Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
102 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
#Bilasizmi

Fuqarolik ishlar bo'yicha sudlarga to'lanadigan davlat boji miqdori:

👉 Nikohni bekor qilish haqidagi da'vo arizalaridan BHMning 2 baravarida, ya'ni 490 000 so'm miqdorida

👉 Takroriy nikohni bekor qilish haqidagi da'vo arizalaridan BHMning 4 baravarida, ya'ni 480 000 so'm miqdorida

👉 Bedarak yo‘qolgan va ruhiy kasalligi yoxud aqliy zaifligi oqibatida belgilangan tartibda muomalaga layoqatsiz deb topilgan yoki kamida uch yilga ozodlikdan mahrum etilgan shaxslar bilan nikohni bekor qilish haqidagi da’vo arizalaridan BHMning 2 foiz miqdorida to'lanadi.

☝️Davlat boji nikohdan ajratishni so'rab sudga ariza topshirgan tomondan undiriladi.
Ассалому Алайкум. Бозорда совдо киламан. 2020 йил июнь ойида Тошкентдан Хоразмга 11млн сум товар чекариб юбордим. Пулини 1хафтада ташлаб юбораман деганди.1000 лаб маратоба телефондан сунг 2ойча олдин 3млн сумлик товарни кайтариб юборишди. Шу кунгача хар Хил бахоналар билан алдаб келябди. Энди эса телефонни хам кутатармай кушишди. Ушбу масалада каерга мурожат килсам, кандай йул тутсам булади. Жавоб учун олдиндан рахмат. Кулимда у билан ёзишган ёзишмалар исбот далил бор

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Сиз бу масалада жавобгар жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилишингиз лозим.

❗️Агар сиз ҳам, жавобгар ҳам юридик шахс ёки ЯТТ ташкил этган ҳолда савдо қилсангиз, унда сиз иқтисодий судга мурожаат қилишингиз керак бўлади.

🤦‍♂ Шуни айтиш керакки, сиз хатоликка йўл қўйгансиз.

Чунки маҳсулот етказиб бериш шартномаси ёзма равишда тузилиши керак эди.

Фуқаролик кодекси 108-моддаси биринчи қисм 2-бандида фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса — битим суммасидан қатъи назар, бошқа битимлар ёзма равишда тузилиши керакли белгиланган.

☝️Эътибор беринг! Нормада иккита қоида белгилаган:

1⃣ Биринчисда фуқаролар 2.230.000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги) битимлар ёзма тузилиши кераклиги айтилган бўлса;

2⃣ Иккинчисида қонунда тўғридан-тўғри ёзма тузилиши келтирилган битимлар ҳақида гап кетмоқда.

Ушбу кодекснинг маҳсулот етказиб бериш шартномасига оид қоидаларининг мазмунига мувофиқ мазкур шартнома ёзма равишда тузилиши керак.

🤦‍♂ Шундай экан, сиз ҳам шартномани ёзма равишда тузишингиз керак эди.

💁‍♂ Энди қаранг! Юқоридаги кодекс 107-моддаси тўртинчи қисмида хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилиши ҳақида қоида мустаҳкамланган.

Маълумки, ишончнома уни берувчи шахснинг эрк-иродасини ифодалаб келади ҳамда бир томонлама битим сифатида эътироф этилади. Юқоридаги кодекс 107-моддаси тўртинчи қисмида хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилиши ҳақида қоида мустаҳкамланган. Сиз саволда ўзаро ёзишмалар мавжудлигини ёзгансиз.

❗️Шундай экан! Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Бу қоида Фуқаролик протсессуал кодекси 72-моддасида ўз ифодасини топган.

☝️Шу кодекс 71-моддасига мувофиқ тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг ҳамда улар қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари) иш юзасидан далиллар сифатида эътироф этилиши мумкингли белгиланган.

Бундан кўриниб турибдики, сиз бу масалада суд орқали пулингизни ундириб олишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳолининг кредит олиш учун аризалар ягона электрон платформа орқали қабул қилинади

Президентнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ-5041-сон, 27.03.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан 2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришнинг манбалар кесимидаги ҳамда лойиҳаларни кредитлашнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли параметрлари тасдиқланди.

🔰 2021 йил 1 апрелдан:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади;

кредит олишда талабгорларга “Агробанк” АТБ, АТ Халқ банки ва “Микрокредитбанк” АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилади;

кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи ташкилот томонидан маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб берилади;

ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хомашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин;

“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилади.

💰 Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун 1,3 трлн сўм миқдоридаги маблағни ваколатли банкларнинг устав капиталини оширишга, шу жумладан “Агробанк” АТБга – 700 млрд сўм, “Микрокредитбанк” АТБга – 400 млрд сўм ва АТ Халқ банкига – 200 млрд сўм йўналтирилади.
#Савол_жавоб

Ҳунармандчилик йўналиши бўйича қанча муддат ва миқдорда кредит ажратилади?
❗️Кредитлар 18 ой муддатгача, БҲМнинг 250 баробаригача, яъни 55 750 000 сўмгача миқдорда ажратилади.

Бир оиланинг 2 аъзосига имтиёзли кредит ажратиш мумкинми?
❗️Мумкин.

Ижтимоий дастурлар доирасида савдо фаолиятига кредит ажратиладими?
❗️Ижтимоий дастурлар доирасида савдо фаолияти учун имтиёзли кредитлар ажратилмайди.

Қандай ҳолатларда имтиёзли кредит ажратиш рад этилади.
❗️Салбий кредит тарихига эга бўлганда, мазкур йўналишда аввал ажратилган кредит қарздорлиги мавжуд бўлганда, “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари”нинг хулосалари мавжуд бўлмаганда ажратилмайди.

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитлар нақд пул шаклда ажратилиши мумкинми?
❗️ Имтиёзли кредит ҳисобига олинадиган товарни пул ўтказиш йўли билан амалга ошириш имконияти бўлмаган тақдирда ҳудудий ишчи гурухларнинг хулосасига асосан қисман нақд пулда бериш мумкин.

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида жисмоний шахсларга қандай таъминот турлари асосида имтиёзли кредитлар ажратилади?
❗️Имтиёзли кредитларнинг қайтмаслик хатари банк томонидан суғурта қилинади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Умумий овқатланиш корхоналари ер ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади

“Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ–5232-сон, 25.08.2021 й.) Президент қарори қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, коронавирус пандемияси даврида умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан:

2021 йил 31 декабргача умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;

2023 йил 1 сентябргача туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.

➡️ Умумий овқатланиш корхоналари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда тегишли солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаши мумкин.
#Савол_жавоб

Жисмоний шахслар учун “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитларнинг энг юқори миқдори ва муддати.
❗️Жисмоний шахслар учун “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитлар 36 ой муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан БХМнинг 150 баробаригача яъни 33 450 000 сўмгача ажратилади.

Оилавий тадбиркорликни амалга ошириш мақсадида тикувчилик йўналишида имтиёзли кредит олганман. Бугунги кунда имтиёзли кредит қолдиғим мавжуд. Ушбу фаолиятимни янада кенгайтириш мақсадида имтиёзли кредитдан фойдаланишим мумкинми?
❗️ Тикувчилик йўналишида мавжуд кредит қолдиғи тўлиқ ёпилгандан кейин имтиёзли кредитдан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Имтиёзли кредитдан фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятимни амалга оширишда доимий рўйхатдан ўтган жойим ахамиятга эгами?
❗️Имтиёзли кредитдан фойдаланиш жараёнида доимий рўйхатдан ўтган манзил ахамиятга эга эмас. Лекин тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш манзили мухим ҳисобланади.

Ҳозирги кунда нафақадаман. Имтиёзли кредитдан фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятимни амалга оширсам бўладими?
❗️Нафақадаги фуқаролар имтиёзли кредитдан фойдаланиш мумкин.
#Савол_жавоб

Имтиёзли кредитдан фойдаланишим учун қайси банкка мурожаат қилиш мумкин?
❗️Бугунги кунда имтиёзли кредитдан фойдаланишингиз учун яшаш манзилингизга бириктирилган сектор орқали Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банклари филиаллари орқали имтиёзли кредитдан фойдаланишингиз мумкин.

Агарда банкдан кредит олсам кредит туловларини ўз вақтида тўлай олмасам менга нима чора кўрилади.
❗️Агарнинг Сизнинг кредит тўлашга имкониятингиз бўлмай қолса тадбиркорлик фаолиятингиз молявий кўрсатгичлари пасайиб кетса-банк филиалига холатингиз тўғрисида ариза билан мурожаат қиласиз, ишчи гурух томонидан Сизнинг холатингиз ўрганилиб кредит муддатлари узайтириб берилади.

Агар асоссиз бўлса, кредит қарздорликлари ўз вақтида тўланмаса, кредитни муддатидан олдин ундириш юзасидан суд органларига даво аризаси киритилади.

Агарда кредит олмоқчи бўлсам таъминотчини ўзим топаманми ёки банк топиб берадими?
❗️ Таъминотчини ўзингиз танлайсиз. Агарда таъминотчи тополмасангиз банк ходимлари Сизга тавсиялар бериши мумкин. Чорвачилик йўналиши бундан мустасно. Чорва йўналиши бўйича фақат четдан наслли чорвалар олиб келган таъминотчига кредит маблағлари кўчириб берилади.

Оилавий тадбиркорклик бўйича кредит тўлаш тартиби, имтиёзли даврида қанақа бўлади?
❗️Кредитлар 36 ой муддатга ажартилса 6 ой имтиёзли давр берилади, яъни имтиёзли даврда фақат кредитнинг фоизи тўланади. Олти ойдан сўнг кредит асосий қарзи бошланади асосий қарз кредитнинг қолган ойига тенг бўлинади.
2021 йил августида қуйидагиларга 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5204-сон қарорига асосан,

— боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;
— ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга.

❗️ Моддий ёрдам маблағлари:

👉 “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача фарзандлари учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали 25 августгача;
👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга нафақа ва пенсия тўловчи органлар (пенсия бўлими, мудофаа, фавқулодда вазиятлар, миллий гвардия, божхона, суд, ИИБ, ДХХ органлари) томонидан тўланади.
АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТА ОЛМАСАМ ТОИФАМ САҚЛАНАДИМИ?

Assalomu alaykum.1- toifali o'qituvchi, navbatdan tashqari attestatsiyaga ishtirok etib, oliy toifa uchun yetarli ball to'play olmasa va pastroq ball olsa uning avvalgi 1-toifasi saqlanadimi? Va avvalgi 1- toifasi uchun qayta sertifikat beriladimi? Javob uchun Raxmat. Iltimos, qonuniy asoslab bersangiz.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Халқ таълими ходимларига малака тоифалари бериш, уларни аттестациядан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом асосида амалга оширилади.

💁‍♂ Ушбу низомнинг 67-банди бкичик бандига кўра биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:
👉 75 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;
👉 74 фоиздан 65 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
👉 65 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)га туширилсин» (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

Бундан кўриниб турибдики, сиз навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб 75 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлсангиз, унда сизга олий тоифа берилади.

❗️Агарда белгиланган кўрсаткичдан кам балл тўпласангиз, набатдан ташқари аттестацияда қатнашганингиз учун сизнинг 1 малака тоифангиз сақланиб қолади.
#savolimbor "Больничный"пули яъни меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қанча миқдорда тўланади?

📌Меҳнат кодексининг 285-моддасига кўра👇

👉Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси касал бўлинганда, меҳнатда майиб бўлган ёки бошқача тарзда шикастланганда, шу жумладан турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортда даволанганда ва протез қилинганда тўланади.

👉Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса, ходимнинг давлат ижтимоий суғуртаси бадалларини тўлаган муддатига (умумий иш стажига), қарамоғидаги вояга етмаган болаларининг сони ва бошқа ҳолатларга қараб, иш ҳақининг
6️⃣0️⃣ фоизидан 1️⃣0️⃣0️⃣фоизигача миқдорда тўланади.

👉Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.

💡Батафсил👇:
👉«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1136, 08.05.2002 й.)нинг 26-31-бандлари https://lex.uz/docs/357102#367611

👉Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 февралдаги 71-сонли «Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш чегарасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори https://www.lex.uz/docs/251921
12 СОАТ ДАРСИ БОР ХОДИМ КУН ДАВОМИДА МАКТАБДА БЎЛИШИ КЕРАКМИ?

Assalomu aleykum hurmatli yurist. Men shu yili óqishni bitirib maktabga ishga kirdim. Direktorimiz juda qópol, kamsitib gapiradi. 12 soat darsim bóla turib haftasiga olti kun soat 8-30 dan, 17-00 gacha ótiraman. Majburiy. Ketib qolsam tushintirish xati yozdiradi. Darsimga ruxsatsiz kirib kuzatib ótiradi. Hozir óquvchilarga dam olish, shunda ham kunda beshgacha ishdaman. Ish paytimizda telefonlarimizni yiģib oladi. Bugin esa kasal bólib ishga borolmagandim. Onamga telefon qilib bir kunlik oyligini qirqaman debdi. Shu tógrimi?! Qanday chora kórsam boladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодекси 115-моддасига кўра ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

❗️Бунда олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Шуни ҳам айтиш керакки, ушбу кодекс 118-моддасига кўра юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Бундан кўриниб турибдики, педагоглар (шу жумладан, психолог ҳам) ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

☝️Эътибор беринг! МК 127-моддасида келтирилишича ходимга иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилиши керак, бу танаффус иш вақтига киритилмайди.

Айнан шу қоидага кўра тушлик учун ажратилган вақтни сизнинг иш вақтингизга киритган ҳолда ҳисоблаш мумкин эмас.

Шунга кўра 1 ставка учун (юқори синфларда 20 соат, бошланғич синфларда 18 соат) иш вақти 08.00дан 15.00гача белгиланиши мумкин деб ҳисоблаймиз.

Агар ходим тўлиқ ставкада ишламаса, унинг иш вақти ставкасига мос равишда белгиланиши керак. Бундай ҳолатда директор ходимни ортиқчс ушлаб туришга ва тушунтириш хати олишга ҳақли эмас.

Дарсларни кузатишга келсак, бунга директорнинг ваколати бор.

Иш ҳақини ушлаб қолиш ҳақида эса қуйидагича жавоб берамиз. Меҳнат кодекси 164-моддасига мувофиқ Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

❗️Шунингдек, ушбу норманинг иккинчи қисмига кўра ходимга жарима интизомий жавобгарлик чораси қўлланилган бўлса, шу жарима миқдорини ходимнинг розилигисиз ушлаб қолишга ҳақли.

Бошқа ҳолатларда мумкин эмас (ходим ишга келган куни). Сиз бу масалада директорнинг ҳаракатлари устидан Адлия бўлимига ёки Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилишингиз мумкин.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин

“Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўштимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (183-сон, 05.04.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 10 апрелдан:

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази МЧЖ Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Ишга марҳамат” мономарказлари давлат муассасаси шаклида ташкил этилади.

☑️ Қарорга мувофиқ:

● жамоат ишларида иштирок этаётган ва бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилаётган фуқароларнинг биометрик авторизация ҳамда GPS-треккинг тизимлари жорий этилади;

● меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар, чет элдан қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш мақсадида аутсорсинг шартларида психологик мутахассислар жалб этилади.

📝 Ҳудудда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда вақтинча яшаш жойига эга бўлган фуқаролар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин.

🏢 2021 йил 1 майга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва abkm.mehnat.uz тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказ ташкил этилади.

📋 Қарор билан шунингдек, “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ижара тўловлари оша бошлайди, лекин энди компенсация олиш мумкин

Олий таълим муассасалари 6 сентябрдан бошлаб анъанавий (офлайн) шаклда бошланиши эълон қилиниши хабари кўчмас мулк бозорида ижара тўловлари нархини ошишига хизмат қилиши табиий.

Ёзда, талаб нисбатан димланган ойларда ижара нархлари бир маромда сақланади, ҳатто пасаяди ҳам.

Сентябрь бошланиши билан ўнминглаб талабалар қўшимча талаб ҳосил қилишади, табиийки нархлар юқорига ўрлай бошлайди.

Амалдаги қоидаларга кўра, талабаларга Тошкентда ижара тўловининг 50 фоизи — БҲМнинг 1 бараваридан ошмаган миқдорда қоплаб берилади. 1 сентябрдан бошлаб бу 290 минг сўм.

Калькуляция қилсак, масалан, 1 хонали квартирани 2 млн.сўмга ижарага олган учта талаба қарийб 870 минг сўм миқдорида компенсация олиши мумкин бўлади.

@yuristuzbnews
УЙНИ СОТМОҚЧИМАН. ЭРИМНИ РОЗИЛИГИ КЕРАКМИ?

Оила кодексининг 24-моддасига кўра эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир. Эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкини тасарруф этиши билан боғлиқ битим тузилганда бу ҳаракат бошқасининг розилигига кўра амалга оширилаётганлигини англатади.

Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозим. Кўрсатилган битимни тузишга нотариал тартибда тасдиқланган розилиги олинмаган эр ёки хотин мазкур битим амалга оширилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб бир йил давомида бу битимни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ҳақлидир.

«Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг 29-бандига асосан эр (хотин)нинг умумий биргаликдаги мулки бўлган кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тузиш учун хотиннинг (эрнинг) нотариус томонидан шаҳодатлантирилган ёзма розилиги олиниши лозим.

Эътибор беринг! «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 22-бандига кўра агар оилавий муносабатлар ва умумий хўжалик юритилиши амалда тугагандан сўнг эр-хотин биргаликда мулк орттиришмаган бўлса, суд ҳар бир эр ёки хотин томонидан улар алоҳида яшаган даврда топилган мол-мулкни улардан ҳар бирининг мулки деб топиши ва фақат эр-хотин томонидан умумий хўжалик юритилиши тўхтатилган вақтга қадар топилган мол-мулкни бўлиши мумкин.

Турмуш ўртоғингиз уйни сотиб олишда, шунингдек, уйингиз қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшмаган бўлса унинг розилиги талаб этилмайди.

@yuristuzbnews
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Ижарада яшайдиган талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади

💰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган давлат ОТМ талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

🔘 Бунда:

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари, қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 бараваридан ошмаслиги лозим;

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади;

ОТМ томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.

Шунингдек, 2021 йил 1 майдан:

👉 деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларни сектор, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан патронажга олиш тизими жорий қилинади. Бунда, “устоз-шогирд” тамойили асосида ёшларга ажратилган ер участкаларини ўзлаштириш, агротехник тадбирларни ўтказиш, ерлар ҳосилдорлигини ошириш, етиштирилган маҳсулотни реализация қилиш ва бошқа масалаларда ёрдам кўрсатилади;

👉 “Ёшлар дафтари”га киритилган деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларга уруғликлар ва кўчатларни харид қилиш учун БҲМнинг 8 баравари миқдоригача субсидия ажратилади.

@yuristuzbnews
#Bilib_olgan_yaxshi

QANDAY HOLLARDA BOLALI OILALARGA NAFAQA, BOLA PARVARISHI BOʻYICHA NAFAQA BERISH RAD ETILADI?

Amaldagi qonunchilikka asosan bir oilaning kishi boshiga toʻgʻri keladigan daromadi mehnatga haq toʻlash boʻyicha eng kam miqdorining 0,527 baravaridan (1-fevraldan boshlab bu 393,8 ming soʻm) kam boʻlgan oilalarga ijtimoiy nafaqa tayinlanadi.

Agar oila aʼzolari nomida bittadan ortiq koʻchmas mulki, yaʼni oʻzi yashab turgan uyidan boshqa yana koʻchmas mulki mavjud boʻlsa.

Ishlab chiqarilganiga 10 yil toʻlmagan avtomashinasi mavjud boʻlsa.

Ikkita va undan ortiq avtomashinasi mavjud boʻlsa.

Oila aʼzosi hech qayerda rasman band boʻlmasa, jamoat ishlari ishtirokchisi boʻlmay, ishda ishlash uchun mehnat organlariga murojaat qilib, ish izlayotgani toʻgʻrisida roʻyxatga olinmagan boʻlsa ham ijtimoiy nafaqa berish rad etiladi.
❗️Ўзбекистонда чекиш ва ичиш тақиқланган жамоат жойларининг аниқ рўйхати тузилмоқда

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқиш жараёнида турибди.

“Масалан, иш жойларида, хиёбонлар ва истироҳат боғлари, катталар ва болалар йиғиладиган жойлар, мактаблар, масжидларда чекишни тақиқлаш назарда тутилган”
⚡️1–4-сентябр кунлари поезд чипталари учун чегирма эълон қилинди

“Ўзбекистон темир йўллари“нинг маълум қилишича, чипталар:

▫️нафақахўрлар, ногиронлар, уруш қатнашчиларига – 50 фоиз;

▫️ОТМ, коллеж, лицей, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ талабалари, мактаб ўқувчилари, оилавий, жамоа бўлиб билет олувчиларга – 15 фоиз;

“Афросиёб“ тезюрар электропоездларида эса барча тоифадаги йўловчиларга – 10 фоиз чегирма қилинади.
#yangiqaror

Президентнинг 2021 йил 25 августдаги “Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5232-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга биноан:

▪️2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юрдик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;

2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (мехмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади;

▪️шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарига махаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича:

– 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеньяларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилмоқда.

Мазкур енгилликлар 2021 йил 20 август куни ўтказилган Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган масалалар ижросидан келиб чиқиб жорий этилмоқда.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–710-сон, 23.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган тегишли рухсатнома олган пайтдан юзага келади.

❗️Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганидан кейин уларни рекультивация қилиш ҳамда келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш юзасидан чоралар кўриш шарт.

⚠️ Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкалари Ўзбекистон мулкидир, улардан оқилона фойдаланиш лозим ва улар давлат муҳофазасидадир.

🏗 Қонунга кўра, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бу бўйича тегишли рухсатнома олган жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

🖥 Рухсатнома электрон аукцион натижаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон фуқароларига ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.

Қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни яшириш ушбу фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш учун асос бўлади.

📋 Шунингдек, қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолият аффинаж корхоналари томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.

📲 Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ясаш бўйича фаолият хабардор қилиш тартиби асосида амалга оширилади.

☑️ Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қазиб олинаётганда, ишлаб чиқарилаётганда, улардан фойдаланилаётганда ҳамда улар реализация қилинаётганда ҳисобга олиниши шарт.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради