FATVO.UZ
143K subscribers
809 photos
1.77K videos
3.79K links
Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ЭҲРОМДА РАЙҲОННИ ҲИДЛАБ ҚЎЙДИМ
#Ҳаж_умра #эҳром
#ҳидлаш #хушбўйланиш

1088-CАВОЛ: Эҳром ҳолатида райҳонни ҳидлаб қўйдим. Нима бўлади, бирор нарса лозим бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар эҳромдаги инсон райҳон ёки шу каби хўшбўй нарсани ҳидласа, бу макруҳ бўлади. Лекин унинг зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди. Бу борада “Бадоиус саноиъ” китобида шундай келади:

وَيُكْرَهُ لِلْمُحْرِمِ أَنْ يَشُمَّ الطِّيبَ وَالرَّيْحَانَ كَذَا رُوِيَ عَنْ ابْنِ عُمَرَ وَجَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّهُمَا كَرِهَا شَمَّ الرَّيْحَانِ لِلْمُحْرِمِ ، وَعَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ لَا بَأْسَ بِهِ ، وَلَوْ شَمَّهُ لَا شَيْءَ عَلَيْهِ عِنْدَنَا

“Эҳромдаги киши хушбўйлик ёки райҳонни ҳидлаши макруҳдир. Ибн Умар ва Жобир розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинишича, улар эҳромдаги кишининг райҳонни ҳидлашини макруҳ санашган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу эса зарари йўқ деганлар. Уни ҳидласа зиммасига ҳеч нарса вожиб бўлмайди”.

وَلَا يَلْزَمُهُ شَيْءٌ بِشَمِّ الرَّيْحَانِ وَالطِّيبِ وَالثِّمَارِ الطَّيِّبَةِ مَعَ كَرَاهَةِ شَمِّهِ كَذَا فِي غَايَةِ السُّرُوجِيِّ شَرْحِ الْهِدَايَةِ

“Райҳон, хушбўйлик ва хушбўй меваларни ҳидлаш билан ҳеч нарса лозим бўлмайди. Лекин ҳидлаш макруҳ бўлади. Жумладан, “Ҳидоянинг шарҳи Ғоятус суружия”да ҳам шундай келган” (“Ал-Фатово ал-ҳиндийя” китоби). Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ҲАЖДА ТИҚИЛИНЧ ХАВФИ САБАБЛИ МУЗДАЛИФАДАН АЁЛЛАР ВА ҚАРИЯЛАР ЭРТА ЧИҚИБ КЕТИШЛАРИНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра

1089-САВОЛ: Муздалифада тунаб қолиш шартми? Агар тиқилинч юзага келиш хавфи юқори бўлса, ундан эртароқ кетиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Муздалифада туриш ҳажнинг вожибларидан биридир. Унда ҳайит куни бомдод вақти киргандан кейин қисқа муддат бўлсада туриш вожиб, бомдод вақтидан то кун ёришгунича туриш суннат ҳисобланади. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:

قدر الواجب منه ساعة لطيفة، وقدر السنة امتداد الوقوف الى الإسفرار جدا

“Муздалифада туришнинг вожиб миқдори (бомдод вақти киргандан кейинги) қисқа муддатдир. Суннат миқдори эса, у ерда туриш кун жуда ёришиб кетунича давом этишидир” (“Ғунятун носик” китоби, 266-бет).

Демак, ҳайит куни бомдод вақти бўлиши билан Муздалифада бомдод намозини  адо этиб, кун ёришгунича ўша ерда дуо ва зикрлар билан машғул бўлиб туриш орқали ҳам вожиб, ҳам суннатни адо этилган бўлади.

Агар Муздалифада тиқилинч юзага келиш хавфи юқори бўлса, кечанинг иккинчи ярмида аёллар, беморлар ва қарияларни эртароқ чиқиб кетишларига рухсат берилган. Бу ҳақда мазҳабимиз уламолари шундай дейишган:

ولو ترك الوقوف بها فدفع ليلًا فعليه دم إلا إذا كان لعذر بأن يكون به ضعف أو علة أو كانت امرأة تخاف الزحام فلا شيء عليه، كذا في «الهداية» و«اللباب»، فإن كان رجلا يخاف الزحام لا لنحو عجز أو مرض فتركه يلزمه دم.

“Муздалифада туришни тарк этиб, тунда у ердан (Минога) кетса, қон вожиб бўлади. Лекин заифлиги ёки касаллиги сабабли ёхуд аёл киши бўлиб, тиқилинчда қолишдан хавфсираши сабабли кетса, узрли ҳисобланиб, зиммасига ҳеч нарса вожиб бўлмайди, “Ҳидоя” ва “Лубоб” китобларида шундай дейилган. Агар эркак киши, касалликсиз, ожизликсиз тиқилинчдан хавфсирасаю, Муздалифада туришни тарк қилса, зиммасига жонлиқ сўйиш вожиб бўлади” (“Ғунятун носик” китоби, 266-бет).

Демак, ҳанафий мазҳабимизга кўра, аёллар, беморлар ва ёши кекса кишилар Муздалифада тонгга қадар қолмасдан, ундан эртароқ – ярим тунда кетишлари жоиз. Бунда улар бирор жиноят қилган ҳисобланмайдилар ва зиммаларига бирор нарса лозим бўлмайди. Уламоларимиз бунга далил сифатида қуйидаги ривоятни келтирадилар:

عن سالم قال كان أبي يقدم ضعفة أهله من المزدلفة إلى منى ويذكر أن رسول الله صلى الله عليه وسلم كان يفعله

“Отам (Абдуллоҳ ибн Умар) аҳлларидан заиф кишиларни Муздалифадан Минога эртароқ кеткизар эдилар ва “Одатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар”, дер эдилар” (Ибн Ҳиббон ривояти).

Демак, аёллар, беморлар ва ёши кекса кишиларни Муздалифадан Мино водийсига бошқалардан эртароқ – ярим тунда кетишлари жоиз бўлиб, бу айнан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг одатларига мувофиқ саналар экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Forwarded from FATVO.UZ
МИНО ВА АРАФОТДА НАМОЗ ТЎЛИҚ ЎҚИЛАДИМИ ЁКИ ҚАСР ҚИЛИНАДИМИ?
#Ҳаж_умра  #намоз

1054-CАВОЛ: Ҳожилар ҳаж амалларини бажариш жараёнида Мино ва Арафотга ҳам чиқиб келадилар. Улар ушбу жойларда тўрт ракатли намозларни тўлиқ ўқийдиларми ёки қаср қиладиларми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бизнинг мазҳабимиз сўзига кўра, Мино ва Арафотга чиқишнинг намозни қаср қилишига таъсири йўқ. Яъни у ерга чиққан ҳожи муқим бўлса намозларни тўлиқ ўқийди. Агар мусофир бўлса қаср ўқийди.

Аллома Бадруддин Айний “Умдатул қорий” да қуйидагиларни айтадилар:

وقال أكثر أهل العلم، منهم عطاء والزهري والثوري والكوفيون وأبو حنيفة وأصحابه والشافعي وأحمد وأبو ثور: لا يقصر الصلاة أهل مكة بمنى وعرفات لانتفاء مسافة القصر. وقال الطحاوي: وليس الحج موجبا للقصر لأن أهل منى وعرفات إذا كانوا حجاجا أتموا، وليس هو متعلقا بالموضع، وإنما هو متعلق بالسفر، وأهل مكة مقيمون هناك لا يقصرون، ولما كان المقيم لا يقصر لو خرج إلى منى كذلك الحاج.

“Аҳли илмларнинг аксари, жумладан Ато, Зуҳрий, Саврий, Кўфа уламолари, Абу Ҳанифа ва шогирдлари, Шофеий, Аҳмад ва Абу Саврлар Макка аҳлининг Мино ва Арафотда қаср қилмасликларини айтганлар. Чунки Макка ва бу жойлар орасида қаср масофаси топилмайди. Таҳовий “Ҳаж қасрни вожиб қилмайди. Зеро, Мино ва Арафот аҳли ҳаж қилса намозни тўлиқ ўқийди. Чунки, қаср қилишнинг жойга алоқаси йўқ. Албатта, у сафарга алоқадор нарсадир. Макка аҳолиси у жойда муқим ҳисобланадилар. Муқим Минога чиққанда қаср қилмагани каби ҳожи ҳам агар муқим бўлса (Мино ва Арафотга чиққанда тўлиқ ўқийди)”.

"Муҳийти Бурҳоний" китобида мазкур масала батафсил баён қилинган. Бу хусусда "Фатавои Татархония" китобида ҳам мазҳабимизнинг катта имомларидан нақл ва жиддий танбеҳлар келтирилган. "Раддул муҳтор" китобида ҳам ушбу сўзлар айтиб ўтилган.

Юқоридаги иборалардан келиб чиқиб қуйидагиларни айтишимиз мумкин. Агар ҳожи Маккага борганда 15 кун тургандан кейин Мино ва Арафотга чиқса, Маккада ҳам, Мино ва Арафотда ҳам, у ердан қайтгандан кейин ҳам тўрт ракатли намозларни тўлиқ ўқийди. Чунки у Маккада муқим ҳисобланади.

Агар ҳожи Минога чиқишдан олдин Маккада 15 кундан камроқ турса, у Маккада ҳам, Мино ва Арафотга чиққанда ҳам қаср ўқийди. Чунки у мусофир ҳисобланади.  Маккага қайтгандан кейин у ушбу шаҳарда 15 кун туришни қасд қилса тўлиқ ўқийди. Агар 15 кундан камроқ туришни қасд қилса қаср ўқийди.

Шу ўринда яна бир мулоҳазани айтиб ўтамиз: Мино ва Арафотда жамоатга имом бўлаётган кишилар Маккада 15 кун тургандан кейин чиққан бўлсалар тўлиқ ўқийдилар. Уларга иқтидо қилган ҳожилар, хоҳ муқим бўлсин, хоҳ мусофир бўлсин, тўрт ракат ўқийверадилар. Агар имом 15 кун турмасдан чиққан бўлса қаср ўқийди. Унга иқтидо қилган киши 15 кундан олдин чиққан бўлса яъни мусофир бўлса қаср қилади. 15 кун ва ундан кўпроқ муддат туриб чиққан бўлса имом икки ракат ўқигандан кейин туриб қолган икки ракатни ўзи ўқиб тугатади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж_умра

Аёл киши Умра сафарини маҳрамсиз бажарса бўладими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж_умра

🕋 Ҳаж одоблари

Аббос домла Қосимов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#аудио
#Ҳаж_умра

🕋 Ҳаж одоблари

Аббос домла Қосимов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВИДОЛАШУВ ТАВОФИНИ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚИЛИБ ОЛИШ КЕРАКМИ?
#Ҳаж_умра

1094-CАВОЛ: Ҳаж ибодатини адо этиб, айни пайтда Маккада бўлиб турибмиз. Бу ердан кетиш вақтимизга ҳали бир неча кун бор. Шунга видолашув тавофини адо этганимиз йўқ. Гуруҳимиздаги ҳожилардан бирлари: “Видолашув тавофини Зулҳижжа ойида қилиб олишимиз керак, акс ҳолда қўй сўйиш вожиб бўлиб қолади” дедилар. Ҳақиқатда шундайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Видолашув тавофи ҳажнинг вожибларидан бири бўлиб, уни айнан Зулҳижжа ойида қилиш шарт қилинмаган. Балки Ифоза тавофини аксарини адо этгандан кейин адо этиш мумкин. Имкон қадар ҳожи Маккаи мукаррамадан чиқиб кетиш олдидан адо этгани мустаҳаб саналади.

Видолашув тавофининг охирги вақти белгиланмаган бўлиб, ҳожи Маккаи мукаррамада йиллар давомида яшаб қолгандан кейин у ердан чиқиб кетиш олдидан адо этса ҳам адо бўлаверади. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:

ولا اخر له ما دام مقيما فلو أتى به ولو بعد سنة يكون أداء لا قضاء

“Ҳожи модомики Маккада истиқомат қилиб турар экан видолашув тавофининг охирги вақти йўқдир. Агар уни бир йилдан кейин бажарса ҳам адо бўлаверади, қазо бўлмайди” (“Ғунятун носик” китоби, 305-бет).

Демак, ҳожиларимиз видолашув тавофини Маккадалик пайтларида Зулҳижжа ойидан кейин ҳам адо этишлари мумкин. Бунинг учун улар бирор жиноят қилган саналмайдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
МАСЪУЛЛАРНИ ЧАЛҒИТИШ УЧУН ЭҲРОМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра
#эҳром #нафл_тавоф

CАВОЛ: Бугунги кунда Каъба ёнида тавоф қилиш учун эҳромсиз зиёратчиларни қўйишмаяпти. Мийқотга бормасдан ва умрани ният қилмасдан эҳром кийиб фақат тавоф қилсак бўладими? Шариат бўйича мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ва умра учун қилинадиган тавофдан бошқа тавофлар нафл тавоф бўлиб, бу учун ёлғон ишлатиш жоиз эмас. Ҳозирги кунда ҳаж ва умра ибодатини бажарувчилар кўплиги ва улар фарз ёки вожиб тавофларини эмин эркин бажариб олишлари учун ташкилотчилар шу чорани кўришган бўлсалар, бунга итоат қилиш лозим. Зотан суннат амал ҳисобланган "Ҳажарул асвад"ни ўпиш ёки силаш чоғида бошқаларга озор берадиган бўлса, узоқдан қўл кўтариб ишора қилинади.

Ҳозирги кунда Каъбанинг ёнида тавоф қилишнинг имкони бўлмасада, Масжидул Ҳарамнинг иккинчи ва учинчи қаватларида кучи етганча тавоф қилса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МИЙҚОТ ТЎҒРИСИДАН ПОЕЗДДА ЎТИШНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра  #эҳром

1141-CАВОЛ: Биз Умра зиёратига борганимизда Мадинаи мунавварадан Маккаи мукаррамага кетишда поезд орқали боришимизга тўғри келди. Лекин поезд мийқотга тўхтамас экан. Биз эҳромга қачон ва қаердан киришимиз керак бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мийқотдан эҳромсиз ўтиш жоиз эмас, аммо мийқотдан олдин эҳромга кириш барча фақиҳларга кўра, жоиздир. Бу ҳақида “Ғунятун-носик” китобида шундай ёзилган:

"و فائدة التوقيت بها حرمة تأخير الاحرام عنها كلها لا التقديم فانه جائز إجماعا"

Яъни: “Мийқотни белгилаб қўйишнинг фойдаси шуки, ундан эҳромсиз ўтиш ҳаромдир. Аммо мийқотдан олдин эҳромга кириш жоизлигига иттифоқ қилинган” (“Ғунятун-носик” китоби).

Шу жиҳатдан, Мадина шаҳридан Маккага борувчи поезд йўлда мийқотга тўхтамагани учун зиёратчилар меҳмонхонада эҳром ўраб, икки ракат намоз ўқиб, ният қилиши ва лаббайка айтиши жоиз бўлади.

Баъзилар поезд мийқот ҳудудидан ўтаётганида, эълон қилинади, шунга кўра, ўша пайтда эҳромга киришни ният қилиб, лаббайка айтиб, поезднинг ўзида ўтирган ҳолда ҳам намоз ўқиса бўлади, чунки бу суннат намоздир, дейдилар. Лекин кўп ҳолатларда йўловчилар тилни билмасликлари ёки бошқа сабаблар билан мийқотдан ният қилмай ва лаббайка айтмай ўтиб кетишлари эҳтимоли катта. Шу сабабли мийқотдан олдин эҳромга кириб олганлари яхшироқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
БИРИНЧИ УМРАНИ ТУГАТМАЙ ИККИНЧИСИНИ БОШЛАШ
#Ҳаж_умра

1146-CАВОЛ: Бир танишим Умра қилаётиб, тавоф ва саъй қилган. Аммо сочини олмай туриб, Оиша онамиз масжидига бориб, янги умрага эҳром боғлаб келган.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Умра қилаётган киши шу ҳолатни содир этса, битта жонлиқ сўяди. Чунки у биринчи умрани тўлиқ тугатмай туриб, иккинчи умрага эҳром боғлаган. Икки эҳромни жамлагани учун жонлиқ-қўй сўйиши вожиб бўлади. Бу ҳақида “Ҳидоя” китобида шундай дейилган:

ومن فرغ من عمرته إلا التقصير فأحرم بأخرى فعليه دم لإحرامه قبل الوقت لأنه جمع بين إحرامي العمرة وهذا مكروه ويلزمه الدم وهو دم جبر وكفارة

Умра қилаётган киши тавоф ва саъйни қилиб, сочини қисқартирмай туриб, бошқа умрага эҳром боғласа, вақтидан олдин эҳром боғлагани учун жонлиқ вожиб бўлади. Чунки у икки эҳромни жамлаган ҳисобланади. Бу амал эса, макруҳдир. Зиммасига лозим бўлган жонлиқ ҳам нуқсонни тўлдирувчи, ҳам каффорат учун бўлади”.

Мазкур ҳолатда янги умрага эҳром боғлаган киши умрасини охирига етказиб қўйиши вожиб бўлади. Тугатгач, сочини олиб эҳромдан чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
ЖАРИМАГА СЎЙИЛГАН ҚЎЙНИ ЎЗИ ЁКИ ШЕРИКЛАРИ ЕСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра #жарима
#жонлиқ

1148-CАВОЛ: Умра ёки ҳажда жарима учун сўйилган қўйни ўзи ёки шериклари еса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Жарима учун сўйилган жонлиқларни жиноят қилган кишининг ўзи, ота-онаси, бобо-бувиси, фарзандлари, эри ёки хотини ҳамда бой инсонлар ея олмайди. Агар ўзи еб қўйса ёки мазкур шахслардан бирига бериб қўйган бўлса, ейилган ёки берилган миқдордаги қийматни фақирларга садақа қилади. Бу борадаги қоида шуки, закот олиши мумкин бўлмаган шахслар жаримага сўйилган жонлиқлардан ейиши мумкин эмас.

Шу қоидага мувофиқ жаримага жонлиқ сўйган ҳожининг шериклари юқорида айтилган тоифага кирмаса, ушбу жонлиқдан ейиши мумкин.

وأما ما عدا هذه الثلاثة كدماء الكفارات كلها والنذور وهدي الإحصار وهدي التطوع إذا لم يبلغ الحرم فلا يجوز له الأكل منه ولو فقيرًا ولا لمن بينهما ولاد أو زوجية، ولا لغني بل لكل من لا تحل له الزكاة

“Кишининг (ўзи сўйган) назр ва каффорат учун сўйилган жонлиқлар, иҳсор(ҳаждан тўсилган), ҳарамга етиб бормаган ихтиёрий қурбонликлардан гарчи фақир бўлса ҳам ейиши мумкин эмас. Шунингдек, орасида туғишганлик ва эр-хотинлик алоқаси борлар ҳамда бой шахслар ея олмайди. Умуман олганда закот олиши ҳалол бўлмайдиган кишиларнинг бу жонлиқдан ейиш мумкин эмас”. ("Ғунятун носик" китоби).

وَلَا يَجُوزُ الْأَكْلُ مِنْ الدِّمَاءِ إلَّا مِنْ أَرْبَعَةٍ مِنْ الْأُضْحِيَّةِ وَدَمِ الْمُتْعَةِ وَدَمِ الْقِرَانِ وَدَمِ التَّطَوُّعِ إذَا بَلَغَ مَحَلَّهُ ، وَهُوَ الْحَرَمُ يَعْنِي لَا يَجُوزُ الْأَكْلُ مِنْ دِمَاءِ الْكَفَّارَاتِ وَالنُّذُورِ ، وَهَدْيِ الْإِحْصَارِ ، وَهَدْيِ التَّطَوُّعِ إذَا لَمْ يَبْلُغْ مَحَلَّهُ

“Киши (ўзи сўйган) жонлиқлардан фақат тўрт турини ейиши мумкин: Қурбонлик, таматту, қирон ва ҳарамга етиб борган ихтиёрий жонлиқ. Назр, каффорат учун сўйилган жонлиқни, иҳсор ва ҳарамга етиб бормаган ихтиёрий қурбонликни ейиш мумкин эмас”. ("Табйин" китоби).

Аммо қирон ёки таматту ҳажини қиладиганлар шукрона сифатида сўядиган гўштларини бемалол ейиши мумкин, ҳатто мустаҳаб ҳам ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
УМРАДА ТАЛБИЯ (ЛАББАЙКА) ҚАЧОН ТЎХТАТИЛАДИ?
#Ҳаж_умра #лаббайка
#талбия

1149-CАВОЛ: Умра қилаётган киши талбияни қачон тўхтатади? Мен бу борада турли ҳар-хил гапларни эшитдим. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Умрада талбия тавофни бошлашдан аввал тўхтатилади.
Талбия айтиш борасида одамлар орасида турли гап-сўзлар тарқаб қолган. Баъзилар Масжидул ҳаромга кириш билан тўхтатади, деса, яна айримлар Каъбага кўз тушиши билан тўхтатади, дейди. Аммо бу борада барча фиқҳий манбаларимизда умра қилаётган киши талбияни тавофга киришишдан аввал тўхтатишини таъкидланган. Яъни умра қилувчи шахс мийқотдан эҳромга ният қилиб, талбия айтишни бошлайди. Йўлда токи Ҳарами шарифгача ҳар сафар ҳолати ўзгарганда: тепаликка чиққанда, пастликка тушганда, одамларни учратганда талбия айтиб келиш суннатдир. Масжидул ҳаромга кириб, Каъбани кўрганда такбир ва таҳлил айтади ва хоҳлаган дуосини қилади. Кейин Ҳажарул асвад олдига келиб, талбияни тўхтатади ва тавофни бошлайди. “Жавҳаратун наййира” китобида шундай дейилган:

قَوْلُهُ وَيَقْطَعُ التَّلْبِيَةَ إذَا ابْتَدَأَ بِالطَّوَافِ يَعْنِي عِنْدَ اسْتِلَامِ الْحَجَرِ لِأَنَّ الْمَقْصُودَ مِنْ الْعُمْرَةِ هُوَ الطَّوَافُ فَيَقْطَعُهَا عِنْدَ افْتِتَاحِهِ

Умра қилаётган шахс тавофни бошлаётган вақтда, яъни Ҳажарул асвадни истилом қилиш вақтида талбияни тўхтатади. Чунки умрадаги асосий мақсад тавофдир. Шундай экан тавофни бошлаш чоғида талбияни тўхтатади”. “Ҳидоя”, “Мабсути Сарахсий”, “Баҳрур роиқ” каби китобларда ҳам шу маънодаги гаплар айтилган.

Умрадан фарқли равишда ҳаж ибодатини қилаётган ҳожи биринчи кундаги тош отишдан аввал талбияни тўхтатади. Унгача талбияни айтиб юради.

وقطع التلبية حين يرمي جمرة العقبة

“Ҳожи Жамратул ақабага тош отиш вақтида талбияни тўхтатади”. (“Мабсути Сарахсий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
ҲАЖДА СЎЙИЛАДИГАН ЖОНЛИҚЛАРНИНГ ЁШИ МУҲИММИ?
#Ҳаж_умра #қурбонлик

1158-CАВОЛ: Биламизки, таматту ва қирон ҳажини қилувчилар ёки эҳром ҳолида бирор жиноят қилса, жонлиқ сўйиши лозим бўлади. Шу жонлиқларнинг ёши муҳимми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта. Ақиқа, таматту ва қирон ҳажи, жиноят учун сўйиладиган, мутлақ назр қилинган жонлиқларда худди қурбонлик қилинадиган ҳайвонларда бўлгани каби ёш муҳим ҳисобланади. Яъни туя бўлса, камида беш ёш, қорамол бўлса, камида икки ёш, қўй ёки эчки бўлса, камида бир ёш бўлиши лозим. Фақат қўй ўзи олти ойлик бўла туриб, жуссаси бир ёшли қўйдек бўлса, сўйса бўлади. Қолаверса, ёшдан ташқари қурбонликдаги бошқа талаблар ҳам муҳим саналади. Ҳидоя китобида шундай дейилади:

ولا يجوز في الهدايا إلا ما جاز في الضحايا.

“Ҳадий (ҳаж ёки умрага чиққан одам ўзи билан бирга қурбонлик қилиш учун олиб чиққан ёки жиноят қилгани учун сўйиладиган қўй, эчки, мол ёки туядан иборат ҳайвон)ларда қурбонликда жоиз бўлган ҳайвонларгина жоиз бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
УМРАДА РАМАЛ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра #рамал

1175-CАВОЛ: Умрада рамал қилмаса нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Рамал – тавоф вaқтидa кўкрaкни кeриб, қўллaрни қимирлатиб, oёқлaрни яқин-яқин тaшлaб, полвонларга ўхшаб шиддат билaн юришдир.

Рамал қилиш тавофнинг суннатларидан биридир. У ортидa сaъй бўлган тавофнинг аввалги уч aйлaнaсидa адо этилади. Кeйинги тўрт aйлaнaдa рамал йўқ, бaлки ўз ҳолатида юрилади.

Рамал қилиш эркаклар учун суннат, аёллар учун эмас. Улар оддий ҳолатда юради.

Рамални ҳозирги кунда одам кўп ва тиқилинч бўлганда ҳам имкон борича бажаришга ҳаракат қилинади. Чунки уни бошқа вақт бажариб бўлмайди ёки унинг ўрнини босадиган муқобил амал ҳам йўқ.

“Раддул муҳтор” китобида бу ҳақда шундай дейилган:

وَرَمَلٌ فِي الثَّلَاثِ الْأُوَلِ فَقَطْ) وَلَوْ زَحَمَهُ النَّاسُ وَقَفَ حَتَّى يَجِدَ فُرْجَةً فَيَرْمُلُ

“Фақат аввалги уч айланади рамал қилинади. Агар тиқилинч бўлса, бўш жой очилгунича тўхтаб туради. Жой очилгач, рамални давом эттиради”.

“Баҳрур роиқ”да бу борада шундай дейилган:

وَهُوَ بِقُرْبِ الْبَيْتِ أَفْضَلُ فَإِنْ لَمْ يَقْدِرْ فَهُوَ فِي الْبُعْدِ مِنْ الْبَيْتِ أَفْضَلُ مِنْ الطَّوَافِ بِلَا رَمَلٍ مَعَ الْقُرْبِ مِنْهُ

“Байтуллоҳга яқин жойда рамал билан тавоф қилиш афзал. Агар бунинг имкони бўлмаса, Байтуллоҳдан узоқда рамал билан тавоф қилиш унинг яқинида рамалсиз тавоф қилишдан кўра афзалдир”.

Демак, соғлом ва ёш зиёратчилар тиқилинч ҳолатларда уламоларнинг мана шу сўзларига амал қилиб, тавофнинг барча амалларини бекаму-кўст бажарса, улкан ажру савобга етадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТИКИЛГАН КИЙИМ БИЛАН УМРА ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

1187-CАВОЛ: Гуруҳимиздаги бир шеригимиз Оиша онамиз масжидига бориб, умрага ният қилиб келиб, умра қилган. Сочини олиб, эҳромдан чиққан. Аммо бу умрасини эҳром кийимини киймасдан, оддий кийимлари билан бажарибди. Бу умраси тўғри бўлганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тикилган кийим кийиб қилинган умра тўғри ҳисоблансада, вожиб амал тарк бўлгани учун жарима тўлаш лозим бўлади. Шеригингиз Оиша розияллоҳу анҳо масжидида умрага ният қилганидан бошлаб, умрасини бажариб, сочини олдиргунича бўлган муддат 12 соат ёки ундан кўп бўлса, жаримасига қўй сўяди. Агар 12 соатдан кам бўлса, ярим соъ (2кг) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилади. Билмай қилгани учун жаримадан қутилиб қолмайди. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
أما واجباته... والتجرد المخيط المحيط حتي لو أحرم وهو لابسه يكره ويلزمه الترك والجزاء
“Эҳромнинг вожиблари... Тикилган кийимдан холи бўлмоқлик. Агар тикилган кийимни кийган ҳолатда эҳром боғласа, макруҳ бўлади ҳамда уни ечиш ва жаримасини ўташ лозим бўлади” (“Ғунятун носик” китоби).
فإذا لبس مخيطًا يومًا كاملًا أو ليلةً كاملةً فعليه دم، و في أقلّ من يوم أو ليلة صدقة، (وهي نصف صاع من بر)
“Агар зиёратчи бир кундуз ёки бир кеча тўлиқ тикилган кийим кийган бўлса, унинг зиммасига қон вожиб бўлади. Агар бир кундуз ёки бир кечадан камроқ вақт давомида кийган бўлса (ярим соъ (2кг) буғдой ёки унинг қийматини) садақа қилиш лозим” (“Иршодус сорий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАКРУҲ ВАҚТЛАРДА ЭҲРОМ НАМОЗИНИ ЎҚИШ
#Ҳаж_умра

1189-CАВОЛ: Умрага эҳром боғлашда мийқотда икки ракат намоз ўқилади. Мана шу намоз асрга ёки асрдан кейинга тўғри келиб қолса, ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умрага эҳром боғлашда икки ракат нафл намоз ўқишнинг ҳукми суннат бўлиб, уни мийқотдаги масжидда ўқиш мустаҳаб ҳисобланади. Бу намоз нафл бўлганлиги учун аср ўқилгандан кейин ўқиш макруҳдир. Шунинг учун агар бу намозни ўқиш аср вақтига тўғри келиб қолса, аввал эҳром намозини кейин аср намозини ўқийди. Агар масжидга борганда жамоат аср намозини ўқиётган бўлса, уларга қўшилиб аср намозини адо этади ва шу билан эҳром намозини ҳам ўқиган бўлади. Бу ҳақида “Иршодус сорий ила маносик мулла Али қорий” да бундай дейилган:
ثم يصلي الركعتين بعد اللبس ينوي بهما سنة الإحرام ليحرز فضيلة السنة ويستحب إن كان بالميقات مسجد أن يصليهما فيه ولا يصلي في وقت مكروه وتجزئ المكتوبة عنها
“Эҳром либосини кийгач, эҳромнинг суннатини ният қилиб, икки ракат намоз ўқийди. Бу билан суннатнинг фазилатига эришади. Агар мийқот жойлашган ҳудудда масжид бўлса, унда ўқиш мустаҳаб саналади. Нафл намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтда ўқимайди. Фарз намоз эҳром намози ўрнига ўтади”.
Агар ҳали Мадинада турган вақтда аср вақти кириб қолган бўлса, юқорида айтилгандек, масжидда ёки меҳмонхонада аввал эҳром намозини ўқиб, кейин асрни ўқиса бўлади. Мийқотга борганда макруҳ вақти кириб қолгани учун, умрага ният қилиб, талбияни бошлаб, йўлида давом этаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​УЗРЛИ ЭКАНИДАН БЕХАБАР ҲОЛДА УМРА ҚИЛГАН АЁЛ
#Ҳаж_умра

