Ziyo madrasasi kanali
3.37K subscribers
2K photos
1.54K videos
61 files
920 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Forwarded from ام ابو بكر
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿

ҲАЙИТ МУБОРАК
БЎЛСИН!

Ассалому алайкум,
Аҳли иймонли мардум,
Келди айёмли мавсум,
Ҳайит муборак бўлсин!

Аввал ота онамга,
Катта, кичик опамга,
Сингилларим, холамга,
Ҳайит муборак бўлсин!

Устоз, муъаллималар,
Толиблар, толибалар,
Сабрли, собиралар,
Ҳайит муборак бўлсин!

Олим ва олималар,
Қори ва қориялар,
Солиҳ ва солиҳалар,
Ҳайит муборак бўлсин!

Рўзаларни тутганлар,
Хатми қуръон қилганлар,
Тунлар бедор бўлганлар,
Ҳайит муборак бўлсин!

Жоним укажонларим,
Томирда бир қонларим,
Эй яқин инсонларим,
Ҳайит муборак бўлсин!

Қалби пок ўғилларим,
Меҳрибон ғамхўрларим,
Инсофи энг зўрларим,
Ҳайит муборак бўлсин!

Менинг гўзал қизларим,
Оппоқ сулув юзларим,
Қараб қувнар кўзларим,
Ҳайит муборак бўлсин!

Қариндош уруғларим,
Амма, амакиларим,
Юрагимдагиларим,
Ҳайит муборак бўлсин!

Омонмисиз бўлалар,
Келин, оя, янгалар,
Куёвлар ва поччалар,
Ҳайит муборак бўлсин!

Дугоналар, тенгхўрлар,
Таниш опа, сингиллар,
Кўнгли яқин кўнгиллар,
Ҳайит муборак бўлсин!

Ака, ука, жиянлар,
Ҳеч кўрмангиз зиёнлар,
Қутлай сизни шу онлар,
Ҳайит муборак бўлсин!

Қутлаш эди қарорим,
Энди чоғдир димоғим,
Дер Бибинисо Моҳим,
Ҳайит муборак бўлсин!

Бибинисо Моҳим
Муҳиддин қизи 2020й.

t.me/bibiniso_mohim
🌾🌷🌾🌷🌾🌷🌾🌷
Ҳайзли аёлнинг Қуръон ўқишида ҳараж йўқ, лекин у Қуръонни дастрўмол, бир бўлак мато ёки шу каби тўсиқлар билан ушлаши керак. Бу гуноҳ бўлмаган ишлардандир. Аммо зикр, истиғфор ва дуоларни ҳар вақт қилаверади.

Шайх Абдулазиз Тарифий
@HavaskorTarjimonlar kanalidan olindi.

🌸@quron_boglariga_sayohat2🌸
Поделиться этим аятом Св. Корана #muslimpro
http://go.muslimpro.com/HDJS
Шаввол ойида олти кун рўза тутиш ҳақида

Рамазондан кейин Шавволда олти кун рўза тутиш бир даҳр рўзага тенг. "Даҳр"дан мурод бир йилдир. Рамазон ўн ойга, Шавволдан олти кун эса икки ойга тенг. Зотан, яхшиликлар ўн баробар кўпайтирилади.

*
Олти кунлик рўзани қазо рўзаларидан олдин тутиш жоиз. Чунки ким Рамазондан бирон кун рўзасини узр сабабли очган бўлса, гўёки уни тутган кишидек бўлади. Қолаверса, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу: «Ким Рамазон рўзасини тутса, сўнг унга Шавволдан олти кун рўзани эргаштирса, бир йил рўза тутгандек бўлади», деган сўзларига дохилдир. Қазо рўзалари унинг зиммасида қолаверади.

*

Олти кунлик рўза Шавволга чекланишининг мустаҳаблиги уни бошқа ойларда тутиш ҳам мустаҳаб эканини инкор қилмайди. Зотан, Шавволнинг зикр қилиниши (олти кунлик рўзага) шошилиш учундир. Имом Молик салафларнинг ушбу рўзага амал қилишганини инкор қилганида (олти кунлик рўзанинг фақат) Шавволгагина чекланишини назарда тутган.

*
Ният олимларнинг тижоратидир. Киши қўшалоқ ажрга эга бўлиши учун Шавволдаги олти кунлик рўзани душанба ва тўлин ой рўзаси каби кунларга мувофиқ қилиши мустаҳабдир. Умар розияллоҳу анҳунинг қазо рўзалар билан нафл рўзаларни жамлаганлари собит бўлган.

*
Шайх Абдулазиз Тарифий

@Solihalar_Gulshanii