"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
586 subscribers
1.27K photos
332 videos
4 files
748 links
Download Telegram
“Яшил” энергетикадаги ислоҳотлар натижасида ҳозиргача ишга тушган 2,4 гигаваттли 10 та қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига биринчи ярим йилликда 1,6 миллиард киловатт “яшил" энергия олинди.

Бу ярим миллиард куб метр газни тежаш имконини берди.

Шу йилнинг ўзида маҳаллаларни обод қилиш, боғча, мактаб, тиббиёт, йўл, сув, электр каби инфратузилмани яхшилаш учун бюджетдан 31,5 триллион сўм ажратилди. Бунга яна 1,5 триллион сўм ажратилиши белгиланди.

Йил бошидан 18 минг 600 та янги хонадон қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ўтган олти ойда 26 мингта оилага 7 триллион сўмга яқин ипотека кредити ажратилди. Улар бўйича бошланғич тўлов ва фоизни қоплаш учун 545 миллиард сўм субсидия берилди.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз иқтисодиёт, молия ва камбағалликни қисқартириш комплексидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.

Фарғона вилояти мисолида жуда катта ресурслар ҳали ишга солинмагани таҳлил қилинди.

Бундан буён туман ҳокимларининг ўз ҳудудида маҳсулотни кўпайтириш бўйича ҳисобдорлиги бўлиши белгиланди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳудудий ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича 10 та ҳисобдорлик кўрсаткичини белгилаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари ўзини оқлаганини ҳисобга олиб, уларга янги суръат бағишлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, ҳали 4 минг 122 та маҳаллада ихтисослашув даражаси пастлиги қайд этилди.

Жорий йил якунигача “Сайхунобод тажрибаси”, яъни иқтисодий комплекс ташкилотларининг маҳаллага тушиб, хонадонбай ишлаш тизими асосида ҳар бир маҳалладаги хонадонлар учун молиявий пакет қилиб берилиши белгиланди. Бу орқали 495 минг аҳоли бандлигини таъминлаш мумкин бўлади.

Мутасаддиларга иккинчи ярим йилликда “Оилавий тадбиркорлик” дастури қамровини 1,5 баробар ошириб, 4 триллион сўм ажратиш топширилди.

Йил якунигача камида 50 та янги микро-молиялаш ташкилотини очиб, уларни кредитлашга 1 триллион сўм ресурс бериш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
“Уйчи тажрибаси”, яъни тадбиркорлар ва бизнес билан шуғулланиш истагидаги аҳоли билан манзилли ишлаш тизими асосида туман ҳокимлари тадбиркорлар билан, банклар эса мижозлари билан мунтазам учрашиб, уларга бизнесини кенгайтиришга кўмаклашиши белгиланди.

Бунда туман ҳокими инфратузилма масаласи, банк эса молиявий кўмак масаласи билан шуғулланади.

Мутасаддиларга тадбиркорлар билан манзилли ишлаш ҳисобига йил якунигача 670 минг аҳоли бандлигини таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Тадбиркорлар билан маҳаллабай ишлаш бўйича “Ғиждувон тажрибаси” асосида туман ҳокимларига йил якунига қадар 1 мингта маҳаллада вертикал ўсадиган саноат биноларини ташкил қилиш топширилди.

Бундай биноларда хонадонларда ташкил қилинган, лекин кенгайиш имкони бўлмаган ишлаб чиқаришлар учун шароитлар яратилади.

Ушбу саноат марказларининг иккинчи ва ундан юқори қаватларида ишлаётган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади.

Facebook|Instagram|X
Туман даражасида катта лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган “Зарбдор тажрибаси” асосида саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида камида 5-7 тадан “драйвер” лойиҳа ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Улар туманлардаги саноат зоналари, бўш турган давлат объектларига жойлаштирилади.

Энг яхши лойиҳаларга жорий йилда 500 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Бу орқали яна 150 минг иш ўрни яратиш мумкин.

Умуман, айтилган 4 та тажрибани қўллаган ҳолда йил якунигача 2 миллион 416 минг аҳоли бандлигини таъминлаш режасини тасдиқлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Forwarded from UzA | Rasmiy kanal
NBUdan qulay ipoteka shartlari

NBUning imtiyozli ipoteka shartlari bilan istalgan xonadonni xarid qilish osonlashdi. Endi “Yangi Tartib” dasturi asosida sizda imtiyozli ipoteka olish imkoniyati mavjud.


Batafsil: https://uza.uz/posts/616850

📱Mobil ilova 👉 iOS | Android

O`zbekcha | Ўзбекча | Русская | Илм-фан | Тезкор
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган спортчиларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз!
@zebotukhtaeva
"Ўзмиллийбанк” АЖ ПҚ-312 қарорига мувофиқ “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури иштирокчиларига қуйидаги кредит махсулотларини таклиф этади:
• Кредит мақсади: Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун;
• Кредит миқдори: 300 млн. сўмгача (шундан, 100 млн. сўмгача кредитлар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖнинг ҳисобидан ва 200 млн. сўм банк ўз маблағи ҳисобидан)
100 млн. сўмгача “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ҳисобидан молиялаштириладиган кредитлар:
- Муддати: Лойиҳа ўзини ўзи қоплашидан келиб чиқиб 7 йилдан кўп бўлмаган муддатга
- Имтиёзли даври: Лойиҳа ўзини ўзи қоплашидан келиб чиқиб 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга
- Кредитнинг фоиз ставкаси: йиллик 18,5-24 фоизгача (Ҳудудларнинг тоифасида келиб чиқиб)
- Гаров таъминоти: “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖнинг гаров депозити ёки портфель кафиллиги
- Алоҳида шартлар: Камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган бўлиши Ижобий кредит тарихига эга бўлган кичик тадбиркорлик субъектлари бўлиши
200 млн. сўмгача банк маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган кредитлар:
- Муддати: Лойиҳа ўзини ўзи қоплашидан келиб чиқиб 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга
- Имтиёзли даври: Лойиҳа ўзини ўзи қоплашидан келиб чиқиб 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга
- Кредитнинг фоиз ставкаси: йиллик 24 фоиз
- Гаров таъминоти: Банк талабларидан келиб чиққан ҳолда кредит суммасининг 125 фоиз қийматидан кам бўлмаганиквидли гаров таъминотлари
- Алоҳида шартлар: Камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган бўлиши Ижобий кредит тарихига эга бўлган кичик тадбиркорлик субъектлари бўлиши, Банкнинг кредит сиёсати ва бошқа меъёрий ҳужжатларга тўғри келиши лозим
Мурожаат учун телефон рақами : 1344
@zebotukhtaeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston banklari Assotsiatsiyasi va «Uzcard» tomonidan o‘tkazilgan bank futbol  ligasining g’olibi 🏦“O’zmilliybank” AJ jamoasi bo‘ldi.
   🏆🏆🏆
    Eslatib o’tamiz,  Turnirda Respublika tijorat banklari xodimlaridan iborat 22 jamoa 8 guruhga bo‘lingan xolda to‘p surishdi.

     Ma'lumot uchun, mazkur bellashuv nafaqat ishtirokchilar o‘rtasida sog‘lom turmush tarzini targ‘ib yetish, balki bank xodimlarini o‘zaro jipslashtirish, soha xodimlari o‘rtasida do‘stona munosabat o‘rnatish maqsadida o‘tkazilmoqda.
@zebotukhtaeva
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бефарқ бўлманг! Ўз келажагингизни ўзингиз танланг! Овоз беринг!

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 22 октябрь куни Нурота туман ҳокимлигида “Ўзмиллийбанк” АЖ Бошқарув Раиси ўринбосари А.Ходжаев ва Нурота тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Бўриев томонидан Навоий вилояти тижорат банклари раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирда тадбиркорлик субъектларининг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Шунингдек аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича таклиф мулоҳазалар кўриб чиқилди.
@zebotukhtaeva