Ko'ngil Kaliti﹏
204 subscribers
2.17K photos
600 videos
11 files
4.49K links
𝙆𝙤'𝙣𝙜𝙞𝙡 𝙣𝙖 𝙘𝙝𝙤𝙮 𝙞𝙨𝙩𝙖𝙧, 𝙣𝙖 𝙗𝙞𝙧 𝙘𝙝𝙤𝙮𝙭𝙤𝙣𝙖,
𝙆𝙤'𝙣𝙜𝙞𝙡 𝙙𝙞𝙮𝙙𝙤𝙧 𝙞𝙨𝙩𝙖𝙧, 𝙘𝙝𝙤𝙮 𝙗𝙞𝙧 𝙗𝙖𝙝𝙤𝙣𝙖....

Admin: @BebaxoBaxt
Download Telegram
Синглим...

Оилада нотинчлик. Жанжал. Куёв эрка ўсган. Ота ва онанинг гапи ўтмайдиган даражадаги махлуққа айланган ифлос, иккита фарзанд туққан аёлини бир неча марта уриб, ичини эзиб юборган.  Ўн йил давомида оилада уруш, жанжал ва келинни камситиш, бошига уруш, ичига тепишлар, тўхтамасдан давом этаверган. Маҳалла, қўни қўшни, оғайни-қариндош эса оилани асраб қоламиз, деб уларни яраштираверишган. Келиннинг юзига тарсаки уруш, тупуриш, турткилашлар одиий ҳолга айланган. Мунтазамлик билан калтакланган, тепилган, урулган келин операция қилиниб, талоғи олиб ташланган. Бир неча ойдан сўнг эри яна эски одатини бошлаган. Натижада, оқ қон касаллигига йўлиқиб, бурнидан, оғзидан қон келиб, касалхонага тушган. Бир куни куёв, кечаси билан ўз аёлини иккита боласини олдида уриб, ичини тўкиб ташлаган.

Тонгда...
Реанимация. Касалхона коридори. Қизнинг акаси, онаси, хотинини урган куёв ўтиришибди.
Негадир қизнинг акасини тезда ичкарига киришини айтишди. Доктор, секин гап бошлади.
--Синглингиз кетаяпти, бардам бўлинг.
--Тушундим. Иложи бўлмаяпти. Вазиятидан хабарим бор. Бечора онам кўтара олмайди. Доктор нима қиламан?
--Сиз ичкарига киринг... Хайрлашиб қолинг... Онангиз билан ўзим гаплашаман.
Кўзларида ёш, боши эгилган 45 ёшли ака, синглисини олдига кириб кетди.
Ренимацион палата. Оппоқ тўшакда, гўзал бир аёл ётибди. Ёши 35 ларда.
--Ака, мен ўлаяпман...
--Йўқ, ундай дема. Тузалиб кетасан, сен менинг жон синглимсанку.
--Ака, чарчаб кетдим. Кетгим келаяпти.
--Нега мени бундай гаплар билан қўрқитасан...
--Қўрқманг ака, сиз менинг жасур акамсизку. У томонда ҳам ҳаёт борку. Абадий.
-- Отам, укам ёш кетишди. Энди сен ҳам кетаман деб довдиратма мени, жон синглим.  Орқамизда қолгин.
--Ака, отамни соғиндим, у томонда ҳам акам борку.
--Жоним синглим қаерга шошасан.
--Ака, яшамаганим яхши.
--Ёмон хотин кетаман деб, ёмон кампир эса ўламан деб қўрқитармиш, дегандек бўлмагинда. Сен яхши аёлсан, кампир эмассан ҳали. Мен борман, онанг бор. Бизлар кетайлик олдин.
--Эййй, ака. Бу дунёда менга ўрин йўқ экан, билдим.
--Иккита ўғлинг бор, улар ҳали ёш, буларни катта қилиш керак, ҳали тўйлар қиламиз. Келинларни ҳаётга ўргатишинг керак... Қайнона бўлиб, ўтирасан, яхши бўлади.
--Ҳаммасини биласизку. Ўзлари катта қилар, мен керак эмасман уларга...
--Сенга бир нима бўлса эрингни яшатмайман бу дунёда.
--Сиздан илтимос, болаларимни отаси, унга тегинманг. Тушунасизку.
--Эрингни уруғи билан қириб, қонини ичираман уларга.
--Ака, илтимос. Уларга тегинманг, жон акажон. Болаларим яшаши керакку шулар билан.
--Улар одам эмас, бу дунёда яшашга ҳаққи йўқ уларни.
--Буни Аллоҳ билади. Худони ишига аралашманг. Сиз менинг акамсиз, пасткашлар билан тенг бўлманг.
--Хўп синглим. Яхши гаплардан гапирайлик, қўй шуларни...
--Оғажон сўз беринг, тегинмайман, деб.
Акаси, гапни бошқа мавзуга бурди. Оппоқ тўшакда ўлим билан курашаётган синглисини кўз ёшларини артиб, иккита кўзидан ўпиб, бошидан силаб, сочларини текислаб қўйди. Бир пайтлар қишлоқдаги ёшлигини эслаб, кулимсираб гап бошлади.
--Қишлоқда, каникулда эсиндами? Иккинчидан учунчи синфга ўтган пайтингда, сени хафа қилганим эсимга тушиб кетди.
--Бир мартагина хафа қилгансиз.
--Икки марта.
Ўртада кулгу, палатадаги докторлар ва ҳамширалар ҳайрон. Сингил кулгудан хурсанд.
--Ака, тўғрисиям хафа қилгандингиз. Сочимни машинкада олиб ташлагандингиз, ушанда қаттиқ хафа бўлгандим. Иккинчи марта олганингизда хафа бўлмадим, тўртинчи синфда эдим ушанда.
--Аслида, ушанда бекорга йиғладинг, хафа бўлмаслигинг керак эди. Сочинг сиркалаб, битлаб кетганди-да. Теравериб, чарчаб кетдим-да.

Палатада кулгу саслари, ҳамширалар ва докторларни ҳам юзида кулгу. Ҳамма яхши кайфиятни ушлаб олишди. Сингил акасини қўлидан ушлаб олган, яхшилаб, чин кўнгилдан кулаяпти.
--Сендан менга ҳам юқиб бошлаганди. Кечаси билан қашиниб чиқардим. Сочинги олиб тўғри қилдим. Мана докторлар, ҳамшира сингилчалардан сўрагин, педикулёз тарқалиб кетса ёмонда. Бекорга хафа бўлдингда ушанда. Яхшигина битлаб кетгандинг.
Мен эса, сени ва оиламизни эпидемиядан қутқариб қолувдим. Тасаввур қилгин, қашиниб бошлашса   а энамни сочини Бобомни соқолини олиб ташласам нима бўларди.
Палатада ҳамманинг кўнгли кўтарилган. Катта докторлар ҳам "офарин" дегандек ишорат қилиб, кулиб, хохалаб, палатадан чиқиб кетишди.
--Эйй, борингэй. Одамни уялтирасиз. Кечирдим, майли. Оиламизни эпидемиядан сақлаб қолган акагинам-эй.
Палатада ажойиб инсонлар мехри ёйилган, ҳаммани чехрасида ёруғлик сезиларди. Докторлар хурсанд. Шахло кўзли ҳамширалар, зўр бўлди, дегандек қўлини кўтариб астагина чапак чалиб қўйишди.
--Ака, менга ҳам қўшнини қизи Марзиядан юққанди. Уларникида оғилхона бор эдида. Қизларни олдида уялтираверманг. Ўқитувчи-педагогман-ку ака. Уялиб кетаяпман...
Яна ўртада яхши кайфият. Ҳамшира қизлар ётган ёшгина аёлнинг ёнига келиб кулиб кетишаяпти. Ҳамма, зўр бўлди, деб ишора қилишаяпти.
Кулгудан хурсанд бўлиб, кўнгли кўтарилган сингил акасини енгидан ушлаб олган унга қараб, гапирди.
--Керосинга ҳам бошимни ювгандингиз.
Ўртада гулдурос кулгу. Ҳамма кулиб ташқарига оғзини босиб чиқиб кетаяпти.
--Акагинам, оғажоним умримда бунчалик маза қилиб кулмагандим. Раҳмат сизга. Сув беринг... Илтимос
Бу охирги бир қултум сув бўлишини акаси биларди. Докторга қаради. Доктор пастга қараб, ўзингиз биласиз, дегандек маюс қараб қўйди..
Акаси синглисини бошини кўтариб, пиёлада сув ичирди.
--Қандай яхши-я, оғажон. Сиздан миннатдорман, ҳаммадан розиман. Ҳамма нарса учун раҳмат.
--Жоним синглим, дардингни олай синглим. Кўнглинг нима истаяпти?
--Ла илаҳа иллаллаҳ...
--Тўхта, тўхта. Онааааааа...
Ака, синглисининг очиқ қолган кўзларини қўллари билан яширди. Кўзларидан томчилаб оққан ёшлар акасининг қўлидан ушлаб жон берган сингилнинг бармоқларга томарди.
Ака, синглисининг то бора совуб бораётган қўлларини қўйиб юбормай ушлаб турарди. Синглисининг совуққина пешонасидан ўпди. Бир томчи кўз ёш синглисинг юзига тушди.  Изтироб билан инграётган кўнгилда туғён урган қайғу - алангага айланди.

Реанимация. Коридор.
Ҳозиргина кулиб, хурсанд бўлиб турган ҳамширалар ва докторлар юзида қайғудошлик. Баъзиларининг кўзида ёш. Ака, индамай, пастга қараб, ташқарига чиқаяпти. Қари кампир носилкага солиниб, реанимация ичкарисига олиб кетилаяпти. Иккинчи фарзанд доғи, онани йиқитди.
Ака, ташқарига чиқиб, чуқур нафас олди. Йигитнинг ичидаги изтироб кўксидан портлаб чиқди. Йиғламади, бўкирди.
Касалхона қабул хонаси олдида.
Йўлакда жағи, бурни синиб, қонга беланиб ётган бир нусха йиғлаяпти. 
Милиция, аканинг қўлига кишан солган, касалхонадан олиб кетишаяпти...
Тамом...

Шухрат Барлос.


t.me/kongilkaliti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КЎЗЛАРИМГА ТEРМУЛ, ГУНОҲЛАРИНГ ТЎКИЛСИН.

Эр шоша-пиша ошхонада куймаланаётган аёлининг олдига келди:
– Менга қара, кўзларимга қарачи?
Аёл ҳайрон тикилди хожасига:
– Нима бўлди, тинчликми? Кўзимга нимадир бўлибдими?
Эр сўзсиз термулиб тураверди жуфти ҳалолининг кўзларига. Бир муддат тикилар экан:
– Алҳамдулиллаҳ! - деди эр. – Эрталаб оғир уйғондим. Ҳануз бу оғирлик эзаверди елкамни. «Жуфтлар бир-бирига муҳаббат билан тикилсалар гуноҳлари тўкилади», деган ҳадис келди ҳаёлимга. Ёнингга югурдим. Аллоҳга шукр, кўзларингга тикилгандим руҳим енгиллашди.

t.me/kongilkaliti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онаси бор инсоннинг бу дунёда ғами йўқ.

t.me/kongilkaliti
Бу воқеага анча бўлди... Одноклассникидаги профилимга бир статус қўйгандим, “Аллоҳим таҳажжудга уйғотадиган жуфти ҳалол бергин“, - деб. Дадам ҳам Одноклассникидан фойдаланар эканлар, билмаган эканман.

Хуллас, дадам статусимга изоҳ қолдириб кетибдилар, “Таҳажжудга уйғотадиган жуфти ҳалолни таҳажжудда сўраш керак. Бу ерда эмас“, - деб...

©Абдулвосит Абдуллаев

t.me/kongilkaliti
Адаси, бошим оғрияпди?
— Соғ кунинг борми ўзи?
Чил-чил... Кўнгил синди!

— Ойи, қаранг чиройли ёзибман-ми?
— Бор, бошимни қотирма!
Чил-чил...Кўнгил синди!

— Болам касал, ташлаб кетадиган одам топа олмадим, боғчаси қабул қилмади
— Эпласангиз ишланг, бўлмаса болангизни боқиб, уйда ўтиринг!
Чил-чил... Кўнгил синди!

— Ойижон, мазам бўлмаяпти, шу ишни кейинроқ қилсам майлими?
— Ота-онангиз яхши боқиши керак эди, камқон  қизини узатмай!
Чил-чил... Кўнгил синди!

Бир иборани яхши кўраман. "Кўнглимга қарайди!"дейдилар.
Ота-онамиз кўнглимизга қараб катта қилди.Турмуш  ўртоғининг кўнглига қараб, ўзидан кечиб айрим нарсаларга изн берадиганлар бор. Ота-онасининг кўнглига қараб, истаганини муҳайё қиладиганлар фарзандлар бор орамизда. Жигарларининг кўнглига қараб, озор бериб қўйишдан  қочадиганлар бор. Кўнглимизга қараб гапирадиган ҳамкасбларимиз бор.

Кўнгил одамларини яхши кўрамиз, уларга талпинамиз!
Сиз ҳам шундай  бўлинг, мен шундай бўлай, одамларнинг биздан кўнгли қолмасин.

Феруза Салходжаева.

t.me/kongilkaliti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«Агар Аллоҳ таоло бир бандани яхши кўрса, Жаброилга: «Аллоҳ фалончини яхши кўради, сен ҳам уни яхши кўргин!» дея нидо қилади. Кейин Жаброил ҳам уни яхши кўради ва осмон аҳли ичида:

«Албатта, Аллоҳ таоло фалончини яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринглар!» деб нидо қилади.
Кейин осмон аҳли ҳам уни яхши кўради. Сўнгра унга нисбатан ерда мақбуллик (яъни, розилик ва муҳаббат) ўрнатилади».

Имом Бухорий ривояти.

t.me/kongilkaliti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сарказм

Хулоса ўзингиздан...

t.me/kongilkaliti
,,Муҳаббат"- дедим-у
у томон юрдим,
Ширин азобидан ёндим баттарроқ.
-,,Севаман" -дедим-у
ёмон ҳам кўрдим.
Ёмон кўриб туриб Севдим қаттиқроқ.

СЕВГИ йўлидаман чарчамадим ҳеч,
Ғамим алишмадим усиз қувончга.
     МУҲАББАТ
ўзингдан қолган азобим,
Алиштира олмадим бегона БАХТга.

     -Севдим,
     -Соғиндим,
     -Ёмон ҳам кўрдим.
Ёмон кўриб туриб Севдим қаттиқроқ.


t.me/kongilkaliti
Live stream finished (75 days)
Ҳувиллаб қолмайди сенсиз бу дунё,
Дўстларинг зор эмас сен билганчалик.
Ўлсам не бўлгай деб сира тортма ғам,
Кетганинг ҳабари келганингчалик...

Ҳар инсон зотига зарурман дема,
Кимгадир тупроқсан кимгадир олмос.
Ҳудо сақласину гоҳ-гоҳида,
Ҳатто ўзинга ҳам керагинг қолмас...


Ўткирбек Муҳаммад Собир

t.me/kongilkaliti
#ибрат

• Илгари ота боболаримизни уйлари эмас, қалблари гўзал бўлган.
• Бой бўлишмаса-да, саҳоватли бўлишган.
• Қариндош бўлишмаса-да, оқибатли бўлишган.
• Шароитлари ҳозиргидек бўлмаса ҳам, хотиржам бўлишган.
• Бувиларимиз нон ёпишганда, саватдаги нондан аввал қўшнига узатмай туриб уйга олиб киришмас эди. Бир-бирларини тушликка таклиф қилишар эди.
• Ҳозиргидек тезкор замон бўлмаса ҳам, барча ишларга улгуришган.
Биз ҳозир бир инсонга етарли бўладиганидан ортиқ нарсаларга эгамиз, аммо юқоридаги меҳр-оқибат, саҳоват каби амалларга бефарқмиз.
• Бой бўлсак-да, хотиржамлигимиз йўқ. Бойликка муҳаббат, ҳой-ю ҳавас, бировларга ҳасад қилиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

t.me/kongilkaliti
ИБРАТ БЎЛСИН.

 
Сафоҳўжа янги олган машинасида кибр билан елиб бораркан бирдан кўзи кўча четидаги қабристонга тушди.
Қизиқ, анчалар бўлиб кетибди, қабристонга дадасини қабрини зиёрат қилгани кирганига.
...Хароб бир ҳолатда эди.
Тушиб ҳам кетгандир деб ҳаёлидан ўтказди...
Тўхтаб кирмоқчи бўлди, лекин вақт тиғиз эди...
Бугун янги ҳамкорлар билан учрашуви бор. Индамай ўтиб кетди...

... Шанба куни уйи олдида турганди бир мўйсафид келиб:
– “Ўғлим, яхшимисан, биламан ишинг кўп, тинмайсан, лекин безабонлар дунёсидан ҳам бир хабар олгин, отангни гўри тушиб кетибди. Ичига кириб бир кучук тўртта бола туғибди. Кучукчаларни инграшидан қидириб борсак отангни гўрининг тушиб кетган тарафида экан.” – деди...
...Сафохўжа бошидан совуқ сув қуйгандек бўлди. Ишчиларига телефон қилиб чақириб қабристонга келишди. Отасини қабрини тузатиб, устига чиройли қилиб мақбара қурдирди...
Уйига келди-да, ўйга толиб қолди:
– “Иккита ўғлим бор, бир кун мани ҳам қабрим бу болалар қўлига қолса, итларга туғруқхона бўлиши аниқ... Ўлим ҳақ, барибир бир кун ўламан, эртагаёқ бориб яхши усталарни олиб келиб ўзимга мақбара қурдираман. Энг кўркам ва энг мустаҳкам.
Ичига ит у ёқда турсин, қурт ҳам киролмайдиган қилиб.”...

...Эртасига қабристон четидан ўзи учун жой танлади. Қурилиш ишлари бошланиб кетди.
Нақд 3 минг доллар сарфлади. Агар илгари уч қаватли уйи ва супер машинаси унинг фахри бўлган бўлса, энди қабри билан фахрланарди...
   Ҳақиқатан бунақаси ҳали ҳеч кимни ақлига келмаганди...

...Кунлар ўтди...
...Сафохўжа яна молу дунё дардида ўз ишига шўнғиб кетди.
Эртаю кеч молу давлат кетидан қуварди...
   Бир кун ўртоқлари билан сув омборига дам олишга боришди... Зиёфат зўр ўтди. Дастурхонда инсон жонидан бошқа ҳамма нарса бор эди... 50та, 50та билан ҳаммасини кайфи ошиб қолди...
   Сув бўйида моторли қайиқ билан пул ишлаётган бола “Бу маст акаларни ҳам пул ишлай..” деган мақсад билан улар ёнига келди...

... Сафо туриб:
– “Қани кетдик ука, ман минаман моторли қайиғингга..”, - дея ўртоқларини ҳам ундади...
4 киши моторли қайиққа миниб сув омбор ўртасига қараб сузиб кетишди...
Қайиқ катта тезликда сувда учиб борар эди...
... Сафохўжа ўрнидан туриб телефони билан дўстларини суратга ола бошлади...

Қайиқчи бола:
– “Ака, ўтиринг, йиқилиб кетасиз сувга..” ,- деб огоҳлантирди...
– “Йиқилсам, қирғоққа сузиб чиқаман..”,- деб яна сурат олишда давом этди...

... Шу пайт ароқ ўз кучини кўрсатиб, гандираклаб орқасига йиқилди. У сузишни билмасди, қўл оёқларини қимирлатишига қарамай сув тубига торта бошлади...
...Катта тезликдаги қайиқ анча ўтиб кетиб, ортга қайтиб келиб уни излай бошлашди.
Сув аллақачон ўлжасини тубига тортиб кетганди.
Уни тирик топишдан умидини узган дўстлари ғаввосларни олиб келиб ўлигини излай бошлашди.
Сув омборни ўртаси анча чуқур, ҳам сув остида оқим борлиги туфайли ўликни топиш қийин бўлди.
Беш кун давом этган қидирув самара бермади.
Қишлоқ аҳли, танишлар келиб сув бўйига, ғойибга жаноза ўқиб кетишди...
....Мустаҳкам қурилган қабр эса эгасиз қолиб кетди....

Саъдий айтади:
Эй, сен ҳожа, бу дунёдан бехабар,
Эртаю кеч тўплаяпсан симу зар,
Аслида бу дунёдан бир газ кафан улушинг...
Лекин ҳали гумондир бунга лойиқ бўлишинг...


t.me/kongilkaliti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Сен ҳеч нарсани уддалай олмайсан!" дея танқид қилинган буюклар

• Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун, газета таҳририятидан ҳайдалган.
• Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси, уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган.
• Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди деган экан.
• Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолганини айтган.
• Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: — Менинг ўғлим ахмоқ. У уч сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади, — деган.
• Менделеев химиядан 3 баҳога ўқиган.
• Радиони ўйлаб топган Марко, дўстларига "овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман" деганида, ҳамма уни ақлдан озган деб, психиатрга бориши кераклигини айтишган.

P.S.: Ҳеч қачон ўзингизга бўлган ишончни йўқотманг!

t.me/kongilkaliti
САДАҚА

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103-оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

t.me/kongilkaliti
#САБОҚ

-Эшитдингизми, Зиёда уйига қайтиб келибди. Муҳаббат қизимни қайтиб жўнатмайман деяпти.Тушган жойи яхши эмасмиш, эри золиммиш...
Насибанинг қулоғига бошқа гап кирмади.Тўйига энди уч ой бўлган келин уйига келиб ўтирса-я?

Қўшниси билан хайрлашиб , йўлда ўзи билан гаплашиб кета бошлади.Тўйга борганди, қўшнилар қатори. Оддий, камсуқум оилага ўхшаганди. Куёвнинг юзи нурли эди. Қайнона кўнгилчан-йиғлаб эси кетганди, ўғлини қучоқлаб.
Муҳаббат енгилтабиат аёл, қизи ҳам она тарбиясини олган. «Бекор қайтиб келибди!»
Насибанинг ўзи ҳам икки келиннинг қайнонаси. Худога шукур, келинлари бир-биридан яхши. У барибир Зиёда билан гаплашишим керак, деб ўйлади. Ана гаплашаман, мана гаплашаман деб бир ой ўтиб кетди.

Дўконга нонга чиқди-ю, магазинчи йигит билан ҳингиллашиб савдо қилаётган Зиёдани кўриб қолди. Мавриди келганга ўхшайди.
-Зиёда, юр, бирга кетамиз!
-Вой, ассалому алайкум , Насиба опоқи, тузукмисиз, уйдагилар, акаларим яхшими?..
-Яхши, яхши , юравер, сенда гапим бор,-деди у дўкондан узоқлашиб, йўл-йўлакай.
-Нимага уйингга кетмаяпсан?
-Бормайман, ойим айтдилар, унақа золим билан яшамас эканман!
-Нима зулм қилди сенга?
-Қайнонам яхшилар, болам-болам дейдилар. Куёвингизг-да.. юзингда ҳаё йўқ,, кўринган эркак билан гаплашиб кетаверасан, деб уйдан кўчага чиқармаяпти. Хатто деразадан қарашимга рухсат бермайди. Кўча ҳовлини супурсам , балога қоламан. Қайнисинглим билан айланишга чиқиб уриш эшитдим, нимага менсиз борасанлар, деб. Ээ, жонимга тегди, шартта уйга қайтдим. Онамни кўришга ҳам ёлғиз келмас эмишман. Қайтиб бормайман! Телефон қилган эди , ойим боплаб уришиб бердилар...Мана ,онам ҳам икки марта ажрашдилар, эрсиз ўлиб қолаётганлари йўқ!
-Шунақами? Кел бироз ёнимда ўтир. Бир гап айтаман.Насиба ҳола  дарахтлар панасида жойлашган ҳарракка ўтираркан, Зиёдага «Ўтир!»ишорасини қилди. Оғир- босиқ овозда гап бошлади.
-Эринг мусулмон йигит экан, сени севгани учун рашк қиляпти. Ўзинг отасиз катта бўлдинг, ойинг яхши аёл, фақат эркак ва аёл ўртасидаги пардани билмайди. Мен бир аёлни биламан, эри ота-онасиникига боришига беш йил рухсат бермаган. Жуда рашкчи эди. Ишга кетса, битта боласи мактабдан қолиб онасига қоровуллик қиларди. Энди буям бир касалликда. Қариндош-уруғ, ҳеч кимнинг тўйига юбормасди. Аёл эрининг розилиги учун ўранди, ҳаммасига рози бўлди, болам
-Бир умр қамоқда яшабди-да?
-Йўқ, у эрини севди, шу кунига кўнди , йиллар ўтиб эри ҳам унга ишончи ортди. Айрим нарсаларга рухсат тега бошлади.Тўйлар қилди.Турмуш ўртоғи , фарзандлари жуда авайлайди ,хоҳлайсанми шунақа турмушни?
Яна турмушга чиқсанг, бундан баттарига учрайсан, пешона битта бўлади , болам...

Зиёда икки кундан кейин уйига қайтиб кетганини эшитган Насибанинг кўнгли ёришди.
Орадан етти ойлар ўтиб , сипо кийимларда  турмуш ўртоғи ёрдамида машинадан тушаётган хомиладор Зиёдани кўриб қолди, у эрига нимадир деб Насибанинг ёнига келди, салом бергач ,сўради
-Опоқи, сиз айтган ўша аёл ким эди?
-Ўзим эдим, болам!

Феруза Салходжаева.

t.me/kongilkaliti
ДУНЁНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ХУНУГИ


Йигирманчи юз йилликнинг бошлари. 4 та боланинг онаси Марий саҳнада. Бошқа иштирокчилар ҳам бор. Кимдир семиз, кимдир тукли, кимдир бўйи паст бир қанча аёллар мукофотга қўйилган катта миқдордаги пулни олиш учун “Дунёнинг энг хунук аёли” мусобақасида қатнашаётган эди. Марий тараддудланиб атрофга қарарди. Зални тўлдирган томошабинлар қаҳқаҳалар отиб аёлларнинг устидан кулишарди. Марий уялиб бошини эгди. Саҳна ортига бир қадам ташлаган ҳам эдики, уйдаги қорни оч болалари кўз олдига келди. Бу мусобақадан оладиган пули жуда муҳим эди. Эри вафот этгач, изидан чиққан ҳаётини бошқача йўлга сололмасди. Бақир-чақир ҳамда қаҳқаҳаларга қарамасдан саҳнада кутишда давом этди. “Ҳаммаси болаларим учун” деди ўзига ўзи. Ёнидаги тукли аёл “Тушунмадим, бирор нима дедингми?” деб сўради. Марий “Йўқ, ҳечнима демадим” деди. Марий кўзларини юмди ва аввалги ҳолатини эслади. Касалланмасидан олдин қандай гўзал аёл эди. Қараган киши яна қайрилиб қарарди. 29 ёшида Томас Баван билан оила қургач, 4 та фарзандли бўлгандан кейин бошланган мигрен, мушак ва бўғим оғриқларигача. Шифокорлар аввалига касалликнинг нималигини тушунмаган эдилар. Кейинчалик хасталикнинг акромегалия эканлиги аниқланди. Бу касаллик Марийнинг юз шаклини ўзгартирган, аёл танимайдиган ҳолатга келганди. Афсуски, Марий хасталик билан курашаётганда, эри тўсатдан вафот этган ва Марий болалари билан ёлғиз қолганди. Марий шуларни ўйларкан, бирдан олқишларни эшитиб, кўзларини очди. Ҳа, Марий “Дунёнинг энг хунук аёли” мусобақасида биринчи ўринни эгаллаган эди. Марий мукофотни олганида кўзларидан бир томчи ёш қалбига оқиб тушди. Энди у “Дунёнинг энг хунук аёли” эди. Ташқи кўриниши сабаб ҳечқандай ишга қабул қилинмаган Марий ўша кундан кейин циркда ишлай бошлади. Одамлар масхара қилган, кулиб мазза қилган Марий ОНА эди. Ҳечким унинг она эканлигини ҳис қилмади. Чунки одамларнинг завқланишга, кимнидир менсимай, паст санаш эвазига ўзларини буюк хис қилишга эҳтиёжлари бор эди. Фидокор она Марий 59 ёшда вафот этди ва сўнгги нафасигача циркда “Дунёнинг энг хунук аёли” унвони билан ишлади, тиришиб-тирмашди. Ягона дарди фарзандлари халол боқиш ва ҳечкимга муҳтож қилмаслик эди. Ботексли, макияжли, улама киприкли, жингалак сочли аёллар гўзал ҳисобланган дунёда албатта Марий ва Марийдек аёллар ҳар доим мусобақаларнинг “Хунук” лари дея эълон этилажак. Бир куни ТВ да бир моделъер билан суҳбат бўлди. Моделъерга савол билан мурожаат қилишди, у эса кулиб, “Биламан, каллам бўш, лекин вақтим чоғ” деди. Дунё ҳозир айни шу нуқтада. Бугунги кўзлар калласи бўш бироқ вақти чоғ аёлларда.

“Ҳаммаси болаларим учун деди ўз-ўзига”. Ёнидаги тукли аёл “Тушунмадим, нимадир дедингми?” деди. “Ҳечнима, ҳечнима демадим” деди Марий. Марий ҳечнима демасдан кетди !

Тамер Дурсун

Турк тилидан Дилбар Ражабова таржимаси

t.me/kongilkaliti