АДВОКАТ 24
7.55K subscribers
976 photos
588 videos
49 files
1.2K links
Сизнинг адвокатингиз.
Ҳуқуқий масалалар.

Саволингизни @advokat24uz_group га ёзинг ва бепул жавоб олинг.

Шикоят ва таклифингизни @advokat24uzbot га ёзинг!

Пуллик хизмат учун @advokat24uzbot га ёзинг.

☎️ Бизнинг телефон
+998338342403
Download Telegram
Forwarded from АДВОКАТ 24
‼️Алиментчиларнинг дарди

Кўпчилик алимент тўловчилар МИБ ижрочилари  томонидан четга чиқишга таъқиқ қўйиб қўйилганидан норози бўлиб бизга мурожаат қилишади. Аксарият ҳолатларда МИБ томонидан тақиқ унинг қарзи бўлмаган тақдирда ҳам қўйилади. Бунинг ҳуқуқий асосларига бирма бир тўхталиб ўтамиз ва ижрочиларнинг харакатлари ҳуқуқий тартибини тушунтирамиз.

Оила кодексининг 145-моддасига асосан  Алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан ушбу Кодекснинг 130—134-моддаларига асосан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шарт. Яъни алимент тўловчи 3 ойдан ортиқ муддатга чет элга чиқаётганда  алимент тўлаш тўғрисида келишув тузади ва бу келишув нотариал тасдиқланиши шарт.

Шунда савол туғилади агар сафар 3 ойдан кам муддатга бўлса, масалан турли саёҳатларга, умра сафарларига ёки иш юзасидан бизнес учрашувларга борганда тартиб қандай бўлади? Бу вазиятда МИБ ходимининг таъқиқ қўйишга ваколати борми?

"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 42-1-моддасига асосан Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли экани белгиланган.

Давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори катта давлат ижрочиси томонидан тасдиқланади. Мазкур қарорнинг кўчирма нусхалари қарздор жисмоний шахсга (агар унинг турган жойи маълум бўлса), ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бошқармасига) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига юборилади.

Аксарият ҳолатларда амалиётда алимент тўловчи шахснинг қарзи бўлмаса ҳам уларга тақиқ қўйиб қўйилади. Бу қанчалик асосли? юқоридаги моддага этибор қаратилса,  " талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда" деб такидланмоқда бундан келиб чиқалики, ижрочи қарздорлиги бўлмаган шахсга нисбатан хорижга чиқишга таъқиқ қўйиши ноқонуний.

Мана шундай ҳолат вужудга келганда нима килиш керак?

Мазкур модданинг ўзида Давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкинлиги белгиланган. Агар сиз МИБ ходимининг қарори устидан маъмурий судга мурожаат қилган тақдирингизда суд ноқонуний чиқарилган қарорни бекор қилиб беради.


Ноқонуний қуйилган таъқиқ бўйича амалий ёрдам, ёки  маслаҳат олиш учун  @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva мурожаат қилишингиз мумкин.

👉🏻 @advokat24uz
⚡️ Yirik o‘zgarish: endi grant faqat bir yilga beriladi

▪️Ayrim abituriyentlar yuqori ball to‘plasa-da, topshirgan oliygohining kvotasi soniga qarab, o‘qishga kirolmay qolishi mumkin.

Yangi tartibga ko‘ra, muayyan bir yo‘nalishga ajratilgan davlat granti doirasida yuqori ball to‘plagan abituriyent, tanlagan oliy ta’lim muassasasidan qat’i nazar, davlat grantiga tavsiya etiladi. Ya’ni, yuqori ball olgan yoshlar o‘qishga kirmay qolmaydi.

✔️ Yana bir yangilik: endi davlat granti 4 yilga bitta talabaga emas, balki har yili yuqori baholarga erishgan talabalar orasida qayta taqsimlanadi.

@advokat24uz
Forwarded from АДВОКАТ 24
Янги тартиб бўйича ер учаскаларини аукцион савдаларидан ютиб олинган тақдирда, ерга бўлган ижара ҳуқуқини ва ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш онлайн шаклда амалга оширилади.

Хабарингиз бор ўтган куни Вазирлар маҳкамасининг 223-сонли қарори билан "Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисида" ги низом тасдиқланди. Мазкур низом билан ерлар онлайн танлов эмас балки аукцион савдолари орқали ижрага олиш мумкинлиги белгиланди. Низомда эътиборимни тортган бир жиҳат бу ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ жараён бўлди.

Биринчи босқичда, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ижрочи томонидан ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномаси «E-ijara» АТда электрон ахборот алмашинуви орқали бир иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмаларига юборилади. Иккинчи босқичда, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси асосида икки иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва тегишли реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали ижрочига юборади.

Учинчи босқичда, Ижрочи электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган куннинг ўзида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича реестрдан кўчирмани электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига «E-ijara» АТ орқали юборади.

Аукцион ғолибига ерни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ жараённинг ҳаммаси автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг

@advokat24uz
Forwarded from АДВОКАТ 24
#Диққат #Тезкор
Энди бола пули ва моддий ёрдам олиш онлайн ариза орқали амалга оширилади.

My.gov.uz орқали ушбу қулайликдан кам таъминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин. Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлганга қадар), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.

Ариза юбориб бериш ҳизматларимиз мавжуд @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva

@advokat24uz
❗️СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ УЙ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛАНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ;
Мен субсидия билан уй-жой сотиб олмоқчи эдим. Субсидия орқали уй олиш учун талабгор оиланинг ойлик даромади қанча бўлиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,

субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда  меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (1 050 000 сўм)нинг 2,7 баравари (2 835 000 сўм)дан 8 баравари (8 400 000 сўм)гача;

Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (2 835 000 сўм)дан 9,2 баравари (9 660 000 сўм)гача бўлиши талаб этилади.

✏️ Субсидия орқали уй олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар, уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 2 835 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак.


Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
Горов нарсаси қарздорнинг ягона уйи бўлса ҳам ижрочи томонидан ундирувга қаратилиши мумкин.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг 52-моддасида белгиланишича, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздор жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки унинг умумий мулкдаги улуши бўлган ягона уйга (квартирага), агар қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари унда доимий равишда яшаётган бўлса қаратилмайди, ижро ҳужжатида ундирувни мазкур уйга (квартирага) қаратиш назарда тутилган ёхуд ушбу мол-мулк мажбурият бўйича гаров нарсаси бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Этибор қаратган бўлсангиз агар қарздорнинг уйи ягона уй бўлиб, мазкур уй кредит таъминоти сифатида агаровга қаратилиб юборилган бўлса, МИБ томонидан бу уйга нисбатан ундирувга қаратилиши мумкин.

Модданинг давоми: Ундирув бошқа уйларга (квартираларга), уларда қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари ёхуд ўзга шахслар доимий равишда яшаб турган-турмаганлигидан қатъи назар, қаратилиши мумкин. (Яъни бу ерда ягона уй бўлмаган ҳолат назарда тутилмоқда.)

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
#Диққат

⚡️Бугун барча ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетишлари мумкин

9 май — Хотира ва қадрлаш куни, яъни дам олинадиган байрам куни бўлгани сабабли бугун қисқартирилган иш куни бўлади. Ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетишлари мумкин.

@advokat24uz
Forwarded from АДВОКАТ 24
⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
@Yuridik_yordam_24
га мурожаат қилинг.
Forwarded from АДВОКАТ 24
Субсидия , бола пули, Моддий ёрдам бўйича умумий саволингизни қўйидаги гуруҳда беришингиз мумкин

@subsidiya_bola_puli_moddiy
⚡️Магистратура ва докторантурага қабул қилишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификат талаби қуйидагича ўзгартирилади:

таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади;

соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – Б1 даражасига туширилади;

(Сертификат талаби хорижий тиллар йўналишларида C1 даражада, аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида Б2 даражада сақланади)

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
Forwarded from АДВОКАТ 24
#Диққат #Тезкор
Энди бола пули ва моддий ёрдам олиш онлайн ариза орқали амалга оширилади.

My.gov.uz орқали ушбу қулайликдан кам таъминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин. Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлганга қадар), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.

Ариза юбориб бериш ҳизматларимиз мавжуд @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva

@advokat24uz
#Кадровик
Сўнги кунларда Президент ёрдамчисининг имзоси билан тарқалган қисқартириш тўғрисидаги ҳужжат кўпчиликда хавотир уйғотди. Шу ўринда иш берувчилардан қисқартиришга тушган ходимларнинг меҳнат кафолатларини тўлиқ таъминлаган ҳолда улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш лозимлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Қуйида қисқартиришга тушган ходимларнинг меҳнат кафолатларига доир энг муҳим қоидаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Қисқартиришга тушган ходимларнинг икки ой давомида ўртача ойлик иш ҳақлари тўлиқ сақланади. МКнинг 100-моддасига асосан технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши сабабли ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда 2 ой давомида, иш қидириш жараёнида, ўртача ойлик иш ҳақларининг сақланиши белгилаб қўйилган.

2. Икки ой олдин ходимни ёзма тарзида огоҳлантириши шарт. Меҳнат кодексининг 165-моддасига асосан Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ходим икки ой олдин ёзма огоҳлантирилиши шарт.

3. Кимни ишда қолдириш керак деган танлов пайдо бўлганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимлар олиб қолиниши керак. Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади. (Бу қонуни талаби иш берувчига ёққан одам эмас малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходим қолиши керак)

4. Қисқаришга тушган ходимларга. МК 100-моддасининг 4-қисмига кўра Агар ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, улар маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади. . Яъни 3 ойга ҳам ойлик олиш ҳуқуқингиз бўлади.

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
#Кадровик
Корхонага қисқартириш келганида кимлар ишда қолиши керак.

Аввало имтиёзли ҳуқуқ ишхонада малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:

👉 қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;
👉 оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходимлар мавжуд бўлмаган шахсларга;
👉 мазкур иш берувчидаги узоқ муддатли иш стажига эга бўлган ходимларга;
👉 ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида;
👉  ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга;
ногиронлиги бўлган шахсларга;
👉 меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга бўлган ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;

Бир нарсага этибор бериш керак. Юқоридаги кетма-кетли аҳамиятга эга эмас. Мазкур модданинг 3-қисмида шундай дейилган: "Малака ва меҳнат унумдорлиги тенг бўлган тақдирда, ҳисобга олинадиган аксарият ҳолатлар сони бўйича афзалликка эга бўлган ходим ишда қолишга доир имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланади. Бу ҳолатларнинг ушбу модда иккинчи қисмида санаб ўтилган кетма-кетлиги аҳамиятга эга эмас"


Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
Forwarded from HAYOT SABOQLARI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аёллар_эшитмасин

БОЛАНИ ҲАМ, УНИНГ ОНАСИНИ ҲАМ ТАЪМИНЛАШ ЭРНИНГ ВАЗИФАСИ

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

@hayot24
Кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолатларда пул ундирилмайди

а) кадастр паспортини расмийлаштиришда:

👉 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
👉 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;
👉 реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
👉 кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);
👉 қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно);

б) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

👉 фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
👉 аввал давлат рўйхатидан ўтказилиб, амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва реестрдан кўчирма бериш;
👉 қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳамда ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган ҳоллар бундан мустасно);
👉 тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Субсидия ҳақида

Биздан узоқлашманг!
👉 @advokat24uz
Электр ва газ ҳисоблагич кимнинг ҳисобидан ҳарид қилиниб, ўрнатилади?

     Электр ва газ корхоналари томонидан одамларни чалғитишга бўлаётган уринишлар сабаб, мойи чиқиб кетган бўлса-да яна бир бор эслатмоқчимиз.

     Унутманг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига асосан:

     маиший истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш замонавий ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш тегишли ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

     маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг даврий давлат қиёсловидан ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил қилиш бўйича жавобгарлик тегишли ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотларига юклатилади;

     тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш уларнинг хоҳишига кўра амалга оширилади.

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
❗️ЯНГИ ОИЛА ҚУРГАН ЁШЛАРГА ХОНАДОНИДА ҚЎШИМЧА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН 33 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛИШИ МУМКИН

📃 Ҳукуматнинг 637-сон қарори билан тасдиқланган низомда, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тартиби ва шартлар белгиланган.

Унга кўра мазкур кредитлар:

бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;

20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган қийматда;

бир қарз олувчига бериладиган кредитлар 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.

❗️Ушбу кредитни олиш учун талабгор:

кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган бўлиши;

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган ва қонуний никоҳдан ўтганига 3 йилдан ошмаган бўлиши ва юқоридаги низомнинг бошқа мезонларига тўғри келиши лозим.

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
⚡️Rasman: Bitiruv oqshomi ta'qiqlanadi!

2023-2024-oʻquv yilini yakunlash va “Soʻnggi qoʻngʻiroq” tadbirlarini oʻtkazish davomida quyidagilar taqiqlanadi:

turli restoran va kafelar, xonadonlarda “Bitiruv oqshomlari”ni oʻtkazish, bosqichli nazorat imtihonlari va yakuniy davlat attestasiyalarini oʻtkazishda, taʼlim muassasalarini yangi oʻquv yiliga tayyorlash borasida oʻquvchi va bitiruvchilar hamda ularning ota-onalaridan turli xil pul mablagʻlarini yigʻish;

bitiruv tadbirlarida oʻquvchilardan qimmatbaho sovgʻalar uchun pul yigʻish, bitiruv kechalariga atab qimmat kiyimlar olish, yengil avtomashinalarda sayr tashkil etish.

oʻquvchilarning guruh-guruh boʻlib xiyobonlar, istirohat bogʻlari, choʻmilish havzalariga borishi.

Bitiruvchilarga yuborib qo'ying!

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
❗️Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш НОҚОНУНИЙ

Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш ноқонуний.

Меҳнат кодексининг 160-моддасига асосан ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Бунда ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир.

❗️Ходим аризани ўз ташаббуси билан (ўз хоҳиши билан) ёзади. Агар иш берувчи аризани бошқа ҳар қандай усулда олса, унда ходимда ишга тикланиш ҳуқуқи пайдо бўлади.

Қаранг! Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори 11-бандига биноан меҳнат шартномасини бекор қилишга фақат ходимнинг ёзма аризаси асос бўлиб, у ҳақиқатдан унинг меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисидаги хоҳиш-истагини намоён этиши лозим.

Бунда қарор 20-бандига кўра қонунда белгиланган ёки ходим ва иш берувчи келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати давомида ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқарилган бўлишидан қатъий назар аризасини қайтариб олишга ҳақли.

Шундай экан сизда аризани қайтариб олиш ҳуқуқи мавжуд.

❗️Ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқаришда эса иш берувчи телефондаги расмни эмас, аксинча аризанинг асл нусхасини олиши керак.

Меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу ташкилотдаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилади (Қарор 21-банди).

Бунда судларнинг эътибори, ходимни ариза ёзишга нафақат мажбурлаш, босим ёки тазйиқ ўтказиш, балки ходимда меҳнат муносабатларини тугатиш истаги бўлмай туриб, иш берувчи томонидан уни ариза ёзишга фаол равишда ундаш ҳаракатлари ҳам қистов сифатида баҳоланиши лозимлигига қаратилган.

Шунга кўра сиз бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим. Шуни ҳам айтиш керакки, мактабларда ўринбосарларини ишдан бўшатиш фақат иш берувчининг ваколатига тегишлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2023 йилдаги ПФ-79-сон Фармонига кўра умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқи берилган. Яъни иш берувчи директор ҳисобланади.


Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг

@advokat24uz