АДВОКАТ 24
7.54K subscribers
987 photos
588 videos
49 files
1.21K links
Сизнинг адвокатингиз.
Ҳуқуқий масалалар.

Саволингизни @advokat24uz_group га ёзинг ва бепул жавоб олинг.

Шикоят ва таклифингизни @advokat24uzbot га ёзинг!

Пуллик хизмат учун @advokat24uzbot га ёзинг.

☎️ Бизнинг телефон
+998338342403
Download Telegram
#Кадровик
СОҒЛИҒИДА МУАММОСИ БОР ХОДИМЛАР ЕНГИЛРОҚ ИШГА ЎТКАЗИЛИШИ МУМКИН

Қонунчиликда соғлиғида муаммоси бўлган ҳамда амалдаги ишини бажариш тиббий хулоса асосида зарарли деб топилган ходимлар учун қўшимча имтиёз белгиланган бўлиб, улар енгилро бошқа лавозимга ўтказилиши мумкин.

📍Ҳуқуқий асос: Меҳнат кодексининг 143-моддаси.

Унга кўра, иш берувчи бўш (вакант) иш ўрни мавжуд бўлган тақдирда, соғлиғининг ҳолатига кўра, тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини истисно этадиган, соғлиғининг ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган ишга доимий ўтказишга муҳтож бўлган ходимни унинг розилиги билан шундай ишга ўтказиши шарт.

💢Юридик ёрдам ва маслаҳат учун 👇
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
👉@advokat24uz
#Кадровик

Ходимнинг "декрет"далиги ёки вақтинча меҳнатда қобилятсизлик даври  Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киради.

Кўпчилик ходимлар меҳнат таътилини беришда шундай ҳолатлар ҳақида ёзишмоқда яъни ишхона кадрлар бўлими томонидан ходимни меҳнат таътилига чиқаришда унинг "декрет""лиги ёки вақтинча меҳнатга қобилятсизлик даврини меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиш ёки қўшмаслик билан боғлиқ ҳолатлар бўйича .

Меҳнат кодексининг 226-моддасига асосан Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини ва битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи жумласига қуйидагилар киради:

👉 иш йили давомида ҳақиқатда ишланган вақт;

👉 ходим ҳақиқатда ишламаган, лекин меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ унинг иш ўрни (лавозими) сақланган вақт, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътили вақти, дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам
кунлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа даврлари;

👉 меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинганда, ходим бошқа ишга ўтказилганда ёки у ишдан четлаштирилганда ва келгусида ходим аввалги ишига тикланганда мажбурий прогул вақти;

👉 агар тиббий кўрикдан ўтмаслик ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида билим ва кўникмалар текширувидан ўтмаслик ходимнинг айбисиз юз берган бўлса, мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ўтмаган ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаган ходим ишдан четлаштирилган давр;

👉 агар хизмат текшируви натижаларига кўра, меҳнат мажбуриятларининг бузилишидаги ходимнинг айби тасдиқланмаса ёхуд меҳнат мажбуриятларини бузиш фактининг ўзи тасдиқланмаса, ушбу хизмат текширувини ўтказиш вақтида ходим ишдан четлаштирилган давр;

👉 ходимнинг илтимосига кўра бериладиган, иш йили давомида икки ҳафтадан ошмайдиган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар вақти;

👉 жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа вақт даврлари.

❗️ Яъни юқоридаги асосда кўриниб турибдики, ходимнинг "декрет""лиги ёки вақтинча меҳнатда қобилятсизлик даври  Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киради.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки,  Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига қуйидагилар киритилмайди:

👉 ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт;

👉 ходим ишдан четлаштирилган даврлар;

👉  болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти.
Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади.

💢Юридик ёрдам ва маслаҳат учун 👇
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
👉@advokat24uz
#Кадровик
Янги меҳнат кодексида меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёнида огоҳлантириш муддатларига қаттиқ эътибор берилган. Иш берувчи томонидан муддатларнинг бузилиши эса прцессуал ҳатолик ҳисобланади.

Ўтган галги постимизда огоҳлантириш муддатларига тўхталиб ўтган эдик. Бугун ҳам шу мавзуни давом эттирамиз.

1. Иш берувчи ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмасининг) тугатилиши, ходимлар сонининг ёки штатининг ўзгариши муносабати билан, шунингдек ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига номувофиқлиги муносабати билан  меҳнат шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш хусусидаги ўз нияти тўғрисида вақтинчалик ходимни камида 3 календарь кун олдин ёзма шаклда, имзо қўйдириб огоҳлантириши шарт. (МК 161-моддаси). Вақтинчалик ходимни огоҳлантириш ўрнига иш берувчи унга мутаносиб пулли компенсация тўлашга ҳақли. (МК-494-моддаси)

2. Мазкур ишга ўзи учун асосий иш жойи бўлган ходим қабул қилинган тақдирда, иш берувчи бу ҳақда ўриндошни меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида 2 ҳафта олдин ёзма шаклда огоҳлантиради ёхуд мутаносиб миқдорда пулли компенсация тўлайди. (МК-441-моддаси). Яъни бу ерда ўриндошлик асосида ишловчи ходимларни ишдан бўшатиш назарда тутилмоқда

3. Вақтинчалик ходим билан тузилган меҳнат шартномаси вақтинчалик ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асосларга кўра бекор қилинган тақдирда, вақтинчалик ходим ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинишидан камида 1 кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирилади.  (МК 161-моддаси)
Вақтинчалик ходимни ёзма равишдаги огоҳлантириш ўрнига иш берувчи унга мутаносиб пулли компенсация тўлашга ҳақли (МК 499-моддаси).

4. Иш берувчи ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги бўйича ходимни меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги  тўғрисида камида 2 ой олдин ёзма равишда (имзо қўйдириб) огоҳлантириши ёки ходимга огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мос келадиган пул компенсациясини тўлаши шарт (МК 168-моддаси).

“ДЕКРЕТ ПУЛИ” ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади. Варақа йўқолган ҳолларда нафақа унинг ўрнига такрорий берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (дубликат) асосида берилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.

Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

12 ой тўлиқ ишламаганлар учун “декрет пули” 75% тўланади
.

Меҳнат кодексининг  404-моддаси 1-қисмига кўра, “декрет пули” ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тўланиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорига кўра, 12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошловчи ходимлар учун декрет пули 75 фоиз тўланиши белгиланган.

Мурожаат учун
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
👉 @Advokat24uz
#Кадровик
Ўтган йилги ёки ундан олдинги йиллардаги фойдаланилмаган таътиллардан фойдаланиш мумкинми?

Ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. (МК 230-модда 1-қисм)

Меҳнат кодексининг 230-моддаси 2-қисмига аосан Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт. Яъни ходим ҳар йили таътилининг маълум қисмидан фойдаланиши шарт.

Ўтган йилги таътилни бу йилги таътилга қўшиб юбориш мумкинми? Меҳнат кодексида бу масала юзасидан таъқиқ мавжуд эмас. Ходим иш берувчи билан келишиб ўтган йилги таътилни бу йилги таътилга қўшиб олса бўлади.

Ходим масалан туғриқ таътилада бўлиб ёки меҳнатга лаёқатсизлик таътилида бўлиб йиллик таътилга иш берувчи томонидан чиқарилмади. (Аслида бу қонун бузилиши) бундай ҳолатда фойдаланилмаган таътил йўқ бўлиб кетмайди.

Кодекснинг 234-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.

Мурожаат учун
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
👉 @Advokat24uz
#Кадровик

Ишдан бўшаётганда ходимга қандай пуллар тўалаб берилиши керак?

Кўпчилик ходимлар ишдан бўшаётганда менга ишхана томонидан пул тўлаб берилиши керакми? деган саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Меҳнат кодексида ходим ишдан бўшаётганда унга ходимнинг иш фаолияти билан боғлиқ тўловларни тўлаб бериш белгилаб қўйилган.

Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Ҳисоб-китоб ходимга:

👉 охиригача олинмаган иш ҳақини;
👉 ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
👉 агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олишини белгиланган.

Яъни ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи томонидан унга юқоридаги 3 турдаги пуллар тўлаб берилиши керак.

Бу пуллар қачон тўланиши керак?

Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.

Мурожаат учун
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
👉 @Advokat24uz
#Кадровик

Ишдан бўшаётганда ходимга қандай пуллар тўалаб берилиши керак?

Кўпчилик ходимлар ишдан бўшаётганда менга ишхана томонидан пул тўлаб берилиши керакми? деган саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Меҳнат кодексида ходим ишдан бўшаётганда унга ходимнинг иш фаолияти билан боғлиқ тўловларни тўлаб бериш белгилаб қўйилган.

Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Ҳисоб-китоб ходимга:

👉 охиригача олинмаган иш ҳақини;
👉 ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
👉 агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олишини белгиланган.

Яъни ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи томонидан унга юқоридаги 3 турдаги пуллар тўлаб берилиши керак.

Бу пуллар қачон тўланиши керак?

Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.

Мурожаат учун
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
👉 @Advokat24uz
#Кадровик
“ДЕКРЕТ ПУЛИ” ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади. Варақа йўқолган ҳолларда нафақа унинг ўрнига такрорий берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (дубликат) асосида берилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.

Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

12 ой тўлиқ ишламаганлар учун “декрет пули” 75% тўланади
.

Меҳнат кодексининг  404-моддаси 1-қисмига кўра, “декрет пули” ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тўланиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорига кўра, 12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошловчи ходимлар учун декрет пули 75 фоиз тўланиши белгиланган.

Эслатма: Декрет пулини ҳисоблаб бериш ҳизматларимиз мавжуд.

Мурожаат учун
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
👉 @Advokat24uz
#Кадровик
Ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи ишдан бўшатиш нафақасини тўлайди.

Кўпчилик иш берувчилар томнидан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга ишдан бўшатиш нафақасини тўласлик билан боғлик ҳолатларнинг гувоҳи бўламиз. Мазкур постда қачон ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши ва унинг миқдорлари ҳақида гаплашамиз.

Меҳнат кодекснинг 173-моддасидага асосан қуйидаги асослар билан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчи унга ишдан бўшатиш нафақасини тўлагша мажбур:

👉 Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганда. Бундан шартнома ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асослар бўйича бекор қилинганлиги мустасно.

👉 Ходимнинг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилгани муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Қонунчиликка мувофиқ меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ходим янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда

👉 Ходим тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказишни рад этганлиги ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойдаги ишга кўчишни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

Ишдан бўшатиш нафақаси қанча миқдорда тўланади?

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ
👉  уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан;
👉  уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан;
👉  беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан;
👉  ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан;
👉  ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

@advokat24uz
#Кадровик
Ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи ишдан бўшатиш нафақасини тўлайди.

Кўпчилик иш берувчилар томнидан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга ишдан бўшатиш нафақасини тўласлик билан боғлик ҳолатларнинг гувоҳи бўламиз. Мазкур постда қачон ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши ва унинг миқдорлари ҳақида гаплашамиз.

Меҳнат кодекснинг 173-моддасидага асосан қуйидаги асослар билан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчи унга ишдан бўшатиш нафақасини тўлагша мажбур:

👉 Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганда. Бундан шартнома ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асослар бўйича бекор қилинганлиги мустасно.

👉 Ходимнинг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилгани муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Қонунчиликка мувофиқ меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ходим янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда

👉 Ходим тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказишни рад этганлиги ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойдаги ишга кўчишни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

Ишдан бўшатиш нафақаси қанча миқдорда тўланади?

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ
👉  уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан;
👉  уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан;
👉  беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан;
👉  ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан;
👉  ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

@advokat24uz
#Кадровик
Ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи ишдан бўшатиш нафақасини тўлайди.

Кўпчилик иш берувчилар томнидан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга ишдан бўшатиш нафақасини тўласлик билан боғлик ҳолатларнинг гувоҳи бўламиз. Мазкур постда қачон ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши ва унинг миқдорлари ҳақида гаплашамиз.

Меҳнат кодекснинг 173-моддасидага асосан қуйидаги асослар билан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчи унга ишдан бўшатиш нафақасини тўлагша мажбур:

👉 Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганда. Бундан шартнома ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асослар бўйича бекор қилинганлиги мустасно.

👉 Ходимнинг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилгани муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Қонунчиликка мувофиқ меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ходим янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда

👉 Ходим тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказишни рад этганлиги ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойдаги ишга кўчишни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

Ишдан бўшатиш нафақаси қанча миқдорда тўланади?

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ
👉  уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан;
👉  уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан;
👉  беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан;
👉  ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан;
👉  ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

@advokat24uz
#Кадровик

Ишдан бўшаётганда ходимга қандай пуллар тўалаб берилиши керак?

Кўпчилик ходимлар ишдан бўшаётганда менга ишхана томонидан пул тўлаб берилиши керакми? деган саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Меҳнат кодексида ходим ишдан бўшаётганда унга ходимнинг иш фаолияти билан боғлиқ тўловларни тўлаб бериш белгилаб қўйилган.

Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Ҳисоб-китоб ходимга:

👉 охиригача олинмаган иш ҳақини;
👉 ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
👉 агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олишини белгиланган.

Яъни ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи томонидан унга юқоридаги 3 турдаги пуллар тўлаб берилиши керак.

Бу пуллар қачон тўланиши керак?

Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.

Меҳнат низолари бўйича амалий ёрдам, ёки  маслаҳат олиш учун  @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva мурожаат қилишингиз мумкин.

👉🏻 @advokat24uz
#Кадровик
Ўқитувчининг аттестациядан ўта олмаслиги

Шу кунларда ўқитувчилар аттестациядан ўтказилмоқда шу сабабли мазкур мақола аттестациядан ўта олмаган ўқитувчиларнинг меҳнат муносабатларига доир бўлади.

"Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 44-бандида ўқитувчи 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади деб белгиланган.

Эътибор берган бўлсангиз бу ерда икки тоифадаги ўқитувчилар бор навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтаётган ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтаётган.

Навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаслик
Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бу ерда бир нарсага эътибор бериш керакки, меҳнат шартномаси бекор қилиниши шарт деган қоида мавжуд эмас. Меҳнат шартномасини бекор қилиш иш берувчининг ҳуқуқи эканлиги белгиланган. Яъни аттестациядан ўта олмаган ўқитувчига директор томонидан яна бир имконият берилиши мумкин.

Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаслик
Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.

Меҳнат кодексида аттестациядан ўта олмаган ўқитувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак деган қоида мавжудми?

МКнинг 161-моддаси биринчи қисми 3-бандида ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинлиги белгиланган.

Аттестация имтихонларини топшираётган ўқитувчиларга юбориб қўямиз

Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг

@advokat24uz
#Кадровик
Сўнги кунларда Президент ёрдамчисининг имзоси билан тарқалган қисқартириш тўғрисидаги ҳужжат кўпчиликда хавотир уйғотди. Шу ўринда иш берувчилардан қисқартиришга тушган ходимларнинг меҳнат кафолатларини тўлиқ таъминлаган ҳолда улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш лозимлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Қуйида қисқартиришга тушган ходимларнинг меҳнат кафолатларига доир энг муҳим қоидаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Қисқартиришга тушган ходимларнинг икки ой давомида ўртача ойлик иш ҳақлари тўлиқ сақланади. МКнинг 100-моддасига асосан технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши сабабли ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда 2 ой давомида, иш қидириш жараёнида, ўртача ойлик иш ҳақларининг сақланиши белгилаб қўйилган.

2. Икки ой олдин ходимни ёзма тарзида огоҳлантириши шарт. Меҳнат кодексининг 165-моддасига асосан Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ходим икки ой олдин ёзма огоҳлантирилиши шарт.

3. Кимни ишда қолдириш керак деган танлов пайдо бўлганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимлар олиб қолиниши керак. Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади. (Бу қонуни талаби иш берувчига ёққан одам эмас малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходим қолиши керак)

4. Қисқаришга тушган ходимларга. МК 100-моддасининг 4-қисмига кўра Агар  ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, улар маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади. . Яъни 3 ойга ҳам ойлик олиш ҳуқуқингиз бўлади.

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
#Кадровик
"Больничный" нинг энг узоқ муддати

Ходим қанча муддат меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлиши мумкинлиги жуда кўп кадровикларни ва умуман ишчи ходимларни қизиқтиради.

Мазкур муносабатлар "Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага асосан тартибга солинади, айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз тўрт ойни ташкил қилган тақдирда, айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан ўн икки ой мобайнида жами олти ойни ташкил қилган тақдирда бемор тегишли тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига, ТИЭКга, юборилади

Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтмасдан туриб ҳам тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига юборилиши мумкин. Ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ТИEК раиси томонидан қабул қилинади.

Бемор ТИEКга юборилганда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасининг муддати бемор ТИEКга юборилган кундан бошлаб тўхтатилади. Мазкур беморлар ҳужжатлари ТИEКда қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда тиббий кўрик ўтказилади. ТИEК томонидан ногиронлик белгиланмаган, лекин вақтинча меҳнатга лаёқатсиз деб топилган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсизлик варақаси даволаш-профилактика муассасаси томонидан беморнинг ҳужжатлари ТИEКда қабул қилинган кундан бошлаб унинг меҳнат қобилияти тиклангунга қадар, аммо икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.

Яъни бу ерда қуйидагича хулосаларга келиш мумкин. Ходим меҳнатга қобилиятсизлик даврида агар узликсиз тўрт ой давомида бўлган тақдирда унинг ҳужжатлари ТИEКга юборилади ва ходим тиббий кўрик ўтказилади. Кўрик натижасига кўра ё ходимга ногиронлик берилади ёки меҳнатга қобилиятсизлик даври яна 2 ойга узайтирилиши мумкин. Яъни барча меҳнатга қобилиятсизлик даври 6 ойни ташкил қилади

Бунда сил касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар мустасно улар учун алоҳида тартиб мавжуд.

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
#Кадровик
Сўнги кунларда Президент ёрдамчисининг имзоси билан тарқалган қисқартириш тўғрисидаги ҳужжат кўпчиликда хавотир уйғотди. Шу ўринда иш берувчилардан қисқартиришга тушган ходимларнинг меҳнат кафолатларини тўлиқ таъминлаган ҳолда улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш лозимлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Қуйида қисқартиришга тушган ходимларнинг меҳнат кафолатларига доир энг муҳим қоидаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Қисқартиришга тушган ходимларнинг икки ой давомида ўртача ойлик иш ҳақлари тўлиқ сақланади. МКнинг 100-моддасига асосан технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши сабабли ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда 2 ой давомида, иш қидириш жараёнида, ўртача ойлик иш ҳақларининг сақланиши белгилаб қўйилган.

2. Икки ой олдин ходимни ёзма тарзида огоҳлантириши шарт. Меҳнат кодексининг 165-моддасига асосан Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ходим икки ой олдин ёзма огоҳлантирилиши шарт.

3. Кимни ишда қолдириш керак деган танлов пайдо бўлганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимлар олиб қолиниши керак. Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади. (Бу қонуни талаби иш берувчига ёққан одам эмас малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходим қолиши керак)

4. Қисқаришга тушган ходимларга. МК 100-моддасининг 4-қисмига кўра Агар ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, улар маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади. . Яъни 3 ойга ҳам ойлик олиш ҳуқуқингиз бўлади.

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
#Кадровик
Корхонага қисқартириш келганида кимлар ишда қолиши керак.

Аввало имтиёзли ҳуқуқ ишхонада малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:

👉 қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;
👉 оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходимлар мавжуд бўлмаган шахсларга;
👉 мазкур иш берувчидаги узоқ муддатли иш стажига эга бўлган ходимларга;
👉 ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида;
👉  ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга;
ногиронлиги бўлган шахсларга;
👉 меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга бўлган ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;

Бир нарсага этибор бериш керак. Юқоридаги кетма-кетли аҳамиятга эга эмас. Мазкур модданинг 3-қисмида шундай дейилган: "Малака ва меҳнат унумдорлиги тенг бўлган тақдирда, ҳисобга олинадиган аксарият ҳолатлар сони бўйича афзалликка эга бўлган ходим ишда қолишга доир имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланади. Бу ҳолатларнинг ушбу модда иккинчи қисмида санаб ўтилган кетма-кетлиги аҳамиятга эга эмас"