Ziyo madrasasi kanali
3.19K subscribers
1.89K photos
1.5K videos
61 files
888 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Илм олиш учун хоксорлик ва миннатдорлик керак.
1. Ибн Абдулбарр айтади:
Олиму солиҳлар: «Олим киши жоҳил ёки мунозаракаш (инодчи) билан баҳслашмаслиги лозим», деганлар. Чунки бундай одамлар баҳсни илм олиш воситасига айлантириб, шукр қилмайди.
2. Маймун ибн Миҳрон:
«Сендан билимлироқ киши билан баҳслашма. Агар баҳс қилсанг, у сендан илмини яширади, сен эса ҳеч нарсага эришмайсан».
3. Абу Салама — Ибн Аббос билан қаттиқ баҳслашгани учун кўп илмдан маҳрум бўлди. Зуҳрий ривоят қилади: «Агар у Ибн Аббосга мулойим бўлганида эди, ундан кўп илм олган бўларди».
4. Ибн Журайж:
«Мен Атодан олган илмларим — унга мулойим ва эҳтиром билан муносабатда бўлганим туфайлидир».
5. Баъзи олимлар шундай деб назм қилган:
Агар эркаклар билан ўтирсанг ва қалбингда маънолар чақнаса,
Жоҳил билан мунозарадан сақлан — баъзан сен ғазабланасан, у эса фойда олиб, инкор қилади.

• Илм талаб қилувчи инсон тавозеъли, сўзга ёмғи, шукр қилувчи бўлиши лозим.
• Муҳим илмлар баъзан фақат одоб ва мулойимлик ила берилади.
• Баҳс ва даъво — илм эшикларини ёпади.
👍4
#Намоз

Инсондан ғам-ташвишни енгиллатувчи нарса намоздир. Росулуллоҳ соллалоҳу аълайҳи ва саллам ташвишга солувчи бирор муҳим иш содир бўлса намозга ошиқардилар.
Инсон ташвишланса қуввати кетиб заифлашади. Оқибатда шайтон кучаяди ва инсон Аллоҳнинг ёрдамига, ҳақда собит қилишига муҳтож бўлиб қолади.

Шайх Абдулазиз Торифий

https://t.me/ziyomadrasasi
👍4
Forwarded from 
ИСЛОМИЙ ТАРБИЯ МАНҲАЖИ
— Қалбни тарбиялайдиган дарслар —

Яхши тарбия — бахтли ҳаётнинг гарови!
Агар сиз фарзандингиз, оилагингиз ва ўзингиз учун исломий тарбия асосларини мукаммал ўрганишни истасангиз — бу дарс айнан сиз учун!

Дарс вақти:
Пайшанба куни, соат 09:00 (Туркия вақти билан)
Платформа: Онлайн

Нималарни ўрганасиз?
• Исломий тарбиянинг асосий тамойиллари
• Қуръон ва Суннат асосидаги тарбия услублари
• Фарзанд тарбиясида муҳим маслаҳатлар
• Замонамизга мос тарбия ёндашувлари

Дарслар тажрибали устоз томонидан олиб борилади.
Қалб тарбиясини бугундан бошланг!

Қатнашиш учун гуруҳга қўшилинг:

https://t.me/+kjOoY-D9Fw0xYjJk
👍6
Ali roziyallohu anhu aytadi:

Sizlarga eng qo’rqadigan narsam bu havoi (nafsga) ergashib ketishlaringiz va uzun orzular qilishlaringizdir.

Havoga ergashishlik insonni haqdan to’sib qo’yadi. Orzuni ko’paytirishlik esa oxiratni esdan chiqaradi (unuttiradi).

@ziyomadrasasi
👍5😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз баъзан ҳалол ейиш деганда дастурхонимизда чўчқа гўшти ва ароқ бўлмаслигини тушунамиз.

Аслида, олдимиздаги ҳалол таомлар, ҳалол йўл билан топилган бўлиши керак...

Хулоса ўзингиздан.
😢23👍8
Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ деди:

«Қуръонни тушунишдан тўсқинлик қилувчи омиллардан бири — Қуръон ўқувчининг гуноҳда бардавом бўлиши, ёки кибрли бўлиши, ёки нафс хоҳишларига эргашиб яшашидир».

(«Мухтасар Минҳожул қосидин», 45)
😢7👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳайрли тонг
👍4
Аллоҳнинг муҳаббатига энг яқин одам тавба ва истиғфори кўпроқ бўлган одамдир.

Зеро, Аллоҳни улуғлайдиган ва Унинг ҳузурида туришга ишонадиган кишигина кўп истиғфор айтади. Аллоҳ таоло деди:

‎إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ

«Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни севади» (Бақара, 222).

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
😢4
Forwarded from U
ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ХАҚҚИ. ХАДИСИ ШАРИФ АСОСИДА.

1. Янглишса, кечиради;
2. Куз ёшига рахм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насихат қилади.
7. Дўстлигини химоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изхор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эхтиёжини қондиради.
17. Номуси обрусини химоя қилади.
18. Орзуларини руёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хохиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРХАМУКАЛЛОХ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Сухбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. қасамларини тасдиклайди.
27. Хар қандай холатда хам ёрдам беради.
28. Дўст булиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлгиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига хам илинади ва раво кўради.

@konspektor
👍8
Ким одамлар яхши кўрадиган сўзларни айтса, одамлар ўзгариши билан унинг сўзлари ҳам ўзгаради.
Ким Аллоҳ рози бўладиган сўзларни айтса ўзгармасдан собит туради. Чунки Аллоҳ (рози бўладиган сўз ва амаллар) ўзгармайдиган ҳақиқатдир.

Шайх Абдулазиз Торифий
👍7😢7
Эртага пайшанба
Қодир бўлсангиз, рўзадорларнинг карвонига қўшилинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба ва пайшанба (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим мен рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

Унутманг

Аллоҳ учун холис бир кун нафл рўза тутган кишини Аллоҳ Таоло дўзахдан 70 йиллик масофага узоқлаштиради.

Биродарим, ишонинг, бир кун келиб бу ажрларга жуда ҳам  муҳтож бўламиз.
Фурсат топилганда, амал қилиб қолайлик!

۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

@ziyomadrasasi
👍6
💎Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ деди:

📙«Ҳаловатни уч нарсадан излангиз. Агар топсангиз, хурсанд бўлинг ва йўлингизда давом этинг! Агар топмасангиз, билингки, сиз учун тавфиқ эшиги ёпиқ экан: Қуръон тиловат қилинган пайтда, зикр қилиш чоғида ва сажда қилганда». Баъзилар бу сўзга яна икки нарсани зиёда қилган экан: «Садақа бериш пайтда ва саҳар, эрта тонгларда».🌱

(«Қувтул қулуб», 1/113).

@ziyomadrasasi
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#boykot

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мен Тиҳол Абу ас-Саадман ва ушбу қисқа видеони тарқатмоқчи бўлдим, чунки кўплаб одамлар мен билан боғландилар. Ва аввало, хабаримни бутун дунё бўйлаб ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатганингиз учун сизларга катта раҳмат айтмоқчиман.


Кўплаб одамлар мендан сўрашди: бу давр мобайнида қандай ёрдам кўрсатиш мумкин?

Мен эса ҳаммангиздан икки нарсани сўрайман.

Биринчи нарса — Microsoft'нинг барча маҳсулотларини бойкот қилиш. Бу — Xbox бўлиши мумкин, Copilot бўлиши мумкин, Candy Crush бўлиши мумкин. Microsoft'га тегишли қандай маҳсулотдан фойдалансангиз, уни бойкот қилиш лозим.

Бунинг мақсади — бу компанияга қуйидаги хабарни етказишдир: биз сизларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватламаймиз, маҳсулотларингиздан фойдаланмаймиз, токи сиз инсоний тамойилларни қабул қилмагунингизча.

Ҳаммангиздан илтимос қиламан, бу мавзуни дўстларингиз, ҳамкасбларингиз ва оила аъзоларингиз билан муҳокама қилинг ва бойкот ҳақидаги хабарни тарқатинг.

Иккинчи нарса — ушбу видеони кўраётган ҳар бир киши, агар ўзини мен каби бир лавозимда кўрса, яъни инсоний тамойилларни бузаётган бир компанияда ишлаётган бўлса, мен сизлардан ҳам овозингизни кўтаришингизни сўрайман.

Ичкарида бўласизми ёки ташқарисида — бу мавзуда гапиринг ва айтинг: биз сизда ишламаймиз ва сизларни компания сифатида қўллаб-қувватламаймиз, токи сиз бу тамойилларни қабул қилмагунингизча.

Сизларга яна бир бор катта раҳмат айтаман ва умид қиламанки, бу хабар ҳаммага етади ва ҳаммамиз овозимизни кўтарамиз.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter
👍12
🌕🌕

Азиз диндошим, «Айёмул бийз» - «Ойдин кечалар»нинг кундузларидаги рўзани ўтказиб юборманг!

1446 ҳижрий йил, Шаввол ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2025 йилнинг 11, 12 ва 13 апрел (жума, шанба ва якшанба) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

Абу Зардан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар» (Насоий ривояти 2422, 2423. Ҳасан ҳадис).
🏖Шунингдек, Шаввол ойининг 6 кунлик рўзасини тутиб улгурмаган кишилар ойдин кечалар рўзаси билан бир ниятда жамлаб тутсалар бўлаверади.

🔵 @oxirathovlisi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🤩1
Саловат
@Quron_vahadis
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ

🌸Аллоҳумма солли ва саллим áла набиййина муҳаммад.

🌸 Аллоҳим! Набиййимиз Муҳаммадга салот ва саломлар эт.

📿 Жума куни зикрларининг тожи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга #саловат_айтишдир.

🌹Одамларнинг энг кўп салавот айтувчиси осмонда (фаришталар ҳузурида) энг кўп зикр қилинувчи ва ерда энг хотиржам бўлувчисидир.

💎«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловат айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб сураси, 56-оят.)

▶️Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

💎“Ким менга битта саловат айтса Аллоҳ таоло унга ўнта саловат айтади” (Имом муслим ривояти)

▫️Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловат айтиши ҳақида хабар берганида,

❤️Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: • "Ундай бўлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар. (Термизий ривояти)

▶️ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган салавотнинг фазилати мана шундай буюк.

▶️ Жума куни айтилган салавотнинг фазилати яна ҳам буюкроқ!

💡Яқинларингизга ҳам улашинг:

@Sahihduolardan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰2
Forwarded from Umma News 🇵🇸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸 Обращение детей Газы к миру:

🟣С 7 октября мы сталкиваемся с истреблением, убийствами, бомбами, падающими нам на головы — всё это похоже на конец света.

🟣Нам всем лгут, говоря, что убивают боевиков, но на самом деле убивают народ Газы — их мечты и их будущее.

🟣Дети Газы снова и снова убегают от смерти. Мы пришли в больницу Аш-Шифа, чтобы спастись от бомбёжек, но нас настигла смерть и там — больницу разбомбили.

🟣Оккупация морит нас голодом. У нас нет ни воды, ни еды, мы пьем непригодную воду.

🟣Сейчас мы кричим и зовем вас — защитите нас. Мы хотим жить. Мы хотим мира. Мы хотим, чтобы убийцы были осуждены.

🟣Мы — дети. Мы хотим лекарства, еды и образования. Мы хотим жить, как живут другие дети.


⤵️ В 2023 году, после начала войны в Газе, палестинские дети организовали пресс-конференцию на английском языке с обращением к миру — спасти их от убийств. Но с тех пор прошло много времени, а мир так и не сделал ничего. Дети Газы продолжают погибать.

Umma News
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢11👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Эй Имон келтирганлар,
Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳни зикрига шошинг, савдоингизни қўйинг.
Шу Сиз учун яхшилигини билганингизда эди.

Намоздан сўнг тарқалиб Аллоҳни фазлини қидиринг ва Аллоҳни кўп зикр қилинг, шоядки ютуққа эришсангиз.

🍃Бу Кимни ваъдаси?

🌸Роббул аъламинни ваъдаси.

Демак Сиз қидираётган барокатлар югур~югур, куйиб~пишиш билан бўлмас экан.

Дунё ҳохлайсизми, бараками, яхшиликми, бахтми, соғликми, ҳаммасини сири Аллоҳни кўп зикр қилишингизда.

Жума куни барокатлар,яхшиликлар тарқатилади, биласизми Кимга?

Аллоҳни кўўп зикр қилишга шошганларга.
Сиз ўшаларданмисиз?

Унда САЛОВОТЛАРга Жумангизни тўлдиринг, бозорингизни ёпинг, чунки бугун ризқ тепадан ХАЗИНАЛАР СУЛТОНИ тарафидан тарқатилаяпти.
Қўлларингизни Олий Зотга кўтаринг.

Тонгларингизн юзингизга Нур берувчи Каҳф сурасидан бошланг.

Аллоҳни ҳузуридаги нарсалар Сизга Дунёлардан яхшироқдир, агар билганингизда эди.

Билмоқчимисиз,
барокатларга тўлмоқчимисиз?

💎Унда АЛЛОҲ улуғлаган Жумани улуғлаб, САЛОВОТЛАРГА ТЎЛДИРИНГ.


📱@ziyomadrasasi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM