Ziyo madrasasi kanali
3.35K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг душмани яҳудлар Фаластиндаги мусулмон биродарларимизи, ҳар йили муборак Рамазон ойида Аллоҳнинг уйида бемалол ибодат қилишга имкон бермайди.

Бизларга масжидлар эшиги катта очиқ, тақиқ йўқ. Аммо ҳаммамиз ҳам бу нематни қадрлай оляпмизми?

Бу нематлар ҳақида албатта сўраламиз. Кўзларимизни очайлик.
Аллоҳ яҳудларга Ўзи кифоя қилсин.

@ziyomadrasasi
😢19
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Уч ўринда қалбингни қидир:

1. Қуръон тинглаган пайтингда;
2. Зикр мажлисларида;
3. Ёлғиз қолганингда.

Агар ушбу ўринларда қалбингни топмасанг, Аллоҳдан ўзингга қалб беришини сўра, чунки сенда қалб йўқ экан!»

«Бадоиул фавоид», 1/149.

@ziyomadrasasi
👍6😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 22-куни  барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲

"Аллохдан  мен ва сизларни бу фазилатли кунда Ўзининг хузуридан бўлган ризқидан, тавфиқидан, рохматидан, мағфиратидан ва розилигидан махрум қилмаслигини сўрайман"🤲

@ziyomadrasasi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍2
(Аллоҳнинг) раҳмат эшиклари Рамозонда кенг очиб қўйилади. Ким Аллоҳнинг раҳматига Рамозонда эришмаса, бошқа ойларда етишиши янада қийинроқ бўлади. Раҳмат эшиклари кенг очиб қўйилган, эшик қоқишга ҳожат йўқ, (солиҳ амалларга) шошилиб, тезроқ кириб олинглар!


Шайх Абдулазиз Торифий

https://t.me/ziyomadrasasi
👍3😢1
Кунлар ёлғон гапиришнинг ҳукмини ўзгартирмайди.
Биринчи апрелда ёлғон гапириш бошқа кунларда ёлғон гапириш кабидир.
Ёлғон жуда хунук хислат ва қабиҳ сифатлардан.
Ёлғон билан танилган одам нажот топмайди ва ёлғон билан бошқарилган давлат албатта қулайди.

Шайх Абдулазиз Торифий

https://t.me/ziyomadrasasi
👍4
1-апрель, Ҳазил куни | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ
Shayx Usmon al-Xomis
1-апрель, Ҳазил куни | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ

https://t.me/ziyomadrasasi
👍3
3- Охирги ўн куннинг фазилати

Ҳурматли биродар,Эҳтимол бу — рўзасини тутишга муваффақ бўлинган охирги Рамазонимиздир.

Келгуси Рамазонга яна етиб бораман деб қайси биримиз айта оламиз. Шундай экан ушбу муборак кунларни ғанимат билиб, қаттиқ ижтиҳод килиб, Аллоҳ таоло ато этган неъмат — тансиҳат- хотиржамликдан унумли фойдаланиб музоаф-музоаф ажру савобларга эришиб олайлик.

Ушбу фазилатли кечаларнинг қадрига етмай, ғафлатда ўтказаётган кишилардан ажабланасан киши. Ундайлар кўп хайрли ишларга бепарво бўлган, ушбу ойнинг файзи-футуҳотидан маҳрум бўлган, том маънодаги зиёнкор шахслардир.

Азиз биродар,Рамазон ойининг йигирма куни хам ўтиб кетди. У кунларни бепарво бўлмай, ибодатда машғул бўлиб ўтказган бўлсангиз нур устига нур. Акс ҳолда, Рамазон ойининг барча фазилатидан маҳрум бўлиб қолмаслик учун қолган ўн кунни ғанимат билиб, ҳиммат камарини белга боғлаб ибодатга киришинг!

Ушбу ўн кунни кандай килиб ўтказишда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намуна олинг!

Оиша онамиздан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда айтадилар: "Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам (охирги) ўн кунлик кирса, белларини боғлар (яъни, аёллардан йироқ бўлар), кечани бедор ўтказар ва аҳлларини уйғотар эдилар". Бухорий ривояти.

Муслимнинг ривоятида эса, Оиша онамиз айтадилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўн кунликда бошқасида қилмаган жидди-жаҳдни қилардилар".
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:"Фотима ва Алий розияллоҳу анҳумоларнинг эшикларини қоқиб, "Намоз ўқимаяпсизларми...?",— дер эдилар. Бухорий ва Аҳмад ривоятлари.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотинларининг уйларига юзланиб туриб, буюрган ҳолларида: "Хонадон соҳибаларини уйғотинглар, бу дунёда либослик бўлган кўп кишилар борки қиёмат куни ялонғочдирлар", — дердилар. Бухорий ривоятлари.

Табароний ривоят қилган ҳадисда Алий розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги ўн кунлигида ўз аҳлларини ва намозга тоқати етадиган барча катта ва кичикни уйғотар эдилар».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг охирги ўн кундаги ҳолатлари мана шулардир.

Аввалин ва охирин гуноҳлари мағфират қилинган зотки, шу қадар ибодатга машғул бўлган бир пайтда, биз каби гуноҳ ботқоғига ботганлар нима учун бепарвомиз? Нега бундай!? Аллоҳ таоло бизларни ҳам яхшиликка муваффақ айласин!
👍2
#Quron

8- Қуръон ўқиш фазилати ҳақидаги боб

Барў ибн Озиб розияллоҳу анҳума ривоят қилиб шундай дейдилар:

"Бир киши Каҳф сурасини қироат қилаётган эди. Ҳузурида иккита арқон билан боғланган от бор эди. У кишини бир булут қоплаб, унга яқинлашиб келди, шунда от ҳуркиб, ундан қоча бошлади. Тонг отгач, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб, бўлган воқеъани айтиб берди. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам : "Бу қуръон учун тушган сакийнадир."-дедилар.(муттафақун ъалайҳ).


Шарҳ:
Каҳф сураси қуръондаги узун суралардан бири бўлиб, Исро ва Марям сураларининг орасидан жой олган. Бу суранинг бир неча фазилатлари бўлиб, шулардан бири: агар киши уни жума куни ўқиса, у учун икки жума орасини ёритишлигидир.

Шу жумладан бу сурада бир неча ибратли қиссалар бор. Бу суранинг фазилатлари тўғрисида Аллоҳ хоҳласа, ўз ўрнида кенгроқ тўхталиб ўтамиз.

Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ "Фатҳул Борий " китобида уламоларнинг "сакийна" ҳақида зикр қилган бир неча маъноларини келтириб, охирида: "Сакийна сўзи мана шу маъноларнинг ҳаммасига муштарак бўлиб, ҳар бир ворид бўлган ўринда ўша ўринга мос маъносига йўйилади, бу бобдаги ҳадисга муносиб маъно биринчиси (яъни сакийна –инсон юзига ўхшаш юзли, шаффоф шамол)"- деган эканлар.

Имом Табарий "сукунул қалб" яъни қалб хотиржамлиги деган маънони ихтиёр қилган эканлар.

Имом Яҳё ибн Шараф Нававий роҳимаҳуллоҳ эса "Саҳиҳ Муслим шарҳи"да: "(Сакийна) маъносида бир неча маънолар айтилган шулардан ихтиёр қилингани: сакийна – унда хотиржамлик ва раҳмат бўлган Аллоҳ таъоло яратган нарсалардан бири бўлиб, у билан бирга фаришталар ҳам бўлади.

Бу ҳадисда умматдан баъзи шахслар фаришталарни
кўриши жоиз эканлигига, қуръон ўқиш фазилати ва унинг раҳмат нозил бўлиш ва фаришталар бу қироатга ҳозир бўлишларига сабаб бўлишига, ва қуръон тиловатини тинглаш фазилатига далил бор. "- дейдилар.

Давоми бор….
👍1
Аллоҳ таоло Рамазон ойида барча барча фазилатларни жамлагандир. Бу ойнинг охирги ўн куни аввалги кунларидан афзалдир. Тунлари эса йилнинг барча тунларидан афзал ҳисобланади.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Албатта амаллар охирлари билан баҳоланади"

Эй биродарим! Агар сиз Рамазоннинг ўтган кунларида ибодат ва солиҳ амалларни кўпайтира олмаган бўлсангиз, охирги ўн кун сиз учун улкан фурсатдир!
Бутун йил давомида гуноҳлар билан бурканиб ўтган бўлсангиз ҳам, сўнгги ўн кун ичида Аллоҳ таолодан мағфиратга эга бўлиш имкониятингиз ортади. Шунинг учун қаттиқ меҳнат қилинг ва вақтингизни беҳуда сарфламанг!

@ziyomadrasasi
👍3
Audio
Мусо алахиссалам дуо қилганларида Аллоҳ таало дуоларини ижобат қилиб қуйидаги оятни зикр қилди
قال تعالى:(قال قد أجيبت دعوتكما )
Бу оятда икки кишини дуоси ижобат қилинди деб келди.
Иккичи киши ким
Уламолар бу саволга қуйидагидай жавоб беришган екан:
Ҳарун алайҳиссалам Мусо алаҳиссаламнинг дуоларига Амиийн деб турганлар.

📌Бундан олинадиган фойда:
Дуо қилинаётганда Амиийн деб турилса худди шу дуони қилганимиздек хисобланар екан.


@ziyomadrasasi
👍1
Қадр кечаси муайян бир кечада бўлиб, ўша кечадан бошқа кечага ўзгармаслиги ҳақида бирор ҳадис собит бўлмаган.
Ҳадисларда қадр кечасининг белги ва аломатлари айтилган. Қадр кечаси кўпроқ тоқ кечаларда, энг кўпи 27- кеча, сўнгара 21- кеча, сўнгра 23- кечада бўлади.

Шайх Абдулазиз Торифий

https://t.me/ziyomadrasasi
👍4
Рамазон суҳбатлари | 22 | Охирги ўн кунликда ва Қадр кечасида кўпроқ…
Islom Nuri
Рамазон суҳбатлари | 22 | Охирги ўн кунликда ва Қадр кечасида кўпроқ ибодатга тиришиш ҳақида

@ziyomadrasasi
Эй бутун оламлар Робби Улуғ Буюк Аллоҳ.
Ер юзида сенинг нусратингни, кенглик беришингни кутаётган, ёлвориб дуо қилаётган бандаларинг бор, уларни хурсанд қил.
Раҳматингдан қаттиқ умид қилаётган қулларинг бор, уларга раҳм қил.
Тинчлик, саломатлик сўраётган музтарларинг бор, уларга офият бер.
Сени саҳоватпешалигингни яхши кўрадиганлар бор, уларни икром қил.
Ҳаёт синовлари синдирган мискинларинг бор, уларни бутун қил.
Лутфингдан умидворлар бор, уларга лутф қил.
Аллоҳим сенинг сўзларинг хақ,  музтар бўлиб дуога қўл очганни қуруқ қайтармайсан.
Эй Роббим дуоларимизни ижобат қилгин ва бизларни ноумид қайтармагин я Ҳайю я Қайюм!!

Аллоҳумма аааамийн


https://t.me/ziyomadrasasi
😢3👍1
Қалб ўзининг яшовчанлик қувватини ҳаёт синовларидан олади.
Шунинг учун қалби энг заиф инсонлар маишатга берилганлардир, аммо мусибатлар ичидаги инсонлар эса одамларнинг энг кучлиларидир

Шейх Ҳувайний ҳафизаҳуллоҳ

@ziyomadrasasi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 23-куни  барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲

"Аллохдан  мен ва сизларни бу фазилатли кунда Ўзининг хузуридан бўлган ризқидан, тавфиқидан, рохматидан, мағфиратидан ва розилигидан махрум қилмаслигини сўрайман"🤲

@ziyomadrasasi
👍4