тавоф қилиш

Мавлоно шайх Алиюл Қорий (роҳимаҳуллоҳ) : “Шарҳ ал-маносик” асарида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрлари зиёрати одоблари мавзусида бундай деган:

و لا يطوف اى لا يدور حول البقعة الشريفة لانّ الطواف من مختصّات الكعبة المنيفة فيحرم حول قبور الانبياء و الاولياء و لا عبرة بما يفعله العامّة الجهلة و لو كانوا فى صورة المشائخ و العلماء

“Шарофатли мақбаранинг атрофини тавоф қилиб бўлмайди, яъни айланиб бўлмайди. Чунки, тавоф улуғ Каъбага хос қилинган ишдир. Демак, пайғамбарлар ва авлиёларнинг қабрлари атрофини айланиш ҳаром бўлади. Жоҳил авомнинг қилган ишларининг эътибори йўқ. Гарчи улар машойих ва уламолар суратида бўлсалар ҳам!”

👉🏻БАТАФСИЛ...

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида #ихтилоф #Мотуридийлик

Ё пирим ёки ё Али дейиш қанчалик тўғри?

Шайх Мухаммад Содиқ
Мухаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Ақида #ихтилоф #раддия

Гуноҳи кабира...

“ал-Ақоид ан-насафия” асарида Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ан-Насафий роҳимаҳуллоҳ:

Кабира (гуноҳ) мўмин бандани имондан чиқармайди ва уни куфрга
киритмайди.

Гуноҳлар икки турга бўлинади. Кабира ва сагира (катта ва кичик) гуноҳларга.

Катта гуноҳларнинг сони чекланган. Одам ўлдириш, зино қилиш, сеҳр-жоду ишлатиш,
ота-онага оқ бўлиш, судхўрлик қилиш кабилар. Уларни тўққизтадан то уч юзгача саналган.

Гуноҳларни модомики ҳалол санамаса кофир бўлмайди балки фосиқ ( гуноҳкор мўмин) бўлади.
Хавориж тоифаси катта гуноҳ қилган кимсани кофир бўлади, дейдилар.

Бу қоида уларга раддия сифатида айтилган.

Муҳаммад Абдураҳманов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Раддия #Мақола #Ихтилоф

ҲИЗБНИНГ ДАЪВАТ УСЛУБИДАГИ ХАТОСИ

Охирги асрларда пайдо болган, эътиқодий қарашлари бир-биридан ажабтовур тарзда фарқли, мазҳабсизликка берилган, озларини “диний гуруҳ”, деб иддао этувчи, аслида эса, ҳокимиятни эгаллашни мақсад қилган сиёсий оқим бўлмиш, “Ҳизбут-таҳрир”чиларнинг даъват қилишда танлаган услубларини кўриб, ёқа ушламай иложингиз йўқ!

Гуруҳ муассисларининг таълим беришича, уларнинг даъват олиб бориш фаолияти шарий аҳкомлардан иборат бўлиб, бу услубда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каби ҳаракат қилишларини айтишади.

Шунга кўра, улар беш-олти кишидан иборат кичик-кичик гуруҳларга ажралиб, яширинча махфий тарзда фаолият олиб борадилар. (Давоми бор)

©️Қобилжон Аҳунжанов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Терроризм #Ихтилоф

ЖИҲОД НИКОҲИ - ҲАРОМ

Аҳли сунна вал жамоа фақиҳларининг иттифоқига кўра “Жиҳод никоҳи” деб ном олган никоҳ тури мавжуд эмас. Кофирларнинг жиҳоди эса бирон хил никоҳ турини жоиз қила олмайди. Олимлар наздида машҳур сўз шуки, аёлларни мутъа қилиш – ҳатто аҳли суннат вал жамоадан ташқари бўлган фирқалар наздида жоиз бўлса ҳам – никоҳ қилиш дегани эмас. Фатво олимлари мутъани никоҳ деб билмайди. Биз ҳам никоҳ ҳукмларини мутъа учун тегишли деб билмаймиз. Мутъа учун ўзига хос ҳолат мавжудки, Ислом шариатининг бирон-бир қоидаси уни мувофиқ ёки муносиб деб билмайди.

📝 ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Ихтилоф

МУСҲАФНИ ЎПИШ ВА ПЕШОНАГА СУРТИШ ЖОИЗ

Тўйчиев Иномжон
“Ҳидоя” ўрта махсус
Ислом билим юрти ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#ихтилоф

ИМОМ МОТУРИДИЙ КИМ ? АБУ ҲАНИФА РАҲИМАҲУЛЛОҲЧИ?
ШАЙХ АЛБОНИЙЧИ?
(1-қисм)

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи Шомда Авзоъий ҳазратлари билан учрашадилар. У зот Байрут масжидининг муаззини ва имоми эдилар. Бу вақтда ислом оламида Абу Ҳанифа ҳазратлари ҳақида турлича гап-сўзлар авж олган эди. Авзоъий ҳазратлари: “Куфадаги Абу Ҳанифа куняли бидъатчи ким?”, деб сўрайди. Абдуллоҳ ибн Муборак бироз вақт ўтиб Абу Ҳанифанинг китобларини олиб келадилар. Унда “Нўъмон ибн Собит шундай деган” деб бошланган фиқҳий масалалар бор эди. Авзоъий ҳазратлари китобни узоқ вақт ўқиб чиқадилар ва Нўъмон ибн Собит кимлигини билмагани учун: “Нўъмон ибн Собит ким?”, деб сўрайдилар. Абдуллоҳ ибн Муборак: “Ироқда мен учрашган шайх”, деб жавоб беради. Авзоъий ҳазратлари: “Бу одам (яъни Нўъмон ибн Собит) буюк шайхлардан экан. Бориб, ундан илмингни кўпайтир”, дедилар. Шунда Абдуллоҳ ибн Муборак: “Бу одам сиз айтган Абу Ҳанифа эди”, дейдилар.

Ўшанда Авзоъий ҳазратларига Абу Ҳанифа ҳақида турли хабарлар келган, у ҳазрат эса ўша гаплардан келиб чиқиб, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳини бидъатчи деган эдилар. Кейинчалик, Абу Ҳанифанинг фикрлари билан танишиб, у зотнинг буюк шайх эканлигини тан олганлар.

Абдуллоҳ ибн Муборак эса, Авзоъий билан Абу Ҳанифа ҳазратлари ўртасидаги муносабатни жуда гўзал услубда илитиб, эътиборни шахсиятдан мавзуга қаратдилар. Авзоъий ҳазратлари кейинчалик Ҳажж вақтида Абу Ҳанифа ҳазратлари билан учрашиб узоқ вақт фикр алмашадилар.

О.Мухиддинов

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz
#Мақола #Ихтилоф

Аҳли сунна вал жамоъани лозим тутинг

“Танвир” муаллифи Имом Таҳовий (раҳимаҳуллоҳ)нинг бундай деганини нақл қилганлар:

“Айрим муфассирлар бундай деганлар: “Эй, мўъминлар! Аҳли суннат ва жамоат деб аталган нажот топувчи тоифага эргашишни ўзингизга лозим тутинг! Чунки, Аллоҳ таолонинг ёрдами, ҳифзу ҳимояти ва тавфиқи уларга мувофиқ яшамоқдадир. Хор-зорлик, ғазаб ва бенасиблик эса уларга мухолиф бўлмоқдадир. Ушбу нажот топувчи тоифа бугун тўрт мазҳабда жам бўлган. улар Ҳанафийлар, моликийлар, шофеъийлар ва ҳанбалийлардир. Кимки ушбу тўрт мазҳабдан ташқари чиқса, у бидъат ва бахтсизлар аҳлидан бўлади!”

(“Муқаддима ал-Бариқа”).

Муҳаммад Аюб Фахриддин

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Мақола
#Ихтилоф

Макка фатхидан сўнг “ҳижрат” йўқ

Муқаддас динимизда мусулмонлар аввалига Хабашистонга , кейинчалик Мухаммад алайҳиссалом бошчилигида Макка шаҳридан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлари маълум. Ва мана шу кейингиси динимиздаги улуғ ходиса сифатида қамарий йил хисобининг бошланиш санаси сифатида танланган. Агар биз мазкур хижратларда мусулмонлар ўз яшаб турган ерларидан бошқа юртларга кетишга жонлари, эътиқодлари ва мол-мулкларига нисбатан хатарнинг ўта кучайганлиги оқибатида хижрат содир бўлган.

Хижрат икки турга бўлинади. Биринчиси юртни тарк этиш ва иккинчиси гунохларни тарк этишдир.

Ибн Масъуд ривоят қилган хадисда айтилади: “....Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Макка фатхидан сўнг ҳижрат йўқ......” дедилар” (Имом Бухорий ривояти.)

Мазкур хадисни ўзидан олдин келган барча хижрат тўғрисидаги хадисларни бекор яъни насх қилувчи эканлигини уламоларимиз таъкидлаганлар. Бундан маълум бўлишича юртни тарк этиш бекор қилинди. Яна бир хадисда: “Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганлар: “Қўли ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир. Аллоҳ таоло ман этган нарсалардан қайтган киши Худо йўлида хижрат қилган кишидир” деганлар” (Имом Бухорий ривояти.) Уламолар хадисни шарғлаб ундаги “хижрат” дан мурод “тарк қилишдир” деганлар. Мана шу турдаги ҳижрат бугун ҳам мавжудлиги хадисдан маълум бўлмоқда.

Бугунги кунда ақийдапарастлар ҳижратмасаласида Қуръонннинг “Нисо” сураси 97- оятини далил қилади: “Ўзига зулм қилувчи холда жони олинаётганларга фаришталар: “Нима қилаётган эдинглар?”-дерлар. Улар: “Ер юзида бечора эдик”, дерлар. “Аллоҳнинг ери кенг эди-ку, хижрат қилсангиз бўлмасмиди?” дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир у қандай ҳам ёмон жой!”.

Вахоланки, уламолар мазкур оят аввал исломни қабул қилиб, Маккада яшаб келган бўлсада, Бадр жангида Маккаликлар сафида туриб, мусулмонларга қарши жангда иштирок этганлар хақида нозил бўлганлигини таъкидлайдилар.

Шунингдек уламоларнинг фикрига кўра, юқоридаги оят зажр, яъни қўрқитиш маъносидаги матн бўлиб, бундай матнлардан хулоса қилиш учун асл хукмларга қайтилади. Яъни асл хукм бўйича мусулмонлар хеч қачон дўзахда абадий қоладиган кофир бўлмайди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳдан ривоят қилинган хадисда айтилади: “Расулуллоҳ алайҳиссалом хузурларига бир киши келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен ота-онамни йиғлаган холда ташлаб, хижрат қилиш учун сизнинг хузурингизга келдим,- деди. У зот алайҳиссалом эса “Ота-онанг олдига қайтиб, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин, -деб жавоб бердилар.”

Юқоридаги далиллардан мусулмонлар учун барча шароитлар яратилган. Ислом динининг бешта аркони эмин-эркин бажариб келинмоқда. Жаннатмакон юртимизга кўз тегмасин. Халқимизни бирдамликда хаёт кечиришини бардавом айласин.

К. Хамрақулов,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Норин тумани вакили

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Мақола
#Ихтилоф

Исломда қўшничилик одоблари

Жамоа бўлиб яшаш, қўни-қўшничилик ва бир-бирларидаги хақларини баён қилишда, ислом динининг мақсад ва ғояси шуки, мусулмонлар, шунингдек ер юзидаги барча халқларни ўзаро тинч-тотув, осойишта, бир-бирларини иззат-ҳурмат қилган ҳолда яшашга ундашдир. Бу борада Қуръони каримда жуда кўп оятлар келтирилган. Жумладан, “Нисо” сурасининг 36-оятида “…Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар! Ота-оналарга эса яхшилик қилингизлар! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию, бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди”.

Абу Шурайҳ Хузоъийдан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин», дедилар». Бухорий «Адабул-муфрад»да ривоят қилган.

Бу ҳамда шунга ўхшаш жойларда Аллоҳга ва қиёмат кунига иймонни зикр қилиш ушбу ишларга тарғиб нақадар аҳамиятли эканини таъкидлаш учундир. Аллоҳга бўлган иймон кишиларни доимо У Зотга муҳаббат ила итоат қилишга чорлайди. Охиратга бўлган иймон эса савоб ва гуноҳларимизни эслаб туришнинг асосидир. Кимнинг охиратга иймони бўлса, яхшилик қилади ва ёмонликдан қайтади. Демак, Аллоҳга ва охиратга иймон қўшнига яхшилик қилишни, ҳатто ундан етган озорларга сабр қилишни тақозо этади.

Наманган тумани “Мулла Гузар Халифа” жоме масжид имом-хатиби Олимов Алихон

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz
#Ихтилоф

Мусулмон одам тартибли бўлади

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : إنَّ اللهَ جميلٌ يحبُّ الجمالَ ، ويحبُّ مَعاليَ الأمورِ ، ويكرهُ سَفسافَها
الراوي:جابر بن عبدالله
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам :Албатта Аллоҳ таоло гўзалдир, гўзалликни яхши кўради, буюк ишлаларни яхши кўради ва У Зот паст ишларни ёмон кўради. дедилар.
Ривоятчи: Жобир ибн Абдуллоҳ.

Шайх Муҳаммад Ғаззолийдан бир киши сўради:
- Соатни ўнг қўлимга тақайми ёки чап қўлимгами?
Шайх шундай жавоб берди:
Уни ўзинг яса, кейин хоҳласанг оёғингга тақ!

Мусулмон киши майда ишлар билан машғул бўлиб қолмайди. Балки, буюк ишлар ҳақида тафаккурнинг шакллантириб сўзласишга эътибор қаратиб, икки дунёда манфаати йўлида хизмат қилишга алоҳида аҳамият бериб ҳаёт кечиради. Фақат беўхшов соқол ва қора ҳижобдан иборат бўлган ғояларни диндан деган тушунчалар таъсиридан сақланишга буюрилган.

Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исхоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Audio
#Ихтилоф

Қабр устида Қуръон ўқиш шариъатда йўқми?

Муҳаммад Аюб Фахриддинов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Ихтилоф

"Мутаассиблик офатлари"

Юртмиздаги хотиржамлик ва барқарорлик туфайли халқимиз барча ибодатларни эмин Эркин қилмоқдалар, хрнодонларда тўю томошалар, байраму шодиёналап бўлмоқда. Бу неъматларга чин маънода шукрона қилиш ва уларнинг қадрига етиш керак.

Дин ниқобидаги турли бузғунчи оқим ва фирқалар мамлакатдаги тинчлик, осойиишталик, миллатлар ва динлар ўртасидаги аҳилликка рахна солиш мақсадлардан қайтганлари йўқ Бу эса хар биримиздан доимо хушёрлик ва огоҳликни, ёшлар тарбиясига маъсулият билан ёндошишни, уларнинг диний билими ва саводхонлигини тинмай ошириб боришни, шу йўл билан жахолатга қарши маърифатни қарши қўйиб улар қалбини четдан бўлаётган барча хуружлардан қатъий ҳимоя этишни талаба этади.

Ёшларимизни турли хил ёт оқимлардан ҳимоя қилиш динда мутаассибона эътиқодда бўлиш ва соф исломий эътиқоддан бехабарлик сабаб жамиятда беқарорлик ва фитналарни келтириб чиқаради. Жаҳолатдан ўзини асраш ҳар бир эътиқодли инсоннинг мусулмон сифатидаги бурчидир.

Бугунги кундаги кўплаб муаммоларнинг илдизи мутаассиблик ва ҳаддан ошиш эканлигини ҳаммамиз чуқур англашимиз лозим. Динда мутаассибона ҳаракат, динда чуқур кетиш, ҳаддан ошиш, Қуръон ва Суннатда келган таълимотларга зид равишда ўз фикрига эргашишдир.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: “Динда ҳаддан ошишдан эҳтиёт бўлинглар. Чунки, сизлардан олдин ўтганларни динда ҳаддан ошишлик ҳалок қилгандир” деб уқтирганлар.

Диний мутаассиблик икки кўринишда намоён бўлади. Биринчиси, бошқа динларга нисбатан мутаассиблик. Иккинчиси, динда мутаассибона ҳаракат қилишдир.

Диндаги мутаассиблик - куфр ва ширк, асоссиз такфир, ноҳақ қон тўкишнинг сабабидир. Мутаассибнинг иши эса илоҳий таълимот бир ёнда қолиб шахсий тор тушунчалар учун курашиш, шу йўлда ўзига қарши чиққанларни кўр-кўрона душман эълон килиш, бу йулда диний шиорлардан фойдаланиш ва аслида эса илоҳий динга эмас, балки шахсий фикрларга бошқаларни куч билан мажбурлашдир.

Учқўрғон туман Саидхон эшон жоме масжиди имом хатиби Акбарали Юсуфжонов

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Ихтилоф

"Жиҳод" тушунчаси

Мансурхон Тўхтахўжаев,
Косонсой тумани Мулла Отавой Охун жоме масжиди имом-хатиби

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
# Раддия #Ихтилоф.

Исломда миллатчилик йўқ

Инсоният тарихига назар ташласак, қайси жамиятларда аҳиллик, биродарлик, ўзаро ҳам жихатлик жорий бўлса, тараққиёт, равнақ, эл осойишталиги халқ фаровонлиги ҳукм сурган.Аксинса, қай бир жамиятда муросасизлик, ўзаро хусумат кучайса, бундай жамиятларда уруш ва можаролар авж олган. Юрт вайрон, эл пароканда бўлган. Маълумки Исломда миллат ажратиш йўқ. Кишиларнинг миллатига қараб ажратиш жоҳиллик ва илмсизлик ҳисобланади. Чунки саҳобаи киромларнинг ҳам ораларида турли миллатга мансуб зотлар бор эдилар.

Масалан, машҳур саҳобаи киромлардан Салмони Форсий розияллоҳу анҳу форс, Билол Ҳабаший розияллоҳу анҳу ҳабаш миллатига мансуб бўлганлар. Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу эса, румлик бўлганлар. Исломда барча миллат ва элатларнинг тенг ҳуқуқлилиги, мукаррамлик фақат тақвода экани ҳақида Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: "Эй инсонлар!Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак(Одам ) ва бир аёл (Ҳавво )дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман ) ҳалқлар ва қабилалар(элатлар ) лар қилиб қўйдик." Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу ) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир" ( ҳужурот сураси, 13оят). Демак, биз қайси миллат ва элат вакили бўлишимиздан қатъий назар бир ота-онанинг фарзандлари эканмиз. Биз доимо мана шу нарсани эсдан чиқармаслигиз лозим.

Бугунги кундаги салафийликни даво қилгувчилар ўзларининг ғоялари билан ихтилоф чиқаришдан бошқа мақсадлари йўқдек гўёки.

Хонақоҳ жоме масжиди имом хатиби. Н. Имамов.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ихтилоф

Исломда ихтилофлар қандай тушунилади?

Саиджамол домла Масайитов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси