Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
102 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.

Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари белгиланди

Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами – 3319, 08.09.2021 й.).

🏢 Низомга мувофиқ, Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўришга масъул ҳисобланади.

🔄 Назорат тузилмалари ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади ва тузилма раҳбарларини озод этиш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилади.

☑️ Назорат тузилмаларининг асосий вазифалари, жумладан, қуйидагилар ҳисобланади:

ташкилотда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;
ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент давлат стипендияси квотаси икки баробарга оширилди

“Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

👉 Президент давлат стипендияси квотаси:

● таянч докторантурада ўқиётган докторантлар ва магистратура босқичи талабалари учун 2 баробарга оширилиб, тегишлича 10 та ва 22 та этиб;

● бакалавриат босқичи талабалари учун эса ҳар бир ОТМга биттадан этиб белгиланди;

☑️ Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМларда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари жорий этилди.

➡️ Президент стипендияси ва номли давлат стипендиялари давлат ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикадаги хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам татбиқ этилади.

🎓 Шунга кўра, мазкур таълим муассасаларини тамомлаган Президент стипендияси ёки номли давлат стипендияси соҳиби бўлган талабалар ҳам давлат ОТМ магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Талабалар учун давлат-хусусий шериклик асосида турар жойлар қурилади

“Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (563-сон, 09.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, талабалар турар жойлари давлат-хусусий шериклик асосида қуйидаги шаклларда барпо этилади:

лойиҳаларни тадбиркорнинг ўз маблағидан келишиладиган шартлар асосида молиялаштириш;
лойиҳаларни тадбиркор ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аралаш молиялаштириш (камида 200 ўринли турар жойни барпо этиш учун);
лойиҳаларни тадбиркорнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (камида 400 ўринли турар жойни барпо этиш шарти билан).

Турар жойларни қуриш учун вилоят ҳокимлари томонидан ОТМга 0,5 гектаргача ер унга яқин жойлардан ажратилади.

Тадбиркорга тегишли ер ёки бинода камида 50 ўринли турар жой ташкил этиш тизими жорий этилади.

💰 Бунда, тўлов ОТМ билан келишилади ҳамда у ерда яшаган ҳар бир талаба учун тадбиркорга бир ўқув йили учун Тошкент шаҳрида БҲМнинг 10 баравари, бошқа ҳудудларда эса 5 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

☑️ ОТМларнинг ошхона ва буфетларини олган тадбиркорларга давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланилади.

Бунда, тадбиркорлар талабалар учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар тайёрлаш ҳамда уларни арзон нархларда сотиш мажбуриятини олади.

📌 2021 йил 1 сентябрдан талабалар билан ишлаш бўйича “гуруҳ мураббийи” институти бекор қилинди ҳамда ўрнига 1–3-курс талабалари учун муаммоларни бартараф этишда яқиндан ёрдам кўрсатувчи тьюторларни бириктириш амалиёти йўлга қўйилди.

💼 Ҳар 120–150 нафар талабага 1 та штат бирлиги ҳисобида “Тьютор” лавозими киритилади.

Қарорга кўра, республика бўйича жами 228 та талабалар турар жойлари (400 ўринли) барпо этилади. Шундан ҳудудларда 2022 йилда 47 та, 2023 йилда 67 та, 2024 йилда 62 та, 2025 йилда 52 та талабалар турар жойларининг қурилиши белгиланган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилади

Ҳукумат қарори (565-сон, 10.09.2021 й.) билан Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰 Низомга кўра, жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси:

содир этилган жиноят ҳолати бўйича – жиноят содир этилган ҳудуддаги маҳаллада жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб 3 кун ичида;
жиноят содир этган шахс бўйича – унинг яшаш жойидаги маҳаллада суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми ички ишлар органларига келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида ўтказилади.

Муҳокама қилинадиган жиноятлар тақсимоти қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

👉 оғир ва ўта оғир жиноятлар – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасидаги;

👉 унча оғир бўлмаган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар – туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинади.

📌 Қарор билан жиноятларнинг хусусиятига қараб муҳокамада маҳалла, бандлик, соғлиқни сақлаш, ичик ишлар, ёшлар ишлари, миллий гвардия органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этиши шартлиги белгиланди.

Муҳокама жараёнида:

▪️ содир этилган жиноят ҳолати бўйича – жиноят иши мазмуни, шунингдек, жиноятга алоқадор шахслар тўғрисидаги маълумотларни ошкор этишга, шахснинг жиноят содир этилишида айблилик масаласини муҳокама қилишга ҳамда улар муҳокамада иштирок этишга йўл қўйилмайди;
▪️ жиноят содир этган шахс бўйича – суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахс (озодликдан маҳкум қилишга ҳукм қилинган шахслар бундан мустасно) ҳамда унинг ота-онаси, ота-онаси ўрнини босувчи шахслар ёки бошқа яқин қариндошларининг иштироки таъминланади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Омбудсманнинг жойларда минтақавий вакиллари фаолияти йўлга қўйилади

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-6312-сон, 10.09.2021 й.) қабул қилинди.

💼 Фармонга кўра, Омбудсманнинг жойларда доимий асосда ишловчи минтақавий вакиллари лавозимлари жорий қилинади.

🔰 Омбудсман минтақавий вакиллари, жумладан:

▪️ инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, инсон ҳуқуқлари мониторингини ташкил этади ва ўтказади;
▪️ фуқароларнинг шикоятларини қабул қилади ва кўриб чиқади, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашади.

Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ўзларининг фаолиятида бевосита Омбудсманга ҳисобдордир.

📋 Фармонга кўра шунингдек, янги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаблар Президент соврини билан мукофотланади

Қарор билан Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📌 Низомга кўра, Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови ҳар йили инглиз, немис, француз тиллари (хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.

📝 Танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаб ҳар йили 20 сентябргача Халқ таълими вазирлиги ахборот тизимида мактаб терма жамоасини рўйхатдан ўтказади.

🗓 Шунга кўра, рўйхатдан ўтган мактаб ҳар йили 20 октябргача ахборот тизимига хорижий тилларни ўқитиш бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларини киритади.

🏫 Танловда ҳар бир мактабдан битта тил бўйича битта терма жамоа иштирок этиши мумкин. Терма жамоа 7-9-синфларда ўқийдиган 5 нафар ўқувчидан ташкил топади.

🔘 Танлов 3 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

👉 1-босқич (туман босқичи) – ҳар йили февраль ойида. Бунда иштирокчиларнинг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилади.

👉 2-босқич (вилоят босқичи) – ҳар йили апрель ойида. Ушбу босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), ўқиш (reading) ва лексик-грамматик кўникмалари баҳоланади.

👉 3-босқич (республика босқичи) – ҳар йили август ойида. Мазкур босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), гапириш (speaking) ва ўқиш (reading) кўникмалари чет тилини билишнинг халқаро сертификацияланган стандартлари асосида синовдан ўтказилади ҳамда тегишли тил она тили сифатида фойдаланиладиган мамлакатлар ҳақидаги билими текширилади.

🏆 Республика босқичида 1-ўринни кўлга киритган мактаб Президент соврини соҳиби сифатида эълон қилинади.

🔰 Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Президент соврини билан мукофотланади:

☑️ Туман (шаҳар) босқичида:
👉 1-ўрин – 100 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 75 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 50 миллион сўм.

☑️ Вилоят босқичида:
👉 1-ўрин – 250 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 200 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 150 миллион сўм.

☑️ Республика босқичида:
👉 1-ўрин – 500 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 400 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 300 миллион сўм.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент давлат стипендияси квотаси икки баробарга оширилди

“Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

👉 Президент давлат стипендияси квотаси:

● таянч докторантурада ўқиётган докторантлар ва магистратура босқичи талабалари учун 2 баробарга оширилиб, тегишлича 10 та ва 22 та этиб;

● бакалавриат босқичи талабалари учун эса ҳар бир ОТМга биттадан этиб белгиланди;

☑️ Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМларда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари жорий этилди.

➡️ Президент стипендияси ва номли давлат стипендиялари давлат ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикадаги хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам татбиқ этилади.

🎓 Шунга кўра, мазкур таълим муассасаларини тамомлаган Президент стипендияси ёки номли давлат стипендияси соҳиби бўлган талабалар ҳам давлат ОТМ магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари ташкил этилади

“Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6310-сон, 10.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔘 Фармон билан қуйидаги ҳудудларда тоифадан ташқари мақомга эга бўлган “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари босқичма-босқич ташкил этилади:

● 2021 йил 1 октябрдан Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари божхона бошқармаларида;
● 2022 йил 1 апрелдан бошқа ҳудудий бошқармаларда.

☑️ 2021 йил 1 октябрдан “Масофавий электрон декларациялаш” постлари ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштиради.

🔰 2021 йил 1 декабрдан “Масофавий электрон декларациялаш” Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:

ветеринария ва фитосанитария органларининг ҳужжатларини “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали текширади;
ветеринария ва фитосанитария органларининг товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади.

2022 йил 1 январдан: ⬇️

👉 ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари ТИФ иштирокчисига 3 иш куни давомида қайтарилади;
👉 божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддати 14 кун этиб белгиланади ва ушбу муддатда фоизлар ундирилмайди;
👉 Давлат божхона қўмитаси тизимида Марказий божхона лабораторияси ташкил этилади.

📌 Лаборатория Жаҳон божхона ташкилотининг “Минтақавий божхона лабораторияси” мақомини олиш чоралари кўрилади.

🔬 Лаборатория никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш, товарларни экспертизадан ўтказиш ва сертификациялаш билан боғлиқ бошқа хизматларни кўрсатади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тўғрисида қонун қабул қилинди

“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–713-сон, 13.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

🔰 Қонунга кўра, сейсмик хавфсизлиги таъминланадиган объектлар аҳамиятига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади:

I тоифа – хавфлилик омили паст бўлган объектлар;
II тоифа – хавфлилик омили ўртача бўлган объектлар;
III тоифа – хавфлилик омили юқори бўлган объектлар;
IV тоифа – хавфлилик омили жуда юқори бўлган объектлар.

🏢 Ўзбекистон ҳудудида сейсмик хавфни баҳолаш Фанлар академияси томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилади.

Сейсмик фаол зоналарда жойлашган, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ лойиҳалаштирилган ҳамда қурилган II–IV тоифадаги объектлар ҳар 5 йилда зилзилабардошликка доир визуал текширувдан ўтказилади.

🔎 Сейсмик фаол зоналарда жойлашган III–IV тоифадаги объектлар ҳар 10 йилда зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан ўтказилиши лозим.

⚠️ Сейсмик фаол зоналарда янги қурилган III–IV тоифадаги объектлар ишга туширилаётганда зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан мажбурий тартибда ўтказилади.

👉 IV тоифадаги объектларга тааллуқли сув омборлари тўғонларида ва гидроэлектростанцияларда инструментал-техник текширувлар бир йилда икки марта ўтказилади.

👉 Сув омборлари тўғонларининг инструментал-техник текширувлари сейсмик фаол ҳудудларда содир бўлган ҳар бир кучли зилзиладан кейин мажбурий тартибда ўтказилади.

➡️ Қонунга кўра, кучли зилзилалар натижасида етказилган зарарни баҳолашга доир ишлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.