Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
115 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
МУДДАТЛИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ МУДДАТИ ЎТИБ КЕТДИ. МЕНИ ИШДАН БЎШАТИШЛАРИ ҚАНЧАЛИК АСОСЛИ?

Меҳнат шартномаси муддати тугагандан кейин яна ишласам нима бўлади. Шартнома бекор булмайдми? 105 модда 1 қисми билан бекор қилишлари мумкинми? Иш берувчи шартномани муддат ўтиб кетган бўлса ҳам бекор қилмоқчи, шу асослими?

📍ЖАВОБ:

Меҳнат кодексининг 105-моддасига кўра муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилинади.

Эътибор беринг: Агар муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси бир ҳафта давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади.

Масалан, меҳнат шартномасини амал қилиш муддати 26 июньгача, агар шу санада шартнома бекор қилинмаса сиз билан иш берувчи 27-июнь куни МК 105-моддаси 1-қисми билан муддат тугаши деб бекор қила олмайди.

Сабаби меҳнат шартномаси 26 июнда бекор қилмагани учун шартномангиз номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болалар омбудсмани институти таъсис этилди

“Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6275-сон, 09.08.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра:
👉 Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) институти таъсис этилди;
👉 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими тугатилди.

🔰 Болалар омбудсмани:
👉 ўз ваколатларини мустақил амалга оширади, фаолиятида Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир;
👉 Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан беш йил муддатга сайланади.

💼 Болалар омбудсмани лавозимига номзод Олий Мажлис палаталари кўриб чиқиши учун Президент томонидан киритилади.

➡️ Фармонга кўра, Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси Болалар масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинди.

🔘 Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан қуйидагилар ташкил этилади:

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти таркибида Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбаси;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти;
туман (шаҳар) ҳокимликларида болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари.

☑️ Вазирлар Маҳкамаси шўъбаси ва Вазирлар Маҳкамаси котибиятининг ҳудудий тузилмаларига ишга биринчи навбатда “психология”, “юриспруденция” ва “ижтимоий иш” соҳалари бўйича олий маълумотга эга фуқаролар қабул қилинади.
#Huquqshunos_maslahati

MEHNAT QONUNCHILIGI XUSUSIY TASHKILOTKARGA HAM TATBIQ QILINADIMI?

SAVOL: Men xususiy korxonadan ish topdim. Meni bir narsa o’ylantirayapti: agar mening xodim sifatidagi huquqlarim nodavlat, ya’ni xususiy tashkilotda buzilgan bo’lsa men yordam so’rab vakolatli tashkilotlarga murojaat qila olamanmi?

JAVOB: Albatta murojaat qila olasiz. Mehnat kodeksining amal qilish doirasi mulkchilik va tashkiliy-huquqiy shaklidan qat’i nazar, barcha ish beruvchilar va xodimlarga (mehnat shartnomasi asosida faoliyat yuritayotgan) nisbatan tatbiq etiladi.

Siz ishga joylashmoqchi bo’lgan xususiy korxonaning ish beruvchisi ham davlat tashkilotlari rahbarlari bilan bir xil javobgarlikka ega.

Barcha hollarda ham mehnat munosabatlarining vujudga kelishiga Siz va ish beruvchi o’rtasida tuzilgan mehnat shartnomasi asos bo’ladi. Biroq, shuni e’tiborga olish lozimki, barcha tashkilotlar Konstitutsiya va Mehnat kodeksiga zid bo’lmasligi zarur bo’lgan, o’zlarining ichki tartib qoidalarini o’rnata oladilar.
♻️Олтинга тенг маслаҳатлар!

— Ҳаёт жуда қисқа, уни нафрат ва ёмонликка сарфламанг.
— Бахтингиз учун ўзингиздан бошқа ҳеч ким масъулиятли эмас.
— Ҳасад- умрни беҳуда сарфлаш демакдир. Сиз ҳамма нарсага эришгансиз, кимга ҳасад қиласиз?!
— Касал бўлиб ётиб қолганингизда сизни иш қутқармайди. Ота-онангиз ва яқинларингиз ёрдам беришади. Уларни асранг.
— Вақт ҳар қандай дардга даво. Вақтга вақт беринг.
— Сизни олдинда гўзал кунлар кутмоқда.
— Вазият яхшими-ёмонми барибир ўзгаради.
— Мўъжизаларга ишониб яшанг.
— Ҳар бир кун бизга совға тақдим этмаса ҳам, ҳаёт барибир гўзал.
— Кимгадир дардингизни айтиб, йиғлашдан уялманг.
— Кечиришни ўрганинг.
— Ўтмиш хотиралари билан яшаманг, улар келажагингизга соя ташлаши мумкин.
— Ўз ҳаётингизни бошқаларники билан солиштирманг. Улар қандай кунларни бошидан ўтказаётганини сиз қаердан ҳам билардингиз.
— Байрам дастурхони тузаб, энг чиройли кўйлагингизни кийинг. Ҳеч нарсани байрам ёки алоҳида кун учун деб сақлаб ўтирманг. Ҳар бир кунингиз байрам.
— Ўзимизнинг муаммоларимизни бошқаларники билан солиштирганимизда ўзимизники енгил эканини билган бўлардик.
Етим болалар 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали уйлар билан таъминланади

"Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарорига кўра:

Ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1️⃣ хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2️⃣ хонали квартиралар ажратилади;

мазкур тоифага кирувчи ногиронлиги бўлган болаларга квартиралар кўп қаватли уйларнинг 3️⃣-қаватигача ажратилади;

квартиралар маҳаллий ҳокимликлари томонидан кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги шаҳар ва туманларда қурилган кўп квартирали уй-жойлардан харид қилинади;

уй-жойлар билан таъминлаш “онлайн-навбат” тизими асосида амалга оширилади;

мазкур навбатга ўзгартириш киритилишига ҳамда навбатидан олдин кейинги навбатдаги болаларга уй-жой ажратилишига йўл қўйилмайди.

❗️Уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ улар 30 ёшга тўлгунга қадар уй-жойни сотиш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш ёхуд ижарага бериш ҳамда уй-жойда ўзи ва оила аъзолари (эри ёки хотини, фарзандлари)дан ташқари бошқа фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳуқуқисиз ажратилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жиззахда Қозон Федерал университети филиали очилди

Президент қарори (ПҚ–5237-сон, 28.08.2021 й.) билан Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университети филиали ташкил этилди

🔰 Қарорга кўра, Филиалда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади:
👉 геология;
👉 дастурий инжиниринг;
👉 иқтисодиёт;
👉 машинасозлик;
👉 даволаш иши;
👉 стоматология;
👉 фармация;
👉 тиббий биокимё.

Филиал Қозон Федерал университетининг (Россия Федерацияси) юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

🎓 Кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи ва бошқа таълим шаклларида олиб борилади.

🗓 Филиалда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

📌 Қабул параметрлари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган реал эҳтиёжини ҳисобга олиб Филиал томонидан тасдиқланади.

💼 Талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари 3 йилдан кам бўлмаган муддат мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистоннинг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади.

🧾 Битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида олий маълумот сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

☑️ Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан Университет Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали билан ҳамкорликда “Дастурий инжиниринг”, “Фармация” ва “Ахборот тизимлари ва технологиялари” таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни бошлайди ҳамда мазкур йўналишларда ўқишга қабул қилинган талабалар келгусида ўқишларини Филиалда давом эттиради.

🔬 2022 йил якунигача Филиал таркибида OpenLab илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.
​​❝ Қандай ҳолатларда алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод қилиш мумкин?

1. Алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса.

2. Алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса.

3. Алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.
#2021_йил_1_сентябрдан

🔰 Қонунчиликка кўра:

👉 етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади;

👉 техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида субсидиялар ажратилади;

👉 ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг тегишли йўналишлар бўйича курсларда ўқиш харажатлари бир йилда БҲМнинг 20 бараваригача (4 млн 900 минг сўмгача) миқдорда компенсация қилинади;

👉 ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия тўловлари 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.
7 ОЙ ИШГА БОРМАДИМ, ШУ ДАВР УЧУН ИШ ҲАҚИ УНДИРА ОЛАМАНМИ?

САВОЛ.
Мен орада ишхонага 7 ой бормадим, кун бўйи ишлаганимда ҳам арзимаган 1,5 миллон сўм ойлик чиқади, шунга ишга бормай бошқа тирикчилик қилиб юрдим. Мени ишдан бўшатишдими деб қизиқсам, ҳали буйруқ чиқаришмабди, ишдан бўшатмаган экан. Агар ҳуқуқимдан фойдаланиб, прокуратура ёки судга мурожаат қилсам, шу 7 ой учун ойлигимни ундира оламанми?

ЖАВОБ.

Мана шунақа, айримларимизда ана шундай осон ва ишламасдан туриб пул олишга бўлган қизиқишлар йўқ эмас.

Қаранг, мана шу одам, ўзи ҳеч қандай сабабсиз ишга бормаган, ишхонадаги ўз вазифаси билан шуғулланмаган ва меҳнат қилмаган, лекин ишланмаган вақт учун йўқ жойдан пул талаб қилмоқчи.

Ўзи, ходимга иш ҳақи нима учун берилади? Албатта ишлаганлик учун, бажарилган ва амалга оширилган меҳнати учун тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддаси 1-қисми талабларига кўра, иш берувчи ходимга бажарган иши учун ҳақ тўлаши кафолатланган, бажармаган иши ёки қилмаган меҳнати учун эмас.

Яъни, иш берувчи ходимга бажарилмаган иш учун иш ҳақи тўламасликка юз фоиз ҳақли, аслида ҳам шундай бўлиши керак.

Ҳурматли фуқаро, гарчи ишхонангизда сизни шу давр ичида ишдан бўшатишмаган бўлсада, ишга келмаган даврингизни прогул сифатида баҳолашгани ва иш ҳақи ҳисоблаш табелига ҳам “8” белгиси қўйишмагани аниқ.

Иш берувчи шунча давр ичида бўшатмаган бўлса, бу сизга ишламаган даврингиз учун иш ҳақи тўлаб беради дегани эмас.

Шундай экан бу инсонга жавобимиз шу: “йўқ, талабингиз асоссиз, ҳеч қандай пул ундира олмайсиз”
#Давлат_хизматлари_регламент

Айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш учун ариза бериш тартиби

⚠️ Хизмат: Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

☑️ Қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар ҳисобланади:

🔹 ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
🔹 давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар;
🔹 ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
🔹 давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари.

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Мурожаат қилувчи давлат хизматлари марказларига ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили ҳамда васий ёки ҳомий) келиб ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, ваколатли орган (Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси)га юборилади.

3. Мурожаат қилган шахснинг маълумотлари ваколатли орган томонидан 5 дақиқа мобайнида ўрганилиб, нафақа тайинлаш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда бу ҳақдаги маълумот тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.

4. Давлат хизматлари маркази маълумот олинганидан сўнг нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати: 5 дақиқа

🔰 Хизмат нархи: Бепул

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (248-сон, 28.04.2021 й.)
#Биласизми

💰 Қонунчиликка кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган давлат ОТМ талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

🔘 Бунда:

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари, қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 бараваридан ошмаслиги лозим;

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади;

ОТМ томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқаролар иштирокида аудит ўтказиш тизими жорий этилади

“Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6300-сон, 27.08.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган назорат шакллари ва турларига қўшимча қуйидагилар амалиётга жорий этилади:

👉 молиявий аудит;
👉 мувофиқлик аудити;
👉 самарадорлик аудити.

📌 2021 йил 1 октябрдан Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги ва ички аудит хизматлари ҳар чоракда ОАВ вакиллари иштирокида жамоатчиликка ўз ҳисоботларни эълон қилиб боради.

☑️ 2022 йил 1 январдан молиявий назорат тадбирлари фақатгина назорат ишларининг йиллик дастурига киритилган субъектларда амалга оширилади (камерал назорат ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатлар бундан мустасно).

🔰 2022 йил 1 январгача “Давлат аудити” дастурий комплекси ишга туширилади. Унга кўра:

бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларда ўтказилган барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирлари “Давлат аудити” дастурида рўйхатга олинади;

ҳар бир назорат тадбири учун ўрганиладиган саволлар, тадбирнинг предмети, маълумотларни жамлаш ва таҳлил ўтказиш тартибини ўз ичига олган назорат тадбирини ўтказиш режаси тузилади;

❗️“Давлат аудити” дастурида рўйхатга олинмаган назорат тадбирлари ноқонуний ҳисобланади.

➡️ 2022 йилдан Молия вазирлиги ва ҳар бир ички аудит хизмати томонидан ҳар чоракда фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали аниқланган камида 2 тадан объектда назорат тадбирини ўтказиш тизими жорий этилади.
6-Савол:
Асалому алайкум. Таълим муассасаси укитувчиси синф журнали (давлат хужжати)ни юритишда кастдан сохталаштириш максадида унга ёлгон маълумотлар киритган хамда тузатиб булмайдиган купол хатоликларга йул куйган. Хизмат ваколатим доирасида мактаб директорига укитувчига чора куриш учун билдиришнома киритганимга 20(йигирма) кундан ошик вакт утди. Аммо директор томонидан укитувчига хеч кандай чора курилмаяпди. Саволим. Директор жазо куллаш муддатини утказиб юборса ёки жазо чорасини курмаса бундай холатда мен кандай харакатларни амалга оширсам конуний булади? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:

👍 Жуда яхши саволни ўртага ташлагансиз. Бунинг учун сиздан миннатдормиз.

Эътибор беринг! Меҳнат кодекси 181-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).

Таъкидлаш лозимки, ходимга юқорида назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўлланиш тақиқланади.

Энди қаранг! Ушбу кодекс 182-моддасига мувофиқ интизомий жазолар ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади. Яъни бу ҳуқуқ иш берувчида, аниқроқ айтганда, директорда мавжуд.

💁‍♂ Қуйидагиларни эсдан чиқарманг! интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида қўлланилади.

☝️Ушбу қоидага кўра директор сиздаги вазият юзасидан ўқитувчига 1 ой ичида чора кўриши керак.

Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб олти ой ўтганидан, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижасида аниқланганда эса, — содир этилган кундан бошлаб икки йил ўтганидан кейин жазони қўллаб бўлмайди. Жиноий иш бўйича иш юритилган давр бу муддатга кирмайди.

☝️Нормани эътибор билан ўқиган бўлсангиз, жиноят оламатлари бўлган ҳолатларда муддатлар ҳисобга олинмаслиги ҳақида гап кетмоқда. Жиноят кодекси 228-моддасига кўра сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Хулоса қиладиган бўлсак, сиз бу вазиятда туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз мумкин. Агар ўқитувчининг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд бўлса, унда ўқитувчига нисбатан жиноий иш очилиши мумкин.
7-Савол:
Assalomu alaykum men 4 kurs talabasiman maktabda 9 soat darsim bor yaqinda ona bulaman savolim shundan iboratki men onalik tatiliga chiqaolamanmi (dekretnoy) olishim mumkinmi?

ЖАВОБ:

Сизга шуни маълум қиламизки иш жойингизда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган бўлсангиз ҳомиладорлик ва туғиш бўйича бериладиган бир марталик нафақани олишингиз мумкин.

💁‍♂ Бунда, ҳомиладорлик бўйича бериладиган нафақа миқдори дарс соатингиздан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Агар сиз билан меҳнат шартномаси тузилмаган бўлса сизга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тўланмайди.

Ҳуқуқий асос:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 249-моддасига асосан таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ходимлар меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда иш жойидан ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга чиқиш, қисқартирилган иш ҳафтаси шароитида ишлаш ва бошқа имтиёзлар олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 1 апрелдаги 21-сон буйруғи билан тасдиқланган Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 70-бандига кўра, штатсиз ходимлар, агар улар меҳнат шартномаси асосида ишлаётган бўлсалар, ижтимоий суғурта бўйича нафақа билан таъминланадилар.

Демак, соатбай меҳнати учун иш ҳақи оладиган штатсиз (ўқув юртлари, малака ошириш курсларининг ўқитувчилари, тўгараклар раҳбарлари ва бошқалар) ходимларга нафақалар бир соат учун бўлган тўловдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиб ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили сабабли қолдирилган (бажарилмаган) иш соатларига тўланади.
Savol: Meni turmush o'rtog‘im koranavirus bo‘lib qoldi. Biz oilamiz bilan 14 kunlik karantinga olindik. SHu sababli, menga mehnatga qobiliyatsizlik nafaqasi to‘lanadimi ish joyimdan?

❗️ Koronavirus infeksiyasi bilan zararlanishi yoki zararlangan deb gumon qilinishi munosabati bilan karantinga joylashtirilgan ota-onalar (ular o‘rnini bosuvchi shaxslar, vasiylar, homiylar), shuningdek, ularning 14 yoshgacha bo‘lgan bolasini parvarish qilayotgan shaxslarga o‘rtacha oylik ish haqining 100 foizi miqdorida vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik nafaqasi to‘lanadi. Asos: https://lex.uz/ru/docs/-4770761 16-bandi
Ижара тўловлари оша бошлайди, лекин энди компенсация олиш мумкин

Олий таълим муассасалари 6 сентябрдан бошлаб анъанавий (офлайн) шаклда бошланиши эълон қилиниши хабари кўчмас мулк бозорида ижара тўловлари нархини ошишига хизмат қилиши табиий.

Ёзда, талаб нисбатан димланган ойларда ижара нархлари бир маромда сақланади, ҳатто пасаяди ҳам.

Сентябрь бошланиши билан ўнминглаб талабалар қўшимча талаб ҳосил қилишади, табиийки нархлар юқорига ўрлай бошлайди.

Амалдаги қоидаларга кўра, талабаларга Тошкентда ижара тўловининг 50 фоизи — БҲМнинг 1 бараваридан ошмаган миқдорда қоплаб берилади. 1 сентябрдан бошлаб бу 290 минг сўм.

Калькуляция қилсак, масалан, 1 хонали квартирани 2 млн.сўмга ижарага олган учта талаба қарийб 870 минг сўм миқдорида компенсация олиши мумкин бўлади.
Савол: 👉2021 йил 1 сентябрдан 18 ёшгача бола пули қанча ҳисобланади?

Жавоб:👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6277-сонли Фармонига асосан:

👉Икки нафар фарзандлари учун 400.000 сўм (фарзандлари 3 ёшдан 18 шгача бўлса) ёки 475.000 сўм (кичик фарзанд 3 ёшгача бўлса)

👉Уч нафар фарзандлари учун 500.000 сўм (фарзандлари 3 ёшдан 18 ёшгача бўлса) ёки 575.000 сўм (кичик фарзанди 3 ёшгача бўлса)

👉Тўрт нафар фарзандлари учун 600.000 сўм (фарзандлари 3 ёшдан 18 ёшгача бўлса) ёки 675.000 сўм (кичик фарзанди 3 ёшгача бўлса)

👉Беш нафар нафар фарзандлари учун худди шундай оиланинг бешинчи ва ундан кейинги фарзандлари учун 100.000 сўмдан қўшиб борилади.
#МУЛОҲАЗА

📌Ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз:

✔️Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади.

✔️Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади.

✔️Агар сиз, "Тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз.

✔️Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз.

✔️Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди.

✔️Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз.

✔️Омадга ишонсангиз - уни яратасиз.

✔️Бахтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади.

📌Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхши нарсаларни кутиб яшанг!
Савол: Темир дафтарга қандай оилалар киритилади?


Жавоб: “Темир дафтар”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Вақтинчалик тартибнинг 4-бандига асосан, Ҳар бир сектор бўйича маҳаллабай “Темир дафтар”га қуйидаги тоифадаги оилалар киритилади:
Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарори талаблари асосида кам таъминланган оила, деб эътироф этилган оилалар;
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;
кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;
боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;
кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;
меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;
тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар (сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган ва ногиронлик гуруҳи белгиланмаган аъзолари мавжуд етарли даромад манбаига эга бўлмаган оилалар);
нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар.
#Кун_тарихи

🗓 31 август (1991 йил)

“Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ, давлат мулки объектлари, шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг, шу жумладан Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мол-мулки, уларнинг асосий ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва оборот ёки бошқа фондлари ҳамда ўзга мол-мулки, ички коммуникация, транспорт, алоқа ва энергетика тизимлари, республика картографияси ва геодезияси Ўзбекистон Республикасининг мулки эканлиги белгиланган.