Ko'ngil Kaliti﹏
191 subscribers
2.18K photos
605 videos
11 files
4.52K links
𝙆𝙤'𝙣𝙜𝙞𝙡 𝙣𝙖 𝙘𝙝𝙤𝙮 𝙞𝙨𝙩𝙖𝙧, 𝙣𝙖 𝙗𝙞𝙧 𝙘𝙝𝙤𝙮𝙭𝙤𝙣𝙖,
𝙆𝙤'𝙣𝙜𝙞𝙡 𝙙𝙞𝙮𝙙𝙤𝙧 𝙞𝙨𝙩𝙖𝙧, 𝙘𝙝𝙤𝙮 𝙗𝙞𝙧 𝙗𝙖𝙝𝙤𝙣𝙖....
Download Telegram
#Ибрат

БИЗ УНУТИБ ҚЎЙМАДИКМИ?

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу саҳобалар билан сафарга чиққан эдилар. Кеч кириб қоронғу тушди. Саҳобалар дам олиш учун бир жойга тўхтадилар. Тун қоронғусида бир чўпон подани ҳайдаб ўтиб қолди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу у билан суҳбат қилдилар:

– Кимсан?

– Чўпонман.

– Қўйларингдан бирини бизга сотгин.

– Қўйлар меники эмас, хожамники.

– Хожанг қаерда?

– Уйида.

– Ундай бўлса, хожанг кўриб турибдими, сотавер?

– Аллоҳ-чи?! У кўрмайдими?!...

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўзларини танитмадилар, лекин саҳобаларга: “Қул бўлса ҳам тақволи экан, Аллоҳ ундан рози бўлсин!” дея дуо қилдилар.

Эртаси куни қулни хожаси билан бирга топтириб келдилар ва қулни сотиб олиб озод қилдилар.
Ислом тарихидан ўн беш аср ўтса ҳам ўша тақволи, ҳабаш қулнинг тақвоси зикр қилинади, аммо исми аниқ эмас. Иншааллоҳ у қиёматгача эсланади. Эсланганда ҳам “Аллоҳ ундан рози бўлсин!” деган дуо билан эсланади. Сабаби у доимо “Аллоҳ кўриб турувчидир” деган ақидада мустаҳкам турганидир.

Хулоса: Биз-чи? Бугун бошқанинг ҳаққини бемалол ўзиники қилиб олаётган, ўғрилик ва фирибгарлик каби иллатлар билан оила боқаётган, аёлининг ҳаққини поймол қилаётган, эрга итоатсизликни оддий ҳол дея оила, никоҳ дея аталмиш муқаддас қадриятларимизни топтаётган, алал-оқибат, мурғак гўдакларни тирик етим қилаётганлар... “Аллоҳ кўриб турувчи” эканини унутиб қўймадикми?

👉 t.me/kongilkaliti
#Ибрат

Ажойиб бир нонвой бор эди. Ҳаридорлар калбаки пул беришаётганини била туриб ҳам уларнинг пулини олар ва сўраган нонларини берарди. Ён-атрофидагилар унинг бу одатини билишар ва ҳайрон бўлишарди. Унинг нима учун бундай килаётганини сабабини ҳеч ким билмасди... Ниҳоят омонатини топширадиган фурсат етганда нонвой қўлларини очди ва Яратганга: "Эй Роббим, йиллар давомида одамларнинг менга сохта пул берганини ва уларнинг ранжитмай истакларини бажарганимга Ўзинг шоҳидсан. Мен ҳам бугун Ҳузурингга сохта тоат-ибодат билан бормокдаман, мени хам ранжитмагин!!!" дея илтижо қилди...

👉 t.me/kongilkaliti
#Ибрат
Бир киши дўстидан: «Уйингдан ишхонангга қанча вақтда борасан?» деб сўради. У: «Йўлда машиналар тиқин бўлса, 800 марта тасбеҳ айтгунимча етиб бораман, тиқин бўлмаса, 250 марта тасбеҳ айтгунимча етиб бораман», деб жавоб берди.

Нақадар гўзал жавоб, нақадар гўзал тушунча!

Саҳобалардан бири: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик. Кейин намозга турдик», деди. Эшитиб турганлар: «Шу иккисининг (яъни саҳарлик билан бомдоднинг) ораси қанча муддат эди?» дейишди. Шунда саҳоба: «Эллик оят ўқиш миқдорича», деди.

Қаранг-а! Вақт ўқилган оятлар миқдори билан белгиланмоқда! Ҳа, бу зотлар Қуръонни улуғлаш билан буюк бўлишган!

👉 t.me/kongilkaliti
​​#ибрат
- ассалому алайкум ака яхшимисиз ? Сизга хурсанчилигимни етказиб қўйгим келиб қўнғироқ қилаяпман.

-  ваалейкум ассалому, кўзингизни операция қилдирдингизми?

-  йўғее, докторлар риск 50/50 дейишаяпти, майли,  буни қўятуринг, балад сурасига етиб келдим, бугун ёдладим.

-  ма ша Аллоҳ, зўрку.

-  ўшанга ану ручкали қуръон учун сизга раҳмат айтиб қўяй дегандим.

-  хўп бўлади, рахматингизни етказиб қўямиз.

-  тушунмадингиз шекилли, ручкали қуръонни сиз олиб бергандингиз, шунга сизга рахмат деяпман.

-  мен сизни тушундим, аммо менга  - эгаларига етказиб қўярсиз деб омонатлар беришади, шу омонатлардан сизга ручкали қуръонни етказдим холос, аслида берувчиларни кўпларини танимайман, улар эса сизни ҳам танишмайди, иншааллох охиратда Роббим барчаларимизни таништиради.

-  майлида, ким бўлсалар ҳам Роббим гувоҳ, хаққиларига эртаю - кеч дуодаман. Кўзларим ожиз бўлиб қолганидан махзун бўлаётгандим, ожизлик сабаб Қуръонга мухаббатли бўлдим, агар тузалиб қолсам маъноларини тафсирини ҳам ўрганаман деб ният қилиб қўйдим.

-  Аллоҳ ниятингизга етказсин, бизга насихатингиз бўлса айтинг.

-  насихатга ёшлик қилсам керак, аммо сўраш бор эди.

-  бемалол сўрайверинг.

-  сиз Қуръонни бутунлай ёдлаб тафсирларини ўқиб чиқишингизга қанча вақт кетган.

Биродаримни саволи гўёки бошимга гурзи билан урилган зарбадай бўлди.

Нима деб жавоб беришга бошим қотди.

Кўзларим соғ, қачон кўрмай қолса кейин ёд олишни бошлайман деймикан ёки ёлғондан палон вақт ичида 30 порани ёдлаб тафсирларини ўқиб чиққанман десаммикан

Сизчи азиз дўстим, сизга шу саволни берилса, яъни кўзлари ожиз бўла туриб Қуръонга меҳр берган дўстингиз сиздай кўзлари соғлом кишига ҳеч бўлмаганда:

-  бугун қанча оят ёд олиб маъноларини ўргандингиз деса нима деб жавоб берган бўлардингиз.

© Муҳаммад Икром (Наманган Саҳоват)


👉 t.me/kongilkaliti
#Ибрат

Ажойиб бир нонвой бор эди. Ҳаридорлар калбаки пул беришаётганини била туриб ҳам уларнинг пулини олар ва сўраган нонларини берарди. Ён-атрофидагилар унинг бу одатини билишар ва ҳайрон бўлишарди. Унинг нима учун бундай килаётганини сабабини ҳеч ким билмасди... Ниҳоят омонатини топширадиган фурсат етганда нонвой қўлларини очди ва Яратганга: "Эй Роббим, йиллар давомида одамларнинг менга сохта пул берганини ва уларни ранжитмай истакларини бажарганимга Ўзинг шоҳидсан. Мен ҳам бугун Ҳузурингга сохта тоат-ибодат билан бормоқдаман, мени хам ранжитмагин!!!"- дея илтижо қилди...

👉 t.me/kongilkaliti
#ибрат.

Мўъжиза туфайли тирик қолган жуфтнинг аччиқ ҳикояси

9 кун (202 соат) давомида 7  қаватли бинонинг тагида, кўчкилар орасида қолиб кетган эру хоти (Ҳидоят ва Муҳаррам Пўлат)нинг ҳикояси бутун Туркияни кўз ёшларга ғарқ этди:

"Зилзиладан  сўнг уйимиз тамоман қулаб тушди. Аёлим билан ётоқхонамизда кўчкилар остида қолгандик. Қўлимизда 6 ойлик чақалоғимиз бор эди.

Бошқа икки фарзандимиз  ўз  хоналарида девор остида қолиб ўша вақтдаёқ ҳалок бўлишди.
 
Қоронғи кўчкилар остида бизга телефоннинг фонари катта ёрдам берди. Охирги кунларда у ҳам ўчди. Оғиз-бурнимизга чанг тупроқ тўларди. Нафас олиш қийин эди.

У ердан вазелин топдик. Очлик чидаб бўлмас ҳолга келганда уни ейишга мажбур бўлдик. Охирги кунларда Аллоҳнинг инояти билан кўчки остидан қор сизиб кира бошлади. Биз у қорни эритиб ичдик. Шу билан жон сақладик.

Афсуски, чақалоғимизни асраб қололмадик. Илк кунларда аёлим уни тинчлантириш учун тез-тез эмизишига  тўғри келди. Кейин сути буткул кесилди. Шундан сўнг  тупугимиз билан оғзини ҳўллаб турдик. 

Тупугимиз ҳам қуриди. Аёлим қўлини кесиб, қонини оғзига томчилатиб турди.. Бешинчи кун... тонгда ортиқ унинг жажжи вужуди дош бера олмади. Қучоғимизда ётганча қайтиб уйғонмади. Қалби уришдан тўхтаганди....
       
Бизни тўққиз кундан сўнг топиб, олиб чиқишди. Қутқарувчилар бор бўлсин. Аслида бизни бу зулматдан  фақат дуоларимиз қутқарди...
  
Шифохонадан чиққач, аёлим билан бирга фақат Аллоҳ йўлидаги даргоҳларда хизмат қилишга аҳд қилдик. Мол-дунёдан кўнглимизни уздик. Пул топиш учун умримизни сарфламаймиз.

Мен  32 ёшдаман ва ўзимдан уялаяпман...

Бутун Туркия эшитсин, истаса.. Қуръони Каримни ўрганмаслик нақадар айб. Уят.
Бошқа сўзим йўқ!"

(Уларга айтинг: «Дунё матоси озгинадир» (Нисо сураси, 77-оят).

«Охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир» (Анкабут сураси, 64-оят).

t.me/kongilkaliti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Аёлига ҳазил мутоиба қилиш суннат...

t.me/kongilkaliti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Оғзингиздан чиқадиган сўзларга эътиборли бўлинг!

t.me/kongilkaliti
​​#Ибрат

Одам боласида бир қизиқ феъл бор. Туғилиб ўсиб вояга етишни бошлаганида телефон экранига чиройли қизларнинг расмини қўйишни бошлайди. Телефон хотирасини очиб кўрсангиз деярли 90 фоизи таниқли, чиройли қизлар. Бу ҳолат то уйлангунича давом этади. Уйлангандан кейин табиийки келиннинг расми эстафетага келади. Бироз ўтиб фарзанли бўлганда фарзандлар расми, ундан кейин набиралар. Энг охирида эса, ҳеч кимга керак бўлмай қолишни бошлаганида, буни сеза бошлаганида, ҳис қила бошлаганида эса ота ва онасининг расми эгаллайди...

t.me/kongilkaliti
#ибрат

​​Лицейнинг эски ўқитувчиларидан эдим. Бир куни дарслар орасида бўш вақт бўлиб қолди. Уйим анча узоқ бўлгани учун лицейда, мудирнинг ҳузурида ўтиришга қарор қилдим. У менинг дўстим эди. Киришим билан ташвишларини айтиб, ҳаётидан шикоят қила бошлади. Бу шаҳарда роса зерикканини, сафар қилгиси келаётганини айтди. Жазоирдан иш сўраб ариза ёзганини, аризаси қабул бўлганини, энди ўша ерга кетишини айтди. У ерда ойлик маош катталигини, у ерда беш йил ишлашини, ёзда ҳам уйга қайтмай, дунё кезмоқчи эканини, биринчи ёзни Парижда, иккинчи ёзни Испанияда, учинчи ёзни Италияда, тўртинчи ёзни Англияда ўтказмоқчилигини айтди. У ўша шаҳарни айланиб, музейларни томоша қилишини, қишлоқ ҳаёти ва маданиятини кўришни, беш йилдан кейин эса қайтиб келиб, ишни тугатиб, нафақага чиқмоқчилигини, топган пулларига эса совғалар дўкони очмоқчи экани ҳақида узундан узун ҳикоя қилар эди. Гапи тугагач, мен уни бир пиёла чой билан меҳмон қилгач, ишимга бордим. Сўнгра уйимга қараб йўл олдим.

Аллоҳга қасамки, шу куниёқ ўша ўртоғимнинг вафот этгани ҳақида хабар етиб келди.
Шундай экан, кўз олдингда доим ишинг, режаларинг эмас, ўлим туриши керак экан. Доим ўлим ҳақида, тез фурсатда Аллоҳга йўлиқиш ҳақида фикрлаш керак экан.

t.me/kongilkaliti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Болани ким йиқитди? Аллоҳнинг раҳмати ва ҳикмати йиқитди. Бола йиқилганида йиғлади. Негаки, унинг танаси оғриди. Лекин у шу оғриқ эвазига катта ҳалокатдан омон қолди.
Буни – Аллоҳнинг гўзал тадбири ва ҳикмати, дейилади.

Бошингизга бирор мусибат тушса шу гўдакни эсланг...

t.me/kongilkaliti
#Ибрат

Бир донишманддан "заҳар нима?" деб сўрашибди.
Донишманд шундай жавоб берибди:
— Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон ҳам.

Ҳаётнинг моҳияти - мувозанат ва хотиржамликни сақлай олишдир. Бунинг учун ҳамма нарса меъёрида бўлиши керак.

t.me/kongilkaliti
#ибрат

Аллоҳ ҳар банданинг ўзига берсин...

t.me/kongilkaliti
#ибрат

Бир бой кўприк қуриб, ундан ўтишни бир тангадан қилиб қўйибди. Ҳамма уни "зиқна, хасис... " деб сўкиб юрибди.

Бир куни ажал соат яқинлашиб қолган бой ўғлини олдига чақириб, шундай дебди:
- Ўғлим, одамлар бутун умр мени ёмон ном билан аташди.
Энди сенга васият: шундай қилки, одамлар мени яхши ном билан ёдга олишсин.

Ўғил эса отасининг ўлимидан кейин кўприкдан ўтиш нархини икки тангадан қилиб қилиб қўйибди. Шунда одамлар:
- Бу отасидай инсофли чиқмади. Роса зиқна ва хасис экан, - дейишибди.

Хулоса шуки, баъзи одамларнинг қадрини билиш учун ёмонроқ одамларни учратиш керак бўлади. Шунинг учун одамларни вақтида қадрланг!

t.me/kongilkaliti
#ибрат

• Ҳар бир аёлнинг шахсий гувоҳномаси бор. Бу гувоҳномага “Аёлларга яхши муомала қилинглар!” деб ёзиб, тагига “Аллоҳнинг Расули Муҳаммад”, деб ёзилган муҳр урилган.
• Онангга қарасанг, жаннат унинг пойида эканини эсла.
• Хотинингга қарасанг, “Яхшиларингиз - аҳли аёлига яхши бўлганларингиздир”, деган ҳадисни эсла.
• Қизингга қарасанг, Қиёмат куни сени дўзахдан тўсувчи парда эканини эсла. Пайғамбаринг алайҳиссаломнинг васиятларини эсда тут!

t.me/kongilkaliti
#ибрат

Доноларнинг ушбу ўгитларини эслаб қолинг ва умр бўйи амал қилинг. Кам бўлмайсиз, ин шаа Аллоҳ!

1.
Асрашинг керак бўлган энг нафис нарса - вақтдир. Сен эса уни осонгина зое қилмоқдасан!

© Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда

2.
Одамнинг ўзи истамаса, ҳеч қандай ўгит-насиҳатлар унга тўғри йўл кўрсатолмайди.

© Р. Роллан

3.
Ҳеч қандай хато қилмаган одам, ҳеч нима қилмаган одамдир. Бу ҳаётдаги энг катта хато: ўзингни хатосиз ҳисобламоқдир.

© Юнус Эмро

4.
Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамгина муваффақиятга эришади. Фақат ўз фойдасини ўйлайдиганлар эса мағлубиятга учрайверади.

© Браян Трейси

5.
Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан.

© Маҳмуд аз-Замахшарий

6.
Муваффақият асосий мақсадингиз кўз олдингизда турганда келади. Мақсадингиз кўздан нари кетиши билан муваффақият ҳам кетади.

© Бернард Шоу

t.me/kongilkaliti
#ибрат

Қўлга киритилган мол-дунё ризқ ҳисобланмайди, ундан фойдаланилган қисмигина ризқдир.

Гоҳида сен катта молни қўлга киритасан, лекин ундан фойдалана олмайсан. Демак, бу сенинг ризқинг эмас, у бошқанинг ризқидир. Сен эса уни соҳибига етиб боргунича қўриқлаб борувчи қоровулсан халос.

© Муҳаммад Мутаваллий  Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

t.me/kongilkaliti
#ибрат

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бироз сабр” дедим.
“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.
• “Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.
“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.
“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.
“Хунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.
“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.
“Aҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.
“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.
• “Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бошқа муҳаббат” дедим.
• “Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – чин табассум” дедим.
“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.
“Нафснинг гуноҳ бўлган истаклари давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.
“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – яхши уйқу” дедим.
• “Юқоридаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқ” дедим...

t.me/kongilkaliti
#ибрат

• Илгари ота боболаримизни уйлари эмас, қалблари гўзал бўлган.
• Бой бўлишмаса-да, саҳоватли бўлишган.
• Қариндош бўлишмаса-да, оқибатли бўлишган.
• Шароитлари ҳозиргидек бўлмаса ҳам, хотиржам бўлишган.
• Бувиларимиз нон ёпишганда, саватдаги нондан аввал қўшнига узатмай туриб уйга олиб киришмас эди. Бир-бирларини тушликка таклиф қилишар эди.
• Ҳозиргидек тезкор замон бўлмаса ҳам, барча ишларга улгуришган.
Биз ҳозир бир инсонга етарли бўладиганидан ортиқ нарсаларга эгамиз, аммо юқоридаги меҳр-оқибат, саҳоват каби амалларга бефарқмиз.
• Бой бўлсак-да, хотиржамлигимиз йўқ. Бойликка муҳаббат, ҳой-ю ҳавас, бировларга ҳасад қилиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

t.me/kongilkaliti
#Ибрат


Ақлу заковатда тенги йўқ,  жуда ҳам камтар оқил бир йигит бор экан.  Унинг исми Фотиҳ бўлиб одамлар унга у бу ишларда маслаҳат солишса  чиройли ечим тўғри маслаҳат бериб халқнинг орасида донги тарқалибди.
Унинг таърифи подшоҳ саройига ҳам етиб борибди ва подшоҳ Фотиҳни саройга ўзига маслаҳатчи ўлароқ ишга олибди.
Бир куни Фотиҳ кечга томон саройдан айлангани чиқиб,  гўзал бир дарё бўйига бориб қолибди ва бир шу сувда чўмилиб олай деб сувга тушибди.
Сув жуда тез оқаётганлиги сабаб, бирдан Фотиҳни оқизиб кетибди.
Фотиҳ тошларга уриларкан калин ўтларга тирмашмоқчи бўларкан аммо фойдаси бўлмабти,  у ўлимни бўйнига олиб ё Аллохим шу ерда эканда ажалим умрим сўнгги Ўзинг кечиргин мени деб калима кайтариб чўка бошлаётганида бирдан оёғи,  бир дараҳтга илашиб колибти ва бундан жуда севинган Фотиҳ дарахтни шохларини махкам ушлаб олиб Аллохга беҳисоб шукур килиб тирик колибти.
Орадан икки кун ўтибди,  уч кун ўтибди,  саройда ғала ғовур бошланибди,  Фотиҳ йўқ нахот қочиб кетди,  подшоҳни аччиғи келибти.
--Изланг,  топинг уни ҳеч йўқса ўлигини бўлса ҳам,  топганга минг динор ваъда қилибти.
Одамлар уни излаб кетишибти.

Иттифоқо сувда бир балиқчи кайиқда сузиб кетаётган экан,  шохга илиниб,  сувда жон сақлаб Аллохга муножот қилиб ўтирган одамни кўрибти,  бу ўша ҳамма қидираётган Фотиҳ эмасми хаёлидан ўтказибди ва подшохнинг ҳузурига борибди.
Подшоҳим сўз бошлабди балиқчи,  --Сиз,  Фотиҳнинг ўлигига минг динор ваъда қилгандингиза.
--Ҳа дебди шоҳ,  ваъда қилгандим.
Мен сизга тиригини олиб келсам қанча берасиз,  сўрабди.
--Беш минг динор тўлайман,  дебди Подшоҳ.
... Балиқчи бориб Фотиҳнинг ўзини саройга олиб келибти.
Саройда дастурхонлар тузалибди Фотихнинг шарафига тирик қолганига.
Подшоҳ Фотиҳни чақириб,  кел  менинг энг суюкли аъёним етти кун сувда нонсиз овқатсиз оч қолиб кетгандирсан деб дастурхонга таклиф қилди.
--Йўқ подшоҳим мен сувда сира оч қолмадим,  менга еттикун давомида ҳар тонг саватда нон оқиб келди ва мен ундан кунлик миқдоримни олиб яна саватни оқизиб юборавердим деди.
Бундан ажабланган шоҳ,  шахардаги нонвойларни чақириб бир бир сўради ва Хасан нонвой дегани,  ҳа шоҳим ҳар тонг сувга нонни мен саватга солиб оқизиб юбордим.  Магарам кимгадир керакдек Аллох калбимга солди,  яна шу қилган ишимни васила қилиб Аллохга дуо қилдим агар шу ноним кайсидир очни тўйғизаётган бўлса Аллоҳим мениҳам мушкулларимни осонлатгин  дея дуо қилдим деди.
Шоҳ бундан севиниб нонвойга катта ер ва кўп тиллолар ҳадя қилди.

Хикоядан мақсад нима.
Англашимиз керак бўлгани ибрат нима?
Дарёга нон ташла балиқ билмаса Холиқ деган мақол бор.
Яна ўнг қўлинг қилганни чап қўлинг билмасин деган гап ҳам бор.
Нонвой холисануллоҳ Аллох учун ким олишини билмасдан туриб ҳам чин қалбидан яхшилик қилганди Аллох уни бир шохнинг қўли билан мукофотлади.
Шундай экан бировга бирор бир яхшилик қиларканмиз холис,  кўнгилдан чиқариб,  билармикин йўқми эсида қолармикин унутиб юборармикин дебмас шунчаки Аллох розилиги учун қилсак,  Роббим бизни биршаклда жуда ҳам чиройли мукофотлайди..
Зотан йиғганинг эмас берганинг сеникидир..

t.me/kongilkaliti