1200-CАВОЛ: Аёлим билан умрага бордик. У Мадинада ҳайз кўриб қолди. Маккага кетишда биз билан умрага ният қилди. Маккага етиб боргач, ҳайзи тугашини кутиб турди. Уч кундан кейин ҳайз тўхтади. Тўртинчи куни ғусл қилиб, ҳарамга бориб, умра қилиб келди. Қайтиб келгач, яна қон кўрибди. Сўраб билсак, бу ҳайз ҳисобланар экан. Аёлим ҳайзли ҳолатда умра қилгани учун жарима тўлайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёлдаги ҳайз уч кунда тўхтаб, тўртинчи куни яна келиб қолган бўлса, ҳақиқатдан ҳам бу ҳайз ҳисобланади. Чунки ҳайз кунларининг энг кўпи ўн кун бўлади. Ўн кун ичида уч ёки тўрт кун қон кўриб, кейин бир-икки кун пок бўлиб, кейин яна қон кўрса, ўртадаги пок кунлар ҳам ҳайздан бўлади.
Бетаҳоратлик, жунублик, ҳайз ва нифосдан пок бўлиш умра тавофида вожиб, сайъда эса суннат ҳисобланади. Вожибни тарк қилиш туфайли зиммага жарима тўлаш тушади. Аёлингиз қилган умраси умра бўлган. Фақат тавофни ҳайзли ҳолатда бажаргани учун вожибни тарк қилиб қўйган. Шунинг учун агар у Маккада бўлса, масжидул ҳаромга кириб, тавофнинг ўзини (етти айлана) бажариб қўяди. Қайтадан умрага ният қилмайди ва бу билан жонлиқ сўйиш соқит бўлади. Агар ватанга қайтиб келиб бўлган бўлса, пул юбориб, вакил орқали ўша ерда қўй сўйдиради. Чунки жарима жонлиғини ҳарам ҳудудида сўйилиши вожиб саналади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда бундай дейилган:
واجبات الطواف الأول الطهارة عن الحدث الأكبر والأصغر ... فلو طاف معها يصح عندنا ولم يحل له ذلك ويكون عاصيا ويجب عليه الإعادة أو الجزاء إن لم يعد وهذا الحكم في كل واجب تركه
“Тавофнинг вожибларидан бири, катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлишдир. ... Агар бир киши таҳоратсиз тавоф қилса, бизнинг наздимизда саҳиҳ ҳисобланади. Аммо бундай қилиш ҳалол эмас, гуноҳкор бўлади. Бу ҳолатда қайта тавоф қилиши керак. Қайта қилмаса, жарима тўлаш вожиб бўлади. Бу ҳукм тарк қилинган барча вожибларга ҳам тааллуқлидир” (“Иршодус сорий ила маносики мулла Али қори” китоби).
Аёллар бундай ҳолатга тушмаслиги учун умра каби амалларни бажараётганларида ҳайзлари уч-тўрт кунда тугаб қолса, қўшимча бир-икки кун кутиб, кейин умрани бажарсалар, яхши бўлади. Намозда эса қон тўхташи билан бошлайверадилар. Чунки намозни кечиктириш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​НАФЛ ТАВОФНИ ЖУНУБ ЁКИ БЕТАҲОРАТ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра #ғусл

1209-CАВОЛ: Эҳтилом бўлганим эсимдан чиқиб, Масжидул ҳаромга кириб, нафл тавоф қилиб қўйибман. Тугатганимдан кейин жунуб бўлганим эсимга тушди. Бу ҳолда қандай йўл тутаман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида ҳар қандай тавофни, ҳаттоки, нафл тавофни ҳам таҳоратли ҳолда қилиш вожиб саналади. Сиз Маккада турган ҳолингизда савол сўраётган бўлсангиз покланиб, тавофни қайта бажарсангиз зиммангизда жарима қолмайди. Бордию, ватанга қайтиб савол сўраётган бўлсангиз, жунуб ҳолингизда тавоф қилганингиз учун Маккага пул жўнатиб Ҳарам ҳудудида жонлиқ сўйдиришигиз лозим бўлади.
Ҳаж ва умра масалаларига бағишланган машҳур манбалардан бири бўлган “Ғунятун носик” китобида нафл тавофлардан ҳисобланган тавофи қудум масаласида шундай дейилган:
فلو طاف للقدوم كله أو أكثره جُنُبًا فعليه دم، ولو محدثا فصدقة لكل شوط نصف صاع من برّ ، فإن أعاده سقط عنه الجزاء،
“Агар тавофи қудумнинг барчасини ёки аксарини жунуб ҳолатда бажарса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Бетаҳорат қилиб қўйса, ҳар айлана учун ярим соъ(икки кило) буғдой садақа қилади. Агар покланиб, қайтадан тавоф қилса, жарима соқит бўлади”.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, билмасдан нопок ҳолда тавоф қилган кишига жарима лозим бўлсада, гуноҳкор бўлмайди. Аммо қасддан нопок ҳолда тавоф қилган киши жаримага қўшимча гуноҳкор ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​МАККАГА БОРГАН КИШИНИНГ БИРИНЧИ УМРА ҚИЛМАСДАН БОШҚА ИШЛАР БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛИШИ
#Ҳаж_умра

