АДВОКАТ 24
7.54K subscribers
987 photos
588 videos
49 files
1.21K links
Сизнинг адвокатингиз.
Ҳуқуқий масалалар.

Саволингизни @advokat24uz_group га ёзинг ва бепул жавоб олинг.

Шикоят ва таклифингизни @advokat24uzbot га ёзинг!

Пуллик хизмат учун @advokat24uzbot га ёзинг.

☎️ Бизнинг телефон
+998338342403
Download Telegram
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар қандай пенсияга чиқишлари мумкин?

        Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ:

        эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга тўлганда ва меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланиши белгилаб қўйилган.

        📄 Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4742-сонли Қарорда белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

        Демак, фуқаро 7 йил давомида ҳар йили Пенсия жамғармасига ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида ижтимоий солиқ тўловини амалга оширган тақдирда, келгусида пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

        Ҳозирги кунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 648 000 сўмни ташкил этади.

      Пенсия миқдори иш ҳақи ва иш стажига боғлиқ. Aгар фуқаро ижтимоий солиқни қанча кўп тўласа, пенсия миқдори ҳам шунча юқори бўлади.

       Ушбу турдаги ижтимоий солиқни тўлаб меҳнат стажига эга бўлмоқчи бўлган фуқаролар ўз яшаш жойларидаги Давлат хизматлари марказига ва Солиқ органларига бевосита ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн мурожаат қилишлари мумкин.

Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг

@advokat24uz
⚡️Субсидия учун ариза топшириш 15 майдан бошланади

Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади

📝 Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:

🔹субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

🔹2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

🔹бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг

@advokat24uz
⚡️ДИҚҚАТ

❗️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 000 000 сўмгача кредит берилади

📄Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонига асосан,

2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.

▪️Бунда:

ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.


Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг

@advokat24uz
💥🚌 Яхши хабар: Тошкентда болалар учун автобус ва метрода юриш энди 990 сўмга тушади

Расмийларнинг хабар беришича, УЗCАРД Кидс карталари фойдаланувчилари Тошкент метрополитени ва автобусларида 1700 сўм ўрнига 990 сўм чегирма билан юришлари мумкин.

Акция 2024-йил 1-майдан 31-декабргача давом этади.

👉🏻 @advokat24uz
❗️МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИ МИҚДОРИНИНГ ОШГАНЛИГИНИ БОЛАЛАР НАФАҚАСИГА ТАЪСИРИ ҚАЧОН БОШЛАНАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Каналда минимал истеъмол ҳаражатлари миқдори ошганлиги учун бола пулини олиш нисбатан осонлашади деб ёзган экансизлар. Манашу тартиб қачондан кучга киради ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

оиланинг даромадлари кам таъминланганлик мезонига мувофиқлигини аниқлашда минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори Статистика агентлиги томонидан расман эълон қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун тақдим этилган аризаларга қўлланилади деб белгиланган.

✏️ Маълумки, минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори Статистика агентлиги томонидан ўтган апрель ойида 648 000 сўм этиб белгиланганлиги эълон қилинди. Демак, манашу май ойидан бошлаб болалар нафақаси ёки моддий ёрдамга ариза бераётган оилаларнинг ойлик даромадлари минимал истеъмол харажатларининг янги миқдоридан келиб чиқиб хисобланиши керак.

Ариза юбориб бериш ҳизматларимиз мавжуд @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva

@advokat24uz
Каробка ҳолатдаги уйларни субсидия асосида сотиша рухсат берилган.

Президентининг қарори, 22.09.2022 йилдаги ПҚ-377-сонли қарорига асосан, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилган.

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
❗️ ИШСИЗЛИК АЛИМЕНТИ МИҚДОРИ ОШДИ.


🧾Оила кодексининг 140-моддасида, агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс ишсиз бўлса ёки уни иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент ундирилаётган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб унга тўлаши керак бўлган алимент миқдори хисобланади деб кўрсатилган.


1 та фарзанд  -1 379 848.41 сўм

2та фарзанд - 1 839 797.88 сўм

3 та фарзанд - 2 759 696.82 сўм

📌 99-модда иккинчи қисмига кўра ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.


Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
Forwarded from АДВОКАТ 24
#Диққат #Тезкор
Энди бола пули ва моддий ёрдам олиш онлайн ариза орқали амалга оширилади.

My.gov.uz орқали ушбу қулайликдан кам таъминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин. Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлганга қадар), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.

Ариза юбориб бериш ҳизматларимиз мавжуд @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva

@advokat24uz
Эр-хотин ажрашганда фарзанд кимга қолади?

Оила кодексининг 66-моддасининг мазмунига кўра бола қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ушбу кодекс қоидаларига мувофиқ бола ота-онасига биринчи даражали қариндош ҳисобланди.

Шундай экан, фарзандлар отаси билан кўришиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, мазкур кодекс 71-моддасига кўра ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадир. Бундан ташқари кодекс 73-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эгалиги ва тарбиялаши шартлиги мустаҳкамлаб қўйилган.

Сиздаги ҳолатни янада аниқ очиб берадиган нормага эътиборингизни қаратамиз. Қаранг! Боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бу норма Оила кодекси 76-моддасида келтирилган.

Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим.

Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда:
👉 боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;
👉 ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини;
👉 болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини;
👉 ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;
👉 ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;
👉 болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади.

Юқоридаги қоидаларга биноан агар укангиз ушбу мезонларга жавоб берса, фарзандини ўз қарамоғига олиши мумкин.

❗️Бунинг учун фуқаролик судига фарзандини ўз қарамоғига олиш бўйича мурожаат қилиши керак.

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
❗️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади

“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) қабул қилинди

✔️ Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади:

🔹ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;

🔹қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади;

🔹кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;

🔹ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади;

🔹камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади;

🔹банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади.

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
Forwarded from АДВОКАТ 24
❗️ ИШСИЗЛИК АЛИМЕНТИ МИҚДОРИ ОШДИ.


🧾Оила кодексининг 140-моддасида, агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс ишсиз бўлса ёки уни иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент ундирилаётган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб унга тўлаши керак бўлган алимент миқдори хисобланади деб кўрсатилган.


1 та фарзанд  -1 379 848.41 сўм

2та фарзанд - 1 839 797.88 сўм

3 та фарзанд - 2 759 696.82 сўм

📌 99-модда иккинчи қисмига кўра ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.


Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
#Кадровик
Сўнги кунларда Президент ёрдамчисининг имзоси билан тарқалган қисқартириш тўғрисидаги ҳужжат кўпчиликда хавотир уйғотди. Шу ўринда иш берувчилардан қисқартиришга тушган ходимларнинг меҳнат кафолатларини тўлиқ таъминлаган ҳолда улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш лозимлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Қуйида қисқартиришга тушган ходимларнинг меҳнат кафолатларига доир энг муҳим қоидаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Қисқартиришга тушган ходимларнинг икки ой давомида ўртача ойлик иш ҳақлари тўлиқ сақланади. МКнинг 100-моддасига асосан технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши сабабли ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда 2 ой давомида, иш қидириш жараёнида, ўртача ойлик иш ҳақларининг сақланиши белгилаб қўйилган.

2. Икки ой олдин ходимни ёзма тарзида огоҳлантириши шарт. Меҳнат кодексининг 165-моддасига асосан Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ходим икки ой олдин ёзма огоҳлантирилиши шарт.

3. Кимни ишда қолдириш керак деган танлов пайдо бўлганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимлар олиб қолиниши керак. Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади. (Бу қонуни талаби иш берувчига ёққан одам эмас малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходим қолиши керак)

4. Қисқаришга тушган ходимларга. МК 100-моддасининг 4-қисмига кўра Агар  ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, улар маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади. . Яъни 3 ойга ҳам ойлик олиш ҳуқуқингиз бўлади.

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
Forwarded from АДВОКАТ 24
Субсидия , бола пули, Моддий ёрдам бўйича умумий саволингизни қўйидаги гуруҳда беришингиз мумкин

@subsidiya_bola_puli_moddiy
Ойликлар кечикяптими? Иш берувчини огоҳлантириб қўйинг

Қонун талаби бўйича кечиктирилган иш ҳақи учун компенсация тўловлари амалга оширилиши лозим. Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
#Кадровик
"Больничный" нинг энг узоқ муддати

Ходим қанча муддат меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлиши мумкинлиги жуда кўп кадровикларни ва умуман ишчи ходимларни қизиқтиради.

Мазкур муносабатлар "Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага асосан тартибга солинади, айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз тўрт ойни ташкил қилган тақдирда, айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан ўн икки ой мобайнида жами олти ойни ташкил қилган тақдирда бемор тегишли тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига, ТИЭКга, юборилади

Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтмасдан туриб ҳам тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига юборилиши мумкин. Ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ТИEК раиси томонидан қабул қилинади.

Бемор ТИEКга юборилганда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасининг муддати бемор ТИEКга юборилган кундан бошлаб тўхтатилади. Мазкур беморлар ҳужжатлари ТИEКда қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда тиббий кўрик ўтказилади. ТИEК томонидан ногиронлик белгиланмаган, лекин вақтинча меҳнатга лаёқатсиз деб топилган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсизлик варақаси даволаш-профилактика муассасаси томонидан беморнинг ҳужжатлари ТИEКда қабул қилинган кундан бошлаб унинг меҳнат қобилияти тиклангунга қадар, аммо икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.

Яъни бу ерда қуйидагича хулосаларга келиш мумкин. Ходим меҳнатга қобилиятсизлик даврида агар узликсиз тўрт ой давомида бўлган тақдирда унинг ҳужжатлари ТИEКга юборилади ва ходим тиббий кўрик ўтказилади. Кўрик натижасига кўра ё ходимга ногиронлик берилади ёки меҳнатга қобилиятсизлик даври яна 2 ойга узайтирилиши мумкин. Яъни барча меҳнатга қобилиятсизлик даври 6 ойни ташкил қилади

Бунда сил касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар мустасно улар учун алоҳида тартиб мавжуд.

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
⚡️ 5 йил стажи бор хотин-қизларга тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди

Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари лозим.

📝 Талабгорлар жорий йилнинг 1-июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси;
меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.

БУ МУҲИМ: тавсиянома олдим, дегани ўқишга кирдим, дегани эмас. Бунинг учун сиз етарли даражада баландроқ балл тўплашингиз ҳам керак. Ушбу тавсияномани олган хотин-қизлар мабодо ўқишдан йиқилса, яна бир марта имкониятга эга бўлади ва барча йиқилган тавсияномалилар орасида 500 та ўриндан бири орқали контрактга ўқишга кириши мумкин.

Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

👉  ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
👉  тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
👉 ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.

Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда 1-7-июн кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
❗️ЭНДИЛИКДА КОНТРАКТГА КИРГАН ТАЛАБА ХАМ ГРАНТ АСОСИДА ЎҚИШИ МУМКИН БЎЛАДИ

⚡️Бугун давлат раҳбари ҳузурида олий таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда Президент илгари сурган ташаббусга кўра,

Эндиликда давлат гранти грант асосида ўқишга кирган талаба учун 4 йилга эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга ўқиган талабалар орасида қайта тақсимланади.

Яъни, грантга кирган талабанинг ўқиши қониқарли бўлмаса, у кейинги йили контрактга туширилиши мумкин. Бунинг акси эса, контрактга кирган талабанинг ўқиши қониқарли бўлса у кейинги йили грант асосида ўқишини давом эттириши мумкин.

✏️ Албатта ҳозирча бу янги ташаббус. Ҳали бу бўйича янги ўқув йили бошлангунига қадар алоҳида норматив хужжат қабул қилинади ва хужжатда бу масала қандай бўлади, талаблари қанақа бўлади, кимни контрактга-ю кимни грантга ўтказиш бўйича таълим муассасаларидаги кимлар жавоб беради хамда шунга ўхшаш масалалар аниқ белгиланади ва шундан кейин бу тартиб ҳақида янада кенгроқ тушунчага эга бўлишимиз мумкин.

✏️ Ушбу ташаббус амалга киритилганидан кейин катта эҳтимол билан қуйидаги баҳоналар бекор бўлса керак:

✔️ Йигитлар,— контрактга кирганимда уйдагилар ўқитмаган. Кейин ўқишдан совиб кетганман;

✔️ Қизлар,— уйдагиларга оғирлигим тушмасин деб контрактга кириб ўқимаганман;

✔️ Ота-оналар,— контрактга кирганди денг, қарасак ёши ўтяпти. Ке қизим, борган жойингда оғирлигинг тушмасин деб узатвордик;

✔️ Совчилар,— жуда тиришқоқ йигит. Қачон шу ўқишга грантга кирсам кейин уйланаман деб катта ўқишга осилиб олган. 3 марта контрактга кириб ўқимади. Энди уйланиб хам ўқийверасан деб қулчиликка келдик. Куёвимиз ўттиз икки ёшда..

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz
Forwarded from АДВОКАТ 24
СИЗ ПРОФЕССИОНАЛ ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

Ундай бўлса бизнинг хизматимиздан фойдаланишингиз мумкин.

🔔 Кўплаб талаб ва таклифларга кўра оилавий масалаларда давлат орган ва ташкилотларига ва судларга даъво ариза ва аризалар ёзиб бериш хизматини йўлга қўйганмиз.

Хизматларимиз Ўзбекистон бўйича.

судга ва тегишли ташкилотларга ариза, даъво ариза, шикоят ариза, илтимосномалар тайёрлаб, онлайн жўнатиб бериш;

Алимент масалалари;

шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

юридик ҳуқуқий маслаҳатлар;

оилавий низолар;

фуқаролик низолар;

маъмурий низолар;

жиноий низолар;

иқтисодий низолар;

тадбиркорлик низолари;

меҳнат низолари;

ер ва уй- жой низолари

👉 Никоҳ давомидаги мол-мулк низолари бўйича, ажрим ва бошқа шу каби оилавий низолар бўйича @advokat24uzbot га мурожаат қилиб онлайн тартибда аризага буюртма беришингиз мумкин. Биз Сизларга қонуний асослантирилган ҳолда ариза тайёрлаб берамиз.

Аризага буюртма бериш
  👉@advokat24uzbot 👈
Forwarded from АДВОКАТ 24
⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
@Yuridik_yordam_24
га мурожаат қилинг.
Энг яхши мактаб ўқитувчиларига ва рахбарларига 40 фоизгача ойликларига устама тўланиши белгиланмоқда

Қандай қилиб ўқитувчиларага устама ҳисобланади? Жараён 2 босқичдан иборат бўлади.

Биринчи босқич, Мониторинг гуруҳи томонидан баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактабларнинг электрон журнал маълумотлари асосида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг йиллик ўртача баҳолари таҳлил қилинади ҳамда тегишли ҳудуднинг жами умумтаълим мактаблари сонига нисбатан энг яхши натижа кўрсатган биринчи 20 фоиз умумтаълим мактаблари саралаб олинади;

Иккинчи босқич, 2-боскичда 1-босқич доирасида саралаб олинган умумтаълим мактаблари Мониторинг гуруҳи томонидан қуйидаги мезонлар асосида таҳлил қилинади:

👉 баҳолашнинг янги тартиби бўйича тарғибот ишлари олиб борилганлиги
ҳамда ўқувчилар билими белгиланган мезонлар асосида баҳоланганлиги;
👉баҳолаш ишларининг тўғри йўлга қўйилганлиги;
👉фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалар БСБ таҳлиллари олиб борилганлиги ва ўқувчилар томонидан бажарилган лойиҳа ишлари таҳлили;
👉 сўровномалар ўтказилганлиги ва уларнинг таҳлили.

❗️ 1-босқич якуни бўйича саралаб олинган ва 2-босқич доирасида таҳлил қилинган 20 фоиз умумтаълим мактабларининг раҳбар ва педагог кадрларига ушбу мактаблар томонидан иккита босқич доирасида жами тўпланган балларга қараб қуйидаги миқдорларда устама белгиланади:

👉 Таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган биринчи 5 фоиз умумтаълим мактаблари 40 фоиз миқдорда

👉 Таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган кейинги 10 фоиз умумтаълим мактаблари 30 фоиз миқдорда

👉 Таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган кейинги 15 фоиз умумтаълим мактаблари 20 фоиз миқдорда

👉 Таҳлил қилинган қолган умумтаълим мактаблари 10 фоиз иқдорда

Бунда устама баҳолаш ўтказилган ўқув йилидан кейин келадиган ўкув йилидан (1 сентябрдан) бошлаб бир календар йил давомида тўланади.

Яна бир муҳим маълумот! Умумтаълим мактабларининг раҳбар ва педагог кадрлари устама олиш учун баҳолаш ўтказилган ўқув йилида (I-IV чораклар давомида) тўлиқ
ишлаган бўлишлари лозим. Устама умумтаълим мактаблари раҳбар ва педагог кадрларининг ойлик маошларига кўшиб тўланади.

Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг

@advokat24uz