Ziyo madrasasi kanali
3.34K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Oyat
@quron_kitobi_571
وَٱذۡكُرِ ٱسۡمَ رَبِّكَ وَتَبَتَّلۡ إِلَيۡهِ تَبۡتِيلٗا

Парвардигорингизнинг номини (мудом) ёд этинг ва Унга бутунлай берилиб, (чин ихлос билан бандалик қилинг)!

(Муззаммил сураси, 8-оят).


@ziyomadrasasi
Уйларда салбий энергия, ижобий энергия деган нарсалар йўқ.

Балки Қуръондан ҳажр қилган, уни ташлаб қўйган уйлар борки, унинг аҳли сиқилган ва бахтсиз бўлгандир...
📚Ва яна Қуръон билан обод бўлган уйлар борки, унинг аҳли хотиржамликка эришган ва бахтиёр бўлгандир... “Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!”
Аллоҳим, Қуръони каримни қалбларимизнинг баҳори, кўнгилларимизнинг нури, ташвишларимизни аритгувчи, қайғуларимизни кетказгувчи қилгин!
Маҳмуд Самир.


@ziyomadrasasi
👍10
Ой тўлди. Мана, Рамазоннинг ярми ҳам ўтди. Уч кун олдин бошланган эди, гўё :'(

Аллоҳим, бизни ойнинг охирига етказ ва тутган рўзаларимизу ўқиган таровиҳ, таҳажжуд намозларимизни Ўзинг биздан ҳусни қабул айла, ё Рабб!

Бизни, ота-оналаримизни ва дўсту биродарларимиз ва яқинларимизни дўзахдан озод этилган бандаларинг қаторида қил, ё Рабб!

Бизни бу ойдаги энг улуғ, энг муборак кеча бўлмиш ― Лайлатул Қадрни топган ва унда қилинган дуолари мустажоб бўлган бандаларинг қаторида қил, ё Роббим!


@ziyomadrasasi
😢6👍1🥰1
#Quron
1-Қуръон ўқиш фазилати ҳақидаги боб

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича у киши:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни: "Қуръонни ўқинглар чунки у Қиёмат куни ўз асъҳоблари учун шафўатчи бўлиб келади." деганларини эшитдим дедилар. (Муслим ривояти)

Шарҳ:
Азиз ва муҳтарам биродарлар! Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни Қуръон тиловат қилишга буюриб, тарғиб қилмоқдалар.

Шундай экан ҳар биримиз қўлимиздан келганча, имкон борича уни тиловат қилишимиз керак бўлади.

Бунга Aллоҳ таъолодан мадад ва тавфиқ беришини сўраймиз.

Қуръон сўзи араб тилида "қараъа" сўзидан олинган бўлиб, тиловат қилиш маъносини англатади. У ҳолда Қуръон "исми мафъул" маъносидаги "масдар" бўлиб, тиловат қилинадиган нарса деган маънода келади. Ёки "жамаъа" яъни жамлади маъносини англатиб, "исми фўил" маъносидаги "масдар" бўлади, чунки у хабарлар ва ҳукмларни ўзида жамлаган.

Энди Қуръоннинг истилоҳий маъносига келсак, у: Aллоҳ таъолонинг ўз элчиси ва пайғамбарларининг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилган, Фотиҳа сураси билан бошланиб, ан-Нас сураси билан якунланган каломидир.

Aллоҳ таъоло бу муқаддас китобни ўзгартириш, унга зиёда сўзлар киритиш ёки камайтириш ва сўзларининг ўринларини алиштириш каби кирди-корлардан сақлаб, уни ўз ҳимоясига олган, ва бу тўғрисида ўз китобида:

"Албатта бу Эслатмани (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз." (Ҳижр 9) –деб айтган.

Ислом таълимотига кўра Қуръон илоҳий китобларнинг сўнггисидир. Юқоридаги оятда эса Аллоҳ таъоло уни то Қиёматгача йўқотмай, бузмай сақлашни ўз зиммасига олганини баён қилган.

Шу сабабли илгариги умматларга нозил қилинган бошқа Илоҳий Китобларга ўзгаришлар киритилиб, бузилгани ҳолда, Қуръони Карим мана, ўн тўрт асрдан буён Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қандай нозил қилинган бўлса, худди ўшандай сақланиб келмоқда.

Яна шуни айтиб ўтиш керакки Қуръоннинг бир неча исм ва сифатлари бор.

Унинг исмлари имом Ибн Жуззий Ғарнотий роҳимаҳуллоҳ айтишларича тўртта:

Қуръон
Фурқон
Китоб
Зикр

Бошқалари эса унинг исми эмас балки сифатларидур масалан:

Азийм
Карийм
Мажийд деб сифатлаш ва ҳоказо.

Қиёмат куни эса: барча халойиқ қабрларидан қайта тирилиб турадиган кун бўлиб, унга ишонишлик иймон рукнларидан бири ҳисобланади.

Қиёмат кунида Аллоҳ таъоло барча халойиқни қабрларидан қайта тирилтириб чиқаради ва уларнинг дунё ҳаётида қилиб ўтган яхши- ёмон амалларини ҳисоб -китоб қилиб, Жаннатга ҳақли бўлганларини Жаннатга, азобга ҳақли бўлганларини Дўзахга киритади.

Аллоҳ таъолодан бизларни солиҳ бандаларидан қилиб, Фирдавс Жаннатларига киритишини ва мунофиқ- кофир бандаларидан узоқ қилиб Дўзах ўтидан сақлашини ёлвориб сўраб қоламиз.

Давоми бор
….

@ziyomadrasasi
👍4
Imom ibn Javziy rohimahulloh aytadi:

"Musulmon kishi Qurʼon oyi hisoblanmish Ramazon oyida Qurʼonni xatm qilmas ekan, u holda butun yil boʻyi ham xatm qilolmaydi. Illo, Alloh xohlasagina boʻlishi mumkin.
Bu oyda Qurʼonni toʻliq oʻqib chiqmaslik bir omadsizlik boʻlib, ushbu gʻamni ketkazishi va qalbdan gʻaflatni koʻtarishi uchun duoda davomiy boʻlishni shart qiladi".

✍️@ziyomadrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Рамазон ойини ғанимат бил!

Эй, бу ойнинг фазилатидан ғофил инсон, замонинг (қадрини) билиб ол,
Эй, унда зарарли сўзлари кўп инсон, (бу ойда) тилингни сақла,
Эй, амалларидан сўралгувчи инсон, ўзинг ҳақингда ақл юрит,
Эй, хатолар ила кирланган инсон, шаънингни тавба билан ювиб ол.
Эй, унга фақат қабиҳ ишлар битган инсон, амаллар девонинг (тафтиш қил) кўриб ол.

📚Имом Жавзийнинг «Табсираси»

✍️
@ziyomadrasasi
Рамазон_суҳбатлари | 15 | Рўзанинг бузилиши шартлари.. ҳақида|…
Islom Nuri
Рамазон_суҳбатлари | 15 | Рўзанинг бузилиши шартлари.. ҳақида

@ziyomadrasasi
Қалб сиқилишининг муолажаси.

Қуръон қалб ҳаёти. Қалбингиз эзилиб, ғам-ташвишлар кетмаётган бўлса, билингки, қалбингиз Қуръон талаб қиляпти. Уни тадаббур билан яшнатинг!

*Баъзида биродарлар «қалбим сиқиляпти» деб нашида эшитишади, нашидани кўп эшитишлик ҳам зиён, қалбингизни Қуръон билан муолажа қилинг, қалбингизга даво керакми? кўпроқ Қуръон ўқинг, ёки эшитинг!


@ziyomadrasasi
👍2
Рамазонда сустлашиб қолиш

Сустлашиб қолиш, бу нима эканини биласизми?
Бу Аллоҳга ибодат қиладиган инсонга тегиши муқаррар бўлган касалликдир.
Аллоҳ уларга раҳм қилганлар бундан мустасно.

Бу ҳақда: «Агар сусткашлик келса қандай йўл тутамиз?» деб кўп саволлар келади.

1. Аллоҳ азза ва жалладан ёрдам сўраш. Чунки ҳар қандай яхшиликка фақат У зотгина ёрдам беради.

Ҳадисда келгани каби: «Аллоҳим бизга сени зикр қилиш, сенга шукур қилиш ва сенга ибодат қилиш учун ёрдам бер» деб кўп дуо қилиш билан.

2. Нафсимиз билан курашда давомий бўлиш.

Аллоҳ таоло айтади: «Бизнинг йўлимизда жиҳод қилганларни ўз йўлимизга ҳидоят қиламиз».

Оятдаги жиҳод қилишнинг маъноси, кофирлар билан, нафс ва шайтонлар билан жиҳод қилиш, ва фитна ва озорларга сабр қилиш, дегани.

3. Нафсга озроқ бўлса ҳам танаффус бериш. Чунки нафс озроқ дам олиб олса кейинги ибодатлар учун куч еғиб олади.

4. Ибодатлар турларини кўпайтириш.

Бу ҳам нафсга оғир келмайди. Бир ибодатдан бошқасига ўтган вақтда нафс янгиланади ва енгиллик ҳис қилади.

Шу тариқа ўз хоҳиш-истаги билан ва муҳаббат билан Аллоҳга ибодат қилади.

Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳга ибодат қиладиган кишига сусткашликлар келиб туради. Бундан қочиб бўлмайди. Ким шундай вақтда ибодатдан узоқлашиб кетмаса, фарз амаллардан чиқиб кетмаса ва ҳаром ишларга тушиб қолмаса, сусткашлик келишидан аввалги ҳолидан кўра яхшироқ ҳолатга қайтиши умид қилинади.»

📚 Мадарижис саликин 3/122

Агар ўзингизга шундай касаллик текканини сезиб қолсангиз, уни – узоқ давом этмасидан – бартараф қилишга қаттиқ ҳаракат қилинг!

Айниқса, Рамазон каби фазилатли вақтларда бундай касалликлардан эҳтиёт бўлинг!

@ziyomadrasasi
👍3
Аллоҳ таоло айтади: «Эй инсонлар, сизларга Раббингиз томонидан панд-насиҳат, дилларингиздаги (бузуқ эътиқодлардан иборат) нарсаларга шифо ва иймон келтирган зотларга ҳидоят ва раҳмат (яъни, Қуръон) келди».

«(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, Ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан — мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир». (Юнус: 57-58).

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Аллоҳ таоло касалликни кетқазишликда, Қуръондан кўра тезроқ, буюкроқ, фойдалироқ ва умумийроқ бўлган Қуръондан бошқа шифони осмондан туширмаган».

«Ад-даа вад-даваа», 8.


@ziyomadrasasi
#Quron
2- Қуръон ўқиш фазилати ҳақидаги боб


Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича у киши: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни:

"Қиёмат куни қуръон ва дунёда унга амал қилган кишилар келтирилади, унинг олдида Бақара ва Оли Имрон сураси ўз соҳибларини мудофаа қилган ҳолда келади. " -деганларини эшитдим дедилар.

Шарҳ:
Ҳадисдаги Қуръон соҳиби ва Қуръон аҳли деган сўзлардан мақсад уни тиловат қилиб унга амал қиладиган кишидир. Бақара ва Оли Имрон қуръондаги энг узун суралардан бўлиб, фазилатлари жуда кўпдир.

Имом Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий роҳимаҳуллоҳ айтишларича: Уламолар: "Бу икки сурада нур, ҳидоят ва буюк ажр бўлганлиги учун уларни "Заҳровайн" деб номланган."-дейишган экан.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бақара (сураси) ни ўрганинглар, чунки уни ўрганиш барака, тарк этиш ҳасрат-надомат ва унга сеҳргарларнинг куч ва тоқати етмайди."- деган эканлар.

Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, иккаласи унга кифоя қилади. Оятал курсийни ўқиса, уни Aллоҳ таъолонинг фаришталари асрайди, ва тонг отгунча унга шайтон яқинлашмайди.

Шундай экан, бу сурани ҳаммасини ўқиган кишига Aллоҳ таъоло тарафидан бериладиган кифоя, қўрғон ва шайтондан сақлаш ва унинг бу кимсага берадиган буюк ажру-савобларини айтмай қўяверайлик.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан чиқиб кетади."- деганлар.

Давоми бор…..

@ziyomadrasasi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 17-куни барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲

@ziyomadrasasi
👍2