Ziyo madrasasi kanali
3.19K subscribers
1.89K photos
1.5K videos
61 files
888 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Masjidlar tinchib qoldi, saflar ham ozayib ketdi, Qurʼon kitoblari ham avval qandoq boʻlsa oʻsha holiga qaytib, tokchalarga taxlandi. Ammo sof kishilardan iborat ozchilik jamoa hanuz hayotlarini hanuz Ramazondagidek oʻtkazmoqdalar.
Hayotingizni barchasini Ramazon qilib oʻtkazing!

✍️ @ziyomadrasasi
👍14😢8
Ayol hurlik sifatini yo'qotib qoygan ekan u uyda o'tirolmaydi

Abdulloh ibni Masʼud roziyallohu anhu aytadi:
(( Hech bir ayol Allohga taqvo qilish va uyida oʻtirishdan koʻra, chinakam ibodat qilmagan))
😢13👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Хайрли тонг
🌹🌹🌹
🥰2
Росул алайҳиссалом қизлари Фотима رضي الله عنها га
ҳар тонг ва ҳар тунда айтилиши лозим бўлган дуони ўргатган эдилар

🌴يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ وَلا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرَفَةَ عَيْنٍ

🌴Эй мангу ҳаёт бўлган,
ва абадий турувчи Зот!
Сенинг Раҳматинг ила мадад сўрайман!
Менинг бутун шаънимни, ишларимни Ўзинг ўнгла!
Мени бирор лаҳзага ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма!

Бу дуо орқали банда ўзини,
Роббисига нихоятда муҳтожлигини заифлигини,Аллоҳнинг мадади кўмагисиз бечора бўлиб,адашиб кетишини изҳор қилиб,У Зотни кўмагинигина талаб қилиб ялинаётганини кўрсатади.

Бу дуода Аллоҳнинг икки буюк исми билан нидо қилинмоқда.
Эй Тирик,Эй абадий турувчи Зот дейилди.

Бу исмларни восита қилиб ялинган банданинг дуоси ҳеч қачон қайтарилмайди.

Қизларингизга тез-тез Росулининг сўзларини эслатиб туринг.

Ойижон нима қилай,Ойижон чарчадим деб кўзларидан ёшлар қуйилганда секин қулоқларига мана шу насихатни эслатинг.

Дуо энг кучли қуролингиздир, яқинда биласиз!

@ziyomadrasasi
👍12😢2🤩2🥰1
🗣Агар мусулмонларнинг муаммолари фақат дуо билан ҳал қилинганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қандай жангга кирмас эдилар, чунки у киши дуолари қабул бўлганларнинг энг яхшисидир.

🗣 Шайх Ёсир ад-Давсарий
👍19😢8
Саловат
@Quron_vahadis
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ

🌸Аллоҳумма солли ва саллим áла набиййина муҳаммад.

🌸 Аллоҳим! Набиййимиз Муҳаммадга салот ва саломлар эт.

📿 Жума куни зикрларининг тожи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга #саловат_айтишдир.

🌹Одамларнинг энг кўп салавот айтувчиси осмонда (фаришталар ҳузурида) энг кўп зикр қилинувчи ва ерда энг хотиржам бўлувчисидир.

💎«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловат айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб сураси, 56-оят.)

▶️Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

💎“Ким менга битта саловат айтса Аллоҳ таоло унга ўнта саловат айтади” (Имом муслим ривояти)

▫️Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловат айтиши ҳақида хабар берганида,

❤️Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: • "Ундай бўлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар. (Термизий ривояти)

▶️ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган салавотнинг фазилати мана шундай буюк.

▶️ Жума куни айтилган салавотнинг фазилати яна ҳам буюкроқ!

💡Яқинларингизга ҳам улашинг:

@Sahihduolardan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Бугун Жума!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотларни кўпайтириб,
Аллоҳ билан самарали тижорат ўрнатиб олинг.

Аллоҳ билан қилинган тижорат ҳеч қачон синмайди.

Дунё тижоратларидай, касодга юз тутмайди,

Охират ҳисобингиз бўлиши,

Дунёда банк картангизда миллиард доллар евролар бўлишидан афзал.

Бу фақат чиройли сўзлар эмас, бу хақиқат.

Дунёда ҳеч вақосиз қолсангиз яқинлар қўллаб юборар,

Охиратда ҳеч вақосиз қолсангиз,
қўллаб юборадиганлар топилмас.

Ўзингиз учун Охират тижоратини бошланг.

Натижасини Охиратда топасизми?

Йўқ, мана шу дунёда тижоратингиз омадли эканлиги сизга билдирилади.

Ризқингизга барокатлар ёғилади,
Оилангизга қайтадан бахт кириб келади.

Фарзандлар ҳидояти, тоатларга бўлган  тавфиқдан тижорат омадли бўлганлигини биласиз.

Тижоратни бошланг, жума кунги тижорат кўп баравар "кирим" олиб келишини унутманг.

🌴Росул алайҳиссалом

🌸Жума куни менга саловотларни кўпайтиринглар, деганлар

Ғамлару-дардларимизни, қайғую-қўрқувларимизни САЛОВОТлар билан ювишни ўрганайлик.

🌸Саловотлар билан
юксалиб олинг
.
👍1
Кўп кулишни тарк этганга ҳайбат берилади.

Кўп гапиришни тарк этганга ҳикмат берилади.

Кўп емоқни тарк этганга ибодат лаззати берилади.

Дунё муҳаббатини тарк этганга охират лаззати берилади.

© Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу
👍21
Одамларнинг энг аҳмоғи ўзини фазилатли эканига кўпроқ ишонганидир.

   Одамларнинг энг ақли расоси ўзини қаттиқроқ айблаганидир.

   Уч нарсани зеҳнингга қуйиб ол:
1. Ўлимдан қутулиш йўқ;
2. Дунёда роҳат йўқ;
3. Одамларнинг гап-сўзларидан омонлик йўқ.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ.


https://t.me/ziyomadrasasi
👍10🥰4
Бир солиҳ кишидан:
Кунига қанчадан Қуръон ўқийлик? - деб сўрашганида:
Бахт-саодатдан қанча истасанг шунча, - деб жавоб берган экан.

https://t.me/ziyomadrasasi
👍12
Ҳақиқий дўст қийин кунда билинади. Биз учун энг қийин кун қачон бўлади? Энг қийин кун қабрга кирган кунимиздир. Ана ўшанда ҳозир бизга “дўстингман” деб даъво қилаётганлар гарчи истасаларда ёнимизда туриб бера олмайдилар!
   Сиз Қуръонни дўст тутинг! Чунки у ана ўша ҚИЙИН КУНда ёнингизда туриб берадиган ҳақиқий дўстдир!


https://t.me/ziyomadrasasi
👍17😢1
Юсуфни ўлдирмоқчи бўлдилар, ўлмади. Сўнгра уни қул қилиб сотиб юбордилар, бироқ у подшоҳга айланди. Шундай экан, хотиржам бўл! Зеро, Аллоҳнинг иродасидан ташқари ҳеч ким сенга заррача зарар ҳам, фойда ҳам келтиролмайди.

https://t.me/ziyomadrasasi
👍13😢5
Эртага Душанба

Қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг🟠

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба ва пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»


Унутманг🟠 Аллоҳ учун тутилган бир кунлик нафл рўза учун, АЛЛОҲ у кишини дўзахдан 70 йиллик масофага узоқлаштиради.

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم

وَذَكِّرۡ فَإِنَّ ٱلذِّكۡرَىٰ تَنفَعُ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ

Эслатинг, зеро эслатма, мўминларга манфаат етказур

(Зарият:55)


@ziyomadrasasi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ
Хайрли тонг
🌹🌹🌹
Диққат эълон!

Зиё мадрасасида

07.04.2025 дан

Таътилдан сўнг барча дарслар бошланади.
Ҳурмат билан "Зиё Мадрасаси" маъмурияти.🌹🌹🌹🌹🌹

https://t.me/ziyomadrasasi
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хавода учиб юрган қуш эмас, балким мусулмон биродарларимизнинг жасадлари🥀

Бугун мусулмонлар кулини кўкка совуришяпти, биз эса нималарни ғам қилиб юрибмиз
🥀
😢80
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жарроҳлик амалиёти хонасидан олиб чиқилаётган хушсиз бола Роббисининг каломини ўқимоқда.
Бу бола кўзларимиз ўрганиб қолган Ғазодан эмас, араб миллатидан ҳам эмас оддий ўзбек забонли болажон Бақара сурасининг 8 чи 9 чи оятларини ўқимоқда

ومن الناس من يقول آمنا بالله وباليوم الآخر وما هم بمؤمنين
8. Одамлар ичида бир гуруҳи борки, мўминлар билан кофирлар орасида беқарорлик билан иккиланиб юришади. Улар тиллари билан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик деб айтадиган, ботинларида эса иймон келтирмаган ёлғончи мунофиқлардир.
9. Жоҳилликлари сабабли улар тилларида иймонни изҳор қилиб, дилларида куфрни яшириш билан Аллоҳни ва мўминларни алдаяпмиз, деб ўйлашади. Ҳолбуки, улар бу билан фақат ўзларини алдашади. Чунки алдовлари охир-оқибат ўзларига зиён келтиради. Бироқ ўта жоҳилликларидан ва кўнгиллари бузуқлигидан буни ўзлари сезишмайди-
Уларни қалбида нифоқ касалликлари  борлиги учун Аллоҳ уларни касалларини зиёда қилди, деди.

Бу Аллоҳнинг мўъжиза каломидир.
Инсон саломат юрган вақтида ўзи ихтиёр қилган сўзларни териб териб гапиришга қодир,
ҳаттоки қалбида аслида бўлмаган нарсани ҳам тили билан бордай қилиб
чиройли сўзлар билан ифода этишга ёки мутлақо ёқтирмаган нарсасини ҳам
ҳудди жуда яхши кўрадигандай қилиб кўрсатишга қодир.
Лекин инсон ўзини жисмонан бошқаришга ожиз қолганда,
унинг аъзолари ўзига мутлақо бўйинсунмай қолганда,
унинг тилидан фақат  қалбида мухрланган ва  қалби муҳаббат қилган нарсасинигина ошкор бўлади.
Чунки Наби алайҳиссалом айтганлар:
Жисмда бир парча гўшт бор, у тузалса жамики бадан тузалади, у бузилса жамики бадан бузилади у - қалбдир.
Бу бола Аллоҳ тарафидан танлаб олинган мўжизадир.
Роббул Аъламин тарафидан олий ҳаётга кўтарилган Аллоҳнинг азиз қулидир.
Бу болани ота- онаси кимлигини билмасакда, уларни дунёдаги энг бахтли ота- она эканлигини яхши биламиз.
Болажоним, сен ота- онанггагина эмас, сен миллатимиз, умматимиз кўзига қувончсан бугун.
Ақли хуши жойида бўлганлар билмаган сўзларни такрорлаб ётган энг бахтли инсонсан болам,
ақл эгалари англолмаган ХАҚНИ сўзларини англаб ётган саодат берилган нурсан болам.
Атроф фахш фасодга тўлган замонда ,
атрофингни молу дунё қуллари ўраб олган замонда, динсизлик ғубори қалбларни ўлдирган замонда, ёшу-қари маъсият денгизига бирдай шўнғиган замонда,
ҳалол билан ҳаром бирдай бўлган замонда,
қалбларда Аллоҳнинг каломи унутилиб,
бозору кўчаларни Шайтоннинг мусиқа куйлари эгаллаб олган  замонда,
Аллоҳнинг муҳаббати ўрнини кир бўлган севги муҳаббатлар эгаллаб олган вақтда,
Роббинг ўзидан бўлган раҳмат билан сени азиз қилувчи покиза ҳаётга танлаб олибди.
Росулуллоҳ айтганлар:
Сизларни яхшиларингиз,
Қуръон ўрганиб бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир.
Демак сен Пайғамбар тиллари билан мақталган энг яхши умматсан ўғлоним.
Одамлар Қуръонни унутган кунларда сен Қуръонни бағрингга босиб сабр қилиб нафсингни енгиб  ёд олганинг учун энди Қуръон сени унутмайди.
Одамлар қалбини гуноҳга тўлдирганда
сен бу кичик қалбни буюк яхшилик билан тўлдирганинг учун сени Аллоҳнинг китоби тарк этмайди энди.
Хушингни йўқотганингда ҳам,
исмингни айта олмаётган вақтингда ҳам тилларингга Қуръон ўқитган Роббингдан болажоним сенга икки олам собитлик сўраймиз.
Аллоҳ буюк фазли марҳамати билан сенга неъмат қилиб берган ота- онангга Аллоҳнинг раҳмат мағфиратларини ҳамда улуғ ажр- савобларини сўраймиз.
Миллионлаб инсонларни дунё шаҳвати,
хорлик жарлигига улоқтираётганда сени Аллоҳ улар орасидан ўзига яқин қилиш учун танлаб олибди.
Сени қўлингга копток эмас- Қуръон бериб тарбиялабти,
сени ўйинлар шайдоси,
фаҳш фасод қурбони эмас,
сени Пайғамбар ҳаётидай покиза ҳаётга йўллабди.
Ҳидоят эгаси, каромат Соҳиби  дунё охиратнинг ягона Султони Аллоҳ сендай покларни сонини кўпайтирсин.
Қалбингни ўзини каломи ила имон нурига тўлдириб асрасин.
Дунёда азиз қилгандай Жаннатларда олийлар сафида жамласин.
Аллоҳни улуғлаган улуғланади- Аллоҳни қадрлаган қадрланади, унутма ўғлоним!!
👍24😢13
Forwarded from Umma News_uz
Агарда мусулмонларни муаммолари фақатгина намоз ўқиш билангина ҳал қилинганида эди, унда Аллоҳнинг элчиси ﷺ ҳеч қандай жангга кирмаган бўлар эди, — Чунки Росулуллоҳ ﷺ дуолари ижобат бўладиган ер юзидаги энг яхши зот эдилар


🗣Шайх Ёсир ад-Даусари

✈️ Sodiqlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13