Xushnudbek.uz
513K subscribers
9.62K photos
2.45K videos
205 files
8.31K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
❗️Кафе ва ресторанлар 20:00 гача ишлашни давом эттиради

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Республика махсус комиссияси томонидан бир қатор чекловлар билан бирга кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар муассасаларнинг 08:00 дан 20:00 гача ишлашига рухсат берилган эди.

Бу тартибни кўпчилик 12 июлгача деб тушунган, аслида эса мазкур чеклов маълум бир муддат учун қабул қилинган эмас, яъни қачон тугаши айтилмаган. Эпидемиологик вазият барқарорлашганда ушбу чекловлар бекор қилинади. Аммо ҳозирда ушбу қарорга ҳеч қандай ўзгариш киритилмаган.

Кўпчиликни чалғитган 12 июль санаси эса Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловларнинг муддати эди. Лекин бу чекловга қарор чиққанидан кейин ҳам ҳеч ким амал қилгани йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Танлов устуворлигини белгилаш нима дегани?
#abituriyent

Жорий йилда абитуриентларга рўйхатдан ўтишда давлат грантини устуворлик сифатида белгилаш имконияти яратилди.

👉 Бунда абитуриент устуворлик сифатида:

🔹 Давлат грантини танласа - танлаган барча таълим йўналишларида дастлаб давлат гранти, сўнгра тўлов-контракт асосида;

🔹 Давлат гранти ва тўлов-контрактни танласа - олдинги йиллардаги каби ҳар бир таълим йўналишида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида кетма-кет танловда иштирок этади.

❗️Танлов абитуриент танлаган таълим йўналишларининг қатъий кетма-кетлиги бўйича у танлаган устуворлик (“Давлат гранти” ёки “Давлат гранти ва тўлов-контракт”) асосида амалга оширилади.

Aбитуриентлардан устуворликни белгилашда эътиборли бўлишларини сўраймиз, дейилади ДТМ хабарида.

👨🏻‍💻 Рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма: https://youtu.be/zaSXZDFte00


👉 @xushnudbek 👈
«Давлат гранти» ҳамда «Давлат гранти ва тўлов-контракт» дегандан қайси бирини танлаш керак?
#abituriyent

Жорий йилда рўйхатдан ўтишда янгилик киритилди. Яъни энди абитуриентлар давлат гранти бўйича устуворликни танласа бўлади.

Хўш, бу ўзи нима дегани?

Қайси бирини танласа яхшироқ?

Тўғри танлов қилишда нималарга эътибор бериш керак?

Шу ва шу каби саволларга овозли хабарда жавоб беришга ҳаракат қилдим.


👉 @xushnudbek 👈
2021 йилнинг 12 июль куни Тошкент шаҳрида Бирлашган Араб Амирликларининг «Масдар» компанияси билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ва Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида қурилиши режалаштирилган иккита қуёш фотоэлектр станцияси учун лойиҳа келишувларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳа учун Халқаро Молия корпорацияси (ХМК) кўмагида тендер ўтказилганди. Унда ғолиб бўлган «Масдар» компанияси 25 йил давомида электр энергиясини ўзгармас тарифларда етказиб беришни таклиф қилган. Шундай қилиб, Жиззах ҚФЭС электр энергияси ягона электр тармоғига бир кВт. соати учун 1,823 АҚШ центи ва Самарқанд ҚФЭС – 1,791 цент тарифида етказиб берилади.

Биз серқуёш давлатмиз ва табиатнинг бу инъомидан инсонлар манфаати учун унумли фойдаланишимиз керак.


👉 @xushnudbek 👈
Ижодий имтиҳон топширадиганлар ҳам рўйхатдан ўтишда тўлов қиладими?
#abituriyent

ЖАВОБ: Ҳа, тўлов қилади (агар ўтган йилларда битирган бўлса).

Маълумки, тест синови ўтказиладиган йилдан аввалги йилларда мактаб, коллеж, лицейни тугатганлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ставканинг ярим баравари – 122 минг 500 сўм миқдорида тўловни амалга ошириши керак.

Ўтган йилларда ушбу тўловдан фақат касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган йўналиш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар озод қилинар эди. Аммо жорий йилда қайси йўналишга ҳужжат топширганидан қатъи назар, барча абитуриентлар 3 та фандан мажбурий тест топширади.

Шунга кўра, фақат касбий (ижодий) имтиҳони бор йўналишга топширган абитуриентлар ҳам 122 минг 500 сўмлик тўловни амалга ошириши керак бўлади.

Кимлар тўловдан озод қилинган:

— жорий йилда мактаб, коллеж, лицейни тугатганлар;
— Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчалари битирувчилари;
— тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар;
— ногиронлиги бор шахслар.

❗️ЭСЛАТМА: тўловни амалга оширмаган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди. Ушбу тўловни бўлиб-бўлиб амалга оширса ҳам бўлади, фақат 22 июлга қадар (ўша куни ҳам) тўланса бўлди.


👉 @xushnudbek 👈
Тўловни қандай тўлаш мумкин?

ЖАВОБ: Бу жуда ҳам осон. Исталган банк ёки электрон тўлов тизимлари орқали тўлаш мумкин.

my.dtm.uz ёки my.gov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтганингиздан кейин, ўзингиз хоҳлаган 5 тагача йўналишни танлайсиз. Шунда сиз учун автоматик равишда инвойс чек яратилади (1-расмга қаранг). Ва сиз қуйидаги 2 та усул орқали тўловни амалга оширишингиз мумкин бўлади:

1) Банк орқали. Ўша чекни принтер орқали чоп этиб, исталган банк кассаларига борган ҳолда, тўлов қилиш;

2) Электрон тўлов тизимлари орқали. Махсус иловани очиб, тўловлар қисмида Давлат тест марказини қидириб топасиз (одатда «Давлат хизматлари» категориясида бўлади). Чекда кўрсатилган 14 та рақамдан иборат инвойс рақамни киритасиз. Шунда Сизнинг исм-фамилиянгиз чиқиб келади. Ва тўловни амалга оширасиз. Одатда 1% (1 225 сўм) комиссия ушлаб қолади. Юқоридаги суратларда UPay, Click ва Payme электрон тўлов тизимларидан намуналар келтирганман.

Шу.


👉 @xushnudbek 👈
Эртага, 14 июль куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:

— абитуриентлар учун қабул жараёнларига оид янгиликлар;

— тест ўтказиладиган ҳудуд ва саналар;

— Миллий тест тизимига оид масалалар;

— магистратура учун ўтказиладиган тестлар ва ҳ.к.

❗️ДТМ масъулига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, унда ёки ушбу постга изоҳ қолдиринг, ёки @abituriyentguruh гуруҳида #savol хештеги билан саволингизни ёзинг (хештег эсдан чиқмасин).


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қурбон Ҳайитининг биринчи куни 20 июль, сешанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса берди.

Бу ҳақда Идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков маълум қилди.


👉 @xushnudbek 👈
Косонсойга сел келиши ортидан 8 киши вафот этди

Бугун, 13 июль куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган. Ушбу сел оқимлари соат 13:35 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани «Обод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Косонсой» сойидан оқиб келган. Кучли сел билан бир вақтда дўл ёғиши ҳам кузатилган.

ФВВ маълумотига кўра, 8 кишининг жасади топилган, яна 6 киши жароҳатланган.

Ҳудудда ФВВ қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Тез тиббий ёрдам хизматига мурожаатлар кўпаймоқда

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр БЎРИБАЕВнинг маълум қилишича, бутун республикада, жумладан Тошкент шаҳри аҳолиси орасида “COVID-19” инфекциясига гумон қилинган, пневмония ва коронавирус касаллиги тасдиқланган ҳамда бошқа юқумли хасталиклар билан касалланган фуқаролар томонидан “103” хизматига бўлаётган чақириқлар сони ҳам ортмоқда.

Айни пайтда шаҳар “Тез ёрдам” хизмати CALL-марказига бир кунда ўртача 5000-5100 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда. Жумладан, сўнгги беш кун ичида (8 июлдан-12 июлгача) 26 минг 421 та чақириқ келиб тушган бўлса, шундан пневмония белгилари кузатилган, коронавирусга гумон қилинган ёки ташхиси қўйилган ва бошқа юқумли касалликлар билан икки минг уч юз қирқ нафарга яқин беморга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

— Кейинги вақтларда бир манзилга бир нечта жойдан қайта-қайта чақириқлар келиб тушмоқда. Яъни, битта беморга оила аъзолари, дўстлари, шунингдек, қўшнилари томонидан ҳам мурожаатлар қабул қилинмоқда. Айтиш лозимки, бу каби ҳолатлар пандемия даврида шундоқ ҳам тиғиз тартибда фаолият юритаётган тез тиббий ёрдам хизмати ишини янада қийинлаштириб, “103” бригадаларига юкламалар ортишига сабаб бўлаётир, - дейди Д.Бўрибаев.

Қолаверса, қайта чақириқлар туфайли битта манзилга бир вақтнинг ўзида иккита, учта, ҳатто, тўрттагача “Тез ёрдам” автомашинасининг бориб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.

«Шу боис, фуқароларимиздан бироз сабрли бўлишларини, шошқалоқлик билан қилинган нотўғри ҳаракат бошқа бир бемор ҳаётини хавф остига қўйиши мумкинлигини ёдда тутишларини истар эдим», - деган Дониёр Бўрибаев.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️РАСМАН: 20 июль Қурбон Ҳайити байрами этиб белгиланди

Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Шунингдек, Президентнинг аввалги Фармонлари билан 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

Қарорнинг тўлиқ матни:
http://uza.uz/posts/284375


👉 @xushnudbek 👈
Қурбон Ҳайити кунлари ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Президентнинг тегишли Фармон ва қарорлари асосида Қурбон Ҳайити арафасида ҳамда байрамдан кейин иш ва дам олиш кунлари ҳафтасига 5 кунлик ишлайдиганларга ҳам, 6 кунлик ишлайдиганларга ҳам бир хил бўлади. Тақвим қуйидагича кўриниш олади:

17 июль (шанба) — иш куни;
18 июль (якшанба) — дам олиш куни;
19 июль (душанба) — иш куни;
20 июль (сешанба) — Қурбон Ҳайити байрами;
21 июль (чоршанба) — дам олиш куни;
22 июль (пайшанба) — дам олиш куни;
23 июль (жума) — иш куни;
24 июль (шанба) — иш куни;
25 июль (якшанба) — дам олиш куни.

Маълумот учун:

5️⃣ ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 17 июль (шанба) ҳамда 24 июль (шанба) кунлари ишга чиқишади, бунинг эвазига 21 июль ва 22 июль кунлари дам олишади. Яъни 5 кунлик ишлайдиганларда қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган, шунчаки уларнинг дам олиш кунлари кўчирилган;

6️⃣ ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун эса 21 июль (чоршанба) ва 22 июль (пайшанба) кунлари қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди. Бунинг эвазига улар бошқа дам олиш кунлари ишлаб беришлари шарт эмас.


👉 @xushnudbek 👈
Магистратура_турдош_тасдиқланди_2021.pdf
1.8 MB
Магистратура учун турдош йўналишлари рўйхати кенгайтирилди

Битирувчи ёшлар, уларнинг ота–оналари, кенг жамоатчилик ҳамда олий таълим муассасаларининг қўшимча таклифлари асосида қайта кўриб чиқилиб, республика давлат ОТМлари магистратурасига қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхатига тегишли қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди.

⚠️ 🩺 Тиббий соҳа бўйича турдош таълим йўналишлари рўйхати ихтисослик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бугун, 14 июль куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:

— абитуриентлар учун қабул жараёнларига оид янгиликлар;

— тест ўтказиладиган ҳудуд ва саналар;

— Миллий тест тизимига оид масалалар;

— магистратура учун ўтказиладиган тестлар ва ҳ.к.

❗️ДТМ масъулига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, унда ёки ушбу постга изоҳ қолдиринг, ёки @abituriyentguruh гуруҳида #savol хештеги билан саволингизни ёзинг (хештег эсдан чиқмасин).


👉 @xushnudbek 👈
Абитуриентлар максимал балл олиши учун чет тилини қай даражада билиши керак?
#abituriyent

Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 йилдаги 395-сонли қарорининг 2-бандига кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги даражалар акс этган сертификатлар бўлганда, чет тилидан энг максимал балл берилади ва абитуриент чет тилидан тест ишламайди:

инглиз тили учун — IELTS 5,5 (бунда Тошкент давлат юридик университети учун writing модулидан 5,5 балл), TOEFL IBT 72, CAE FCE ҳамда миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

япон тили учун — JLPT №2 ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

немис тили учун — Goethe-Zertifikat, DSD, Test DAF ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

француз тили учун — DELF, TCF4 ёки ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича В2 ва ундан юқори даража.

Бундан пастроқ даража (масалан, IELTS 5) олган абитуриентларга максимал балл берилмайди, улар эл қатори тестга киришлари керак бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from MINENERGY.UZ
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа қизиқувчилар!

Сизларни “Ўзбекистонда экологик тоза энергетика тизимига ўтиш учун қайта тикланувчи энергия манбаларининг ривожланишини жадаллаштириш” мавзусидаги халқаро давра суҳбатида иштирок этишга таклиф этамиз.

Муҳокама Ўзбекистон ҳукумати, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Жаҳон банки гуруҳи (ЖБГ) ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Давра суҳбати 2021 йилнинг 14 июль куни онлайн тарзда ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш Тошкент вақти билан соат 14:30да бошланади.

Давра суҳбати давомида қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳалари ва келгусидаги режалари, шунингдек стратегия, сиёсат, меъёрий ҳужжатлар, замонавий технологиялар, хусусий сектор иштироки ва инновацион молиялаштириш механизмлари бўйича энг яхши амалиётлар тақдим этилади.

Тадбирда рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳаволага киринг: https://us02web.zoom.us/webinar/register/WN_qlFC7cCSSj-PlmqsTxYo5A

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter
Кимё ва биология, информатика ва ахборот технологиялари йўналишини “қизил”га битирганлар магистратурага имтиҳонсиз кирадими?
#abituriyent

ЖАВОБ: Ҳа, улар имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сонли Президент қарори билан ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур ОТМларнинг магистратура мутахассислигига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилиниши белгиланган.

2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4851-сонли Президент қарори билан эса ОТМларнинг информатика ва ахборот технологиялари билан боғлиқ таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур ОТМларнинг магистратурасига кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади, дейилган.

Талабалардан шу бўйича саволлар келиб тушаётганлиги учун, мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдуқодир Тошқулов билан боғландик ва тегишли тушунтириш олдик.

Демак, ушбу имтиёзлар жорий йилдан амалга киритилади. Тартиби қуйидагича бўлади:

1️⃣ кимё ва биология, информатика ва ахборот технологиялари йўналишини имтиёзли дипломга эга бўлган талабалар ўзлари тугатган ОТМ магистратурасининг тегишли мутахассислигига ҳужжат топширади;

2️⃣ сўнгра улар белгиланган тартибда имтиҳонга киришади. Чунки юқоридаги имтиёзлар фақат тўлов-контракт асосида ўқишга кириш имкониятини беради холос. Ваҳоланки, ўша абитуриент балки ўз кучи билан давлат грантига ҳам кириши мумкин. Шу сабабли уни бундай имкониятдан маҳрум қилиш мантиқсизлик бўлади;

3️⃣ абитуриентнинг имтиҳон натижасига қаралади. Агар у давлат грантига кирган бўлса, унда давлат гранти асосида ўқийди ва ўз-ўзидан Президент қарорида белгиланган имтиёз қўлланмайди. Агар у тўлов-контрактга кирган ёки умуман имтиҳондан йиқилган бўлса ҳам, Давлат қабул комиссиясининг қарори билан у ўша магистратура мутахассислигига тўлов-контракт асосида қабул қилинади, яъни унга имтиёз қўлланади.

P.S.: ҳозир шу маълумотларни ёзиш асносида бошқа бир нарсани ўйлаб қолдим, ушбу имтиёз қўлланганда абитуриент квота ичида қабул қилинадими ёки қўшимча квота биланми? Президент қарорида қўшимча квота дейилмаган, демак катта эҳтимол билан улар квота доирасида қабул қилинади. Яна ҳам бу масалага аниқлик киритишга ҳаракат қиламиз.


👉 @xushnudbek 👈
Live stream scheduled for