Ziyo madrasasi kanali
3.34K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 17-куни барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲

@ziyomadrasasi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳарликни тун охирги вақтигача кечиктириш суннат ва бунда барака бор. Барака бўлишининг маъноси куч-қувват олиб, солиҳ амалларни бажаришдир. Чунки банда саҳарлик қилса Қуръон ўқиши, таот-ибодатларни бажариши, қариндошлардан хабар олиши ва бошқа амалларни қилиши осон бўлади. Мана шу билан барака ҳосил бўлади.

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
Намоз учун ажратилган вақт умрингиздан кетмайди, балки умрингизга, вақтингизга баракот беради.
🌹

Садақа учун ажратилган пул давлатингиздан кетмайди, сармояни камайтирмайди, балки давлатингизга баракот, сармоянгизга сармоя қўшади.🌹

Рўза учун кетган қувват соғлиғингизга путур етгазмайди, балки танага ҳам амалларга ҳам офият олиб келади.
🌹

Аллоҳ учун кетган жамики нарса, сизни қиёмат кунидаги илоҳий ҳазинада, кўпайган ҳолатда кутиб туради…
Иншааллоҳ🌹🌹🌹

@ziyomadrasasi
👍3
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳ
Мана Рамазон ойи ҳам охирлаб қолди. Ҳадисларда муҳимлиги қайта-қайта айтилган охирги ўн кечаларда турибмиз. Бунда Қадр кечаси энг кўп умид қилинадиган 27-кеча экан. Шу олтинга тенг, балки ундан чандон-чандон қиммат фурсатлардан фойдаланиб қолайлик. Бу кеча сизни ибодатдан чалғитиши мумкин ҳар қандай ишларни бир четга суриб, астойдил бу кечадан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилинг. Зеро, Пайғамбаримиз шундай қилганлар, муҳим, кутиб туриши мумкин бўлган оила, даъват, ҳатто давлат ишларини ҳам бир четга сурганлар, эътикоф ўтириб, Аллоҳга тўлиқ боғланиб ибодат қилганлар.  Биз ҳам у зотнинг умматимиз.
Бу кечани бўлиб ҳам дам олиш кунлари бўлгани учун астойдил оила аъзоларимиз билан ибодат билан бедор ўтказайлик.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бу кечаларга аҳли оиласини ҳам уйғотардилар. Термизий ривоят қилган ҳадисда у зот оилаларида намозга тура оладиган болаларни ҳам турғазар эди, деб келади.
Оилаларда фарзандлар даврасида Қадр кечасини ўтказишни ҳам муҳим тарбиявий томонлари бор. Уларга олдин Қадр кечаси ҳақида қисқароқ бўлса ҳам маълумот бериб, уларни ҳам қизиқтирилса. Кейин уларни Қуръон ўқишларини тингланилса.
Ўғил болаларга қўйиб бериш керак ҳар бири 2-4 ракаатдан таровеҳ ўқиб берсин, майли кичик сураларни ўқиб берса ҳам.
Хуллас, улар билан бирга намоз, Қуръон ўқиб, кўплаб дуолар қилинглар. Бунинг самарасини дунёда ҳам, охиратда ҳам ўзларинг оласизлар.
Масжидларда ҳам хатмилар ўқиляпти.  Ихтиёр қилганлар борса бўлади.

Аллоҳ таоло бу кечаларда қилаётган ибодатларимизни даргоҳида қабул этсин. Барчаларимизни Қадр кечаси учун ваъда қилинган улкан мукофот билан сийласин.
U. ABU MAHDIYA
👍4😢1
"Жума маърузасида нима дейишни ҳам билмайман.
Кимга айтаман?
Кимдур эшитса экан.
Ҳаттоки 30 минг шаҳид, 80 минг ярадор ҳам уйғотолмади бу умматни.
Маъруза қилаётган киши қандай уйғотсин"
©Маҳмуд ал Хасанот
------------------------------------------------------------------------
Нега йиғлайди бу одам ана мавзу кўпку.
АЭС очилсин, электрни кетингга улаб қўяман, думбулларинг қимирлаб кетади деябди Шукрулло домла. Жумада мавзу кўп-ку гапиришга.))

"Иккиси тенг бўлурми?"

Қиёматда маълум бўлади энди.

Аллоҳ умматни ислоҳ қилсин.

@ziyomadrasasi
😢10👍2
Дуо қилишга аҳамият бермоғимиз лозим. Дуони ҳеч қачон эътиборсиз қолдирмаслик керак. Аллоҳ Таоло дуо қилинувчи ва ижобат этувчи зот. Аллоҳнинг кудрати чексиз.


Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
👍8🤩1
#Quron
3- Қуръон ўқиш фазилати ҳақидаги боб

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ривоят қилиб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

"Сизларнинг энг яхшиларингиз қуръонни ўрганиб уни ўргатганларинг деб айтдилар." -дедилар.(Бухорий ривояти)

Шарҳ:
Демак, одамларнинг энг яхшиси қуръон ўрганиш ва ўргатишни ўзида мужассам қилган киши экан.

Қуръонни ўрганиш ва ўргатиш уни лафз ва маъноларини ўрганишни ўз ичига олади.

Қуръон тиловатини бошқаларга ўргатиб, уни ёдлатган киши таълим бериш сифатига эга бўлганидек, уни шу йўсинда ўрганган киши таълим олиш сифатига эга бўлади.

Бу билан кўплаб масжид ва қорихонилардаги қуръон ёдлатиш ҳалақаларининг фазилатини англаб етамиз; пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:

"Сизларнинг энг яхшиларингиз қуръонни ўрганиб уни ўргатганларинг"-деган ҳадислари шу ҳалақаларга болаларини ўқишга киритган, унга инфоқ-эҳсон қилган, қуръонни ўқитиб, ўргатган каби кишиларни ўз ичига олади.

Шунингдек қуръон маъноларини тафсир қилишнинг ҳам ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:

"Ким қуръонни мустақил фикри билан тафсир қилса, ўз ўрнини дўзахдан олсин"-деган ҳадислари ҳар қандай кишини қуръонни ўзи билганидек тафсир қилишидан қайтаришга кифоя қилса керак.

Давоми бор
…..

@ziyomadrasasi
👍1
Рамазон_суҳбатлари | 17 | Закот олишга ҳақдор кишилар ҳақида| Абдулҳафиз…
Islom Nuri
Рамазон_суҳбатлари | 17 | Закот олишга ҳақдор кишилар ҳақида

@ziyomadrasasi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 18-куни  барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲

"Аллохдан мен ва сизларни бу фазилатли кунда Ўзининг хузуридан бўлган ризқидан, тавфиқидан, рохматидан, мағфиратидан ва розилигидан махрум қилмаслигини сўрайман"🤲

@ziyomadrasasi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
⭕️Рамазон — Аллоҳни таниш ойи⭕️

⭕️• Бақара сурасининг рўза оятлари асносида Аллоҳ таоло айтади:

"Агар бандаларим сиздан мен ҳақимда сўрасалар бас, мен "Қориб" (Яқин)дирман.."
(Бақара.186

📚 Рамазон ойида ҳеч Роббинг ҳақида сўрадингми?

📖 Рамазонда унинг нечта исмини ўргандинг?

📚Ёки ҳали у ҳақида сўраш хаёлингга ҳам келмадими?

📚У ким? Унинг қанақа исмлари бор ?

📚 Унинг сифатлари нима? Ва У ҳақида кимдан сўрайман?


• У ҳақида Унинг ўзи айтган "Бандаларим" деган номга сазовор зотларгина сўрайдилар..

У бандаларига "Қориб" (Яқин) экан.

• У "Яқинингда" экани гуноҳ қилмоқчи бўлсанг сени уялтиради, қўрқитади..

• У "Яқинингда" экани ёлғизлигингда сени зериктирмайди..

• У "Яқинингда" экани қўрқув пайтида сени шижоатлантиради..

• У "Яқинингда" экани бўшашиш пайтида сенга ғайрат беради..

Қандай "Яқининг" ни танимаслигинг мумкин?
Қандай "Яқининг" билан танишмасдан унга ибодат қилиш мумкин?

Ҳадиси қудсийда айтади:

• "Агар бандам менга бир қарич "яқинлашса" мен унга бир зиро яқинлашаман! Агар менга бир зиро яқинлашса, мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар юруб келса мен унга югуриб бораман" (Бухорий)

"Бас! У ҳақида  сўра!" (Фурқон.59)

@ziyomadrasasi
😢5👍3
#tafakkur

Қуръондан устун бойлик бўлмаганидек, ундан маҳрум бўлишдан ортиқ фақирлик ҳам йўқдир!


@ziyomadrasasi
👍2
Рамозоннинг иккинчи ярмида тоат-ибодатларни янада жидду жаҳд билан бажаришга ҳаракат қилиш керак.
Росулуллоҳ алайҳиссолату вассаллам ва саҳобаларнинг амаллари шундай бўлар эди.

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
👍5
#Quron
4 - Қуръон ўқиш фазилати ҳақидаги боб

Ойша розияллоҳу анҳо ривоят қилишларича:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Қуръонни пухта ўқийдиган киши мукаррам, итоатли мирзалар (яъни фаришталар) билан бирга, Қуръонни тутилиб, қийналиб ўқийдиган киши учун иккита ажр бор."-деган эканлар. (Муттафақун алайҳ)

Шарҳ:
Қози Иёз роҳимаҳуллоҳ: "(...фаришталар билан бирга бўлади) – деган жумланинг икки эҳтимоли бор;

бири: охиратда унинг манзиллари бўлиб, ўша манзилларда фаришталарга ҳамроҳ бўлиши бўлса,

иккинчиси: у фаришталар амалини қилувчи уларнинг йўлини тутувчи эканлиги."-дейдилар.

Қуръонни пухта, пишиқ ўқиб - ўрганган киши фаришталар билан бирга бўлади.

Тутиланиб, ҳижжалаб, қийналиб ўқийдиган кишига эса иккита ажр берилади; бири тиловати, иккинчиси қийналиб машаққат чеккани учун.

Лекин бунинг маъноси Қуръонни тутиланиб, ҳижжалаб, қийналиб ўқийдиган киши уни пухта, пишиқ ўқиб - ўрганган кишидан афзал дегани эмас, балки пухта, пишиқ ўқиб - ўрганган киши афзал ва ажри уникидан кўпроқ бўлади, чунки у фаришталар билан бирга бўлади бу мартаба эса, ундан бошқалар учун зикр қилинмаган.

Давоми бор….

@ziyomadrasasi
👍5