1231-CАВОЛ: Маккага борибоқ умра қилмай, дам олиб ёки бошқа ишлар туфайли кейинроқ умра қилса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зиёратчи Мадинадан ёки бошқа томондан Маккага умра ёки ҳаж қилиш учун эҳром боғлаб борса, юкларини меҳмонхона ёки тайин бир жойга қўйгандан кейин тўғри Каъбага боради ва тавофни бошлайди. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлар. Қолаверса, зиёратчининг Маккага боришдан асосий мақсади Масжидул ҳаромга бориб, Байтуллоҳни тавоф қилишдир. Асосий мақсадидан бурилиб, урзсиз бошқа ишлар билан банд бўлиши яхши эмас. Чунки умрани кечиктириш сабабли эҳромда тақиқланган ишларни қилиб қўйиш эҳтимоли кўпаяди. Фиқҳий китобларимизда қуйидаги иборалар келган:
فَإِذَا دَخَلَ مَكَّةَ ابْتِدَاءً بِالْمَسْجِدِ... ما فِي الصَّحِيحَيْنِ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَوَّلَ شَيْءٍ بَدَأَ بِهِ حِينَ قَدِمَ مَكَّةَ أَنَّهُ تَوَضَّأَ ثُمَّ طَافَ بِالْبَيْتِ
“Зиёратчи Маккага кирганда зиёратни масжиддан бошлайди. Чунки Имом Бухорий ва Муслим китобларида Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги ривоят келтирилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага келганларида биринчи қилган ишлари таҳорат олиш бўлди. Сўнг байтни тавоф қилдилар”, дейилган” (“Фатҳул қодир” китоби).
فيبدأ بالمسجد بعد حط أثقاله وقبله أفضل إن تيسر ولا يؤخر لتغيير الثياب ونحوه إلا لعذر بأن يخشي علي أهله وماله الفتنة والضياع
“Зиёратчи юкларини қўйгандан кейин зиёратни масжиддан бошлайди. Агар имкони бўлса, юкни қўйишдан аввал масжидга бориш афзалдир. Кийим алмаштириш каби ишлар учун кечиктирмаслик керак. Аммо оиласи ва нарсаларига фитна ёки йўқолиб қолиш хавфи бўлса, (уларни хавфсиз жойга жойлаш учун бироз кечикишнинг зарари йўқ)”. (“Ғунятун носик” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​НАФЛ ТАВОФНИ ЕТТИ АЙЛАНАДАН КАМ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

1253-CАВОЛ: Нафл тавофларни етти айлана билан қилиш шартми? Ундан кам бўлса, нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл тавофга киришиш билан охирига етказиш, яъни етти айланани тўлиқ тугатиб қўйиш вожиб бўлади. Уламолар бу тавофни видолашув тавофига қиёслаганлар. Яъни видолашув тавофи вожиб бўлганидек, нафл тавофга киришиш туфайли у вожибга айланиб қолади. Шунга кўра нафл тавофни ҳам бошлаган зиёратчи тугатиб қўйиши вожиб бўлади. Бу ҳақида “Раддул муҳтор” китобида қуйидаги ибораларни ўқишимиз мумкин:
لم يصرحوا بحكم طواف القدوم لو شرع فيه وترك أكثره أو أقله . والظاهر أنه كالصدر
“Тавофи қудум (бу нафл тавоф)ни бошлаб, аксарини ёки камини тарк қилган инсон ҳақида уламолардан очиқ иборалар келмаган. Лекин қувватли гап шуки, Тавофи қудум видолашув тавофига ўхшайди (бу тавоф вожиб саналади)”.
Шу китобнинг бошқа жойида шундай дейилади:
لو ترك أقله تجب فیه صدقة ولو ترك أکثره یجب فیه دم؛ لأنه الجابر لترك الواجب في الطواف کسجود السهو في ترك الواجب في النافلة، والله تعالی أعلم
“Агар Тавофи қудумнинг озини тарк қилса, (икки кило буғдой ёки унинг қийматини) садақа қилиш, кўпини тарк қилса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Чунки жонлиқ сўйиш тавофдаги вожиб амалнинг тарк бўлганини тўлдиради. Бу намоздаги тарк қилинган вожиб амални саждаи саҳв билан тўлдиришга ўхшайди” ("Раддул муҳтор" китоби).
Мазкур ҳолатда тарк қилинган тавофларни бажариб қўйса, жарима соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar