Ko'ngil Kaliti﹏
191 subscribers
2.18K photos
605 videos
11 files
4.51K links
𝙆𝙤'𝙣𝙜𝙞𝙡 𝙣𝙖 𝙘𝙝𝙤𝙮 𝙞𝙨𝙩𝙖𝙧, 𝙣𝙖 𝙗𝙞𝙧 𝙘𝙝𝙤𝙮𝙭𝙤𝙣𝙖,
𝙆𝙤'𝙣𝙜𝙞𝙡 𝙙𝙞𝙮𝙙𝙤𝙧 𝙞𝙨𝙩𝙖𝙧, 𝙘𝙝𝙤𝙮 𝙗𝙞𝙧 𝙗𝙖𝙝𝙤𝙣𝙖....
Download Telegram
☎️ Ўзбекистонда мавжуд барча вазирликларнинг ишонч рақамлари:

▪️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги +99871 202-09-09
▪️Экология вазирлиги +99871 207-11-07
▪️Бандлик вазирлиги +99871 203-01-41
▪️Ички ишлар вазирлиги 1102
▪️Қурилиш вазирлиги 1298
▪️Сув хўжалиги вазирлиги +99871 202-47-00
▪️Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги +99871 239-24-52
▪️Ташқи ишлар вазирлиги +99871 233-28-28
▪️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1243
▪️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1101
▪️Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003
▪️Энергетика вазирлиги +99871 231-81-18
▪️Мудофаа вазирлиги +99871 269-81-72
▪️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 1006
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 01115
▪️Транспорт вазирлиги 1167
▪️Адлия вазирлиги 1008
▪️Рақамли технологиялар вазирлиги 1199
▪️Маданият вазирлиги +99855 502-33-75
▪️Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги +99871 256-52-90
▪️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги +99871 238-50-05

Ўзингизга сақлаб қўйинг, танишларга юборинг!

t.me/kongilkaliti
Аъробийга дедилар:
- сиз ўласиз
- ўлсам қаерга бораман?
- Аллоҳнинг ҳузурига
- нима яхшилик кўрсам Ундан кўрдим-ку, энди У билан учрашишдан қўрқаманми?, деди.

Аллоҳга яхши гумон қилиш нақадар яхши!

Салафлардан биридан сўрадилар:
- Дуоси қабул бўладиган бирор кишини биласизми?

- Дуоларни қабул қиладиган Бирини биламан, деди.

Аллоҳга яхши гумон қилиш нақадар яхши!

Аъробий ибн Аббос разияллоҳу анҳудан сўради:
- Қиёматда бизни ким ҳисоб- китоб қилади?
- Аллоҳ таоло
- Ундай бўлса биз қутилибмиз, онт ичаман, деди.

Аллоҳга яхши гумон нақадар яхши!

Бир йигитнинг ўлим вақти келганида онаси йиғлай бошлади.
- Онажон! Менинг ҳисоб-китобим сизга топширилса, нима қилар эдингиз?
- Болам, сенга раҳм қилар эдим.
- Онажон, Аллоҳ сиздан ҳам раҳмлироқ.

Аллоҳга яхши гумон қилиш нақадар яхши!

"Раҳмон(дан қўрққани) учун овозлар сўнган кун"

Буюклигини, Қаҳҳорлигини кўрсатадиган ўринда "Қаҳҳор, Жаббор, демади!
Шундоқ ҳам юраклар қинидан чиқиб турган мақомда "Раҳмон" исмини айтди!

Аллоҳнинг раҳмати нақадар буюк!

Аллоҳ таолодан бизларни, барча мўмину муслимларни мағфират қилишини, гуноҳларимизни ўтиб юборишини, раҳм қилишини сўраймиз!

t.me/kongilkaliti
Йигирманчи асрнинг бошлари..
Бир Шотландиялик фермер уйига қайтаётиб, ботқоқлик бўлган бир ернинг ёнидан ўтар экан, бирдан ўша тарафдан ёрдам сўраб бақираётган овоз эшитилди. Фермер овоз келган тарафга югурди. У ерда ботқоқлик ўзининг ифлос қаърига тортаётган бир болани кўрди. Бола ўзини ботқоқликнинг қўрқинчли зичлигидан чиқаришга чиранар эди. Лекин унинг ҳар бир ҳаракати билъакс, унинг тобора чўкишини тезлатар эди. Бола тиришганча, қўрқувдан бақирар эди. Фермер тезда дарахтнинг қалин бир шохини синдириб олди. Ҳалоскор эҳтиётлик билан шохни чўкаётган болага узатди. Бола шохга ёпишиб, унинг ёрдамида хавфсиз ерга чиқиб олди.

Болани кучли титроқ босган эди. У узоқ вақт кўз ёшларини тўхтата олмади, лекин асосийси, у қутқарилган эди!

-- Юр мен билан, уйимга олиб бораман, -- таклиф қилди фермер. -- Сен ўзингга келиб олишинг керак, қуриниб ва исиниб олишинг лозим.

-- Йўқ-йўқ, -- бола бошини чайқатди, -- мени отам кутяпти. У жуда хавотир олаётган бўлса керак.

Бола ўз ҳалоскорининг кўзларига миннатдорона тикилиб турди-да, югурганча кетди...

Эрталаб фермер, уйининг олдига бой бир извош келиб тўхтаганини кўрди. Извошга зотли отлар боғланган эди. Извошдан қимматбаҳо кийимлар кийган бир жаноб тушди ва фермердан сўради:

-- Менинг ўғлимнинг ҳаётини кеча сиз сақлаб қолган эдингизми?

-- Ҳа, мен, -- жавоб берди фермер.

-- Мен сизга қанча тўлашим керак?

-- Мени хафа қиляпсиз, жаноб. Сиз менга ҳеч нарса қарз эмассиз. Чунки, мен оддий одам қандай ҳаракат қилиши керак бўлса, шундай ҳаракат қилдим холос.

— Йўқ, мен буни шундай қолдиролмайман. Чунки, ўғлим мен учун жуда қадрли. Сиз уни қутқариб қолдингиз. Истаган пулингизни сўранг, — қистади ташрифчи.

— Мен бу ҳақда ҳеч нарса гапиргим келмаяпти. Хайр.

Фермер кетиш учун ўгирилди. Шу вақт унинг елкасига ичкаридан ўғилчаси чиқиб осилди.

— Бу сизнинг ўғлингизми? — сўради кибор меҳмон.

— Ҳа, — ғурур билан жавоб берди фермер, ўғлининг бошини силаганча.

— Келинг бундай қиламиз. Мен сизнинг ўғлингизни ўзим билан Лондонга олиб бораман. Унинг таълим олиши учун барча харажатларни тўлайман. Агар у сиздек олийжаноб инсон бўлиб етишса, у ҳолда сиз ҳам, мен ҳам бу қароримиздан афсусланмаймиз...

               *    *    *    *    *

Орадан йиллар ўтди. Фермернинг ўғли мактабни тугатди. Кейин тиббиёт Университетини. Тез орада унинг номи пенициллин кашфиётчиси сифатида дунёга танилди. Унинг исми Александр Флемминг эди.

   Урушнинг арафасида Лондоннинг бойлар учун клиникасига ўпканинг ўта шамоллаши ташхиси билан ҳудди ўша жанобнинг ўғлини келтиришди.
Бу гал унинг ҳаётини қутқариб қолинишига нима сабаб бўлди, деб ўйлайсиз? — Ҳа, Александр Флемминг томонидан кашф қилинган пенициллин. Флеммингга таълим берган бой жанобнинг исми Рандольф Черчил эди. Унинг ўғлини эса Уинстон Черчил дейишарди. Ўша, кейинчалик Англиянинг премьер-министри бўлган Черчил.

    Уинстон Черчил айтган эди: «Сен томондан қилинган нарса албатта сенга қайтади».

Русчадан Шоолим Шомансуров таржимаси

t.me/kongilkaliti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️‍🩹Бир иш қилаётганингда қалбинг «Бу ҳалол!» ёки «Бу ҳаром!» деб турган бўлса, демак, ҳали тирик экансан!

📌Сиз тасвирда кўраётган виждон ҳалтачаси Германия давлатидаги ҳолат ҳисобланади.
Тасвирни кўрар эканман  шу ўринда Муҳаммад Абдунинг ушбу фикри ёдимга келди «Мен Ғарбга бордим ва у ерда мусулмонларни кўрмадим, лекин исломни кўрдим; мен юртимга қайтдим, у ерда мусулмонларни кўрдим, лекин исломни кўрмадим».  
Борлиқдаги барча ризқ, ҳатто ҳаром ризқ ҳам Аллоҳ томонидандир. Аллоҳдан бошқа Розиқ йўқдир. Лекин, одамларнинг ҳали ризқ келмай туриб унга эга бўлишга қаратилган шошқалоқликлари ризқни ҳаромга айлантириб юборади. Агар сабр қилишганида ҳалол бўлиб келар эди дедилар, Имом Шаъровий. 
Имом Абу Ҳанифа йўлда кетаётиб, олма ўғирлаётган кишини кўриб қолдилар. Унинг ортидан кузатиб, бориб қарасалар, у олмаларни садақа қилиб улашар эди. Имом: "Нима учун ўғирлик қилдинг, мен сени оч деб ўйлабман", десалар, у киши: "Йўқ, мен (савоб умидида) роббим билан тижорат қилмоқдаман", деди. Имом: "Бу қанаси бўлди?" дедилар. У киши: "Мен ўғирлик қилганим учун Аллоҳ битта ёмонлик ёзади. Уни садақа қилиб улашсам менга ўнта яхшилик ёзади. Демак менга тўққизта яхшилик ёзилди. Мен Роббим билан мана шундай тижорат қилмоқдаман", деди. Шунда имом: "Ўғирлик қилганингда Сен учун битта ёмонлик ёзилди. Уни садақа қилиб улашганингда садақанг қабул қилинмади. Чунки, Аллоҳ ҳалол ва покизалик билан топилган пулдаги садақани қабул қилади. Сенга ундаги бир гуноҳ ва ўғрига белгиланган жазо лозим бўлади", дедилар. 
Аҳмад ибн Ҳанбалга: "Эй Абу Абдуллоҳ, қалблар нима сабабли мулойим бўлади?" деб айтилганида, у киши: "Ҳалол ейиш билан", деб жавоб бердилар.
Аслида, учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверар экан:
📌Ризқ.
📌Насиба.
📌Ўлим.
Аллоҳим! Ризқимизни ҳалол, насибамизни баланд қил, ўлимимизни Ўзинг рози бўладиган ўлимлардан қил!

⚜️Нима деб ўйлайсиз, аҳолисининг умумий сони 92% дан ортиқ  ислом динига эътиқод қиладиган диёримизда шу каби  сотувчисиз дўкон ёки виждон ҳалталари нега йўқ...⁉️
©arabicuz

t.me/kongilkaliti
Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган саккиз ҳолат

Биринчиси: Жамоат намозида биринчи сафда ҳозир бўлганингда.

Иккинчиси: Намоз тамом бўлгандан сўнг масжидда дуо қилиб ўтирганингда.

Учинчиси: Касал кўргани борган вақтингда.

Тўртинчиси: Аллоҳ йўлидаги дўстингни зиёрат қилганингда.

Бешинчиси: Биродарингни ғоqибда эслаб, унинг ҳаққига дуо қилганингда.

Олтинчиси: Инсонларга яхшиликни таълим берган вақтингда.

Еттинчиси: Таҳоратли ҳолда уйқуга ётган вақтингда.

Саккизинчиси: Саҳарлик тановул қилаётган вақтингда.

Тафаккур қилинг!


t.me/kongilkaliti
🌿Сизга оғриқ бераётган нарсаларни Аллоҳдан ҳадялар деб қабул қилинг... Ёдингизда тутинг, албатта Аллоҳ сизни яхши кўради. Шу сабабли гуноҳлардан сизни поклаш ва Ўзига яқинлаштириш мақсадида сизни имтиҳон қилади...
🌱Алҳамдулиллаҳ, деб айтинг..!


t.me/kongilkaliti
Хурсанд бўлинг. Қайсидир қалбда, кимнидир дуоларидасиз... Барча яхшиликлар ва бахтнинг ёғилиши шундан аслида...
Дуо қилинг, дуоларда бўлинг!
Аллоҳимдан сиз учун бахтли ҳаёт, иймонли қалб ҳаловатини сўрайман!

t.me/kongilkaliti
Яқин ўтмиш

Шу навбатдагиларни канчалари армон билан дунёдан утиб кетишди, Аллох рохматига олсин

Халқимизнинг Аллоҳнинг байтига бўлган муҳаббати шу қадар кучлики, таърифлаш қийин. Узоқ муддат ҳарамайн йўллари бемалол эмас эди. Ҳар ким ҳам истаган вақтида бора олмасди.

Эсимда 2012 йил Новза масжидида ота-онамни умрага навбатга ёздириш учун қишнинг совуқ куну тунларини ташқарида ойлаб ўтказганим, машиналар ичида ухлаганим.

У пайтда ҳали расмий қабул очилишидан икки ойча аввал одамлар жонли навбат уюштириб, ўзларича рўйхатлар тузишарди. Яна беш вақт намозда йўқлама қилинарди. Агар кимдир бир маҳалига келмай қолса ва бошқа ҳеч кимга айтиб ҳам қўймаса дарҳол рўйхатдан ўчириб юборишарди.

Икки ойча қорли, совуқ кунларда шу тариқа масжид ичи ва ташқарисида вақт ўтказдик. Ва ниҳоят расмий қабул бошланди ва ўша икки ой давомида қунт билан турилган навбат бир тийинга олинмади. Ваҳоланки, ўшанда умра бўйича қабул бўладиган хонага хоҳловчилар жонли навбатга туришлари кераклиги ёзиб қўйилганди.

Одам шу қадар кўп, қабул эса бир инсон томонидан амалга оширилади ва у инсон ниҳоятда секин ишлайди. Бир кунда узоғи ўттиз-қирқта одам қабул қилинар ва берилган рўйхатдаги инсон исм-фамилиясида битта хато бўлса ҳам қайтариларди.

Аксига олиб, бу рўйхатни ҳам билимлилар эмас мактабда яхши ўқимаган кўча одамлари, бозорчилар ва улар каби корчалонлар тузишган эди. Яъни, деярли ҳар бир исмда хато чиқарди.

Бир кунда узоғи ўттиз-қирқта одам қабул қилинар лекин, эртасига келсак, масалан навбат юз эллигинчи одамга келиб қолган бўларди. Яъни, бир кечада рўйхат шунчага тўлиб қоларди. Ташқарида ҳақиқий навбатга турганлардан эса жуда кам миқдор силжир эди.

Энг қизиғи шу бўлдики, умрага қабулни амалга оширишга масъул қилинган ходим шаҳримизнинг энг ёши катталаридан бошлаймиз деб қолди. Ва шу тариқа бизлар ойлаб совуқда туриб тузган навбатимиз бузилиб кетди.

Бир пайт қаердандир аравачаларда ёши тўқсондан ўтган отахон ва онахонларни топиб келишяпти ва уларга ҳамроҳлик қилувчи одам сифатида ёздириб ишларини битиришяпти. Ўша қарияларнинг аксари ҳатто нима бўлаётганини ҳам билмасди. Шу тариқа, сайёрамизнинг энг ёши катта одамларидан бошланиб пастроққа тушгунча умра учун берилган лимит ҳам деярли тўлиб қолди.

Ўша пайтда ёши 67 да бўлган ота-онам эса (Аллоҳ таоло умрларини узоқ қилсин!) бояги ёши юз атрофида бўлган одамлар олдида ёш бола бўлиб қолишди. Умидлар узилди, ҳафсалалар пир бўлди. Чунки, Тошкент шаҳрига умумий мингта ўрин ажратилган бўлса талабгорлар ўн минглаб эди ва кўпчиликнинг умидлари пучга чиққан эди.

Охири, ойлаб навбатда турган одамлар ялиниб ёлбориб, биз сизларнинг гапингиз билан шунча вақт қийналиб навбат тузганмиз, бизлардан ҳам ҳар куни бироздан бўлса ҳам одам олинг дея роса ёлборишди. Ахийри, ўша ерда бошчилик қилаётган масъул шахс майли бошқатдан, бирорта имло хатосиз компьютерда рўйхат тузиб келинглар деди. Ва ўша рўйхатдан кунига оз-оздан одам қабул қилина бошланди. Бу вақтда эса аввал навбатга турганларнинг аксари умидини узиб кетиб қолганди.

Ўшанда қанча одам мени шаштимдан қайтармоқчи бўлди. Қўй бу ишингни, қўлингдан келмайди ота-онангни умрага юбориш, ундан кўра пулга тўғрила, таниш-билиш қил, деган "дўстона" маслаҳатлар бўлди. Энг яқинларимдан ҳам шундай таклифлар янгради. Барчасини қатъиян рад қилдим. Асло, дедим. Иншоаллоҳ бу ишнинг бир натижаси бўлади ва якунда Аллоҳ таоло раҳматини кўрсатади. Унгача эса Раббим сабримизни синаяпти, охиригача умидимни узмай бораман, дедим қатъий қилиб. Агар бу иш бўлса порасиз, мусаффо ҳолида бўлишини хоҳлайман, дедим. Бундан ота-онам ва жигарларим ҳам руҳланиб кетиб, ҳаммамиз бошқа барча ишларни йиғиштириб, ҳар куни беш вақт намозда Новзада бўлдик.

У ердаги Аллоҳнинг марҳаматлари ва мўъжизалари ҳали-ҳануз эсимиздан чиқмайди. Бойроқ одамлар ҳар куни бир қанча машиналарда икки-уч маҳал  иссиқ таомлар, қаҳва ва чой каби иссиқ ичимликлар келтириб, барчани икром қилиб туришди.

Аллоҳ рози бўлсин ўша вақтдаги Новзанинг имоми Жалолиддин домладан.
У киши гарчи, умра ишларига аралашмасалар ҳам масжиднинг ерости қаватини аёлларга ажратиб бердилар ва аёллар ўша ерда намоз ўқиб, дам олиб, таомланишларига имкон яратилди.

Мусулмонларнинг бир-бирига етти ёт бегона бўлса ҳам ўзаро кўрсатаётган ёрдамлари, меҳрибонликлари қалбларни тўлқинлантириб юборарди. Таом олиб келишга навбатга турди бизнесмен ака-укалар. Бири, бугун мен тушлик олиб келаман деса, бошқаси мен эса кечлик олиб келаман дея савобга отилиб чиқишар ва бошқалари эрта, индин ва бошқа кунларга ўзларини ёздириб қўйишарди.

Ортиқ, умрага боришдан умидини узганлар ҳам ҳеч бўлмаса шу ерда йиғилган инсонларга хизмат қилиб, ажр олай дея ўз бойликларини шунчаки сарфлаб юборар эдилар.

Умидларини узганларининг сабаби, ўша пайт янги қарор билан ёши қирққа етмаганларга умрага боришга рухсат йўқлиги эълон қилинди. Бу хабардан кўпчилик маҳзун бўлди, диллар хуфтон бўлди.

Бу савобталаб, танти ва олийжаноб биродарларимиз шундай хизмат қилишардики, номига, қўл учида эмас, балки бутун қалб қўрини бериб, хизмат қилишарди. Оддий мисол, тушлик ёки кечликка ош келтиришса, албатта қазилари, бедана тухумлари, икки-уч хил салатлари, иссиққина патир нонлари ва ёнида чою қаҳвалари ва қуруқ ва нам салфеткалари ҳам бўларди. Барча егуликлар махсус бир марталик идишларда қадоқланган ҳолда келарди.

У пайтда бундай юқори савияда таом ташкиллаштириш қимматга тушарди. Лекин, бу инсонлар ичида ниҳоятда савияли, кўпни кўрган бизнесменлар имкон қадар одамларга қулай бўлсин деб, туну кун ресторанлардан овқат ташишди. Яна бу нарсалар ўнлаб эмас, юзлаб одамларга мўлжаллаб олиб келинарди. У ердаги, зора-мора мен ҳам умрага ёзилсам қанийди, дея ожиз умид билан навбатда турганлар балки, минглаб ҳам эди. Тушликка ош бўлса, кечликка бир хил бўлиб қолмасин дея умуман бошқа турдаги таом келтириларди.

Бундайин бирдамлик, ҳаимдардлик ва ухувват ҳар доим ҳам гувоҳ бўлинадиган нарса эмас. Шу тариқа, охирги одам расмий рўйхатга олиниб, умра дафтари ёпилгунча давом этди.

Ҳар куни, ҳар намозимда, таҳажжудларда ва ҳатто ҳар вақтимда Аллоҳга ёлбориб, ич-ичимдан юкиниб, сиғиниб ота-онам ва бошқа навбатда турганларга умрага боришларини насиб этишини сўраб юрдим. Ва ниҳоят, охирги кундан бир кун олдин ота-онамнинг исми микрофонда ўқилди. Бу вақтдаги ҳолатимизни тил билан таърифлаш қийин. Ҳаммамиз учун байрам бўлиб кетди. Ҳатто, ҳали исми ўқилмаган, рўйхатга олиниш-олинмаслиги номаълум бўлган бошқа умидвор турган одамлар ҳам хурсандликларини намойиш қилиб, баъзилари такбирлар айтса, бошқалари чапак чалиб, бақириб, табриклаб, худди ўз ота-онасига гал келгандек, кўзларда ёш билан ота-онамни қучоқлаб олишди.

Ота-онамнинг ҳам шодликлари ичларига сиғмас, тинмай қувонч кўз ёшларини тўкиб, Аллоҳ таолога ҳамдлар айтишарди. Ўша дамларда Аллоҳнинг мўъжизаларини кўрдик. Сабр ва дуо билан, Аллоҳга бўлган умидни заррача сўндирмай ўз мақсадида собит туриш мўъжизалар яратишига гувоҳ бўлдик.

Азизлар, яқин ўтмишда мана шундай навбатлар билан, минг машаққат билан умрага бориларди. Ибодати таниш-билишчилик ва порадан холи бўлишини истаган оддий одамларнинг навбати шундай бўларди. Энди, алҳамдулиллаҳ, бу кунлар ортда қолди. Истаган одам умрага бориши мумкин. Ёш чеклови ҳам йўқ. Шундай экан, ҳарамайнга бориш насиб бўлганлар бу кунларни ғанимат билиб, имкон қадар вақтларини ибодат, Қуръон тиловати ва зикру тасбеҳ билан ўтказишлари мақсадга мувофиқдир.

© Алишер Султонходжаев

t.me/kongilkaliti
سورة_يوسف_1445هـ_2024م__صلاة_التراويح_From_Surah_Yousof_Mishary
<unknown>
Mishary alAfasy
Emotsional😢
Surah Yusuf

Гўзал қироатдан баҳраманд бўлиб уйқуга ётинг. Дунёнинг барча ташвишларини бир зумга унитинг.
Аллохим барчамизни гуноҳларимизни Ўзи кечирсин, мушкулимзни осон қилсин!

t.me/kongilkaliti
“Бугун тўйимизга 10 йил бўлганди. Аммо эрим буни яна эсламадилар. Кичикроқ бўлса ҳам совға беришларини истагандим холос, у киши бўлса...

Энди бир неча кун қовоқ солиб, гапирмасдан юраман. Ўрнимда бўлсангиз, сиз нима қилардингиз” дея сўроққа тутди мени бир аёл.

Унга жавобан айтдим.

“Яқинда тўйимизга 20 йил бўлди. Турмуш ўртоғим ҳар доимгидек никоҳ санамиз муносабати билан табрикламадилар мени. Тўғриси, кўпинча ўзим ҳам унутиб қўяман бу кунни...

Жуфтим ҳеч бир совға олиб келмадилар менга.

Аммо, 20 йилки, у киши мени ва болаларимни ҳеч эринмасдан бомдод намозига уйғотадилар.

Ҳар доим намозни эслатдилар.

Охират кунига иймон келтирган киши учун бундан-да буюкроқ бир совға, бунданда каттароқ яхшилик бўлиши мумкинми?

Сизнингча совға нима ўзи?

Йилда бир марта ҳадя олиш билан барча муаммоларингиз ҳал бўладими?

Йил бўйи саодатли бўласизми шу билан?

Тўйлари кунини унутмаган эркаклар комил эркаклар саналадими сизнингча?

Севги-муҳаббат, ўзаро ҳурмат бўлмаган бир оилада йилда бир эсга олинадиган никоҳ санасининг қанчалик аҳамияти бор?

“Эрим ундай, эрим бундай” деб кўп ҳасрат қиламиз.

Ўзи ким мукаммал?

Қай биримиз мукаммалмиз?

Эримизнинг бизга ёқмайдиган бир томони бўлса, яхши кўрадиганимиз бошқа бир томони ҳам бор албатта!

Комилликни бир шахсиятдан изламанг.

Барибир тополмайсиз...

Чунки, бу ер жаннат эмас!

Бундай арзимас сабаблар учун жуфингиз таъбини хира қилманг.

Ижтимоий тармоқлардаги бўёқлар чапланган сохта ҳаётларга, ҳақиқатдан йироқ бўлган эртакларга алданиб тинчлигингизни бузманг.

#Facebookdan

t.me/kongilkaliti
ЭНГ ЁМОН ЎЛИМ.
(Ривоят)


У пайтлер Саодат асри замонлари эди. Мухаммад (соллаллоху алайхи васаллам)Маккаи мукаррамада ислом динини тарғибот қила бошлаган эдилар. Бу хабар Ясриб яни Мадинайи мунавварага хам етиб келган, шу ерлик бир шоир янги динга кизикиб колади. Йул тайёргарлигини кўриб маккага караб туясида йўлга тушади. Ўн кун йўл юриб хориб-чарчаб Маккага кириб келади. Макка мушриклари унинг мусофирлигини билиб, сўраб-суриштиришади. У:
- Маккадан Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деган киши чиқиб, одамларни янги динга даьват килаётган экан, у билан учрашиб, маъкул бўлса динига кирмокчийдим, дейди.

-Албатта, унинг қарорига мушриклар карши бориб шоирни шундай саволлар билан гапга тутадилар - Хамрга (арокка) қандоқ карайсан?
Яхши қарайман, хамр шоирларнинг илм Булогику.
- Эшиги тепасига қора байроқ қадаб, ўзига  чорлайдиган фоҳишаларга хушинг қандай?
- Хамма эркаклар қатори.
- Рибогачи?
- Рибосиз бу дунёда яшаб бўларканми?
- Киморга нима дейсан?
- У эркакларнинг ўйини.
- Унда иккала қулоғинг билан яхшилаб эшитиб ол, Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дини шуларнинг барига қарши, уларни ҳаром қилган. Аҳмок одамгина шундай роҳат-фароғатдан воз кечиши мумкин, тўғрими?
- Шунақами, унда мен, ҳеч бўлмаса, яна бир йил ўйнаб кулиб, маза қилиб олай, ундан кейин Муҳаммадга (алайҳиссалом) рўбарў бўларман, дейди ва орқасига
қайтади.
-Аммо ўн кунлик йўлдан юриб келган туяси ўн қадам ҳам юрмай, текис йўлда қоқилади. Эгаси ерга учиб тушади ва шу заҳоти жони узилади.
Бундан хабар топган Пайғамбаримиз (алайҳисса- лом): «Бу қандай ёмон ўлим», - дейдилар.

Азизлар, орамизда намоз қочиб кетмайди, олдин нафақага чиқиб олай, бола-чақамдан қутулиб олай, кейин бир гап бўлар дейдиганлар йўқ эмас. Астағфируллох, юқоридаги воқеадан билдикки, анави одам исломга киришни бир йил орқага сурди, аммо бир соат хам яшай олмади. Хотимамиз гўзал бўлишини Иймонда собит қилишини роббимиздан сураймиз.


(Саждада ором бор) китобидан.

t.me/kongilkaliti
✒️"ЭЙ БАНДАМ"

"Аллоҳ таоло қиёмат куни айтади: "Эй, инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг. У одам айтади: "Эй, Раббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўлатуриб, мен сени қандай кўришим мумкин эди?" Аллоҳ айтадики:
"Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда унинг олдида мени топган бўлур эдинг. Эй, инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг". Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Подшоҳи бўлсанг, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам овқат сўраб олдингга борганида, сен унга таом бермадинг. Агар таом берганингда унинг ҳузурида мени топган бўлур эдинг". Аллоҳ айтади: "Эй инсон фарзанди, мен сендан сув сўрадим, сув бермадинг. Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Парвардигори бўлсанг, мен сенга қандай қилиб сув беришим мумкин?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам сув сўради, сен унга сув бермадинг. Агар берганингда эди, мени унинг ҳузурида топар эдинг".

"Минг бир ҳадис" китобидан.

Дуонинг ижобати.

Бир одам қаттиқ бетоб бўлиб, касалхонага тушибди. Шифокорларнинг бераётган дорилари фойда беришини сўраб эртаю кеч Аллоҳга ёлвориб дуо қилибди. Шу касал бир куни кечаси туш кўрибди. Тушида ўзи ва ҳамхоналари бир қудуқ ичидаги сувга чўкаётган эмишлар. Ёрдамга чақирсалар ҳам, ҳеч ким келмас эмиш. Бир пайт юқоридан бир ингичка арқон туша бошлабди. Ҳамма унга қараб талпинибди. Лекин арқон қимирлаб ҳеч кимнинг қўлига илинмай, ҳалиги одамнинг қўлига тушибди. Кўринишидан ўргимчак ипидек ингичка арқон одам кўтарадиган даражада пишиқ экан. Ҳалиги одам жон ҳолатда арқонга осилиб юқорига тирмаша бошлабди, лекин арқонни узилиб кетишидан хавотирга тушибди. Шу пайт худди унинг хаёлидагига жавобан юқоридан овоз келибди: “Қўрқма, ип узилмайди”. “Сен кимсан?” сўрабди ҳалиги одам. “Мен сен бир пайтлар сувдан чиқариб олган ўргимчакман. Ўша яхшилигинг учун бугун сенга яхшилик қилмоқдаман”, дебди. Ҳалиги одам бундай ишларни ҳар доим қилиб юргани учун бу ўргимчакни қачон, қаерда қутқарганини эслай олмабди. Шу пайт арқон қаттиқ силкина бошлабди. Одам пастга қараса, қолганлар ҳам арқонга осилиб юқорига тирмашиб чиқишаётган экан. Буни кўриб: “Арқон ингичка бўлса, ҳаммамизни кўтара олмай, узилиб кетиши мумкин. Нега улар менинг арқонимга осилишади?! Ахир ўргимчак уни мен учун ташлади-ку”, деб ўйлабди. Шу нарсани ўйлаган заҳоти арқон юқоридан “чирт” этиб узилиб, ҳаммалари пастга қулаб тушибди. Ҳалиги одам ўз овозидан уйғониб кетибди. Ярим тун, шериклари ухлаб ётишибди. Кўрган тушини эслабди ва у ҳақда ўйлай бошлабди. Умри давомида жонивор ва ҳашоратларга яхшилик қилиб келган одам палатадошларини ўйламай, фақат ўзи учун Аллоҳдан шифо сўраётганини эслаб, ўзидан уялибди. Шу тун тонгга қадар кўз юммай, Аллоҳга: “Эй карами кенг Парвардигорим, барча дард берган бандаларингга, касалхонадаги беморларга ва менинг дардимга шифо бериб, шу ердан соғ-саломат чиқиб кетишимизни насиб эт”, деб ёлворибди. Эрталаб шифокор одатдагидек касалларни кўздан кечираётиб, унга: “Сизнинг топширган анализларингизнинг жавоби яхши чиқди. Уч-тўрт кундан сўнг уйга жавоб берамиз”,-  дебди. 
Бу ҳикоядан хулоса шуки, одам ўзи учун нимаики яхшиликларни орзу қилса, атрофдагиларга ҳам шу нарсаларни насиб этишини хоҳламоғи лозим.

Бахтли бўлишни ўзингдан бошла...

Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди.

У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган,ҳолдан тойган экан.

Шунда донишманд:
- Ўзингни бунча қийнамасанг, дебди.

- Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман.
Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган.

- Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми?

- Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб...

- Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам бахтнинг нималигини билмай ўтади.

Бахтли бўлишни ўзингдан бошла, уларга ўрнак бўл, ҳар недан бахт топишни бил, шу сенинг фарзандларингга энг катта совғанг бўлади - деган экан...

t.me/kongilkaliti
Дуо ва баддуо.

Бисмиллаҳир рохманир рохим. Алхамдулиллаҳи роббил аъламин.
сиз бани олам деманг кўнглида ҳиммат бўлмаса,
Балки иймони хатарли,анда ғайрат бўлмаса.
Инсон зоти яшар экан манфаатни устун қўйиб яшайди.
Манфаати икки дунё саодати учун бўлади.Қўли доимо дуода бўлади.
Дуо қилиб, юрт- элимизни, маҳалла кўзимизни ,аҳли хонадон ва фарзандларни дуо қилинади.
Доимо шундайми?
Баъзан шундай бўладики, инсон зоти баддуо хам қилиб қўяди.
Баддуога учраш учун бировга катта бир моддий ёки жисмоний зарар бериш шарт эмас. Балки ноҳақ равишда қалбини синдирган бўлсангиз ва ўша кимса сизни ошкора ёхуд яширин баддуо қилса, шунинг ҳам натижаси ҳаётингизда у ёки бу кўринишда акс этиши мумкин. Лекин, айнан қайси кўринишда таъсир қилаётганини гоҳо билолмай қоласиз. Эҳтимол, умуман баддуо қилинганингни сезмасдирсиз.
Бир саҳобий сафарда тез юрмай, секинаклик қилгани учун туясини лаънатлади. Шунда Набий алайҳиссалом дарҳол қарғалган туядан тушишни буюрдилар ва: "Лаънатга учраган нарса билан бизга ҳамроҳлик қилма!", дедилар.
Шундан келиб чиқиб, баъзи уламолар гоҳо ноҳақ қилинган баддуо ҳам ижобат бўлиши мумкинлигини айтадилар. Бунда баддуо қилган шахс гуноҳкор бўлади, аммо синов ва Аллоҳга маълум бўлган бирор сабаб ва ҳикмат туфайли унинг қарғиши ижобат бўлади. Бунга сабаб баддуо қилинган кимсанинг бошқа гуноҳлари ва зулми бўлиши мумкинлигидир. Шу боис бошқа бировнинг ноҳақ баддуоси унинг ҳаққида гоҳо ижобат қилинади.
Бу сўзлар кишини эҳтиёткор бўлишга ундайди. Эҳтимол бировга зулм қиларсиз ва у сизни баддуо қилмас. Аммо, бошқа ўринда бошқа киши билан бирор масалада тортишиб қолганингизда, масаланинг аслида ҳақ сиз томонда бўлса ҳам тортишувни ошириб юборганингиз ва меъёрни бузиб, хусуматлашувчини хафа қилганингиз учун у сизни баддуо қилгудек бўлса, бошқа гуноҳларингиз ва ҳал қилинмаган зулмларингиз, бўйнингиздаги ҳалол этилмаган маънавий ҳақлар туфайли Аллоҳ томонидан жазо тариқасида бу қарғиш ижобат бўлади. Баддуо қилувчининг гуноҳкорлиги эса бошқа масала. Бунга ўзи жавоб беради. Аммо, сиз зарарга учрашингиз ҳеч гап эмас.
Бунинг мисоли худди дайди ўқдан вафот этган ёки ноҳақ равишда кимдандир зиён кўрган кишининг ҳолатига ўхшайди. Эҳтимол, ўша дайди ўққа нишон бўлган кишининг бошқа гуноҳлари ва зулмлари бордир. Худди шунга ўхшаб, лойиқ бўлмаган ҳолда қарғиш олишдан ҳам эҳтиёт бўлиш керакки, бошқа гуноҳларимиз туфайли ўша қарғиш ижобат бўлиб қолмасин!.

Учқудуқ туман бош отинойиси.

О. Тўрақулова.

t.me/kongilkaliti
ҚАБР ВА ҚАБРДАГИ САВОЛ-ЖАВОБЛАР.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар:
Ўлик қабрга қўйилганда қабр унга шундай дейди: “Эй Одамзод, эссиз сенга! Нега мағрурлик қилиб, мени ўйламадинг? Мен фитна уйи, зулмат уйи, ёлғизлик уйи ва маъюслик уйи эканлигимни билмасмидинг? Нега мендан ғофил бўлдинг? Ҳаётлик чоғинг йўлинг мен томонга тушганда оёқларинг тезроқ кета қолиш пайида бўларди”.

Агар ул зот солиҳлардан ва яхши кишилардан бўлса, ўлик айтишга ҳақли бўлган сўзларни ёру-биродарларидан бири қабрга хитоб қилиб дейдики: “Билмайсанми? У одамларни яхшиликка ундар, ёмонликдан қайтарарди!”.

Шунда қабр бундай дейди: “Ундай бўлса, мен унга бир яшиллик бўламан (яъни юмшоқ майса бўламан) ва ўликнинг жасади нурга ўралади, сўнг Аллоҳга юксалади.

Убайд ибн Умайр Лайсий айтади: Ҳеч бир ўлик зоти йўқки, кўмилганда лаҳад унга шундай деб хитоб қилмасин: Мен зулмат ва ёлғизлик уйиман. Агар тириклигингда Аллоҳга итоат билан яшаган бўлсанг, бугун сенинг устингда бир раҳмат бўламан.
Йўқ, агар Аллоҳни танимай осийлик билан кун кечирган бўлсанг, бугун сенга бир жазо бўламан. Мен шундай макондирманки, Аллоҳга итоаткор бўлган зот менга кирса, мендан севинч билан чиқади; Аллоҳга осий ўлароқ менга кирган одам мендан зиёнга учраган ҳолда чиқади.

Муҳаммад ибн Солиҳ айтади: Киши қабрга қўйилиб, бир оз азобга дучор бўлган вақтда қабристондаги бошқа ўлик қўшнилар унга шундай садо берадилар:

Эй биздай қўшнилардан ва қардошларидан орқада, дунёда қолган киши! Биздан ибрат олмадингми? Биз, олдин кетганлар, сенда ҳеч бир фикр-ҳаёл уйғотмадикми? Ҳою-ҳавасларимиз биздан айрилиб қолиб кетганини кўрмадингми? Сенинг ҳали вақинг бор эди. Биз, биродарларинг қилиб улгурмаган солиҳ амалларни сен ҳам қилмадингми?
Ундан ташқари, у кишига мустаҳкам ва дабдабали уйлари нидо этиб дерларки:
Эй дунёнинг кўринишига алданган одам! Сендан олдин ҳам дунё ҳаётига мағрурланган, аммо сендан олдин қора тупроққа кириб ғойиб бўлган яқинларингдан ибрат олмадингми? Уларку дунё ҳаётига алдандилар. Сўнгра ажал келди, уларни қабрларга олиб кетди. Сен эса бу аҳволни ўз кўзинг билан кўрган эдинг. Уларни кафтингда кўтариб қабрга олиб борган эдинг!

Язид Раққоший айтади: Ўлик қабрлар қўйилган пайтда амаллари бу ҳолдан қўрқиб, титрай бошлайдилар, Шунда Аллоҳ амалларни гапиртиради.
Дерларки: Эй чуқурда ёлғиз қолган инсон! Дўстларинг ва оила аъзоларинг сендан айрилишди. Бугун бизнинг ёнимизда бошқа бирон дўстинг йўқ!

Каъб айтади: Солиҳ киши ўлиб, қабрга қўйилган вақтда унинг намоз, рўза, ҳаж, жиҳод, садақа каби амаллари ундан айрилганларидан қўрқиб титрай бошлайдилар. Азоб фаришталари у кишининг оёқ томонидан келадилар.
Шу асно НАМОЗ тилга кириб дейдики: Ундан узоклашинг! Сизнинг у билан қиладиган ишингиз йўқ! У, мана шу оёқларида Аллоҳ учун тик турди. Мени адо этди!
Азоб фаришталари бу сафар ўликнинг бош томонидан келадилар. РЎЗА тилга кириб, дейдики: Сизнинг у билан қиладиган ишингиз йўқ! У дунёда Аллоҳ учун оч юрди, сувсиз юрди (яъни рўза тутди).
Фаришталар бу сафар ён томондан келадилар. Лекин тилган кирган ҲАЖ дерки:
У жонини ўртага қўйди, танини заҳмат-машаққатдан аямади. Шу туфайли сабр-тоқат нималигини билди, ҳаж қилди, сизнинг у билан қиладиган олди-бердингиз йўқ!
Охири азоб фаришталари марҳум қўлининг учи томондан келадилар. Бу сафар эса САДАҚА тилга киради ва дейдики:
Яқинлашманг менинг эгамга. У бу кўриб турганингиз икки қўл билан Аллоҳ ризоси учун қанча-қанча садақалар берган, қанча-қанча эзгу ишлар қилган, шунинг учун Аллоҳнинг ҳузурига чиқишга муносиб. Сизнинг у билан қиладиган олди-бердингиз йўқ!
Шунда у кимсага шундай бир нидо келади: Хушхабар! Сен ҳаётдалигингда қандай гўзал, қандай яхши бўлган экансан! Ҳозир ҳам ўликлар ичида энг гўзал ўликсан!
Шундан кейин раҳмат фаришталари келади. Унинг учун жаннатдан бир тўшак, бир чойшаб келтирадилар. Қабр кўз қамрай олмайдиган даражада кенгайтирилади. Яна жаннатдан келтирилган бир қандил билан қабр ёп-ёруғ қилинади.


t.me/kongilkaliti
#ибрат

Қўлга киритилган мол-дунё ризқ ҳисобланмайди, ундан фойдаланилган қисмигина ризқдир.

Гоҳида сен катта молни қўлга киритасан, лекин ундан фойдалана олмайсан. Демак, бу сенинг ризқинг эмас, у бошқанинг ризқидир. Сен эса уни соҳибига етиб боргунича қўриқлаб борувчи қоровулсан халос.

© Муҳаммад Мутаваллий  Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

t.me/kongilkaliti
Эркак оиласини ҳар қанча севмасин, оиласини таъминлаш унинг учун меҳрдан ҳам устунроқ ва муҳимроқ туради. Шу мақсадда у Мексика орқали Америкага бориб у ерда йиллаб оиласидан узоқ юришга ҳам тайёр.

Россияга кетган миллионлаб эркаклар ўйнаб маишат қиламан деб кетмаган.

Ишсиз эркак учун хотинининг нози-карашмаларию, чақалоғининг қиқирлаб кулиши ҳам татимайди. Чунки оиланинг бирламчи эҳтиёжларини қондириш зарурати унга хотиржамлик бермайди. У ов қилиб келиши керак. Олиб келган овини полапонлари чўқилашини томоша қилиб завқланади у .
Ҳа эркаклар шундай ғаройиб жонзот. Оиласи учун ўз роҳатидан воз кечади. У қийналиб топган пулини хотини кўкка совурса ҳам индамайди, яна тўрвасини елкага осиб ишлашга кетаверади. Ҳақиқий бечоралар эркаклар бўлса керак.

#Faiziddin Mo'min

t.me/kongilkaliti
#ибрат

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бироз сабр” дедим.
“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.
• “Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.
“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.
“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.
“Хунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.
“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.
“Aҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.
“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.
• “Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бошқа муҳаббат” дедим.
• “Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – чин табассум” дедим.
“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.
“Нафснинг гуноҳ бўлган истаклари давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.
“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – яхши уйқу” дедим.
• “Юқоридаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқ” дедим...

t.me/kongilkaliti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАЛАРНИНГ  КЎНГЛИ 
                      СЕЗАР  ЭКАН-ДА...



t.me/kongilkaliti