Ziyo madrasasi kanali
3.35K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Audio
Мусо алахиссалам дуо қилганларида Аллоҳ таало дуоларини ижобат қилиб қуйидаги оятни зикр қилди
قال تعالى:(قال قد أجيبت دعوتكما )
Бу оятда икки кишини дуоси ижобат қилинди деб келди.
Иккичи киши ким
Уламолар бу саволга қуйидагидай жавоб беришган екан:
Ҳарун алайҳиссалам Мусо алаҳиссаламнинг дуоларига Амиийн деб турганлар.

📌Бундан олинадиган фойда:
Дуо қилинаётганда Амиийн деб турилса худди шу дуони қилганимиздек хисобланар екан.


@ziyomadrasasi
👍1
Қадр кечаси муайян бир кечада бўлиб, ўша кечадан бошқа кечага ўзгармаслиги ҳақида бирор ҳадис собит бўлмаган.
Ҳадисларда қадр кечасининг белги ва аломатлари айтилган. Қадр кечаси кўпроқ тоқ кечаларда, энг кўпи 27- кеча, сўнгара 21- кеча, сўнгра 23- кечада бўлади.

Шайх Абдулазиз Торифий

https://t.me/ziyomadrasasi
👍4
Рамазон суҳбатлари | 22 | Охирги ўн кунликда ва Қадр кечасида кўпроқ…
Islom Nuri
Рамазон суҳбатлари | 22 | Охирги ўн кунликда ва Қадр кечасида кўпроқ ибодатга тиришиш ҳақида

@ziyomadrasasi
Эй бутун оламлар Робби Улуғ Буюк Аллоҳ.
Ер юзида сенинг нусратингни, кенглик беришингни кутаётган, ёлвориб дуо қилаётган бандаларинг бор, уларни хурсанд қил.
Раҳматингдан қаттиқ умид қилаётган қулларинг бор, уларга раҳм қил.
Тинчлик, саломатлик сўраётган музтарларинг бор, уларга офият бер.
Сени саҳоватпешалигингни яхши кўрадиганлар бор, уларни икром қил.
Ҳаёт синовлари синдирган мискинларинг бор, уларни бутун қил.
Лутфингдан умидворлар бор, уларга лутф қил.
Аллоҳим сенинг сўзларинг хақ,  музтар бўлиб дуога қўл очганни қуруқ қайтармайсан.
Эй Роббим дуоларимизни ижобат қилгин ва бизларни ноумид қайтармагин я Ҳайю я Қайюм!!

Аллоҳумма аааамийн


https://t.me/ziyomadrasasi
😢3👍1
Қалб ўзининг яшовчанлик қувватини ҳаёт синовларидан олади.
Шунинг учун қалби энг заиф инсонлар маишатга берилганлардир, аммо мусибатлар ичидаги инсонлар эса одамларнинг энг кучлиларидир

Шейх Ҳувайний ҳафизаҳуллоҳ

@ziyomadrasasi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 23-куни  барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲

"Аллохдан  мен ва сизларни бу фазилатли кунда Ўзининг хузуридан бўлган ризқидан, тавфиқидан, рохматидан, мағфиратидан ва розилигидан махрум қилмаслигини сўрайман"🤲

@ziyomadrasasi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тонгни Росул алайҳиссалом дуолари билан бошласангиз, икки Олам чиройли ҳаётда яшаб ўтасиз,ин ша Аллоҳ.

@ziyomadrasasi
👍4
Oyat
@Quron_Kitobi_571
بســـــــــم الله الرحمن الرحيم

إِنَّآ أَنزَلۡنَٰهُ فِي لَيۡلَةِ ٱلۡقَدۡرِ

1. Албатта Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик.

وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا لَيۡلَةُ ٱلۡقَدۡرِ

2. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Қадр кечаси нима эканлигини сиз қаердан билар эдингиз?

لَيۡلَةُ ٱلۡقَدۡرِ خَيۡرٞ مِّنۡ أَلۡفِ شَهۡرٖ

3. Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.

تَنَزَّلُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ وَٱلرُّوحُ فِيهَا بِإِذۡنِ رَبِّهِم مِّن كُلِّ أَمۡرٖ

4. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни, Жаброил алайҳиссалом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри ила (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар.

سَلَٰمٌ هِيَ حَتَّىٰ مَطۡلَعِ ٱلۡفَجۡرِ

5. У (кеча) то тонг отгунича тинчлик-омонликдир.

(Қадр сураси).


https://t.me/ziyomadrasasi
👍4
اللهم انك عفو تحب العفو فاعف عنا Allahumma Innaka Afuwwun Tuhibbul…
@TopSaverBot
اللهم انك عفو تحب العفو فاعف عنا


▶️Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳиббул ъафва фаъфу анна.


📎Эй Аллоҳ! Албатта, Сен гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан, кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин.

https://t.me/sahihduolardan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўлим тўшагида ётганида йиғлаган салафи солиҳларнинг биридан: «Нега йиғлаяпсиз?», деб сўралганида:

«Рўза тутмаган кунларим ва намоз ўқимаган тунларим учун йиғлаяпман», деган экан.

(Ибн Жавзий, «Табсирот», 2/250)

@ziyomadrasasi
😢8👍2
Гуноҳлар қалбнинг (ибрат олиб фикр қилиш) қувватини йўқотади ва Қуръонни тафаккур қилишдан маҳрум қилади.
{Агар хоҳласак, гуноҳлари сабаб мусибат етказиб қўяр эдик. Биз уларнинг қалбларини  муҳрлаб қўюрмиз. Сўнг улар (ўзларига манфаатли нарсаларни) эшитмайдиган бўлурлар}¹

1) Аъроф: 100

Шайх Абдулазиз Торифий


@ziyomadrasasi
👍3
#Quron

9-Қуръон ўқиш фазилати ҳақидаги боб

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дейдилар: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: "Ким Аллоҳ (таъоло) нинг китоби (яъни қуръон) дан бир ҳарф ўқиса, унга бир ҳасана олади, ҳасана эса, ўн баробар қилиб берилади. Алиф, лом, мим бир ҳарф демайман, балки алиф бир ҳарф, лом бир ҳарф, мим бир ҳарф."-дедилар.(Термизий ривояти).

Шарҳ:
Ҳаммамиз Аллоҳ таъолонинг фазлу марҳаматига дунёю охиратда муҳтожмиз.

Шундай экан дунёда Аллоҳ розилигига охиратда эса баланд мартабаларга эришиш учун амал саҳифаларимизни ажру савоблар билан тўлдирмоғимиз лозим. Бунга солиҳ амаллар қилиш, Аллоҳ таъоло бўйруқларини қўлдан келганча бажариб қайтарган нарсаларидан четланиш орқали эришиш мумкин бўлади.

Мана шу солиҳ амаллардан бири Қуръон тиловатини ўз ўрнига қўйиб ўқиш ва унга амал қилишдир.

Давоми бор….


@ziyomadrasasi
👍4
4- Охирги ўн куннинг фазилати

Азиз биродарим, Огоҳ бўлингки, мана шу файзли кечалар ичида улуғ бир кеча бор.

У " Қадр кечаси"дир. У кеча ҳақида муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: "Кимки, "Қадр кечаси” иймон билан, (Аллоҳдан) савоб умид қилган ҳолда қойим бўлса (ухламай ибодатга машғул бўлса)унинг ўтган гуноҳлари мағфират килинади".

Қадр кечасининг охирги ўн кунликда эканлиги таъкидланган. Оиша онамиз ривоят килган саҳиҳ ҳадисда Набий алайҳиссалату вассалам айтадилар:

"Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунидан изланглар". Бухорийнинг ривоятларида эса: "Рамазоннинг охирги ўн куннинг тоқ кечаларида". (дейилган) Бу борада жуда кўп ҳадислар ворид бўлган.

Дўстим, Мана шу охирги ўн кунликда дунё машғулотларидан узилиб, эътикоф ўтириш ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан. Саҳиҳайнда ривоят килинган ҳадисда Оиша онамиз айтадилар:

"Пайғаммар алайҳиссолату вассалам Аллоҳ у зотни вафот топтиргунга қадар ҳар Рамазоннинг охирги ўн кунида эътикоф ўтирганлар".

Қимматли биродар, сизу бизга Росулуллоҳда чиройли намуна бор. Аллоҳ таоло барчамизни пайғамбаримизнинг изларидан юришга муваффақ айласин! Aмийн.
👍3