FATVO.UZ
142K subscribers
824 photos
1.82K videos
3.87K links
Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ҲОМИЛАДОР ҲАЙВОННИ СЎЙИШ
#қурбонлик

1034-CАВОЛ: Мен қассобчилик билан шуғулланаман. Динимизда ҳомиладор ҳайвонни сўйиш ёки сўймаслик борасида нималар дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий китобларда бу масалага асосан қурбонлик китобида дуч келамиз. Шу эътибордан улардан баъзиларини кўриб чиқсак:

ويكره ذبح الشاة اذا تقارب ولادتها؛ لانه يضيع ما في بطنها

“Қўйни туғиши яқинлашиб қолган вақтда сўйиш макруҳ бўлади. Чунки бунда унинг қорнидаги нарсани зое қилиш бор”. (Баҳрур роиқ).

شاة او بقرة اشرفت علي الولادة، قالوا: يكره ذبحها؛ لان فيه تضييع الولد

“Уламолар туғиши яқин қолган мол ва қўйларни сўйишликни макруҳ деб, бунда ҳайвоннинг боласини зое қилиш бор дедилар”. (Фатово ҳиндия).

وفي"النوازل" ايضا: رجل له شاة حامل، فاراد ذبحها، فان تقاربت الولادة يكره ذبحها؛ لانه تضييع ما في بطنها من غير زيادة فائدة.

“Шунингдек “Навозил”да ҳам, бир кишининг ҳомиладор қўйи бўлиб, уни сўймоқчи бўлса, агар қўйнинг туғиши яқин бўлса, сўйиш макруҳ бўлади. Чунки бунда ортиқча фойдасиз ҳайвоннинг ҳомиласини зое қилиш бор дейилган”. (Муҳийти Бурҳоний).

Шунингдек, бу ердаги “макруҳ”дан макруҳи танзиҳий ирода қилинган. Чунки уламолар макруҳликнинг иллати “تضييع الولد” яъни болани зое қилиш экани ва бу ноаниқ бир иш экани ҳам айтганлар. Чунки бунда онасини сўйганда боласи зое бўлиши билан бирга соғ қолиши эҳтимоли ҳам бор. Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, бу масалани баён қилганда фиқҳий ибораларда تقارب (туғиши яқин қолган) اشرفت (туғиш арафасида) феъллари ишлатилган бўлиб, бу иборалардан ҳомиладор бўлган, лекин туғиши яқин бўлмаган ҳайвонни сўйиш жоизлиги келиб чиқади. Юқоридаги маънони аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай баён қилган:
وليس في ذبح الام اضاعة الولد لعدم التيقن بموته

“Ҳайвоннинг боласини ўлиши аниқ бўлмаганлиги учун онасини сўйишда боласини зое қилиш йўқ”. (Раддул Муҳтор).

قلنا اباحة ذبح الحامل لانه يتوهم ان ينفصل الجنين حيا فيذبح، او لان المقصود لحم الام و ذبح الحيوان لغرض صحيح حلال كما لو ذبح ما ليس بماكول لمقصود الجلد

“Ҳомиладор ҳайвонни сўйиш мубоҳлигининг сабаби, боласи тирик чиқиб уни ҳам сўйиб олиш имкони борлиги ёки сўйишдан боласини эмас, онасини гўшти қасд қилинганидир. Чунки ҳайвонни тўғри мақсадда сўйиш худди гўшти ейилмайдиган ҳайвонни териси учун сўйиш жоиз бўлганидек ҳалолдир". (Кифоя шарҳи Ҳидоя).

Агар ҳайвонни ҳомиладор ёки ҳомиладор эмаслиги аниқ бўлмаса ва уни сўйгач ҳомиладорлиги билинса уни сўйган ва сўйдирган инсонлар гуноҳкор бўлмайди. (Фатово Қосимия).

Юқоридаги маълумотлардан шуни хулоса қилиш мумкинки, туғиши яқин қолган ҳомиладор ҳайвонни сўйиш зарурат бўлганда бекароҳат жоиз. Шунингдек заруратсиз сўйилганда ҳам сўювчи ёки сўйдирган кишини гуноҳкор бўлди дейилмайди. Лекин заруратсиз сўйишда ҳайвонни боласини зое қилиш эҳтимоли бўлгани учун афзал иш ҳисобланмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Закот #Қурбонлик

Закот беришга қодир аёл қурбонлик сўядими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАЖ САФАРИГА БОРГАНЛАР ҚУРБОНЛИК ҚИЛАДИМИ?
#ҳаж #қурбонлик
#таматтуъ

1084-CАВОЛ: Ҳурматли Фатво ҳайъати уламолари! Маълумки, бизни юртдан ҳаж ибодатига борган зиёратчилар таматтуъ ҳажини қиладилар ва таматтуъ қилганлари учун жонлиқ сўядилар. Мана шу жонлиқни сўйган ҳожилар қурбонлик кунларида алоҳида қурбонлик ҳам қилишлари керакми ёки шу сўйган бир жонлиқлари кифоями?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало шуни билиб олиш керакки, ҳожиларнинг қурбон ҳайити кунлари Минода сўйдирадиган қурбонликлари “Ҳайит қурбонлиги” эмас, балки икки улуғ ибодат – умра ва ҳаж ибодатларини жамлаганликлари учун вожиб бўлган “Шукрона қони” қурбонлигидир. Шунинг учун у ҳайит қурбонлигидан саналмайди.

Энди саволга бевосита жавоб берадиган бўлсак, ҳаж қилувчи эркак ёки аёл қурбонлик сўйиладиган кунларнинг охиригача муқим бўладиган бўлса ҳамда бой бўлса (яъни, унинг ҳожати аслиясидан ташқари закот нисоби миқдорича ёки ундан ортиқ маблағи бўлса) унга таматтуъ жонлиғидан ташқари қурбонлик ҳам сўйиши вожиб бўлади. Аммо мазкур муқимлик ва бойлик шартларидан ҳар иккиси ёки бири ҳаж қилувчида топилмаса унга қурбонлик сўйиш вожиб бўлмайди. Бу ҳақида “Ғунятун-носик” китобида шундай дейилган:
"وأما الأضحية فاذا كان مسافرا فلا يجب عليه واِلاَّ فكالمكي فتجب كما مرّ في "البحر" و "رد المختار" و مثله في "الخانية".
Яъни: “Ҳаж қилувчи мусофир бўлса, унга қурбонлик вожиб бўлмайди. Аммо, муқим бўлса, худди Макка аҳлига вожиб бўлгани каби ҳаж қилувчига ҳам қурбонлик сўйиш вожиб бўлади. Мазкур ҳукм “Баҳрур-роиқ”, “Раддул-мухтор” ва “Хония” китобларида зикр қилинган” (“Ғунятун-Носик” китоби 276-бет).
Демак, Ҳаж арконлари бошланиб, Минога боришларидан олдин Макка шаҳрида ўн беш кун ва ундан ортиқ турадиган ҳожилар бой бўлсалар ва қурбонлик кунларининг охирги вақтида ҳам муқим бўлсалар, уларга таматтуъ жонлиғидан ташқари алоҳида қурбонлик қилишлари вожиб бўлади.

Шунингдек, қурбонликнинг охирги куни – Зул-ҳижжа ойининг ўн иккинчи куни қуёш ботишидан олдин Маккага қайтиб, у ерда ўн беш кундан кўп туриши аниқ бўлган бой ҳожиларга ҳам таматтуъ жонлиғидан ташқари алоҳида қурбонлик қилишлари вожиб бўлади. Чунки қурбонлик вожиб бўлиши учун қурбонлик сўйиладиган вақтнинг охири эътиборга олинган.
Шундай экан, қайси ҳожига қурбонлик вожиб бўладиган бўлса, хоҳласа қурбонлигини Саудия Арабистонида сўйдирсин, ҳоҳласа ватанларидаги вакилларига айтиб қурбонлик сўйдиришлари мумкин. Чунки ҳаммамизга маълум бўлган қурбонликни исталган жойда сўйиш жоиз бўлиб, ҳарамда сўйилиши шарт қилинмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
КАМБАҒАЛ ОДАМ ҚУРБОНЛИК ҚИЛСА, ГЎШТИНИ ЎЗИ ЕСА БЎЛАДИМИ?
#қурбонлик

1085-CАВОЛ: Яқинда бир гап эшитиб қолдим. Камбағал одам қурбонлик қилиш мақсадида қўй сотиб олса ёки боқаётган қўйларидан бирини қурбонликка сўяман деса, назр қилган бўлиб қолар экан ва унинг гўштидан ўзи еса бўлмас экан. Ҳақиқатда ҳам шундайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик гўштини барча инсонлар тановул қилиши мумкин. У қурбонлик эгаси бўладими ёки бошқаси бўладими, бой бўладими ёки камбағал бўладими, назр қилган бўладими ёки назр қилмасдан сўйган бўладими, бозордан сотиб олиб қурбонлик қилганми ёки уйидаги қўйларидан сўйганми фарқи йўқ.

Шуни яхши билиш лозимки, қурбонлик қилиш камбағалларга вожиб эмас. Балки закот нисобига эга бўлган инсонларга вожибдир. Аммо камбағал киши қурбонлик учун бир жонлиқни сотиб олса, унга айнан ўша жонлиқнинг ўзини қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Зеро камбағал инсоннинг қурбонлик учун жонлиқ сотиб олиши ўша жонлиқни қурбонлик учун назр қилиш ҳисобига ўтади. Аммо, ўзи боқаётган ҳайвонлардан бирини қурбонлик учун атаб ният қилса, бу назр ҳисобланмайди ва ушбу ҳолатда камбағал кишига қурбонлик қилиш вожиб бўлиб қолмайди, балки қилса савобга эга бўлади.
Аммо унинг гўштини ейишга келсак, бу борада “Бадоиъус саноиъ” китобида қуйидагича зикр қилинган:

"وَلِصَاحِبِ الْأُضْحِيَّةَ أَنْ يَأْكُلَ مِنْ أُضْحِيَّتِهِ لِقَوْلِهِ تَعَالَى { فَكُلُوا مِنْهَا } وَلِأَنَّهُ ضَيْفُ اللَّهِ - جَلَّ شَأْنُهُ - فِي هَذِهِ الْأَيَّامِ كَغَيْرِهِ فَلَهُ أَنْ يَأْكُلَ مِنْ ضِيَافَةِ اللَّهِ - عَزَّ شَأْنُهُ - وَجُمْلَةُ الْكَلَامِ فِيهِ أَنَّ الدِّمَاءَ أَنْوَاعٌ ثَلَاثَةٌ : .
نَوْعٌ يَجُوزُ لِصَاحِبِهِ أَنْ يَأْكُلَ مِنْهُ بِالْإِجْمَاعِ ، وَنَوْعٌ لَا يَجُوزُ لَهُ أَنْ يَأْكُلَ مِنْهُ بِالْإِجْمَاعِ ، وَنَوْعٌ اُخْتُلِفَ فِيهِ ، الْأَوَّلُ دَمُ الْأُضْحِيَّةَ نَفْلًا كَانَ أَوْ وَاجِبًا مَنْذُورًا كَانَ أَوْ وَاجِبًا مُبْتَدَأً"

“Қурбонликнинг эгаси ўзи қилган қурбонлигидан ейиши жоиздир. Чунки Аллоҳ таоло ўз каломида “Қурбонликларингиздан еяверингиз” деб мутлақ айтган. Зеро, қурбонликнинг эгаси ҳам ушбу кунларда худди бошқалар каби Аллоҳ таолонинг меҳмонидир. Шунинг учун унга ҳам Аллоҳ таолонинг зиёфати бўлмиш қурбонликдан ейиши жоиздир.

Бу масаладаги хулоса қуйидагичадир. Жонлиқлар уч турга бўлинади:
1. Барча уламолар итттифоқига кўра эгаси ейиши жоиз бўлган жонлиқлар.
2. Барча уламолар иттифоқига кўра эгаси ейиши жоиз бўлмаган жонлиқлар.
3. Эгасининг тановул қилиши жоизлигида ихтилоф юзага келган жонлиқлар.

Биринчи турдаги жонлиққа
қурбонлик гўшти киради. Унинг вожиб ёки нафл, назр билан вожиб бўлгани ёки шундоқ ўзи вожиб бўлганининг фарқи йўқ.

Иккинчи турдаги жонлиқларга ҳаждан тўсилиб қолганда сўйиладиган жонлиқ. Эҳромда бўлган ҳолда қилинган жиноятлар, масалан соч олдириш, тикилган кийимни кийиш ва шу каби жиноятлар учун сўйиладиган жонлиқлар ва сўйишга назр қилинган жонлиқларнинг гўштлари киради.

Учинчи турдаги жонлиқларга таматтуъ ва қирон каби ҳаж турларини қилгани учун сўйиладиган жонлиқлар. Бизнинг мазҳабимизда эгаси булардан ейиши жоиздир. Шофеъийларда эса жоиз эмас."

Демак, қурбонлик қилиш учун жонлиқ сотиб олган камбағал кишининг қурбонлиги биринчи тур жонлиққа киради. Яъни у сўйган қурбонлигининг гўштидан ўзи ҳам, бойлар ҳам ея олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Forwarded from FATVO.UZ
АҚИҚА ВА ҲАЙИТНИНГ ҚУРБОНЛИГИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#ақиқа #қурбонлик

609-CАВОЛ: Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайитидан 2 кун олдинга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилиб қурбонлик қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилиш вожиб амаллардан эмас, балки мустаҳабдир. Ақиқа қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аммо, қурбонлик вожиб бўлса, уни албатта бажариш лозимдир.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки қурбонликда туя ва қора молда етти кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Шу эътибордан қора мол ва туяга ўхшаш ҳайвонларда бир ҳиссаси қурбонлик икки ҳиссаси (қиз бола бўлса бир ҳиссаси) ақиқадан деб сўйиш ҳам мумкин. “Бадоеъ” китобида шундай дейилади:

"وَكَذَلِكَ إنْ أَرَادَ بَعْضُهُمْ الْعَقِيقَةَ عَنْ وَلَدٍ وُلِدَ لَهُ مِنْ قَبْلُ" (بدائع الصنائع)

“Шунингдек, туя ва молда етти киши шерик бўлиб, улардан бири туғилган фарзандига ақиқа қилишни ирода қилиши ҳам жоиз”.

Лекин қўйни ҳам қурбонликдан, ҳам ақиқадан сўйиб бўлмайди. Чунки қўйнинг ўзи фақат бир ҳиссадир. Бундай ҳолатда албатта, қурбонликни ният қилиб сўйиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚОРАМОЛНИ ТИШИГА ҚАРАБ ЁШИНИ АНИҚЛАШ
#қурбонлик
#жонлиқнинг_ёши

1087-CАВОЛ: Қурбонликга сўйиладиган ҳайвонлардан қорамол, ёши нечада бўлиши керак? Баъзан эшитиб қоламиз “Курак тиши бўлса, бўлаверади” деб, бу гап қанчалик тўғри.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонликка сўйиладиган ҳайвонларнинг ёши Пайғамбаримиз алайҳиссалом томонларидан белгилаб берилган. Бу ҳақда мўътабар фиқҳий китобларимизда шундай дейилади:

ومن البقر ما تم له حولان وطعن في السنة الثالثة ... وتقدير هذه الاسنان بما قلنا لمنع النقصان لا لمنع
الزيادة حتى لو ضحى بأقل من ذلك سنا لا يجوز ... (بدائع الصنائع)

яъни: “Қорамоллардан қурбонликка ярайдигани икки йилга тўлиб, учинчи йилга ўтганидир.... Қурбонликка сўйиладиган ҳайвонларни бу йиллар билан белгилашдан мақсад, бу ёшдан кичик бўлган ҳайвонларни қурбонлиги дуруст эмаслигини ифода қилиш учун, ундан каттасини чеклаш учун эмас. Ҳатто бу белгиланган ёшлардан кичик ёшдаги ҳайвонлар қурбонлик қилинса, қурбонлик дуруст бўлмайди”. ("Бадоиъус-саноиъ" китоби)

Чорвачилик соҳаси мутахассислари фикрича қора молларнинг олдидаги икки курак тиши ўн саккиз, йигирма ойларда чиқар экан. (Агроолам.уз интернет сайти. Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси Чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва паррандачиликни ривожлантириш сектори тавсиялари).

Ваҳоланки, қурбонликка сўйиладиган қора мол икки ёшга тўлиб, уч ёшга ўтган, яъни йигирма тўрт ойдан ошган бўлиш керак. Шундай экан агар курак тиши бор қорамолни ёши йигирма тўрт ойдан ошган бўлса, албатта қурбонлиги дуруст бўлади. Лекин йигирма тўрт ойга етмагани аниқ бўлса, уни қурбонлик қилиш дуруст эмас. Бироқ курак тиши бор қорамолни ёши, ойи ноаниқ бўлса, эҳтиётан бошқа ёши аниқ қорамолни қурбонлик қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонлик #Қорамол

Қорамолни тишига қараб ёшини аниқлаш.

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Қурбонлик #Қорамол

Қорамолни тишига қараб ёшини аниқлаш.

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонлик #Қорамол

Қорамолни оила номидан қурбонлик қилиш тартиби.

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Қурбонлик #Қорамол

Қорамолни оила номидан қурбонлик қилиш тартиби.

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонлик
#Зулҳижжа #Арафа

Муҳокама давраси

"
ҚУРБОНЛИК ҲАҚИДА БАТАФСИЛ" (1-қисм)

Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/zpIW_K48lEg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонлик #Қорамол

Қўй олти ойда, қорамол тўққиз ойда бир ёш бўладими?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қурбонлик

Қурбонлик сўйилгандан кейин вазнига қараб пулини бериш жоизми?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Қурбонлик сўйилгандан кейин вазнига қараб пулини бериш жоизми?
#аудио
#қурбонлик

Қурбонлик сўйилгандан кейин вазнига қараб пулини бериш жоизми?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонлик
#Зулҳижжа #Арафа

Муҳокама давраси

"
ҚУРБОНЛИК ҲАҚИДА БАТАФСИЛ" (2-қисм)

Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/zpIW_K48lEg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИНИ БОШҚА ҲАЙВОН ЭВАЗИГА НАСИЯГА СОТИБ ОЛИШ
#қурбонлик

1093-CАВОЛ: Бир танишимдан қурбонлик учун қўй олдим ва ўша қўйни қурбонлик қилдим. Аммо у танишим, яъни қўйнинг эгаси менга пулини айтмасдан, балки эвазига бир ойдан кейин худди шундай қўй олиб берасан, деб шарт қўйди. Менинг қурбонлигим жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало, шу нарсани яхши билиш керакки, мазҳабимизга кўра, қўйни қўйга сотиш икки бир хил жинсдаги нарсани бир-бирига алмаштириш бўлиб, бунда рибо бўлмаслиги учун уларни қўлма-қўл, яъни нақд савдо билан бир-бирига алмашиш керак ва бу жоиздир. Аммо, насия бўлса, бу рибо ва фосид бай, яъни ножоиз савдо ҳисобланади. Бу борада “Ҳидоя” китобининг “Иноя”номли шарҳида қуйидагича келтирилган:

"وَبِمَا رَوَى أَبُو دَاوُد فِي السُّنَنِ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { نَهَى عَنْ بَيْعِ الْحَيَوَانِ بِالْحَيَوَانِ نَسِيئَةً } لَنَا"

яъни: “Бизнинг далилимиз "Абу Довуд "Сунан"да Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганига кўра: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳайвонни бошқа ҳайвонга насия савдо қилиб сотишдан қайтардилар" (“Иноя шарҳи Ҳидоя”).

Шунга кўра, юқоридаги ҳолатда рибо ва фосид савдо кўриниши мавжуддир. Шаръий қоидага кўра, мазкур ҳолатда байнинг дуруст ва ҳалол бўлиши учун унинг фосид бўлишига олиб келувчи иллатдан қутилиш керак. Яъни келишувга кўра, қўйни қўйга алмашишга келишилган бўлса ҳам харидорга қўй эмас, балки унинг қийматини тўлаш вожиб бўлади.

Энди қилинган қурбонлик масаласига келсак, мазҳабимизга кўра, фосид савдода харидор молни қабз қилган (қўлига олган) бўлса, у учун мулк (эгалик) собит бўлади. Бу ҳақида “Иноя” китобида шундай дейилган:

( وَإِذَا قَبَضَ الْمُشْتَرِي الْمَبِيعَ فِي الْبَيْعِ الْفَاسِدِ بِأَمْرِ الْبَائِعِ وَفِي الْعَقْدِ عِوَضَانِ كُلُّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا مَالٌ مَلَكَ الْمَبِيعَ وَلَزِمَتْهُ قِيمَتُهُ )

яъни: “Харидор сотиб олинган молни фосид савдода сотувчининг буйруғи билан қабул қилиб олган бўлса, уларнинг келишувлари ўзаро икки бир жинсдаги нарсани эваз қилиш бўлган бўлса, мазкур суратда харидор молга эга бўлган ҳисобланади. Аммо, унга ўша келишилган эвазни эмас балки унинг қийматини тўлаш лозим бўлади” (“Иноя шарҳи Ҳидоя” китоби).

Шунга кўра, юқоридаги ҳолатда қилинган қурбонлик дуруст бўлади. Аммо сотувчига қўй эмас, балки унинг қийматини тўлаши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ҲАЖДА СЎЙИЛАДИГАН ЖОНЛИҚЛАРНИНГ ЁШИ МУҲИММИ?
#Ҳаж_умра #қурбонлик

1158-CАВОЛ: Биламизки, таматту ва қирон ҳажини қилувчилар ёки эҳром ҳолида бирор жиноят қилса, жонлиқ сўйиши лозим бўлади. Шу жонлиқларнинг ёши муҳимми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта. Ақиқа, таматту ва қирон ҳажи, жиноят учун сўйиладиган, мутлақ назр қилинган жонлиқларда худди қурбонлик қилинадиган ҳайвонларда бўлгани каби ёш муҳим ҳисобланади. Яъни туя бўлса, камида беш ёш, қорамол бўлса, камида икки ёш, қўй ёки эчки бўлса, камида бир ёш бўлиши лозим. Фақат қўй ўзи олти ойлик бўла туриб, жуссаси бир ёшли қўйдек бўлса, сўйса бўлади. Қолаверса, ёшдан ташқари қурбонликдаги бошқа талаблар ҳам муҳим саналади. Ҳидоя китобида шундай дейилади:

ولا يجوز في الهدايا إلا ما جاز في الضحايا.

“Ҳадий (ҳаж ёки умрага чиққан одам ўзи билан бирга қурбонлик қилиш учун олиб чиққан ёки жиноят қилгани учун сўйиладиган қўй, эчки, мол ёки туядан иборат ҳайвон)ларда қурбонликда жоиз бўлган ҳайвонларгина жоиз бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАСТ ҲОЛДА ҲАЙВОН СЎЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром #қурбонлик

1233-CАВОЛ: Бизда баъзи қассоблар маст ҳолда жонлиқ сўяди. Бунинг ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сиз айтган қассобдан бошқа қассоб бўлмаса ва бу киши маст ҳолда жонлиқ сўяётган вақтда сўйишнинг қоидаларини, тасмия ("бисмиллаҳи Аллоҳу акбар")ни идрок қилиб тўлиқ айта олса, сўйган жонлиғини ейиш жоиз. Агар сўйиш қоидаларини идрок эта олмайдиган даражада бўлса, у сўйган ҳайвонни ейиш дуруст эмас. Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ бу борада бундай деган:
مِنْهَا أَنْ يَكُونَ عَاقِلًا فَلَا تُؤْكَلُ ذَبِيحَةُ الْمَجْنُونِ وَالصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ وَالسَّكْرَانُ الَّذِي لَا يَعْقِلُ فَإِنْ كَانَ الصَّبِيُّ يَعْقِلُ الذَّبْحَ وَيَقْدِرُ عَلَيْهِ تُؤْكَلُ ذَبِيحَتُهُ وَكَذَا السَّكْرَانُ
“Сўювчидаги шартлардан бири ақли расо бўлишидир. Шунга кўра шаръий сўйишга ақли етмайдиган ёш боланинг, мажнун ва мастнинг сўйган ҳайвонини еб бўлмайди. Агар ёш бола шариатга мувофиқ сўйишни биладиган ва тўғри сўя оладиган бўлса, у сўйган ҳайвонни ейиш ҳалол. Мастнинг ҳукми ҳам шундай” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Имкон қадар покиза, ҳалол-ҳаромни фарқига борадиган сўйиш ишининг сир-асрорларини ўрганган қассобларга ҳайвон сўйдириш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АҚИҚАДА ҲАЙВОН СУЯГИНИ СИНДИРИШ
#ақиқа #қурбонлик

1270-CАВОЛ: Ақиқа учун сўйилган ҳайвоннинг суягини синдириш мумкинми? Баъзилар мумкин деса, бошқалар мумкин эмас, дейишяпти. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилган:
تقطع جدولا و لا يكسر لها عظم“ رواه الحاكم
“(Ақиқанинг гўшти) бўлаклаб (яъни бўғимларидан) кесилади, суяги синдирилмайди”, деганлар. Ҳадиснинг мазмуни “Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўшти аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлакланади”, деган маънода бўлади. Мана шундай қилиш мустаҳаб саналади.
Баъзилар ақиқага сўйилган жонлиқнинг суякларини синдириш гуноҳ бўлади, деб тушунадилар. Гўштини аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлаклаш юқорида айтилгандек мустаҳаб ҳисобланади. Имкон қила олса, шундай қилгани афзал. Лекин уни шарт деб тушуниб олмаслик керак. Агар синдириш зарурати туғилса, синдириш жоиз.
" وَلَا يُكْسَرُ عَظْمُهَا، وَإِنْ كُسِرَ لَمْ يُكْرَهْ". (كتاب الذبائح)
“Ақиқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирмаслик афзалдир. Мободо синдирилса ҳам кароҳияти йўқ” (“Ал-Уқудуд дуррия фи танқиҳил фатово ҳомидия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar