Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
102 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
MUROJAATLAR HAQIDA BILASIZMI?

📝 ariza — huquqlarni, erkinliklarni va qonuniy manfaatlarni amalga oshirishda yordam ko‘rsatish to‘g‘risidagi iltimos bayon etilgan murojaat;

📝 taklif — davlat va jamiyat faoliyatini takomillashtirishga doir tavsiyalarni o‘z ichiga olgan murojaat;

📝 shikoyat — buzilgan huquqlarni, erkinliklarni tiklash va qonuniy manfaatlarni himoya qilish to‘g‘risidagi talab bayon etilgan murojaat;

👨‍💻elektron murojaat — belgilangan tartibda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari vositasida berilgan, shu jumladan davlat organining, tashkilotning rasmiy veb-saytiga joylashtirilgan murojaat, real vaqt rejimida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda berilgan og‘zaki murojaatlar bundan mustasno;

🔄 takroriy murojaat — ayni bir jismoniy yoki yuridik shaxsdan kelib tushgan, uning avvalgi murojaati yuzasidan qabul qilingan qaror ustidan shikoyat qilinayotgan yoki boshqacha tarzda norozilik bildirilayotgan, shuningdek, agar takroriy murojaat kelib tushgan paytga kelib qonun hujjatlarida belgilangan ko‘rib chiqish muddati tugagan bo‘lsa, ilgarigi murojaati o‘z vaqtida ko‘rib chiqilmaganligi to‘g‘risida xabar qilinayotgan murojaat;

📥 anonim murojaat — jismoniy shaxsning familiyasi (ismi, otasining ismi), uning yashash joyi to‘g‘risidagi ma’lumotlar yoki yuridik shaxsning to‘liq nomi, uning joylashgan yeri (pochta manzili) to‘g‘risidagi ma’lumotlar ko‘rsatilmagan yoxud ular haqida yolg‘on ma’lumotlar ko‘rsatilgan murojaat, shuningdek uni identifikatsiya qilish imkoniyatini bermaydigan elektron murojaat yoxud imzo bilan tasdiqlanmagan yozma murojaat;

📑 murojaatning dublikati — ayni bir jismoniy yoki yuridik shaxs murojaatining ko‘chirma nusxasi;

👩‍💼👨‍💼👷‍♀ommaviy qabul — davlat organi rahbarining yoki bu borada vakolat berilgan mansabdor shaxsining jismoniy shaxslar va yuridik shaxslarning vakillari bilan ommaviy uchrashuvlarida murojaatlarni qabul qilishga doir harakati.
УЙНИ СОТМОҚЧИМАН. ЭРИМНИ РОЗИЛИГИ КЕРАКМИ?

Ассалому алайкум. Номимда уй бор сотмокчиман эрим розилиги керакми. Лекин эрим билан олти йилдан бери бирга яшамайман. Бир нафар фарзандим бор. Уйни эса ташлаб кетгандан кегин олганман. Маслахат учун рахмат.

📍 ЖАВОБ:

Оила кодексининг 24-моддасига кўра эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир. Эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкини тасарруф этиши билан боғлиқ битим тузилганда бу ҳаракат бошқасининг розилигига кўра амалга оширилаётганлигини англатади.

Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозим. Кўрсатилган битимни тузишга нотариал тартибда тасдиқланган розилиги олинмаган эр ёки хотин мазкур битим амалга оширилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб бир йил давомида бу битимни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ҳақлидир.

«Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг 29-бандига асосан эр (хотин)нинг умумий биргаликдаги мулки бўлган кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тузиш учун хотиннинг (эрнинг) нотариус томонидан шаҳодатлантирилган ёзма розилиги олиниши лозим.

Эътибор беринг! «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 22-бандига кўра агар оилавий муносабатлар ва умумий хўжалик юритилиши амалда тугагандан сўнг эр-хотин биргаликда мулк орттиришмаган бўлса, суд ҳар бир эр ёки хотин томонидан улар алоҳида яшаган даврда топилган мол-мулкни улардан ҳар бирининг мулки деб топиши ва фақат эр-хотин томонидан умумий хўжалик юритилиши тўхтатилган вақтга қадар топилган мол-мулкни бўлиши мумкин.

Турмуш ўртоғингиз уйни сотиб олишда, шунингдек, уйингиз қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшмаган бўлса унинг розилиги талаб этилмайди.
#2021_йил_1_сентябрдан

💼 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларда ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет орқали реал вақт режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этилади.
❗️Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олишади

Президентнинг тегишли Фармони асосида Мустақиллик байрами арафасида ҳамда байрамдан кейин иш ва дам олиш кунлари ҳафтасига 5 кунлик ишлайдиганларга ҳам, 6 кунлик ишлайдиганларга ҳам бир хил бўлади. Тақвим қуйидагича кўриниш олади:

31 август (сешанба) — иш куни;
1 сентябрь (чоршанба) — Мустақиллик байрами;
2 сентябрь (пайшанба) — қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (жума) — қўшимча дам олиш куни;
4 сентябрь (шанба) — дам олиш куни;
5 сентябрь (якшанба) — дам олиш куни.
6 сентябрь (душанба) — иш куни.

Маълумот учун:

ℹ️ 4 сентябрь (шанба) куни ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланиши белгиланган. Бунинг эвазига улар бошқа қайсидир куни ишлаб беришлари шарт эмас ёки меҳнат таътили кунидан ҳам қисқартирилмайди;

ℹ️ 2 ва 3 сентябрь қўшимча дам олиш куни деб белгилангани ҳисобига ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги 2 кунга қисқартирилади. Аммо меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи (халқ тилида — "отпускной пул") камайтирилмайди.
❗️2021 йил 1 сентябрдан жарималар миқдори


👉 Камар тақмаслик — 135 000 (94 500) сўм;

👉 Техник кўрик, аптечка — 135 000 (94 500) сўм;

👉 Ҳужжатсиз юриш — 270 000 (189 000) сўм;

👉 Суғуртасиз ҳайдаш — 270 000 (189 000) сўм;

👉 Қизилда ўтиш — 540 000 (378 000) сўм;

👉 Нотўғри парковка — 540 000 (378 000) сўм;

👉 Телефонда гаплашиш — 810 000 (567 000) сўм;

👉 Рақамсиз ҳайдаш — 1 350 000 (945 000) сўм;

👉 Тезликни ошириш (20 км/с) — 270 000 (189 000) сўм;

👉 Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 350 000 (945 000) сўм;

👉 Тезликни ошириш (+40 км/с) — 2 430 000 (1 701 000) сўм;

👉 Қарама-қарши ҳаракатланиш — 2 700 000 (1 890 000) сўм;

👉 Маст ҳолда ҳайдаш — 4 050 000 (2 835 000) сўм ёки 3 йилгача правадан маҳрум қилиш;

👉 Рухсатсиз тонировка — 6 750 000 (4 725 000) сўм.

❗️Қавс ичида берилганлар 15 кун ичида тўланганда 70 фоизлик чегирма миқдори.
#savolimbor МК 121-моддасига асосан байрам арафасида барча ходимлар 1 соат олдин кетиши белгиланган. Ярим ставка ишловчи ходимлар хам 1 соат олдин кетади тўғрими яъни табелда 3.5 эмас 2.5 килиб кўрсатиладими?

❗️МК 121-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари (131-модда) арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

⚠️Эътибор беринг! Моддада барча ходимлар учун дейилмоқда! Демак, 0.25, 0.5 ёки 0.75 ставкадаги ёки ўриндош ходимлар ҳам камида 1 соат вақтли кетадилар. Табелга ҳам ставкага мутаносиб 1 соат қисқартириб ёзилади. Демак, Сизнинг ҳолатингизда 0.5 ставкадаги ходимга 2.5 соат қўйилади. Агар 8 соатли иш режими бўлса, 0.5 ставкадаги ходимга 3 соат қўйилади.
#Bilib_olgan_yaxshi

HECH QAYERDA ISHLAMAGAN SHAXSDAN QANCH ALIMENT UNDIRILADI?

🧮 Agar aliment toʻlovchi ishlamaydigan boʻlsa yoki uning ish haqi va (yoki) daromadini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim qilinmagan boʻlsa, aliment qarzi undirilayotgan vaqtda aliment Oʻzbekistondagi oʻrtacha oylik ish haqi miqdori boʻyicha hisoblab chiqiladi.

📌 Agar qarzni bunday belgilash taraflardan birining manfaatlariga jiddiy putur yetkazsa, manfaatlariga putur yetkazilgan taraf sudga murojaat qilishga haqlidir.

💰 Sud taraflarning moddiy va oilaviy ahvolini va boshqa eʼtiborga loyiq holatlarni inobatga olib, qarzning pul bilan toʻlanadigan qatʼiy summasini belgilashi mumkin.
⚡️ 1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРИ 1,1 БАРОБАРГА ОШИРИЛАДИ.

🔺меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;

🔺базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;

🔺пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;

🔺ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;

🔺болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;

🔺зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм;

🔺иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм;

🔺белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача, пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм;

🔺1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 2 750 000 сўм этиб белгиланади;

🔺боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 440 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;

🔺боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 440 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 165 000 сўмдан қўшилиши белгиланади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (543-сон, 27.08.2021 й.) билан Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

📋 Регламентга кўра, юридик ёки жисмоний шахсларнинг эгалигида, фойдаланишида, ижарасида ёки мулкида бўлган ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун улардан олиб қўйилгандан (сотиб олингандан) ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин берилади.

☑️ Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари буюртмачи ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан шартнома асосида бажарилади.

Шартнома тузилгандан кейин 20 иш куни давомида электрон шаклда ер участкаси ажратиш ҳақида ҳужжатлар йиғмажилди тайёрланади ва “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.

🗓 Ҳокимликлар ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан сўнг уни 5 иш куни давомида ўрганади ҳамда давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун буюртмачига юборади.

Давлат экологик экспертизаси Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан 20 иш куни давомида ўтказилади.

Кейин ҳужжатлар қурилиш бош бошқармаси томонидан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқилиб, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрланади.

➡️ Шунга кўра, ер участкасини ажратиш материаллари ваколатли органлар билан келишилади.

📌 Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилингач, шу асосда 3 иш кунида ер участкаси чегаралари жойида (натурада) белгиланади.

Бунинг учун БҲМнинг уч ярим баравари миқдорида ҳақ ундирилади.

Ҳуқуқий экпертиза якуни бўйича ҳудудий адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

🔘 Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга ёки фойдаланишга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади.

🚫 Қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмайди.
#Давлат_хизматлари_регламент

Айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш учун ариза бериш тартиби

⚠️ Хизмат: Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

☑️ Қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар ҳисобланади:

🔹 ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
🔹 давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар;
🔹 ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
🔹 давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари.

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Мурожаат қилувчи давлат хизматлари марказларига ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили ҳамда васий ёки ҳомий) келиб ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, ваколатли орган (Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси)га юборилади.

3. Мурожаат қилган шахснинг маълумотлари ваколатли орган томонидан 5 дақиқа мобайнида ўрганилиб, нафақа тайинлаш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда бу ҳақдаги маълумот тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.

4. Давлат хизматлари маркази маълумот олинганидан сўнг нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати: 5 дақиқа

🔰 Хизмат нархи: Бепул

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (248-сон, 28.04.2021 й.
⚡️ЭНДИ ЎҚИТУВЧИЛАРГА 1.5 СТАВКА БЕРИЛГАН ДАРС СОАТЛАРИНИНГ БИР СТАВКАДАН ОРТИҚ БЎЛГАН ҚИСМИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ СИФАТИДА ҚАЙД ЭТИЛМАЙДИ

Кўпчиликка маълумки, ҳозирги кунда ҳудудий бандлик бўлинмалари томонидан умумтаълим мактаблари раҳбарлари томонидан ўқитилаётган дарс соатларини ҳамда ўқитувчилар томонидан бир ставкадан ортиқ дарс соатларини, ҳатто минимал даражадаги ортиб қоладиган дарс соатларини (1 ёки 2 соат) ҳам ҳар ойлик ҳисоботларда вакант дарс соатлари сифатида кўрсатиб беришларини талаб қилиш ҳолатлари кузатилади.

Яъни, юқори малакали ўқитувчи “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги (3271-сонли) низом асосида 30 соат дарс олган бўлсада, мактаб директори ҳар ойда ўша ўқитувчига берилган ортиқча 10 соатни ҳудудий бандлик бўлимига бўш иш ўрни сифатида кўрсатишга мажбур эди. Натижада эса ўқитувчиларга берилган ортиқча дарс соатлари иш сўраб келган талабгорларга олиб бериларди.

Куни-кеча норматив ҳужжатларни кўздан кечираётиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 28 апрелда имзоланган “Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 243-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарорига ўқитувчиларни хурсанд қиладиган ўзгартиришлар киритилганлигига кўзим тушиб қолди.

Қувонарли томони шундаки, Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-иловасига, «Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.» деган банд қўшилибди.

Ана энди янги ўқув йилидан бошлаб, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига 1,5 ставкагача ажратилган дарс соатлари вакант дарс соат сифатида туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига бериладиган ҳар ойлик ҳисоботларга киритилмайди. Шу сабабли 1.5 ставка дарс олган ўқитувчилар “энди дарсимни олиб қўйишади” деган “қўрқув”дан ҳалос бўлади.
ОЛИЙ ТОИФАЛИ "ТАРИХ" ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ "ТАРБИЯ" ФАНИДАН ДАРС ЎТИШИ МУМКИНМИ?

📍 ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 27 ноябрдаги қўшма хатига мувофиқ умумтаълим муассасаларида “Тарбия” фанини 1-4-синфларда “Бошланғич таълим” ўқитувчилари, 5-11-синфларда эса ўтган йилларида “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” ва “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари томонидан ўқитилади. Бунда, олий тоифали Тарих фани ўқитувчиси Тарбия фанидан дарс бериши мумкин.
ЯХШИЛИК ҲАМ ЁМОНЛИК ҲАМ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ...

Йўлда кетаётиб машиналар тирбандлигидан анча тўхтаб қолдик. Йўл четида бир аёлни ғалати ҳатти-ҳаракатлари эътиборимни тортди. Бечорагина ақли заиф экан деб ачиндим. Кимгадир жуда ўхшатдим, аммо эслолмадим. Куни билан иш билан банд бўлиб ора-орада лоп этиб ҳалиги аёл ҳаёлимга келади, кимгадир ўхшаркан деб ўша «ким»ни эслашга ҳаракат қиламан. Ваниҳоят, эсладим.
10-синфда ўқирдим, акамни ўртоғини акаси уйланди. Келин жуда чиройли эди. Ҳайит дастурхонига келинни
қўлидан чой ичишга чиққан биз қизлар келинни чиройи-ю, хушмуомаласига маҳлиё бўлиб анчагача гапириб юрдик. Кейин ўзим ҳам турмушга чиқиб кетдим. Бир кун уйга келганимда бувим ва онамни суҳбатларини эшитиб қолдим. Бечора бу келинга эри ва қайнонаси жуда катта зулм қилишибди. Келинни бегона билан тутиб олганликда айблашибди. Икки қиз ва хали ёшига тўлмаган ўғилчасини бола тарбиясига нолойиқ» деб хужжат тўғирлаб онасига бермай олиб қолишибди. Бечора келин Худони зорини қилди: «Эшигингизда чўри бўлиб хизматингизни қилай, болаларимдан айирманг», деб роса йиғлади. Бағритош эр ва қайнона эримади. Фарзандлари қатнайдиган боғча панжарасига осилиб, уларни дийдорини кўриш учун ҳар куни қатнади. Ахийри эси оғиб қолди.
Эрини қарғади: "Илоё косанг
оқармасин". Қайнонасини
қарғади: "Келинмас қиз бўлай дегандим, билмади, илоё кўр бўлсин»…
Маъсума аёлига туҳмат қилиб эр ҳам рўшнолик кўрмади, бошқа аёлга уйланди, аммо фарзанд кўрмади, гуриллаб турган тижорати касодга учради, ичкиликка берилди. Аввалгидай тўкинлик йўқлигига хотини ҳам ташлаб кетди. Қарғишга учраган қайнонанинг кўзи ожиз бўлиб қолди…
«Ёмон отлиқ» хотинидан қолган фарзандлар улғайиб отаси ва бувисининг қилмишига қарамай уларни хизматида. Билган одамга энг катта жазо шу эмасми?
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Тожикистон етакчиси давлатимиз раҳбари ва биродар Ўзбекистон халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий табриклади.
Президентлар Афғонистонда ҳарбий-сиёсий кескинлик кучайиши билан боғлиқ минтақавий масалаларга алоҳида тўхталдилар. Ўзаро мувофиқлашувни кучайтириш ва яқин идоралараро алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Лидер Таджикистана сердечно поздравил главу нашего государства и братский народ Узбекистана с 30-летием независимости страны.
Президенты отдельно остановились на региональной проблематике в связи с эскалацией военно-политической напряженности в Афганистане. Достигнута договоренность
об усилении координации и продолжении тесных межведомственных контактов.
#Тезкор_хабар
⚡️Ўзбекистондан Россияга арзон нархдаги авиарейслар йўлга қўйилди

Дастлабки рейсда 22 киши бепул учиб кетди

Таъкидланишича, «Uzbekistan Airways Express» учун модификация қилинган авиалайнерларда амалга оширилувчи парвозларнинг авиачипта нархи 20 фоизга пасайтирилган. Мисол учун, Тошкент–Москва йўналиши бўйича чипталар 1 490 645 сўм, Тошкент–Москва–Тошкент парвози учун чипталар нархи эса 2 833 750 сўмни ташкил этади.
Азиз каналим аъзолари! Сизларни ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этамиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилаймиз. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар  ёр бўлсин!

Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!
#Кун_тарихи

🗓 31 август (1991 йил)

“Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ, давлат мулки объектлари, шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг, шу жумладан Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мол-мулки, уларнинг асосий ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва оборот ёки бошқа фондлари ҳамда ўзга мол-мулки, ички коммуникация, транспорт, алоқа ва энергетика тизимлари, республика картографияси ва геодезияси Ўзбекистон Республикасининг мулки эканлиги белгиланган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи ставкаси пасайтирилади

“Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5239-сон, 31.08.2021 й.) қабул қилинди.

🔘 Қарорга кўра:

🔸 2021 йил 1 октябрдан цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади;

🔸 2022 йил 1 январдан цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси икки баравар камайтирилган ҳолда 22 500 сўм миқдорда белгиланади.
❗️Ўзбекистонда сўнгги саккиз ой ичида қасддан баданга енгил шикаст етказган 47 нафар фуқаро қамалди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов маълум қилди.

🔰 Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида мамлакатимизда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан қасддан баданга енгил шикаст етказишда айбланган 1 686 нафар шахсга нисбатан 1 508 та жиноят иши кўриб чиқилди.

🔎 Шундан 714 нафарига нисбатан айблов ҳукми, 4 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган. 954 нафар шахсга тааллуқли жиноят ишлари эса тарафлар ярашганлиги муносабати тугатилган. 6та жиноят иши бўйича 6 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган.

🔗 Жазо тайинлаб, ҳукм чиқарилган 689 нафар шахснинг 107 нафарига жарима, 333 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 198 нафарига озодликни чеклаш, 47 нафарига озодликдан маҳрум қилиш ва 4 нафарига бошқа жазо турлари тайинланган.
⚡️Talabalarga taʼlim krediti berishning yangi tartibi tasdiqlandi

📑Huquqiy asos: Vazirlar Mahkamasining «Oliy taʼlim tashkilotlarida toʻlov-kontrakt asosida oʻqish uchun taʼlim kreditlari ajratishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida»gi qarori (№527, 18.08.2021 y.)

✔️Kredit miqdori: talaba va OTM oʻrtasida tuzilgan toʻlov-kontrakt shartnomasi miqdorida

✔️Muddati: oʻqish muddati (3, 4 yoki 5 yillik muddat) tugagandan soʻng yettinchi oydan boshlab 7 yil muddatga

✔️Foizi: Markaziy bankning asosiy stavkasi miqdorida (hozir 14%).

✔️Asosiy stavka oʻzgarsa: agar Markaziy bankning asosiy stavkasi pasaysa, unda kredit foizi ham pasayadi. Agar asosiy stavka koʻtarilsa, unda kredit foizi oʻzgarmaydi (yaʼni koʻtarilmaydi).

✔️Kimlarga beriladi: taʼlim krediti

kunduzgi taʼlim shakliga
bakalavr yoki magistrga
toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirgan
yoki oʻqishini koʻchirgan talabalarga beriladi.

super-kontrakt uchun yoki maxsus sirtqi, kechki va sirtqi taʼlim shakllari uchun taʼlim krediti berilmaydi.

✔️Qaysi OTMlar uchun: taʼlim krediti Oʻzbekistondagi

davlat
nodavlat
xorijiy OTMlar yoki ularning filiallari
qoʻshma dasturda oʻqiydigan talabalarga beriladi.

Xorijda joylashgan OTMlarda oʻqish uchun taʼlim krediti berilmaydi.

✔️Kafillik: kredit oluvchining doimiy daromad manbaiga ega boʻlgan oila aʼzolari (ota-onasi, aka-ukasi, opa-singlisi, eri yoki xotini) yoki vasiylari taʼlim krediti shartnomasida birgalikda kredit oluvchi sifatida qatnashishlari mumkin.

✔️Fuqarolik: taʼlim krediti faqat Oʻzbekiston fuqarolari uchun beriladi. Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga banklarning oʻzlari tijoriy shartlarda taʼlim krediti berishi mumkin.

✔️Kerakli hujjatlar: bankka quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

a) ariza;
b) talaba va OTM oʻrtasidagi shartnoma (kontrakt);
v) kredit qaytarilishining taʼminoti boʻyicha hujjat. Bunda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kirgan oilalarning farzandlariga ajratiladigan taʼlim krediti boʻyicha garov va kafillik talab etilmaydi;
g) “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kiritilganligini tasdiqlovchi maʼlumotnoma (agar boʻlsa);
d) bankning ichki hujjatlarida (siyosatida) belgilangan boshqa hujjatlar, shu jumladan, birgalikda kredit oluvchiga tegishli maʼlumot va hujjatlar.

✔️Ariza koʻrib chiqilish vaqti: ariza 5 ish kunida koʻrib chiqilishi va kredit shartnomasi imzolanishi kerak. Agar rad etilsa bu haqda talabaga sababi koʻrsatilgan javob xati beriladi.

✔️Muddatdan oldin qaytarish: kredit oluvchi taʼlim kreditini shartnomada belgilangan muddatlardan oldin qaytarishga haqli.