Ziyo madrasasi kanali
3.34K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
1-Охирги ўн куннинг фазилати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ роббил-оламийнга ҳамду санолар, пайғамбарлар саййиди – ҳазрати Муҳаммад ва унинг аҳли байти, саҳобалари ва уларга гўзал суратда эргашган барча мўъминларга салоту-саломлар бўсин!

Эй, мусулмон биродарим, Ушбу муборак ойнинг файзли кунлари камайиб, баракотли кечалари тугаб бормокда. Балки, сафар тараддудини кўриб, рўзадорлар билан видолашмокчи бўлиб турибди.

Дўстим, Рамазон ойининг ушбу ўтган кеча ва кундузлари сизнинг амалларингизга шоҳид ва уларни сақлаб қўйгувчи бир сандиқдир.

Улар қиёмат куни сизинг фойдангизга ёки зарарингизга гувоҳ бўладилар. Аллоҳ таоло айтади:

"Ҳар бир жон ўз қилган яхши амалларини ҳозиру нозир ҳолда кўрадиган, ёмон амалларининг эса олис-олисларда қолиб кетишини истайдиган кунни (эсланглар)! Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ килур. Аллоҳ бандаларига Ғамхўр- Меҳрибондир".(Оли Имрон: 30)

Эй биродарим, Ушбу кеча ва кундузларингизни солиҳ амаллар, гўзал сўзлар билан безатинг! Уларни ёмон амаллар ва хунук сўзлар билан булғатиб кўйманг!

Улуғ парвардигоримиз Аллоҳ таоло сизу менга нидо килиб айтади: «Эй бандаларим! Шубҳасиз булар сизларнинг амалларингиздир, уларни сизлар учун сақлаб қўйиб, тўла қилиб бераман. Кимки, яхшиликни топса, Аллоҳга хамд айтсин, ундан ўзгасини топган киши эса, ўзидан бошқа бировни маломат килмасин!» (Имом Муслим ривоят килган ҳадиси кудсий)


@ziyomadrasasi
👍5
Бу рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кечалари бугундан бошланади:

Шанба, 20 рамазон, 21 кеча;
Душанба, 22 рамазон, 23 кеча;
Чоршанба, 24 рамазон, 25 кеча;
Жума, 26 рамазон, 27 кеча;
Якшанба, 28 рамазон, 29 кеча.

"Кеча" ― шомдан бошлаб, бомдодгача бўлади.

Роббим, бизларни Лайлатул қадрни топган ва унда қилган ибодату дуолари қабул қилинган бандаларинг қаторида қил!

@ziyomadrasasi
👍10😢5
Tafsir darslari ushbu kanalga joylanib borilyapti👆
🌙Рамазон кунларини ҳар бир кечасида, Аллоҳ Дўзахдан озод қиладиган бандалари бор.

🌒Мана Рамазонни охирги 10 кунлигини биринчи туни кириб келди.

🪐 Охирги 10 кунликни ғанимат билиб,дўзахдан озод бўлганлар қаторига кира олишга бор кунингизни сарфланг, охирги 10 кунликни қўлдан бой берманг❗️

🌤Кундузи рўзадор бўлиб Дўзахдан панох сўранг.

🌓Тунда намозларда ялиниб, саждаларда узоқ бўлиб Дўзахдан панох сўранг.

Мана шу кечаларда Дўзахдан озод қилинсангиз.

💫Ҳеч қачон ўтга ташланмайсиз бошқа.

Аллоҳнинг Рахмати ёғилиб турган кунларда.

Аллоҳни мағфирати ёғилиб турган тунларда.

Қалбни ғафлат қоплаб қолмасин, уйғотинг.

Тур нафсим, ўзингга рахм қил, шунча йил ғафлат босдинг, энди Аллоҳни рахматига борамиз, тур
деб уйғотинг.

Аллоҳ сизни Рамазонга етказдими, билинг, демак сизни тавба ва чиройли сирли солих амалларингиз эвазига Жаннатига киритмоқчи.

Ҳар бир чиройли амалга хисобсиз мукофотлар бошларингиздан ёғиладиган соатларни бирор дақиқасини бекорчи амалларга берманг❗️❗️❗️

💎Намоз, тиловот, зикрлар, садақалар, ҳеч бўлмаса чиройли ниятлар билан Жаннатларни очиқ турган эшикларидан кириб олинг
.

@ziyomadrasasi
👍5
#Quron

6 - Қуръон ўқиш фазилати ҳақидаги боб

Умар ибн ал- Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ бу китоб (яъни Қуръон) билан баъзи қавмларнинг мартабасини кўтариб, баъзиларининг мартабасини пасайтиради."-деган эканлар. (Муслим ривояти)

Шарҳ:
Қуръони каримни кўпчилик ўқиб, тиловат қилиб, қўлга олади. Аллоҳ таъоло шулардан баъзиларининг мартабаларини дунёю-охиратда баланд ва баъзилариникини паст қилади. Бақара: 8-10
      

Ажабо! Улар кимлар?! Кимки қуръонда келган хабарларни тасдиқлаб, бўйруқларини бажариб, қайтарган нарсаларидан четланиб, унинг ҳидоятидан нур олиб, унинг ахлоқларини ўзига сингдириб унга амал қилса, Аллоҳ таъоло унинг мартабасини баланд қилади, чунки қуръони карим илмнинг асл манбаъсидир. Аллоҳ таъоло:

"Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур."(Мужодала 11)-деб бежизга айтмаган.

Энди Аллоҳ таъоло мартабаларини паст қиладиган кишиларга келсак, улар ҳам қуръон тиловатини жойига қўйиб ўқиган лекин, унинг хабарларини инкор этиб, аҳкомларига амал қилмай, унга амал қилишдан кибр қилган бахтсиз кимсалардир.

Аллоҳ таъолодан ҳаммамизни қуръон билан мартабасини баланд қиладиган кимсалардан қилиб, мартабасини паст қиладиган кимсалардан узоқ қилишини ёлвориб сўраб қоламиз.

Давоми бор….

@ziyomadrasasi
👍3
Рамазон_суҳбатлари | 20 | Нусрат ва ғалабанинг ҳақиқий сабаблари|…
Islom Nuri
Рамазон_суҳбатлари | 20 | Нусрат ва ғалабанинг ҳақиқий сабаблари

@ziyomadrasasi
Охирги ўн куннинг тунларини эркаклар масжидда ибодат билан ўтказганларидек, аёллар ҳам бу тунларни уйда ибодат билан ўтказишлари суннат.

Росулуллоҳ соллоллоҳу аълайҳи васаллам охирги ўн кун кирганда жидду жаҳд билан ибодат қилардилар, оилаларини тунда ибодат қилиш учун уйғотардилар.

Шайх Абдулазиз Торифий

https://t.me/ziyomadrasasi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 21-куни  барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲

"Аллохдан  мен ва сизларни бу фазилатли кунда Ўзининг хузуридан бўлган ризқидан, тавфиқидан, рохматидан, мағфиратидан ва розилигидан махрум қилмаслигини сўрайман"🤲

@ziyomadrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😢2
⭕️ Ё Аллоҳ!

Ишларинг бунчалар ажиб!

Сендан қўрқиш кишига хотиржамлик беради, аммо Сендан бошқадан хавф кишини изтиробга солади.

Сендан умидворлик инсонни азиз қилади, бошқадан тамаъ хорлик келтиради.

Сендан сўраш бандани Сенга яқинлаштиради, бошқадан сўраш ўртада узоқликка сабаб бўлади.

Сенга илтижодан қалблар зерикмайди, аммо бошқадан бир нарсани иккинчи бор сўраш қанчалар оғир!

Сенга ёлвориш руҳга роҳат, бошқага ялиниш жонга азоб!

Сени севиш ақлни пешласа, бошқанинг севгиси кишини мажнун қилади.

Сен учун яшаш кишини барча нарсадан беҳожат этади, Сенсиз яшаш одамни барча нарсага муҳтож қилади.

Ё Раб, Ўзингдан бегона қилма!


@ziyomadrasasi
😢13👍8
2-Охирги ўн куннинг фазилати

Ҳой Аллоҳнинг бандаси!
Рамазон ойи борган сари камайиб, тугаб бормоқда. Қайси биримиз ўзимизни ҳисоб-китоб қилдик?

Қайси биримиз, жаннат эшиклари беркитилишидан аввал у ерга қават-қават уйлар бино қилолдик?

Биродар,Ушбу ой ниҳоялаб бормоқда, қолган кунларни ғанимат билиб, солиҳ амалларга астойдил бўлинг! Бошқа ойларнинг ўрнини босадигани бўлиши мумкин. Аммо Рамазон ойининг ўрнини босадиган ой йўқ❗️

Сиз агар ушбу ойни ғафлат билан бефойда ўтказиб қўйсангиз, ўзингизга зарар қиласиз, холос.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, ушбу ойни яна қайта келишини орзу қилган қанча кишилар унга етиб кела олмадилар-ку! Ажал ва унинг оқибати ҳақида ўйлаб кўрмадингизми? Унинг алдови сизга аён бўлмадими?

Мусулмон дўстим, Кечагина шод ҳуррамлик билан Рамазон ойини кутиб олган эдик. Мана энди, биз ғафлатда турган бир пайтимизда у тугаб, сафар тараддудини кўра бошлади.

Умр ҳам шундай, уни қандай қилиб тугаб қолганини сезмай қоламиз.😔 Охиратимиз учун нима нарса тақдим эта олганимиз ҳақида ҳам бир ўйлаб қўяйлик❗️

Азиз дўстим, Ғафлат уйқусини бас қилайлик. Бу муборак ойнинг кўпини ғафлат билан ўтказиб юбордик, унинг охирги ўн кунигина қолди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўн кунга қандай эътибор берганлар?

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг аввалги икки ўн кунлиги яъни, йигирма кунида намоз ҳам ўқир, ухлар ҳам эдилар.

Охирги ўн кунлик киргач эса, аёллардан йироқ бўлиб, енг шимариб жидди-жаҳд қилар ва оила аъзоларини ҳам уйғотар эдилар.

Имом Аҳмад "Муснад"да Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳадисларини ривоят қиладилар.

Оиша онамиз айтадилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам йигирма кунда намоз ва уйқуни аралаш қилардилар (яъни, кечаларнинг бир қисмида ухлар, бир қисмида бедор бўлардилар). Ўн кунда (яъни, охирги ўн кунда) эса, аёллардан йироқ бўлиб, енг шимариб ибодатга жидди-жаҳд килардилар».
🥰2😢2👍1