#Quron
5 - Қуръон ўқиш фазилати ҳақидаги боб ✨
Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Қуръон ўқийдиган мўмин утружжа (яъни, лимоннинг ширин бир тури)га ўхшайди; унинг ҳиди хушбўй, таъми ширин, қуръон ўқимайдиган мўмин хурмога ўхшайди; унинг ҳиди йўқ таъми ширин, қуръон ўқийдиган мунофиқ эса, райҳонга ўхшайди; унинг ҳиди хушбўй таъми аччиқ, қуръон ўқимайдиган мунофиқ ҳанзала (заққум)га ўхшайди; унинг ҳиди йўқ таъми эса аччиқ."-дедилар. (Муслим ривояти)
Шарҳ:
Бу ҳадиси шариф одамларнинг қуръонга нисбатан ҳолатларини баён қилади.
Мўмин киши ё қуръон ўқийди ё ўқимайди. Қуръон ўқийдигани утружжа (яъни, лимоннинг ширин бир тури)га ўхшаб, ҳиди хушбўй таъми ширин бўлади, чунки унинг кўнгли тоза, қалби саломат унинг ўзгаларга фойдаси тегади, у билан ҳамсуҳбат бўлишликнинг ўзи яхшиликдир.
Дарвоқеъ пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Солиҳ ҳамсуҳбат киши миск сотадиган атторга ўхшайди ё сен ундан сотиб оласан ёки унинг хушбўй ҳидидан баҳра оласан." - деганлар.
Қуръон ўқимайдигани эса, таъми ширин, лекин ҳиди йўқ хурмога ўхшайди.
Демак, қуръонни ўрганиб уни ўқийдиган мўмин уни ўрганмаган ва уни ўқимайдиган мўминдан анчагина афзал экан.
Қуръон ўқийдиган мунофиқ эса, хушбўй, таъми аччиқ райҳонга ўхшайди, чунки у ярамас, бефойда инсондир. Ҳиди хушбўйлигининг боиси у ўқийдиган қуръон туфайли, таъмининг аччиқлиги эса, унинг қалби қора, нияти бузуқ ва икки юзламачи эканлиги учундир.
Аллоҳ таъоло ўз китобида мунофиқлар ҳақида шундай дейди: "Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаган ҳолда "Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик"- дейдилар. Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаган ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз-иймонсизлик бор эди Аллоҳ эса, маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир.”
(Бақара 8-10)
Қуръон ўқимайдиган мунофиқ ҳидсиз, таъми аччиқ ҳанзала(заққум)га ўхшайди, чунки бу мунофиқда одамлар фойдаланадиган ҳеч қандай яхшилик йўқ, балки турган-битгани зарардир.
Еру-осмонларни яратган ёлғиз Раббимиздан ҳаммамизни қуръон ўқиб, уни ҳақиқий тиловат қиладиган мўминлардан қилишини ёлвориб сўраймиз.
Давоми бор….
@ziyomadrasaasi

👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹
✨ Рамазоннинг 20-куни барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.✨
✨Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲 ✨
"Аллохдан мен ва сизларни бу фазилатли кунда Ўзининг хузуридан бўлган ризқидан, тавфиқидан, рохматидан, мағфиратидан ва розилигидан махрум қилмаслигини сўрайман"🤲
@ziyomadrasasi

👍7🥰1
⚪🟢⚪🟢🟢⚪🟢- ойлар саййиди
📕 “Саноқли кунларда..”, Бақара сураси, 184-оят.
Енгларингизни (ибодатга) шимаринглар,
Меҳмонингиз тез келиб-кетувчидир,
Мусҳафларингизни тиловат қилинглар,
Қусур, камчиликларингизни тўғриланглар,
Саждаларигизни узайтиринглар,
Нафлларингизни кўпайтиринглар,
Дуоларингизда нола қилиб, ёлборинглар,
Албатта сизнинг карамли Роббингиз бордир,
Ато этар бўлса, берганлари билан лол қилур!
🔹“...Саноқни мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки, шукр қилсангиз”, Бақара сураси, 185-оят.

👍4🤩1
Рамазоннинг аввалида камчиликларга йўл қўйиб, охирини яхши ўтказган киши аввалини яхши ўтказиб, охирида камчиликларга йўл қўйган кишидан яхшироқ.
Зеро, ҳадисда:
«Албатта амаллар хотималарига кўра эътибор қилинади»,
дейилган.
Шайх Абдулазиз Торифий
@ziyomadrasasi
Зеро, ҳадисда:
«Албатта амаллар хотималарига кўра эътибор қилинади»,
дейилган.
Шайх Абдулазиз Торифий
@ziyomadrasasi
👍8
1-Охирги ўн куннинг фазилати ✨
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ роббил-оламийнга ҳамду санолар, пайғамбарлар саййиди – ҳазрати Муҳаммад ва унинг аҳли байти, саҳобалари ва уларга гўзал суратда эргашган барча мўъминларга салоту-саломлар бўсин!
Эй, мусулмон биродарим, Ушбу муборак ойнинг файзли кунлари камайиб, баракотли кечалари тугаб бормокда. Балки, сафар тараддудини кўриб, рўзадорлар билан видолашмокчи бўлиб турибди.
Дўстим, Рамазон ойининг ушбу ўтган кеча ва кундузлари сизнинг амалларингизга шоҳид ва уларни сақлаб қўйгувчи бир сандиқдир.
Улар қиёмат куни сизинг фойдангизга ёки зарарингизга гувоҳ бўладилар. Аллоҳ таоло айтади:
"Ҳар бир жон ўз қилган яхши амалларини ҳозиру нозир ҳолда кўрадиган, ёмон амалларининг эса олис-олисларда қолиб кетишини истайдиган кунни (эсланглар)! Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ килур. Аллоҳ бандаларига Ғамхўр- Меҳрибондир".(Оли Имрон: 30)
Эй биродарим, Ушбу кеча ва кундузларингизни солиҳ амаллар, гўзал сўзлар билан безатинг! Уларни ёмон амаллар ва хунук сўзлар билан булғатиб кўйманг!
Улуғ парвардигоримиз Аллоҳ таоло сизу менга нидо килиб айтади: «Эй бандаларим! Шубҳасиз булар сизларнинг амалларингиздир, уларни сизлар учун сақлаб қўйиб, тўла қилиб бераман. Кимки, яхшиликни топса, Аллоҳга хамд айтсин, ундан ўзгасини топган киши эса, ўзидан бошқа бировни маломат килмасин!» (Имом Муслим ривоят килган ҳадиси кудсий)

👍5
Бу рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кечалари бугундан бошланади:
Шанба, 20 рамазон, 21 кеча;
Душанба, 22 рамазон, 23 кеча;
Чоршанба, 24 рамазон, 25 кеча;
Жума, 26 рамазон, 27 кеча;
Якшанба, 28 рамазон, 29 кеча.
"Кеча" ― шомдан бошлаб, бомдодгача бўлади.
Роббим, бизларни Лайлатул қадрни топган ва унда қилган ибодату дуолари қабул қилинган бандаларинг қаторида қил!

👍10😢5
🌙Рамазон кунларини ҳар бир кечасида, Аллоҳ Дўзахдан озод қиладиган бандалари бор.
🌒Мана Рамазонни охирги 10 кунлигини биринчи туни кириб келди.
🪐 Охирги 10 кунликни ғанимат билиб,дўзахдан озод бўлганлар қаторига кира олишга бор кунингизни сарфланг, охирги 10 кунликни қўлдан бой берманг❗️
🌤Кундузи рўзадор бўлиб Дўзахдан панох сўранг.
🌓Тунда намозларда ялиниб, саждаларда узоқ бўлиб Дўзахдан панох сўранг.
Мана шу кечаларда Дўзахдан озод қилинсангиз.
💫Ҳеч қачон ўтга ташланмайсиз бошқа.
Аллоҳнинг Рахмати ёғилиб турган кунларда.
Аллоҳни мағфирати ёғилиб турган тунларда.
Қалбни ғафлат қоплаб қолмасин, уйғотинг.
Тур нафсим, ўзингга рахм қил, шунча йил ғафлат босдинг, энди Аллоҳни рахматига борамиз, тур
деб уйғотинг.
Аллоҳ сизни Рамазонга етказдими, билинг, демак сизни тавба ва чиройли сирли солих амалларингиз эвазига Жаннатига киритмоқчи.
Ҳар бир чиройли амалга хисобсиз мукофотлар бошларингиздан ёғиладиган соатларни бирор дақиқасини бекорчи амалларга берманг❗️❗️❗️
💎Намоз, тиловот, зикрлар, садақалар, ҳеч бўлмаса чиройли ниятлар билан Жаннатларни очиқ турган эшикларидан кириб олинг.

6 - Қуръон ўқиш фазилати ҳақидаги боб ✨
Умар ибн ал- Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ бу китоб (яъни Қуръон) билан баъзи қавмларнинг мартабасини кўтариб, баъзиларининг мартабасини пасайтиради."-деган эканлар. (Муслим ривояти)
Шарҳ:
Қуръони каримни кўпчилик ўқиб, тиловат қилиб, қўлга олади. Аллоҳ таъоло шулардан баъзиларининг мартабаларини дунёю-охиратда баланд ва баъзилариникини паст қилади. Бақара: 8-10
Ажабо! Улар кимлар?! Кимки қуръонда келган хабарларни тасдиқлаб, бўйруқларини бажариб, қайтарган нарсаларидан четланиб, унинг ҳидоятидан нур олиб, унинг ахлоқларини ўзига сингдириб унга амал қилса, Аллоҳ таъоло унинг мартабасини баланд қилади, чунки қуръони карим илмнинг асл манбаъсидир. Аллоҳ таъоло:
"Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур."(Мужодала 11)-деб бежизга айтмаган.
Энди Аллоҳ таъоло мартабаларини паст қиладиган кишиларга келсак, улар ҳам қуръон тиловатини жойига қўйиб ўқиган лекин, унинг хабарларини инкор этиб, аҳкомларига амал қилмай, унга амал қилишдан кибр қилган бахтсиз кимсалардир.
Аллоҳ таъолодан ҳаммамизни қуръон билан мартабасини баланд қиладиган кимсалардан қилиб, мартабасини паст қиладиган кимсалардан узоқ қилишини ёлвориб сўраб қоламиз.

👍3