Ziyo madrasasi kanali
3.37K subscribers
2K photos
1.54K videos
61 files
920 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Рамазон ҳам кетмоқда.


Эй воҳ! Тавба қилмадик, рамазон ҳам кетмоқда
Бу қиймат баҳо вақтлар, қўлимиздан кетмоқда
Қадирлик кечалар Оҳирги даҳа ҳам,
Оҳирги нафас каби, тандан чиқиб кетмоқда

Воой мени тарк қилмадан ҳануз гуноҳлар
Ғуфрон ойи рамазон, қушдек учиб кетмоқда
Оооҳ афсус, минг бора афсус,
Барчамизни тарк этиб, Раҳмон фазли кетмоқда

Қадр кечасин ҳам қадрин билмадик биз
Ёш-у қари кафтидан, бу фурсатлар кетмоқда
Во хасрато! Ҳосил бўлмай ҳануз, қалбларда тақво
Иймон ойи рамазон, давон оша кетмоқда

Эй Илоҳим раҳим қил, кечир бизни
Баҳт қуши бошимиздан, қайта учиб кетмоқда
Эссиз, қани энди, раҳмат ва ғуфрон кунлари
Қайта яна Ул Раҳмон, Ғаффор тамон кетмоқда

Аввали раҳматларга тўла бўлган рамазон
Ўртаси мағфиратла мавсуф бўлган рамазон
Оҳири жаҳаннамдан нажот бўлган рамазон
Ўн бир ойга бизларни тарк этибон кетмоқда
Салаф солиҳлардан бири:

“Агар дўстларимдан бирининг соқолидан хамр (яъни вино) томиб турганини кўрсам, унга сепиб юборилгандир, деб ўйлайман, агар унинг тоғнинг тепасида туриб олиб: “أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى” (яъни, мен сизларнинг олий Роббингизман), деётганини кўрсам, Қуръон оятини ўқиётган бўлса керак, деб гумон қиламан.” - деган экан.

Уламолар айтадилар:

“Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийинку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”.

Ибн Сийрин رحمه الله айтганлар:

“Биродаринг ҳақида бирон нарса эшитсанг, унинг узрини қидир. Агар унга узр топа олмасанг, “Балки мен билмайдиган узри бордир” - дегин”.

Демак, дўстларимиз ҳақида имкон қадар яхши гумонда бўлишимиз керак.

https://t.me/Solihalar_gulshanii
Forwarded from شجرة الإيمان
فَائِدَة رمضانية.....
نقل ابن رجب الحنبلي رحمه الله عن ابن هبيرة رحمه الله قال - - :
" وإن وقع في ليلة من أوتار العشر ليلة جمعة ، فهي أرجى من غيرها"...
" لطائف المعارف لابن رجب " (ص/203) .
وقال سماحة الشيخ ابن باز رحمه الله:
(قال بعض أهل العلم: إن كان في الأوتار ليلة الجمعة كانت آكد وأقرب أن تكون ليلة القدر)...
(حديث المساء من الدروس والمحاضرات والتعليقات ص٢٢٠)
{ *تقبل الله منا ومنكم* }
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайхларимиз таъкидлаб айтишадиларки:
Куръон ёдлаётган инсонга хифзини мустаҳкамлаш учун ёлғиз ўзи такроран ўқиган қироатидан хифзини уни эшитадиган инсонга тинглатишидан фойдали ва манфаатли нарса йўқдир ва бу шайхларимизнинг айтган улуғ қоидаларидандир.
Намозларида имомлик қилиб ўқиган тиловатлари эса бошқага эшиттиришдан хам афзалдир.Аммо лекин тахаджуд ва қиёмул лайл кечаси намозларида
қилинган тиловати эса барча турдаги тиловатларидан энг афзали ва самаралисидир.


Доктор Абдулхамид ўғли Хасан ал-Бухорий

🌸@quron_boglariga_sayohat2🌸
Forwarded from ورثة الأنبياء
‏صورة من .
Forwarded from 📚 Muslih Tv Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Коронавирус2020 #Уйда_Ҳайит
Уй шароитида ҳайит намозининг ўқилиш тартиби
Барчаси батафсил баён этилган кўринг ўрганинг ва бошқаларгаҳам етказишни унутманг😊

Видеони You Tube орқали кўриш учун пастдаги линк устига босинг👇🏻
https://youtu.be/jyqnbKEVB0E

Бундан бошқа яна фойдали видеолар ушбу каналда👇👍
https://t.me/joinchat/AAAAAE5uNL3iE05p1R43OA
Forwarded from Ehson ilm
Шайх Албоний رحمه الله айтди:

Намозни тугатгандан кейин қўл бериб кўришиш, шубҳасиз бидъатдир, агар улар намоздан олдин учрашмаган бўлсалар ва намоздан кейин қўл узатсалар, бу суннатдир.

📚"ас-Силсила ас-саҳиҳа" 1/53

✦•••┄┄༻@Ehsonilm༺┄┄•••✦
Forwarded from Deleted Account
*Ҳасрат...*

Бир ой рўзани тутиб,
Сабр шаҳридан ўтиб.
Интиқ маошин кутиб-
Ҳайитсиз қолса уммат...

Чидаб қанча синовга,
Дунё деган алдовга.
Жонни қўйиб гаровга,
Кимга айлайлик ҳасрат,
Ҳайитсиз қолса уммат...

Тарозуси бузуқ юрт,
Адолати юлуқ юрт.
Элин айласа манқурт-
Ҳайитсиз қолса уммат?!

Икки ойдирки мана,
Масжид ёпилган сана.
Жумаъ ўқилмай яна-
Ҳайитсиз қолса уммат...

Аранг бир йилда бир бор,
Янги уст-бошга ҳиммат.
Камбағаллар қақшар зор,
Кийимсиз қолди уммат...

Тушунолмадим мудом,
Сиёсат асли ҳаром.
Ҳаётимиз бўлар шом,
Ҳайитсиз қолса уммат...

Очилди бозорлар ҳам,
Камайиб озорлар ҳам.
Бизга келиб бири кам-
Ҳайитсиз қолса уммат...

Ниятимиз яхшийди:
-Масжид очилсин фақат!
Намоз мўъмин нақшийди-
Ҳайитсиз қолди уммат...

Ҳар кун бўлмас бу байрам,
Сохтамас,асл байрам!
Энди тутайми мотам,
Ҳайитсиз қолса уммат?!

...Жажжигина ўғилчам,
Тараддудланиб илдам.
Янги кийимин кийиб,
Жойнамозчасин олиб.

Масжидга юринг деса,
Ёнимда туринг деса.
Эрта тонг Ҳайит куни,
Қандай овутай уни?

Нима деб жавоб берай,
Бизни кечир дейинми?
Дунё иши аввалу,
Дин юмуши кейинми?!

Гуноҳларимиз сабаб,
Кишандамиз дейинми?
Сенинг қувончларингга,
Кушандамиз дейинми?...

Қўл силтаб дунёсига,
Уч кунлик ғавғосига.
Қилурман энди узлат,
Масжидсиз юрса уммат.

Оллоҳ Ўзингга осон,
Не қилсангки ҳар қачон!
Тугаганда Рамазон,
Бандангни айлаб шодон,
Бизларга раҳм айла,
Ўзинг Ҳайитла сийла!

Қандай қилайлик тоқат,
Масжидсиз...
Жумаъсиз...
Ҳайитсиз қолди уммат...

😭😭😭
© *Фаррух Абдуллоҳ*
21.05.2020
Forwarded from Muslimalar Madrasasi
🌖 ҲИЛОЛ КЎРИНМАДИ

Эртага Рамазон ойининг 30-куни.

Фитр байрами 1-шаввол (2020 йил 24-май) якшанба куни бўлади Ин шa Aллоҳ

Рамазон ойининг охирги кечасини ва охирги кунини ғанимат билайлик, биродари азизлар.

Қамоқлардан ҳалигача озод қилинмаётган уламолар, мазлум ва мазлумалар ҳақларига дуолар қилайлик. Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан тезроқ нажот, нусрат ва ғалабалар юборсин...

Эй Парвардигор, Ўзинг мусулмон халқларни ҳақ йўлда бирлаштириб азизу ғолиб қилгин, икки олам бахт-саодатини насиб этгин...

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://t.me/Muvahhiddalar
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух
Forwarded from Qalb kasalliklaridan poklanish!
#ТАКБИР

«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳу, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил-ҳамд».

Аллоҳ таоло айтади:

«..Бу (рӯза тутадиган) ҳисобни тўлдиришингиз ҳамда ҳидоятга бошлагани учун Аллоҳга такбир (ҳамду сано) айтишларингиз ва шукр қилишларингиз учундир».
("Бақара" сураси,185-оят)

Изоҳ: Рамазоннинг охириги куни кун ботганидан бошлаб то ҳайит намозига қадар такбир айтиш мустаҳаб амал ҳисобланади.
Валлоҳу аълам
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM