Ziyo madrasasi kanali
3.35K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
#Quron

10-Қуръон ўқиш фазилати ҳақидаги боб

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳума ривоят қилиб шундай дейдилар: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам:

"Қалбида қуръондан бирон нарса бўлмаган киши вайрона уйга ўхшайди."-дедилар. .(Термизий ривояти).

Шарҳ:
Чунки қалб ободончилиги иймон ва қуръон тиловати билан бўлади. Ички зийнат тўғри эътиқод ва Аллоҳ таъолонинг неъматларида тафаккур қилиш билан бўлади.

Қалбда қуръон бўлса, ушбу қалбнинг ободлиги ундаги қуръоннинг кўп-озлигага қараб бўлади. Агар у тасдиқ, тўғри эътиқод ва Аллоҳнинг неъматлари, муҳаббати ва сифатлари тўғрисида фикр юритиш каби керакли нарсалардан холи бўлса, худди уни безатиб турадиган уй жиҳозларидан холи бўлган хароба уйга ўхшаб қолади.

Шундай экан қалбларимизни обод қилишга уйларимизни безатишдан кўра кўпроқ эътибор қилишимиз керак бўлади.

Давоми бор….

@ziyomadrasasi
👍4
Эътикоф фазилати.

Рамазонга оид энг кўзга кўринган ибодатлардан бири масжидда эътикоф ўтиришдир.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар Рамазонда ўн кун эътикоф ўтирар эдилар. Вафот этган йиллари эса, йигирма кун эътикоф ўтирдилар».

Эътикоф ўтириш – бу дунё ишларидан узилиб, ибодат учун ажраб чиқишдир. Эътикоф аслида Рамазон ойида адо этилгани учун, баъзи уламолар бошқа ойларда эътикоф ўтирмоқчи бўлган киши ҳам албатта рўза тутиб олиши керак, деганлар.

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Рамазоннинг охирги ўн кунлиги кирса, белни маҳкам боғлаб, кечаларини ибодат билан ўтказар ва аҳлларини ҳам уйғотар эдилар». Бухорий ривояти.

@ziyomadrasasi
👍3
-Озгина қолди.😢
Шайтонлар озод қилинадиган,жаҳаннам эшиги очиладиган,дўзаҳ ўчоғига қайта ўтин қиланадиган кунларга оз қолди...😔

-Озгина қолди.
Қалбларнинг табиби,ойларнинг султони,шафоатларнинг дояси,бахт тўла кечалар,ажр тўла кундузлар бизни ташлаб кетишига оз қолди...

-Озгина қолди.
Фахшсиз,ғийбатсиз тиллар,маъсиятсиз қалблар,ҳаромсиз луқмалар,найзасиз жумлалар,гумонсиз қалблар,иҳлосли дуолар,шаҳватсиз нигоҳлар,эҳсонга тўла қўллар,бизни тарк этишига оз қолди.

-Озгина қолди.
Таровеҳга шошган оёқлар,истиғфор билан кутиладиган ифторлар,бир қултум сувида ҳам баракот бор саҳарликлар,қуръон билан нурланган уйлар биз билан видолашишига оз қолди...

-Озгина қолди.
Раҳмат,тақво,марҳамат,севги,ибодат,афв ойининг ҳижрони бошланишига оз қолди...
Келишинг байрам,кетишинг ҳасрат-Рамазон.😢😢😢
•Осиё Абдулазим қизи


@ziyomadrasasi
😢15
Хурматлик каналимиз аъзолар узр тафсир дарсимиз кеча охирги кун эди адашмовчилик булиб эълон ташланди сизлардан узр сураймиз.
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйингизни райхонларига,

Роббиси юборган Китобдан Жаннатга боришни ўргатиб қўйинг...

Ҳар бир бола покиза фитратда туғилади,,,

Уни ҳақиқий муслим ёки фосиқ бўлишига аксар холатларда Ота~Оналари сабабчи бўлади,..

Покиза қалбларга соф илм булоқларидан сув улашинг.

Дунёда кўзингизга қувонч,

Охиратда бошизга вақор тожи бўлишсин...


@ziyomadrasasi
👍4🤩4
11-Қуръон ўқиш фазилати ҳақидаги боб

Абдуллоҳ ибн Амр ибнил -Ос розияллоҳу анҳума ривоят қилишларича пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

"Қуръон соҳиби (яъни уни тиловат ва амал билан лозим тутган киши) га ўқи, кўтарил ва дунёда дона-дона қилиб ўқиганингдек ўқи, чунки мартабанг сен ўқийдиган охирги оят ҳузурида."-деган эканлар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти)

Шарҳ:
Жаннатга кираётган вақтда қуръон соҳибига (яъни уни тиловат қилиш, унга амал қилиш билан лозим тутган киши) га: "Ўқи ва жаннат даражаларига кўтарил ва дунёда ҳарфлар тажвидини, вақфларни (яъни қуръон тиловатида қайси ўринларда тўхташ лозим эканлигини) жой-жойига қўйиб ўқиганингдек шошмасдан, дона – дона қилиб ўқи, чунки манзилинг сен ўқийдиган охирги оят ҳузурида бўлади" – деб айтилади.

Бу ҳадисдан олинадиган фойдалардан бири бу катта ажру – савобга фақатгина қуръонни ёдлаб, уни қуръонга муносиб тарзда пухта ўқиб, адо этган шахсгина эришишлиги экан.

Хаттобий роҳимаҳуллоҳ: "Асарда ривоят қилинишича қуръон оятларининг сони жаннат даражаларининг сонича экан. Қорига: " Ўқи қуръондан ўқиган оятларинг миқдорича даражаларга кўтарил" – дейилади.

Ким қуръонни ҳаммасини қирoат қилса, жаннатнинг энг олий даражаларига эришади, ким ундан бир қисмини ўқиса, даражаси ўша миқдорича бўлади." – деган эканлар.

Баъзи уламолар айтишларича: "Ким қуръонга амал қилса, уни ўқимаса ҳам, доимо ўқигандек, ким уни доим ўқиса-ю, амал қилмаса, гўё уни ўқимагандек.

Зеро, Аллоҳ таъоло: "(Эй Муҳаммад алайҳис солату вассалом, ушбу Қуръон барча одамлар) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз Сизга нозил қилган бир муборак Китобдир." (Сод 29) – деб айтган.

Демак, қуръонни ёдлаш ва уни тиловат қилишнинг ўзи олий жаннатдаги юксак мартабаларга эришишга сабаб бўлолмас экан, балки уни кундалик ҳаётимизга татбиқ қилишлик асосий рол ўйнар экан.

Шунинг учун ҳам Ойша розияллоҳу анҳодан пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари ҳақида сўралганда: "Хулқлари қуръон эди." – деб жавоб берган эканлар.
👍2
Рамазон суҳбатлари | 24 | Аҳли жаннатнинг васфи ҳақида | Абдулҳафиз…
Islom Nuri
Рамазон суҳбатлари | 24 | Аҳли жаннатнинг васфи ҳақида

@ziyomadrasasi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bir necha soatlar evaziga 83,3 yilni sotib ololmagan kishi
mahrumdir, mahrumdir, mahrumdir.

لَيۡلَةُ ٱلۡقَدۡرِ خَيۡرٞ مِّنۡ أَلۡفِ شَهۡرٖ

“Qadr kechasi ming oydan yaxshiroqdir”, (Qadr: 3).

Shayx Abdulaziz Torifiy


@ziyomadrasasi
😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 25-куни  барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲

"Аллохдан  мен ва сизларни бу фазилатли кунда Ўзининг хузуридан бўлган ризқидан, тавфиқидан, рохматидан, мағфиратидан ва розилигидан махрум қилмаслигини сўрайман"🤲

@ziyomadrasasi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир қийинчиликдан кейин албатта енгиллик келар,
Ҳар бир қийинчиликдан кейин кўплаб яхшиликлар келар.

Бу Улуғ Роббимизни ваъдаси.

Қийинчилик бир кун тугаб Сиз албатта ёруғликка етасиз,

Фақат шарти:

Сиз мана шу қийинчиликдан Аллоҳ буюрган ҳолатда чиқишлигингиз бўлади,

Қийинчилик, мусибат, дард, йўқотишлар вақтида Яратувчидан бошқага шикоят қилманг,

Имтихондасиз,

Имтихон натижаси яхши ёки ёмон бўлиши Сизга боғлиқ.

Ҳар бир ҳолатдан Аллоҳ буюргандай чиқинг, тилларизи бандага шикоятдан, қалбизи Аллоҳни қадарига нафратдан сақланг.

Инсон яхши кўрган нарсасига, ёмон кўрган ишлардан ўтиб етиб боради.

Тақвони бу йўлда Ўзингизга ҳамроҳ қилиб кетинг.

Тақво бу-тиконли ерга эҳтиёт бўлиб оёқ қўйиб юришга ўхшайди.

Ҳотиржам бўлманг, тиконлар бор йўлда, кўзларингизни очиб яшанг,Чунки Сиз босиб ўтаётган йўллар Сизни Аллоҳни ҳисоб майдонига олиб кетаяпти,

Хисоб майдонида эса олиб келган яхши амалларингизгина Сизни Аллоҳни рахматига Жаннатига етказиши мумкин.
Имонингизни сақлаб кетинг

@ziyomadrasasi
😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😔😢
Аллоҳ хотимамизни гўзал қилгин.Аааамиийн.

@ziyomadrasasi
😢11
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Қалб касалликлари тана касалликларидан хавфлироқ. Чунки тана касаллиги соҳибини ўлимга олиб боради, қалб касаллиги эса соҳибини абадий бахтсизликка етаклайди. Бу касалликка илмдан бошқа даво йўқ».

«Мифтаҳу дарис саъада», 1/270.

@ziyomadrasasi
😢6👍1
Oyat
@Quron_Kitobi_571
لَيۡلَةُ ٱلۡقَدۡرِ خَيۡرٞ مِّنۡ أَلۡفِ شَهۡرٖ

Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.

(Қадр сураси, 3-оят).

Изоҳ.
Демак у кечада қилинган тоат-ибодат ҳам минг ойлик ибодатдан яхшироқ бўлади.


@ziyomadrasasi
Лайлатул қадр кечаси учун хос ҳеч қандай намоз мавжуд эмас.

Лайлатул қадр кечаси яқинлашгани  сари бу кечанинг биринчи ракатида 3 4 марта қадр сураси, 2-ракаатда фалон, 3-ракаатда фалон, 4-ракаатда фалон суралар фалон марта ўқилади деган гаплар умуман саҳиҳ эмас.

Умумий рамазон кечаларида кўп такрорланиши айтилган ва саҳиҳ ҳадислардан келган зикр бу
اللهم انك عفو تحب عفو فاعف عني
Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва фафу анни.
Маъноси: Аллоҳим ўзинг афв қилгувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қил.

Бу дегани рамазонда фақат шу зикрни қилиш керак дегани эмас, ҳоҳлаган зикрингизни қилсангиз бўлади, ин шаа Аллоҳ.
Лекин рамазон ойида иложи борича кўпроқ зикр қилиниши керак бўлган зикр юқоридаги зикрдир!

Аллоҳу аълам

@ziyomadrasasi
👍5
Фитр закоти

Фитр закоти — Рамазон ойида фарз бўлади.

Фитр закотининг ҳукми:

Фитр закоти, Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу- нинг қавлига кўра, ҳар бир мусулмон: ёш ва қари, эркак ва аёл, ҳур ва қулларга фарздир:

«Расулуллоҳ соллал- лоҳу алайҳи ва саллам Рамазондаги фитр закотини мусулмон бўлган қулу ҳур, эркагу аёлга, каттаю кичикка бир соъ хурмо ёки арпа ўлароқ фарз қилдилар» (Муттафақун алайҳ).

Фитр закотининг ҳикматлари:

Фитр закотининг талайгина ҳикматлари бўлиб, шулардан:

1 — Фитр закоти рўзадорни рўза тутиш асносида рўй берган бефойда иш ва гаплар ҳамда ҳаёсиз сўзлар- дан қилинган талаффуздан поклашдир.

2 — Фитр закоти Ҳайит кунида камбағал ва мис- кинларни тиланчилик қилишдан беҳожат қилади. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр зако- тини рўзадор учун рўй берган бефойда иш ва гаплар ҳамда ҳаёсиз сўзлардан қилинган талаффуздан покла- ниш ҳамда мискинлар учун озиқ қилдилар», — деди (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).

Фитр закоти кимга фарз бўлади?

Фитр закоти ўзи ва оиласининг бир кеча ва кундуз- га етадиган озиқ-овқатлардан бир соъга қодир бўлган одамга фарз бўлади.

Фитр закотининг миқдори ва бериладиган маҳсулотлар
Фитр закотининг миқдори — бир соъдир. Бир соъ эса, тўрт муддир. Бир мудд эса кафтлари ўртача бўлган одамнинг икки кафти сиғдирган ҳовучдир.

Кўпинча, Фитр закоти рўзадор яшаётган ўлка аҳолиси истеъмол қиладиган буғдой ёки арпа ёхуд хурмо ёки гурунч ёхуд маккажўхори ёда майиз ёки пишлоқ каби нарсалардан чиқарилади. Бунинг далили Абу Саид Худрий разиял- лоҳу анҳунинг ушбу қавлидир:

«Биз Расулуллоҳ сол- лаллоҳу алайҳи ва саллам орамизда бўлган замонда фитр закотини барчамиз: ҳур ва қул бўлган каттамиз ва кичигимиз номидан бир соъ дон ёки бир соъ пишлоқ ёхуд бир соъ арпа ёда бир соъ хурмо ёки бир соъ майиз қилиб берар эдик» (Муттафақун алайҳ).

@ziyomadrasasi
👍7
Кўпчилик Қуръонни фақат хатм қилиш мақсадида тадаббурсиз, қироат қоидаларига риоя қилмасдан шошиб-пишиб ўқишни одат қилган. Тағин улар ўзларини яхши иш қиляпмиз деб ўйлашмасин. Қуръон мана шу ойда нозил бўлди. Аллоҳ таоло пайғамбарига нима деб буюрганини биласизми?!

«Ва Қуръонни тартил билан (дона-дона қилиб) тиловат қилинг».

Қуръон оятларини тадуббур қилиб, шошилмасдан қироат қилиш вожибдир.


@ziyomadrasasi
😢5👍2