Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
108 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
#Биласизми #Қонунчиликдаги_янгиликлар #Диққат

Бола парвариш бўйича нафақа, болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам Вазирлар Маҳкамасининг 122-сон қарори билан тасдиқланган низом асосида тайинланади.

📍Қуйидаги ҳолатларда нафақа тайинлаш рад этилади.

🔹 ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу мезондан ошганда яъни оиланинг ҳар бир аъзосига белгиланган даврда МҲТЕКМнинг 0,527 бараваридан ошмаслиги лозим;

🔹 ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

🔹ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

🔹жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;

🔹ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

🔹 ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда бозор қийматидаги қимматли қоғозлари мавжуд бўлганда;

🔹оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

🔹оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда;

🔹Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда.

⚡️Фақатгина юқоридаги сабаблардан бири мавжуд бўлгандагина моддий ёрдам тайинлаш рад этилиши мумкин.

📝 Хусусан, нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризада чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ИД-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси илова қилиниши кераклиги таъкидланган. Бундан хулоса қилиб, Қизингизга 14 ёшгача болали оилаларга нафақа тайинланиши мумкин. Бунинг учун

🏢 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилишингиз лозим, Aгарда юқоридаги ҳолатлар бўйича қонун бузилиш ҳолатларини сезсангиз бўйсунув тартибидаги юқори турувчи органга ёки тегишли маъмурий судга мурожаат қилишингиз керак.
#Диққат
⚡️1 сентябрдан оширилган жарималар миқдори билан танишинг

2021 йил 1 сентябрдан ойликлар ва БҲМ ошгани сабабли шу санадан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ҳам оширилади. Жарималар ҳам охирги марта февралда ошганди.

• Камар тақмаслик - 135 000 (94 500) сўм
• Техник кўрик, аптечка - 135 000 (94 500) сўм
• Ҳужжатсиз юриш - 270 000 (189 000) сўм
• Суғуртасиз ҳайдаш - 270 000 (189 000) сўм
• Қизилда ўтиш - 540 000 (378 000) сўм
• Нотўғри парковка - 540 000 (378 000) сўм
• Телефонда гаплашиш - 810 000 (567 000) сўм
• Рақамсиз ҳайдаш - 1 350 000 (945 000) сўм
• Тезликни ошириш (20 км/с) - 270 000 (189 000) сўм
• Тезликни ошириш (20-40 км/с) - 1 350 000 (945 000) сўм
• Тезликни ошириш (+40 км/с) - 2 430 000 (1 701 000) сўм
• Қарама-қарши ҳаракатланиш - 2 700 000 (1 890 000) сўм
• Маст ҳолда ҳайдаш - 4 050 000 (2 835 000) сўм ёки 3 йилгача правадан маҳрум қилиш
• Рухсатсиз тонировка - 6 750 000 (4 725 000) сўм

❗️Қавс ичида берилганлар 15 кун ичида тўланганда 70 фоизлик чегирма миқдори.

❗️Барча канал ва группаларга тарқатинг, билиб қўйишлари жуда фойдали

@yuristuzbnews
#Диққат #Тарқатинг

🚫 Энергетик ва газли ичимликлар ичак саратони хавфини икки баравар ошириши аниқланди

Америкалик мутахассисларнинг 14 йил давом этган тадқиқотида 95 минг аёл иштирок этди. Энергетик ва газли ичимликлар истеъмол қилганларда рак касали икки баробар юқори бўлган...
#Диққат
⚡️18 ёшга тўлган етим болаларга 1 хонали уй ажратилади

Бу президентнинг 10 августдаги тегишли қарорида ўз аксини топган.

Унга кўра, уй-жойга муҳтож ва 18 ёшга тўлган етим бола учун (25 кв. метрдан кам бўлмаган) 1 хонали, улар ўртасида тузилган оила учун (50 кв. метрдан кам бўлмаган) 2 хонали уй ажратилади.

Уй-жой етим боланинг хоҳишига кўра, унинг қариндошлари яшайдиган ёки бошқа ҳудудда янги қурилган кўп квартирали уйлардан, ногиронлиги бўлган етим болаларга эса биринчи қаватдан берилади.

Етим болаларга уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи билан, бироқ бола 30 ёшга тўлгунича уни сотиш, гаровга қўйиш, ижарага бериш, оила аъзоси бўлмаган шахсларни рўйхатга қўйиш ҳуқуқисиз берилади.

Йил якунига қадар жами 120 млрд сўм эвазига 757 нафар етим болага уй-жой ажратиш мақсад қилинган.
@yuristuzbnews
#Диққат_лойиҳа

❗️Йўл ҳаракати соҳасидаги қонунчилик замон талабларига мослаштирилмоқда

🔰 Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида транспорт воситалари ҳайдовчиларига қулайликлар яратувчи қуйидаги янгиликлар кўзда тутилган:

📱 ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқараётганда қўлларини ишлатмасдан мулоқот қилиш имконини берувчи минигарнитуралар ва бошқа техник қурилмалар орқали телефондан фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, транспорт воситасини бошқараётганда телефондан фойдаланиш ҳуқуқбузарлигини жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилгандаги кучайтирилган жавобгарлик чораси бекор қилинмоқда;

📹 автомобиль салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда;

💳 ҳайдовчиларга, агарда уларнинг Ўзбекистон Республикасида берилган биометрик паспорти ёки ID-картаси ёнида бўлса, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, тех. паспортни, суғурта полисини ёнида олиб юрмасдан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда;

Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўҳтатилган жойда мустақил текширилади. Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.

🚖 ҳаракат тезлигини ўлчашда, тезликни ўлчайдиган махсус қурилмалар томонидан қайд этилган тезлик кўрсаткичларидан қурилмалар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган соатига 5 километрлик нуқсонни айириб ташлаш бўйича қоида жорий этилмоқда.

📌 Мазкур қонун лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: