Ziyo madrasasi kanali
3.22K subscribers
1.92K photos
1.51K videos
61 files
897 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
#Ошуро куни рўзаси

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Рамазон ойидан кейинги энг афзал рўза муҳаррам ойида тутилган рўзадир” (Муслим, 2812).

Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ошуро куни рўзаси ўтган йилги (кичик) гуноҳларга каффорат бўлади деб умид қиламан!” деганлар (Муслим, 1162).
👍2
#Ошуро куни рўзаси

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам
#ошуро куни рўзасида яҳудий ва насронийларга ўхшаб қолмаслик учун #ошуро кунига қўшиб, ундан бир кун аввал ёки бир кун кейин рўза тутишга буюрганлар.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам
#ошуро куни рўза тутдилар ва бошқаларни ҳам рўза тутишга буюрдилар. Шунда саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, бу кунни яҳудий ва насронийлар улуғлашади”, дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил, иншааллоҳ, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар. Бироқ келаси йил келмасдан аввал Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар” (Муслим, 1134; Аҳмад, 1/235).

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “
Ошуро куни рўза тутинглар. Аммо яҳудийларга хилоф ўлароқ, у кунга қўшиб ундан бир кун аввал ёки бир кун кейин ҳам рўза тутинглар” (Аҳмад, 1/241; Ибн Хузайма, 2095).

Уламолар бу борада келган ҳадисларга биноан
#ошуро куни рўза тутиш суннати муаккада дейишган. Ким ихлос билан #ошуро рўзасини тутса, ҳадисларда ваъда қилинганидек бир йиллик кичик гуноҳлари кечирилиб, ажру савобга эришади. Албатта, ҳар бир мусулмон бундай имкониятни қўлдан бой бермаслиги ва фурсатни ғанимат билиб, солиҳ амалларда пешқадам бўлиши лозимдир.

@ziyomadrasasi
👍5
#Ошуро

Ошурога қўшиб, ўн биринчи куни ҳам рўза тутиш ҳақида ҳадис келмаган. Ким тўққизинчи куни рўза тушишга имкон қила олмаган бўлса, сўнгра яҳудийларга мухолиф иш қилиш мақсадида Ошурога қўшиб ўн биринчи куни ҳам рўза тутса бўлади. Бу яхши амал. Чунки яҳудийларга мухолиф бўлиш мақсадини амалга оширган бўлади.

Шайх Абдулазиз Торифий.
👍2