Xushnudbek.uz
514K subscribers
9.66K photos
2.44K videos
206 files
8.34K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇫🇷14 июль, Франциянинг Миллий байрами муносабати билан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Муваққат ишлар вакили жаноб Брис Рокфой томонидан Тошкент телеминорасига Эйфел минорасининг макети топширилибди.

Манба: Fransiyaning O‘zbekistondagi elchixonasi
Telegram
, Facebook, Web, Bris Rokfoy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Рўйхатдан ўтиш бўйича видео-қўлланма

Давлат тест маркази сайтида қандай қилиб онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин?
Бу шунчалар қийин ишми?
Телефонда рўйхатдан ўтса ҳам бўладими ёки албатта компьютер керакми?
Кимдандир ёрдам сўрашим керакми ёки ўзим ҳам эплай оламанми?
Бешта йўналишни танлаш тартиби қанақа бўлади?
Тестга кириш учун тўлов қандай амалга оширилади?

Шу ва шу каби саволларга видео орқали жавоб олишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Бироздан сўнг, аниқроғи соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов билан овозли чат уюштирилади.

Суҳбат давомида қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:

— абитуриентлар учун қабул жараёнларига оид янгиликлар;

— тест ўтказиладиган жой ва саналар;

— хориждан ўқишни кўчиришда ўтказиладиган тест синовлари;

— Миллий тест тизимига оид масалалар;

— магистратура учун ўтказиладиган тестлар ва ҳ.к.


👉 @xushnudbek 👈
Live stream started
Овозли хабаримиз бошланди. Қўшилиш учун ҳавола:

👉 https://t.me/xushnudbek?voicechat
Live stream finished (2 hours)
Овозли чат худди кириш имтиҳонларига ўхшайди. Минг киши қўл кўтаради (ҳужжат топширади), фақат 20 кишига навбат (квота) етади, сўз ололмаган (ўқишга киролмаган) 980 киши эса канал админини (ДТМни) сўкади 😀

Наилож, чидаймизда (чидайсизда)...

Иштирок этган, бизни тинглаган барчага раҳмат!


👉 @xushnudbek 👈
Abituriyentlar uchun suhbat - DTM
Xushnudbek.uz
Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов билан овозли чатнинг тўлиқ файли.


👉 @xushnudbek 👈
Кеча “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари соҳиби, машҳур “Қоракўл мактаби” асосчиси, устоз муаллим Тўхтамурод Жумаев вафот этди.

Раҳматли Тўхтамурод ака том маънода янги давр жадиди, ўзбек таълим тизими учун беқиёс ҳисса қўшган инсон эдилар. Мен ишонаман, буюк муаллимнинг умри барҳаёт бўлади, чунки у минглаб шогирдлари ва ўзидан қолдирган катта таълим мактаби сиймосида яшайверади.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши Тўхтамурод Жумаевнинг яқинларига, оила аъзоларига, шогирдлари ҳамда ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.


👉 @xushnudbek 👈
❗️“Темир дафтар”даги оилаларнинг фарзандлари контрактга ўқишга кирса, 1-курсда контракт тўламайди

Президентнинг 13 июлдаги ёшларга оид Фармонига биноан:

2021 йил август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;

ёш оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича қўшимча 2 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун субсидия ажратилади.

Фармоннинг тўлиқ матни:
http://uza.uz/posts/284718


👉 @xushnudbek 👈
❗️Ногиронлиги бор абитуриентлар диққатига

Қонунчиликка кўра, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари учун ўқишга киришда тегишли имтиёз берилади, аниқроғи улар учун умумий квотанинг 2%и миқдорида давлат гранти учун алоҳида жой ажратилади.

Ногиронлиги бор шахслар учун қўшима квота мана бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/10119

Аммо айрим ногиронлиги бўлган шахслар ДТМ сайтида рўйхатдан ўтган пайтда уларнинг ногиронлигини тасдиқловчи маълумот кўринмаётган экан. Бу эса уларнинг алоҳида квота бўйича танловда қатнашишига тўсқинлик қилади. Абитуриентлар ДТМ сайтида ногиронлиги борлигини ўзлари кўрсата олмайди, анкетада бунақа банд йўқ.

Мазкур масалага аниқлик киритиш учун тегишли мутасаддилар билан боғландик. Уларнинг маълумот беришича, ҳозирда максимал даражада барча ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари ДТМ базасига киритилган. Фақат маълумотларни электронлаштириш чоғида айрим шахсларнинг маълумотлари қолиб кетган бўлиши мумкин. Агар ногиронлиги бор шахслар мурожаат қилган тақдирда улар тезда муаммони бартараф этишларини маълум қилди.

Шу сабабли биз марказлашган ҳолда ногиронлиги бор шахсларга ёрдам бериш мақсадида махсус анкета тайёрладик.

❗️Агар қайси абитуриентнинг ногиронлиги борлиги ҳақидаги маълумот ДТМ сайтида кўринмаётган бўлса, қуйидаги анкетани тўлдиришингизни сўраймиз, биз тезда мутасадди шахсларга буни етказамиз ва муаммонгизни ҳал қилишга кўмаклашамиз.

Анкетани тўлдириш:
📲 https://forms.gle/E3b9cxhv2wMwMCVZ8


ℹ️ ушбу анкета фақат ДТМ сайтида рўйхатдан ўтган ҳамда имтиёзлар бўлимида ногиронлиги борлиги ҳақида маълумот кўринмаётган абитуриентлар учун мўлжалланган.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Кеча “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари соҳиби, машҳур “Қоракўл мактаби” асосчиси, устоз муаллим Тўхтамурод Жумаев вафот этди. Раҳматли Тўхтамурод ака том маънода янги давр жадиди…
Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, «Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев шакллантириб кетган мактабнинг сири нимада эканлиги ҳақида Абдулла Авлоний илмий-тадқиқот институти қисқа 9 та қисмдан иборат видеокурс тайёрлаган экан.

👉 Эндиликда Қоракўл Халқаро математика мактаби тажрибаси жорий йил 17 июль кунидан бошлаб халқ таълими тизимидаги 520 та ихтисослаштирилган мактаб директорлари малака ошириш дастурида ўқитилади.

Қоракўл Халқаро математика мактаби фаолияти тўғрисидаги видеороликлар тўплами👇🏻

1-қисм. Ўқув жараёнлари қай тартибда ташкил этилади?
2-қисм. Ўқувчиларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш жараёни қай тартибда ташкил этилади?
3-қисм. Ўқитувчиларнинг дарс ўтиши жараёнлари қандай назорат қилинади?
4-қисм. Битирувчиларнинг билим даражасини аниқлаш ва диагностика килиш усуллари
5-қисм. Ўзлаштириши пастроқ бўлган ўқувчилар билан ишлаш қай тартибда йўлга қўйилган?
6-қисм. Ўқитувчиларни ишга қабул қилишда нималарга эътибор қаратилади?
7-қисм. Мактаб ўқитувчилари салоҳияти ва уларга қўйилган талаблар
8-қисм. Мактабда қайси фанлар чуқурлаштириб ўтилади?
9-қисм. Мактаб муваффақиятларининг сири нимада?


👉 @xushnudbek 👈
Бугун Шавкат Мирзиёев «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган бир қатор мартабали меҳмонларни қабул қилди. Жумладан:

🇦🇫 Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани;

🇵🇰 Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон;

🇨🇳 Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ ОТА-ОНАЛАР ВА ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРГА МУРОЖААТ

Афсуски, шу кунларда фирибгарлик йўли билан бирор олийгоҳга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ҳаром пул эвазига моддий манфаат орттиришга ҳаракат қилаётган шахслар жуда кўп учрамоқда.
..

Абдуқодир ТОШҚУЛОВ - Олий ва ўрта махсус таълим вазири, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Бугун оила аъзоларимиз билан коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи дозасини олдик. Биринчисини олганимизда енгил ўтказгандик, ҳеч кимда ҳеч қандай салбий асоратлар сезилмаганди, бу сафар ҳам шундай бўлишидан умидвормиз.

Аллоҳ хайрли қилсин, илоҳим.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
Хориждан ўқишни кўчиришда ўтиш бали нечи?

Кечаги овозли чатда тингловчилардан бири хориждан ўқишни кўчиришда ўтиш бали миқдори ҳақида савол берди.

ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов ҳозирда бу бўйича тегишли вазирлик ва идоралардан таклифлар олинаётгани, лекин ҳали аниқ бир тўхтамга келинмаганини билдирди.

📲 Шунингдек, маълумот тариқасида ўқишни кўчиришни истайдиган талабалар қаерда ариза қолдириши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумот берилди. Унга кўра:

Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқа давлат ОТМига ёки бир ОТМ ичида – transfer.edu.uz сайти орқали;

хорижий давлатлардан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан – transfer.dtm.uz сайти орқали (соат 22:00 дан кейин ишлайди) аризалар қабул қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
Қаҳрамон ота ҳамда интилувчан қиз ҳақида ҳаётий воқеа

Фейсбукда блогер Aqida Hanum ёзяпти:

«Яшасин меҳрибон оталар!

Тренингни биринчи куни якунланиб, жамоа билан кечки овқатни тановвул қилиб хонамга кирдим. Ҳовли тарафдаги балконга китоб ўқимоқчи бўлиб чиқдим. Шу пайт телефоним жиринглади.

-Лаббай?

-Опажон, ассалому алайкум!

-Ваалайкум ассалом!

-Мани танимадингиз-а???))

-Йўўўқ, узр синглим (

-Ақидапоо, ман Муслимаман!

-Вооой, қизиии! Яхшимисииииз?

Ярим соатча гаплашдик. Бу қиз карантинда рўзғор тарқатиб юрганимизда бизга алоқага чиққандилар. Дадалари ишсиз қолганлар, ўзи ўртаҳол оила. Ота оддий ишчи. Она уй бекаси, уч нафар фарзанднинг каттаси шу қиз, ундан кейин иккита ука бор.Улар ҳали мактабга чиқишади. Йигитларга уларнинг манзилини бергандим, бориб рўзғор ташлаб келишганди.
Мана бир йил ўтиб синглимиз телефон қилибдилар. Хурсандчиликдан йиғлаб ҳам олдилар.

Хуллас, юқорида айтганимдек оила ўртаҳол, ибодатли, ҳалол инсонлар. Адалари ниҳоятда камтар. Фейсбукда бормилар йўқми, сўрамабман.

Хуллас, бу синглимиз 3D дизайнерликка қизиққанлар, табиийки ўқиш пули арзон эмас, 3D ясайдиган дастур ишлатса бўладиган ноутбук ҳам қиммат. Ойилари “қиз болага нима зарил ўқиб, шунча харажат кетказиб. Аданг сани ўқишингга тўлайдиларми, рўзғор қиладиларми? Бу ёқда укаларинг бор” деганлар. Синглимиз энди орзуларим ушалмас экан деб, кўнгиллари чўкиб қолган. Ота қизни маҳзун бўлиб қолганини сезиб, она билан гаплашганлар. Она яна ўша гапни такрорлаган: «Қиз бола ўқиб шаҳар олиб берармиди».
Ота “бу уйда мени айтганим бўлади”, деб шарт уйдан чиқиб кетганлар. Уйда ҳамма саросимада. Қиз онадан таъна-ю дашном эшитган, отангни жаҳлини чиқардинг, деб. Укалар ҳам қўшилган.

Эртаси куни ота одатдагидан кечроқ келиб, қизига эртага тайёр бўлиб тур, бир жойга борамиз деган. Ҳамма ҳайрон ва хавотирда, тинчликмикан деб.

Эртасига барвақт ота ва қиз уйдан чиқиб, автобусда марказга келиб, бир ўқув курсига киришади. Ота бир кун олдин ўша қизи айтган курсларга келиб, гаплашиб кетган экан. Қиз ҳайронлигидан кўзлари катта-катта очилиб тураверган, у ердан чиқиб "Малика"га боришибди, ота катта суммага қизига ноутбук олиб берган. Қиз шунақа қувонганки, ўша ернинг ўзида ҳам кулиб, ҳам йиғлаб «Раҳмат, дадажонииим» дейишдан нарига ўтолмабди, ҳаяжондан.
Уйга қанот қоқиб боришса, она норозироқ турган экан, нимадир пичинг қилган эканлар, ота бир нигоҳ ташлаб, “мен тирик эканман, қизимни ташлаб қўймайман. Қизим ўқийди, катта одам бўлади, бахтиниям беради. Бу мавзу ёпилди” дебдилар.

Эртасидан қиз ўқишларини бошлаган, мана шунча вақт ўтибди, иш ҳам топилган. “Опа, заказларам тушяпти, биринчи ойлигимни дадажонимга ва ойижонимга бердим. Дадам йиғлаворай дедилар, “оппоқ қизим, сен билан фахрланаман” деб пешонамдан ўпиб қўйдилар. Ўшанда менга ноутбук ва ўқишимга пул топиб бериш учун 2 сменада ишлашга бошлиқлари билан келишиб олган эканлар.
“Опа, энди машинага ҳаракат қилмоқчиман, дадажоним ўқимаганлар, оддий ишчилар, мени орқамда шунча туриб бердилар энди мен уларни хурсанд қилмоқчиман, февральда туғилган кунлари, пул йиғишни бошладим, ҳозирча 1875 $ йиғдим” дедилар.

Рости жуда қувондим.

Қизларига қаҳрамон бўлган, қизларига қанот берган, қизларига меҳрибон бўлган оталар, жонингиз соғ бўлсин!

Ўзингиздек яхши куёвлар учрасин қизларингизга.

Мард, ҳалол, меҳрибон ва ҳақиқий эркаклар ана шундай бўладилар! Сизларни жудаям ҳурмат қиламиз, ишонинг».

Пост тугади.

P.S.: ушбу постга ўзимдан бирор изоҳ қўшмоқчи эдим, лекин нима дейишни билмадим. Яхшиси хулосани каналимиз муштарийларига қолдираман.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқоридаги ҳаётий воқеани ўқиб, бир ойча олдин UzReport каналидаги «Эркакчасига гаплашамиз» кўрсатувида айтган фикрларим эсимга тушиб кетди.

Халқимизда «Қиз бола ўқиса, шаҳар олиб берармиди» деган нотўғри фикр бор. Бу фикрни унутишимиз, муомаладан чиқаришимиз керак. Қизлар ота-онасига Жаннат олиб бериши мумкин-ку, шаҳар нима бўпти.

Қизларингизни албатта ўқитинг, илмга дўст қилинг. Ўқиган ва оқила қиз, ўқиган ва оқил фарзандларни тарбиялайди.


👉 @xushnudbek 👈