Ассалому алейкум, хурматли канал обуначилари. Вилоятлар кесимида сўровнома ўтказамиз биргаликда, ким қайси вилоятдан бўлса белгиласин👍🔥😊
Anonymous Poll
18%
Тошкент
4%
Қорақалпоғистон Республикаси
6%
Андижон вилояти
5%
Бухоро вилояти
6%
Жиззах вилояти
13%
Қашқадарё вилояти
9%
Навоий вилояти
26%
Наманган вилояти
9%
Самарқанд вилояти
4%
Сурхондарё вилояти
Давоми.
Anonymous Poll
10%
Сирдарё вилояти
22%
Тошкент вилояти
47%
Фарғона вилоят
21%
Хоразм вилояти
Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация pinned «Ассалому алейкум, хурматли канал обуначилари. Вилоятлар кесимида сўровнома ўтказамиз биргаликда, ким қайси вилоятдан бўлса белгиласин👍🔥😊»
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–711-сон, 25.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
📌 Қонун билан Жиноят кодексида бир нечта янги жиноий жавобгарлик турлари белгиланди.
🔰 Жумладан:
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса – 12 млн 250 минг сўм жаримадан 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чоралари қўлланилиши белгиланди.
Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш ёхуд қайта ишлаш учун асбоб-ускуналарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг камида 15 фоизи этиб белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори (539-сон, 23.08.2021 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
➡️ Ўзгартиришларга мувофиқ, уй-жой олиш ёки якка тартибдаги уй-жойлар учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби бўйича 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида субсидияларни тўлаш муддати 2021 йил 1 декабргача узайтирилди. Илгари 2021 йил 1 июлгача эди.
☑️ Ушбу тартиб доирасида уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдор этиб белгиланди. Илгари шаҳарларда камида 20, қишлоқларда камида 10 фоиз эди.
📌 Мазкур тартибга кўра, даромади юқори бўлмаган оила сифатида қишлоқларда даромади меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,0 бараваридан 6,9 бараваригача, шаҳарларда эса 3,0 бараваридан 8,0 бараваригача этиб белгиланди. Илгари тегишлича 3,8 дан 5,8 бараваригача ҳамда 4,0 дан 6,5 бараваригача эди.

❗️ Ногиронлиги бўлган фуқароларга имтиёзлар
👉 I ва II гуруҳ ногиронлари мол-мулк, ер, ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича даромад солиғидан озод қилинган.
👉 Қонунчиликда шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашга оид нормалар ҳам мавжуд.
Унга кўра ходимлар сони йигирма кишидан ортиқ бўлган корхоналар ва ташкилотларда ходимлар сонининг камида уч фоизи миқдорида иш жойларининг энг кам сони тегишли ҳокимлик қарорига асосан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун захирада ушлаб турилади.
👉 Ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган имтиёзли шахслар рўйхатига киритилган.
👉 Муҳтож ногиронлар реабилитация техник воситаларини ўз маблағлари ҳисобига сотиб олган тақдирда, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўланади.
👉 1 ва 2-гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.
👉 1 ва 2-гуруҳ ногиронларига ўттиз календар кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.
👉 Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.
👉 2018 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир ойда энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, якка тартибдаги тадбиркор томонидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобидан ишга ёлланган ҳар бир ишчи учун — бир ойда энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилган.
👉 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квота ажратиш тартиби жорий этилган.

#Huquqshunos_maslahati
DOIMIY PROPISKA QANDAY BEKOR QILINADI?
❓SAVOL: Assalom alaykum! doimiy propiskadan chiqarish mumkinmi, mumkin bo'lsa propiskadan chiqarish uchun qayerga murojaat qilish kerak va qanday hujjatlar topshiriladi?
✅ JAVOB: Albatta mumkin buning uchun fuqaro roʻyxatdan chiqish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasining (bo‘limining) (keyingi o‘rinlarda TShIIBB deb ataladi) migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bo‘limiga (keyingi o‘rinlarda MvaFRB deb ataladi) quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
➖ belgilangan namunadagi ariza (MvaFRB da toʻldiriladi);
➖ pasport yoki tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma;
➖ mudofaa ishlari boʻlimidan hisobdan oʻchirilganligi haqida belgisi mavjud hisob-harbiy hujjatlar;
➖ uy daftari;
➖ belgilangan miqdorda davlat boji toʻlanganligi toʻgʻrisidagi kvitansiya.
🔰Ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan shaxslarni roʻyxatdan chiqarish mahkumning ishonchnomasi asosida yoki uy-joy binosidan foydalanish huquqini yoʻqotganlik haqidagi sud qaroriga muvofiq amalga oshiriladi.
✍ Vafot etganlar oʻlim qayd etilganidan keyin roʻyxatdan chiqarilishi lozim.
🚮 Taqdim etilgan hujjatlarda ishonchsiz va haqiqatga muvofiq boʻlmagan maʼlumotlar aniqlangan, shuningdek, viloyatlarda doimiy propiskaga ega boʻlish uchun asos boʻlgan hujjatlar qalbakilashtirilganligi aniqlangan taqdirda doimiy propiska TSHIIBB MvaFRB tomonidan bekor qilinadi.
☑️ Propiskani bekor qilish yoki roʻyxatdan chiqarish sud qaroriga koʻra, shuningdek, qonunda nazarda tutilgan boshqa hollarda ham amalga oshirilishi mumkin.
📆 Roʻyxatdan chiqarilganda yoki propiska bekor qilinganda MvaFRB inspektori uch kun muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIV hamda viloyatlar IIB manzil-maʼlumotlar byurosiga ketish varaqlarini yuboradi.

#Bilib_olgan_yaxshi
QANDAY HOLATLARDA ISHGA QABUL QILISHNI RAD ETISH NOQONUNIY HISOBLANADI?
Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 78-moddasiga koʻra, quyidagilar ishga qabul qilishni gʻayriqonuniy ravishda rad etish hisoblanadi:
➖ jinsi, yoshi, irqi, millati, tili, ijtimoiy kelib chiqishi, mulkiy holati va mansab mavqei va boshqa holatlarga koʻra rad qilish;
➖ ish beruvchi tomonidan taklif qilingan shaxslarni ishga qabul qilmaslik;
➖ ish beruvchi qonunga muvofiq mehnat shartnomasi tuzishi shart boʻlgan shaxslarni (belgilangan minimal ish joylari hisobidan ishga yuborilgan shaxslarni; homilador ayollarni va 3 yoshga toʻlmagan bolalari bor ayollarni — tegishincha ularning homiladorligi yoki bolasi borligini vaj qilib) ishga qabul qilmaslik;
➖ muqaddam sudlangan shaxslarni ishga qabul qilmaslik.

⚡️ 1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРИ 1,1 БАРОБАРГА ОШИРИЛАДИ.
🔺меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;
🔺базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;
🔺пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;
🔺ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;
🔺болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;
🔺зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм;
🔺иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм;
🔺белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача, пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм;
🔺1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 2 750 000 сўм этиб белгиланади;
🔺боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 440 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;
🔺боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 440 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 165 000 сўмдан қўшилиши белгиланади.

Ўрта таълим мактабларида дарсларни ўқитувчилар ўртасида тақсимланиш тартиби қандай?
"Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига асосан ўрта таълим мактабларида дарслар тақсимланади. Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:
👉халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
👉ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
👉чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
👉TOP-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
👉асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
👉ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
👉республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
👉олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
👉биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
👉асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
👉иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
👉педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
👉белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
👉олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
👉қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
👉олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
👉педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
👉олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
👉олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.
Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.

Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома расмийлаштирган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилмайди
Қонун билан “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш учун асослар белгиланди.
✅ Унга кўра:
⚠️ Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома – содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида суғурталовчига хабар бериш учун ҳодиса содир этилган жойда унда иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий равишда тўлдириладиган, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат.
📝 Хабарнома йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз тузилади.
☑️ Ҳайдовчилар томонидан хабарномани расмийлаштириш маъмурий жавобгарликка тортилишни истисно этувчи ҳолат этиб белгиланди.
❕Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган тақдирда ҳайдовчи жавобгарликка тортилмаслиги белгиланди.

⚡️ Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўлами янада кенгайтирилади
Бу борада президент фармони қабул қилинди. Асосий ўзгаришлар:
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
✅ амалда бўлган кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилади. Бунда, ушбу нафақани тайинлашда:
🔹 болалар ёши меъёри 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
🔹 тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади;
🔹 нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади;
✅ фарзанди бўлмаган ёки фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.
Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги янги миқдорлари белгиланмоқда:
✅ болалар нафақаси оиланинг:
🔹 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 000 сўм (+56 000 сўм);
🔹 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 325 000 сўм (+131 000 сўм);
🔹 иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 000 сўм (+186 000 сўм);
🔹 учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 000 сўмдан (амалдаги 190 минг сўмдан 290 минг сўмгача кўп);
✅ моддий ёрдамнинг миқдори – 380 000 сўм.
2022 йил 1 январдан бошлаб Минимал истеъмол харажат миқдорларидан камбағаллик мезони ҳамда кам таъминланган деб эътироф этишда жон бошига бир ойлик даромад мезони сифатида фойдаланилади.
Давлат статистика қўмитаси 2022 йилдан бошлаб инфляция даражасидан келиб чиқиб Минимал истеъмол харажат миқдорларини ҳар йили 20 январга қадар эълон қилиб боради.
Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблашнинг халқаро стандартларга ва аниқ мезонларга асосланган ҳамда шаффоф тартиби ишлаб чиқилиб, Ҳукумат қарори билан тасдиқланади.

🔴 Алимент олаётган бола касал бўлиб қолса уни фақат она даволатиши керакми
Савол: Оилам билан ажрашганмиз. Ҳозирги кунда бир нафар фарзандим таъминоти учун 200 минг сўм алимент оламан. Фарзандим яқинда хасталаниб қолди ва уни даволатишга бир ярим миллион пул кетаркан. Менда унча пул йўқ. Мен турмуш ўртоғимдан фарзандимни даволатиш учун пул талаб қилишга ҳақлиманми?
Жавоб: Оила кодексининг 103-моддасида ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт эканлиги белгиланган.
Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота ёки онадан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.
✏️ Бу нима дегани ? Агар алимент олаётган бола касал бўлиб қолса уни даволатишга кетадиган харажатлар учун фақат у билан бирга яшаётган она эмас ота хам моддий томондан масъул дегани. Агар ота бу харажатлардан қочса она томон судга мурожаат қилиб болани даволатишга кетадиган харажатлар учун маблағ талаб қилиши мумкин.

Савол: Аёллар дафтарига қандай тоифадаги аёллар киритилади?
Жавоб: “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Вақтинчалик тартибнинг 4-бандига асосан ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар (бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган, даромад манбаига эга бўлмаган, шу жумладан, меҳнат қилиш қобилиятини қисман йўқотган, бироқ ишлаш иштиёқи бўлган хотин-қизлар);
боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар (боқувчиси бўлмаган, қўшимча моддий ёрдамга муҳтожлар);
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар (меҳнатга қобилиятсиз, ўзгалар парваришига муҳтожлар);
уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар (меҳнат қилиш қобилиятини бутунлай йўқотган, ёлғиз яшайдиган, уй-жойини таъмирлаш имконияти бўлмаганлар);
нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар (маъмурий бинолар, ертўлалар ва истиқомат қилиш мақсадларига мўлжалланмаган бошқа биноларда ёлғиз ёки оила аъзолари билан биргаликда яшаётган, шунингдек, доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган ҳолда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар);
қарамоғида ногиронлиги бўлган боласи мавжуд ёлғиз аёллар;
тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар (ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган, ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, етарли даромад манбаига эга бўлмаганлар);
ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар (ҳуқуқий маслаҳат олиш истагида бўлган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаат қилганлар);
психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар).

Ассалому алайкум, мени ногиронлиги бўлган ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзандим бор, мен ҳам август ойида бериладиган бир марталик 500.000 (беш юз минг) сўм миқдорида моддий ёрдам пули олишим мумкинми?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июль куни қабул қилинган “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5204-сонли Қарорига асосан, 2021 йил август ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган. Улар қуйидагилар:
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;
Ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга;
“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандига.
Демак, юқоридаги нормага асосан сизни ногиронлиги бўлган ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзандиз учун 500 минг сўм миқдорида моддий ёрдам пули берилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ипотека кредитлари бўйича кафилликлар берилади
“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (459-сон, 24.07.2021 й.) қабул қилинди
☑️ Қарорга кўра, 2022 йил 1 августгача тажриба тариқасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликларини бериш ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни қоплаш тартиби жорий қилинади.
📋 Шунга кўра, қарор билан Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан кафилликлар бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.
🏦 Низомга мувофиқ, кафиллик рўйхатдаги қарз олувчиларга банклар томонидан ажратилган (ажратиладиган) ипотека кредитлари бўйича берилади.
🚫 Кафиллик берилганлиги учун ҳокимликлар томонидан тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.
❕Кафиллик ҳокимликлар томонидан “Халқпарвар” комиссияларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилади.
🏢 Кафилликни олиш учун қарз олувчи ариза ҳамда унга илова сифатида шахсий идентификация рақами маълумотлари ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини ҳокимликка тақдим этади.
🔰 Ҳокимлик ҳужжат келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай:
👉 ҳужжатларни “Халқпарвар” комиссиясига;
👉 қарз олувчи ва унинг оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотларини ҳудудий давлат солиқ бошқармасига юборади.
🔘 “Халқпарвар” комиссияси ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва Солиқ бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумот келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида:
➖ танқидий мулоҳазалар бўлмаганда – қарз олувчини рўйхатга киритади ва ҳокимликка ипотека кредити бўйича кафиллик беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулосани тақдим этади.
❗️Ушбу тартиб 2022 йил 1 августга қадар амал қилади.

УЙНИ ЎЗ НОМИМГА РАСМИЙЛАШТИРИШ УЧУН НИМА ҚИЛАЙ?
Ассалом алайкум. Мен яшаётган уй айни кунларда раҳматли отамнинг номида. Кадастр ҳужжатлари ҳам йўқ. Ушбу уйни ўз номимга расмийлаштиришим учун, аввало, кадастр ҳужжатларини раҳматли отамнинг номига қилишим керак экан. Шу тўғрими?
📍 ЖАВОБ:
Ҳа тўғри, раҳматли отангизнинг номида бўлган тураржойга нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, мазкур тураржойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ариза билан кўчмас мулк жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказига ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали воситасида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қиласиз.
Тураржойга нисбатан бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг мерос қолдирувчининг охирги яшаган манзили ҳудудидаги нотариал идора орқали мерос мулкини меросхўрлар номига расмийлаштириш мумкин бўлади.
Тураржойга нисбатан мерос гувоҳномасини олиш учун нотариал идорага мерос қолдирувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма, мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаш жойи ҳақидаги ички ишлар органларининг маълумотномаси ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирма ёхуд уй дафтаридан кўчирма, мерос таркибининг мерос қолдирувчига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат, меросхўрларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари (Ф.И.Ш. ўзгарган тақдирда) ёки далолатнома ёзувларидан кўчирмалар ёхуд қариндошлик муносабатларининг ҳақиқийлигини белгиловчи суд ҳужжати, меросхўрлар вафот этган тақдирда ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма, мерос қолдирувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси (ажрашганлик ҳақидаги гувоҳнома) ёки далолатнома ёзувидан кўчирмалар тақдим қилиниши керак.
Ушбу ҳужжатлар тақдим этилгач, меросхўрлар сони аниқланиб, қолган меросхўрлар ўзига тегишли бўлган улушидан сизнинг фойдангизга воз кечса, сиз ягона меросхўр ҳисобланасиз ва сизга қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берилади.

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди
Президент қарори (ПҚ–5227-сон, 23.08.2021 й.) билан Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди
📌 Қарорга кўра, Академия барча таълим босқичларида фаолият кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилоти ҳисобланади.
🔘 Академияда қуйидаги йўналишларда олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрланади:
👉 халқаро ва миллий меҳнат стандартлари;
👉 меҳнат ҳуқуқи;
👉 инсон ҳуқуқлари;
👉 меҳнат тиббиёти;
👉 ижтимоий ҳимоя ва меҳнат муҳофазаси.
🗓 Академияда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.
✅ Таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
📝 Қабул параметрлари, абитуриентларни қабул қилиш тартиби, тўлов-контракт қиймати ҳамда педагог кадрларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Муассис) билан келишилган ҳолда Академия томонидан тасдиқланади.
🧾 Академия битирувчиларига олий таълим ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.
☑️ Қарорга кўра, ҳар йили 20 нафардан кам бўлмаган, Академияга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларнинг фарзандлари бепул (Муассис гранти асосида) ўқишга қабул қилинади.

ЁЛҒИЗ ПЕНСИОНЕРМАН. ЕР СОЛИҒИДАН ОЗОД ҚИЛИНАМАНМИ?
📍ЖАВОБ:
Солиқ кодексининг 436-моддасига кўра ёлғиз пенсионерлар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи озод қилинади:
Эътибор беринг! Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси асосида берилади.