"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
586 subscribers
1.27K photos
332 videos
4 files
748 links
Download Telegram
Республика Махсус комиссиясининг қарорига кўра, тижорат банкларининг объектлардаги шохобчаларига фаолият юритиши учун рухсат берилди. Ушбу қарор асосида банк инфратузилмалари айнан қайси объектларда ишга туширилмоқда ва уларни ишлаш тартиби қандай бўлади?

Инқирозга қарши курашиш Республика Махсус комиссиясининг 2020 йил 24 апрелдаги қарорига асосан тижорат банкларининг объектлардаги шохобчалари (кассалари)га санитария-эпидемиология талаблари асосида фаолият олиб боришга рухсат берилди.

🔹Жойлардаги банк хизматларига бўлган талабни инобатга олган ҳолда, тижорат банки биносидан ташқарида жойлашган кассалари, валюта айирбошлаш шохобчаларининг фаолият юритиши йўлга қўйилмоқда.

🔹Ушбу инфратузилмалар қатъий белгиланган санитария-эпидемология талаблари асосида карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда, ўз фаолиятларини амалга оширишлари лозим.

🔹Хусусан, банк ходимлари ва мижозларнинг банк биносида бир-биридан камида 2 метр оралиқда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият олиб боришларини таъминлаш талаб этилади.

🔹Банкка ташриф буюрувчиларни бирма-бир текшириш ва антисептик воситалар ёрдамида дезинфекциялаш, шу жумладан, банк биносини ҳам белгиланган вақт оралиғида дезинфекциялаш лозим.

#савол_жавоб

Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk
Президентнинг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4701-сонли қарорида белгиланганидек, қишлоқ ҳудудида кредитга 2 хонали квартирани 174 млн. сўмга ёки Тошкент шаҳридан 2 хонали квартирани 198 млн. сўмга сотиб олганда, 20 йилда ушбу суммани фоизи билан ойма-ой тўлаганда қанчани ташкил этади? Шу ҳақида маълумот берсангиз?

🔹
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4701-сонли қарорига асосан бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдорлари белгиланди.

🔹Унга кўра,
- қишлоқ жойларида 2 хонали квартиралар учун 174 млн. сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 224 млн. сўмдан 310 млн. сўмгача;

- шаҳарларда 2 хонали квартиралар учун 180 млн. сўмдан 240 млн. сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 232 млн. сўмдан 320 млн. сўмгача;

- Тошкент шаҳрида 2-хонали квартиралар учун 198 млн. сўмдан 264 млн. сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 255 млн. сўмдан 352 млн. сўмгача оширилди.

🔹Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 62-моддасида кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори банк томонидан мустақил равишда белгиланиши қайд этилган.

🔹Шундан келиб чиқиб, тижорат банклари томонидан ажратиладиган ипотека кредитларининг фоизлари бўйича тахминий ҳисоб-китобларни шартли равишда келтириб ўтамиз.

#савол_жавоб

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin

Жадвал
Банклар аннуитет шаклидаги ипотека кредитларини таклиф этишмоқда. Шу ҳақида тушунча берсангиз?

Агар кредит олиш учун банкка мурожаат қилсангиз, сизга тўлов усулини танлаш таклиф этилади. Кредитни қайтаришнинг икки усули мавжуд, булар аннуитет ва дифференциаллашган.

🔸Кредитни қайтаришнинг аннуитет усули кредит ҳар ойда тенг миқдорларга бўлиб тўлашни ўз ичига олади. Тўловлар кредит бўйича ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзга нисбатан ҳисобдан чиқарилган қисмидан иборат. Аннуитет тўловларининг афзаллиги уларнинг ҳар ойда тенг миқдорида тўловни амалга оширишидадир.

🔸Аксинча, кредит дифференциаллашган тарзда қайтарилса, тўловларнинг юкламаси дастлабки ойларда кейингиларига нисбатан катта бўлади. Агар кредит катта миқдорни ташкил этса, бу усул ўз-ўзидан қарз олувчи учун қийинчилик туғдириши мумкин.

🔸Шунингдек, “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги низомда (3030-cон, 2.07.2018 й.) қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни (қарзни) қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, у ҳолда банк ушбу маблағнинг ортиқча қисмини қарз олувчининг кредити (қарзнинг) асосий қарзини сўндиришга йўналтириши ҳамда кредит (қарз) суммасини қайта ҳисоблаши (агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса) қайд этилган.

🔸Бу эса ўз навбатида, аннуитет ва дифференциал фоиз ставкаларида олинган ипотека кредитларининг кейинги ой учун белгиланган тўлов миқдорини камайтиради.

#савол_жавоб

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Иккиламчи бозордан квартира сотиб олмоқчиман, дастлабки бадални қоплаш учун субсидия олсам бўладими?

🔸Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармонига мувофиқ, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Унга мувофиқ:

🔸Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни сотиб олиш учун ажратилади.

🔸Мазкур кредитлар орқали сотиб олинадиган квартиралар учун уй-жойнинг ҳисобланган қиймати ҳамда фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ўрнатилган ижтимоий мезонларга жавоб берувчи талабгорларга белгиланган тартибда субсидия тақдим этилади.

🔸Юқоридагилардан келиб чиқиб, янги тартиб доирасида бериладиган субсидиялар бирламчи бозордан сотиб олинадиган уй-жойлар учун ажратилади.

#савол_жавоб

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin