AHLI SUNNA | Расмий канал
3.66K subscribers
828 photos
799 videos
462 links
Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Download Telegram
#Буюк_имом #иқтибос

Аллома Абу Бакр Косоний раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам ҳақларида: “У зот ҳадис мунаққидларидан бўлган. Унинг мазҳабида ҳадис муқаддам қилинади. Гарчи оҳад (битта санадли) ҳадис бўлса ҳам қиёсдан устун туради”, деганлар.

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#asl_mohiyat

💬 ЁШЛАРНИ МУТААССИБ ҒОЯЛАРДАН АСРАЙЛИК!

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ    

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#сохта_салафийларга_раддия

"Уламоларнинг ягона фикрига кўра, жавробнинг матоси сув сизиб кирадиган даражадаги юпқа бўлса, уларга масх тортиш мумкин эмас".

✍🏻 Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ

📚"Бадойи санойи" китоби

Изоҳ: Жавроб — араб тили луғатларида пайпоқ экани қайд этилган. Бугунги кундаги пайпоқларнинг барча турига хоҳ қалин хоҳ юпқа бўлсин масҳ тортиб бўлмайди. Агар кимдир ҳозирги юпқа пайпоқларга масҳ тортаётган бўлса, имом Абу Ҳанифа ва у зотнинг икки шогирдлари ҳамда имом Молик, имом Шофеий, имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг мазҳабларига кўра унинг таҳорати дуруст бўлмайди.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сохта_жиҳодчиларга_раддия #тафсир

“Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Оллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Оллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир” (Нисо сураси, 93-оят).

Ушбу ояти карима ҳамма замонлардаги мўминларни ноҳақ ўлдирган қонхӯр кимсаларга – улар ўзларининг кофирликларини тан оладиларми ёки ўзларини мўмин санайдиларми, қатъий назар – барча қотилларга қарши Илохий ҳукмдир. Шунингдек, ҳар бир мўминнинг жисми-жони ва қони Оллоҳ таоло наздида қанчалар қимматли эканига Илоҳий ҳужжатдир.
Ушбу оят ўзларига “Оллоҳ йўлида жиҳод қилгувчилар” деб ном қўйиб олиб, “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур-Расулуллоҳ” деган мўминларни ўлдираётган қотилларга ҳам Илоҳий Огоҳлантиришдир.

📚Шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳнинг "Қуръони азим тафсири" китобидан

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Forwarded from BUGUNNING MUHIM MAVZUSI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bugunning_muhim_mavzusi №19

📚 УЛАР ХАТО ҚИЛСА ҲАМ САВОБ

🎙Ҳомиджон домла ИшматбековЎзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ХАТАРИ
#Фатво

Фатво бериш ўта масъулиятли иш бўлиб, манбаларда ким илмсизлик билан фатво берса Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлишидан огоҳлантирилган. Ҳадиси шарифлардан бирида шундай дейиган:

من أفتى الناس بغير علم ، لعنته ملائكة السماء وملائكة الارض

"Кимки илмсизлик билан одамларга фатво берса, осмон ва ер фаришталари унга лаънат айтади" ("Жамъ ул-жавомеъ", 1/4137).

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб

Мазҳабсизлик энг хатарли бидъатдир

🎙Имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ

✍️ Абдуллоҳ домла Ғуломов таржимаси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Аллоҳ_макондан_беҳожат
#сохта_салафийларга_раддия

ИСТИВО МАСАЛАСИ

Табаа тобеинлардан, ҳанафий мазҳабини Мовароунаҳрга олиб кирган етук фақиҳ ва мужтаҳид имом Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ (217-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар:
الكيف مجهول لأن نفي العلم بالكيف لا ينفي إلا ما قد علم أصله كما نقول: إنا نقر بالله ونؤمن به ولا نعلم كيف هو
"(Истивонинг) қандайлиги номаълум. Чунки, қандайликни билишни инкор этиш унинг асли билинадиган нарсани инкор этади. Худди биз Аллоҳга иқрор бўламиз, Унга иймон келтирамиз, бироқ Унинг қандай эканини билмаймиз деб айтишимизга ўхшайди".

📚 Ибн Ошурнинг "Аҳкомул-муташабиҳот" китобидан.

Сохта салафийлар "Аллоҳ Аршга истиво қилди"мазмунидаги оятни "Аллоҳ Аршга ўрнашди", деб тафсир қилишади. Бунинг натижасида Аллоҳ таолони осмонда деган эътиқод қилишади. Аслида бундай эътиқод аҳли суннанинг соф эътиқодига зиддир. Аллоҳга маконни нисбат бериш тарихда Карромийлар ва мужассималар фирқасининг эътиқоди бўлган.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Буюк_имом #иқтибос

Зуҳд ва тақвода танилган Имом Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам ҳақларида: “Абу Ҳанифа фиқҳда таниқли, парҳезда машҳур, илмда буюк эди”, деганлар.

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#сохта_салафийларга_раддия

Ҳанбалийларга кўра ҳам дуодан сўнг қўлларни юзга суртиш мустаҳаб амал ҳисобланади. Имом Муваффақуддин Ибн Қудома Ал-Ҳанбалий ўзларининг "Ал-Муғний" китобларида (1/449) бу борада шундай деганлар: “Бизнинг далилимиз эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу сўзларидир: “Аллоҳга дуо қиладиган бўлсангиз, кафтларингизнинг ичи билан (яъни кафтларингиз ичини осмонга қилиб) дуо қилинг. Усти билан дуо қилманг (яъни дуода кафтларингиз устини тепага қаратманг) Дуодан фориғ бўлгач, қўлларингизни юзингизга суртинг!” (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривоятлари)”.

Изоҳ: Сохта салафийлар дуодан сўнг қўлни юзга суртишни бидъат санайдилар. Аслида жумҳур уламолар томонидан дуодан сўнг икки қўлни юзга суртиш мустаҳаб амал саналади. Бунга мазкур ҳадис ҳам очиқ далолат қилади.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

⁉️"Аллоҳ қаерда?" дейиш мумкинми?

🎙Миср диёрининг фахри Шайҳ Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Forwarded from BUGUNNING MUHIM MAVZUSI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bugunning_muhim_mavzusi № 20

💬 ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА ЎТГАН ШОФЕЪИЙ ОЛИМИ

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebbok 📸 instagram 🎞 youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#asl_mohiyat

💬 ҲАНАФИЙЛИК МЎЪТАДИЛ МАЗҲАБ

🎙Хайруллоҳ домла Абдуллаев

Хоразм вилояти бош имом-хатиби

▶️FULL HD

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мазҳаб #тақлид #иқтибос

“Кўплаб мазҳаблар орасидан айнан тўрт мазҳаб сақланиб қолиши худди Қуръони каримнинг етти қироатидан фақат биттаси қолганига ўхшайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони карим етти хил лаҳжада нозил бўлган. Кейинчалик ислом дини атрофга кенг ёйилиб, мусулмонларнинг сони ортиб борди ва қироат борасида улар ўртасида баъзи ихтилофлар келиб чиққач, Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу мусҳафни етти қироатдан фақат биттасининг лаҳжасида ёздиришга қарор қилди. Оқибатда бугун ер юзи мусулмонлари Қуръонни фақат битта мусҳафдан яъни, Усмон мусҳафида ёзилган хатидан ўқийдиган бўлди. Демак, кўплаб мазҳаблар орасидан фақат тўрттасининг сақланиб қолгани асрлар давомида инсонларни турли зиддиятлар ва ихтилофлардан ҳимоя этишда асос бўлган”.

📚Аллома Ибн Ражаб (ваф. 795/1393) раҳимаҳуллоҳнинг “Тўрт мазҳабдан бошқага эргашганга раддия” асаридан

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Аҳли_сунна_вал_жамоа #такфир_иллати

“Баъзи адашган фирқалар кишиларни шаҳодат калималарини айтаётган бўлсалар-да, Ислом арконларини адо этаётган бўлсалар-да кофирга чиқаришга уринганлар. Бошқа баъзи фирқалар эса юқоридагилардан мутлақо тескари йўл тутишиб, шаҳодат калималарини талаффуз қилганларни бирор ҳолатда ҳам куфрга чиқариб бўлмайди, деб ҳисоблашган. Аҳли сунна вал-жамоадагилар эса куфрга чиқаришни мутлақо инкор ҳам қилмайдилар ва ҳар бир гуноҳ туфайли куфрга ҳам ҳукм қилмайдилар, балки аҳли қибла тўғрисида доимо яхши фикрда бўлишга уринадилар”.

📚 Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳнинг “Шарҳу китаб ала алфози куфр” китобидан

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#asl_mohiyat

💬 ФИТНАЛАРГА АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ!

🎙Хайруллоҳ домла Абдуллаев

Хоразм вилояти бош имом-хатиби

▶️FULL HD

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

⁉️МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ЗАРУРАТИ

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz