YURISTKADR
54.2K subscribers
3.04K photos
644 videos
725 files
2.58K links
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
Download Telegram
#yangi_mehnat_kodeksi

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида даъво муддатлари кўпаймоқда.

Ҳа, янги Меҳнат кодексини қабул қилишда оҳ-воҳларимиз ҳудога етиб боргани бор гап.

Айниқса, даъво муддати масаласида.

Жумладан, янги Кодекснинг 560-моддасига
асосан ишга тиклаш тўғрисидаги даъво муддати меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси ходимга топширилган кундан эътиборан 3 ой деб белгиланмоқда.

Амалдаги Меҳнат кодексининг 270-моддасида эса бу 1 ой қилиб белгиланган эди. Ўзгариш анчагина, тўғрими?

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида бошқа меҳнат низолари бўйича даъво муддати ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан 6 ой деб белгиланмоқда.

Амалдаги Меҳнат кодексида эса, бошқа меҳнат низолари бўйича даъво муддати ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан 3 ой деб белгиланган. Қаранг, бу муддат ҳам қарийб 3 ойга кўпайтирилмоқда.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси албатта ҳали кучда эмас, бунга ҳали олти ой бор. Лекин, бу муддат ҳам кўз очиб юмгунча келиб қолиши ҳеч гап эмас.

👉@yuristkadr
#yangi_mehnat_kodeksi

Ижтимоий тармоқда ходим ҳақида “не то” ҳабар тарқалса...

Ҳозир бир нарса “мода”га айланган.

Агар қайсидир ташкилотда ишлайдиган ходим ҳақида ижтимоий тармоқда ҳар хил танқидий маълумотлар тарқалса, довдир иш берувчилар орқаваротига қарамасдан ва охиригача текширмасдан ўша ходимни дарров ишдан бўшатиб ташлайди. Кейин, муносабат билдиради “мана биз бу ходимни бўшатиб юбордик, суюнчи беринг” дегандек.

Бу ҳолатлар, айниқса, давлат идоралари амалиётида кўп учраётганига гувоҳ бўляпмиз охирги пайтларда.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида хатто шу масалалар юзасидан ҳам керакли қоидалар бор, бўлганда ҳам ходимлар манфаатини ҳимоя қиладиган қоидалар.

2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК 180-моддасининг 2-қисмида шундай қоида акс эттирилди:

“иш берувчи томонидан ходимнинг номига доғ туширадиган ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилган тақдирда, иш берувчи ушбу маълумотларни рад этиши шарт”.

Яъни, агар ходим тўғрисида ижтимоий тармоқларда бўладими, ёки бошқа жойлардами, унинг номига доғ туширадиган ва ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлар тарқалса, иш берувчи довдирамасдан, аввал бу маълумотларни ҳаққонийлигини текшириб кўриши керак.

Ва маълумотлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаса, иш берувчилар албатта ходимни ҳимоя қилиб, бу маълумотларни рад қилиши шарт бўлади.

👉@yuristkadr
#yangi_mehnat_kodeksi

Ишдан бўшатиш нафақаси масаласида янгилик.

Яна бир янгиликка тўхталсак
. Барчамизга маълум, амалдаги МКнинг 109-моддасида “ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас” деб белгиланган.

Янги таҳрирдаги кодексимизда эса бу борада муҳим янгилик. Эндиликда ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш тартиби 173-моддага кўра ходимнинг стажига қараб тўланиши белгиланди.

Яъни, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у:

3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;

3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;

5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;

10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;

15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Дўстлар чалғимайлик, бунда ходим иш берувчидаги иш стажи назарда тутилмоқда, яъни ишдан бўшатилаётган корхонада ишлаган даври ҳисобланади. Яна умумий иш стажига адаштириб юбормайлик.

Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева

👉@yuristkadr
#yangi_mehnat_kodeksi

Ҳурматли иш берувчилар, тайёр туринг, энди иш берувчиларнинг ходимлар олдидаги мажбуриятлари янада кенгайтирилади.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 25-моддасида
иш берувчи:


меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига риоя этиши;

ходимларни меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан таъминлаши;

ходимларни ишга қабул қилишда, меҳнат жараёнида ва ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда ушбу Кодекснинг меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талаблари бузилишига йўл қўймаслиги;

мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг оғир шакллари қўлланилишига йўл қўймаслиги;

меҳнатни муҳофаза қилиш норматив талабларига мувофиқ бўлган меҳнат хавфсизлигини ва шарт-шароитларини таъминлаши;

ходимларни ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, асбоблар, техник ҳужжатлар ва бошқа воситалар билан таъминлаши;

ходимларга берилиши лозим бўлган иш ҳақини ушбу Кодексга, жамоа шартномасига, ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга, меҳнат шартномаларига мувофиқ белгиланган муддатларда тўлиқ ҳажмда тўлаши;

ушбу Кодексда белгиланган тартибда жамоа музокараларини олиб бориши, шунингдек жамоа шартномасини тузиши;

ходимларнинг вакилларига жамоа келишувини ва жамоа шартномасини тузиш ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган тўлиқ ва ишончли ахборотни тақдим этиши;

ходимларни уларнинг бирлашиш ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши;

ходимларни ўз меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган, қабул қилинаётган ички ҳужжатлар билан имзо қўйдириб таништириши;

давлат меҳнат инспекторларининг, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан текширув ва назоратни амалга ошириш ваколатига эга бўлган бошқа давлат органлари мансабдор шахсларининг кўрсатмаларини ўз вақтида бажариши;

ходимлар давлат органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли уларнинг иш жойи сақланиб қолган ҳолларда ушбу иш берувчи илгари меҳнат шартномасини бекор қилган ходимларни ишга қабул қилиши;

тегишли касаба уюшмаси органларининг, ходимлар томонидан сайланган бошқа вакилларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг аниқланган қоидабузарликлари ҳақидаги кўрсатмалари ҳамда тақдимномаларини ўз вақтида кўриб чиқиши, аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриши ва кўрилган чоралар тўғрисида мазкур органлар ҳамда вакилларга хабар қилиши;

ходимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлган маиший эҳтиёжлари таъминланишини амалга ошириши;

ходимларнинг ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасини, шунингдек иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртасини таъминлаши;

ўз меҳнат мажбуриятларини бажарганлиги муносабати билан ходимларга етказилган моддий зарарнинг ўрнини меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда ҳамда шартларда қоплаши;

меҳнат шартномаларини, шунингдек уларга доир ўзгартиш
ва қўшимчаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат мажмуида ўз вақтида рўйхатга олиши шарт.

❗️Иш берувчининг зиммасида меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Экспертимиз Раъно Исамитдинова

👉🏻@yuristkadr
#yangi_mehnat_kodeksi

Меҳнат шартномасида ходимга қўшимча кафолатлар берилиши мумкин.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида азизлар, меҳнат шартномасига катта устуворлик берилмоқда.

Нимага дейсизми? Ҳозир тушунтираманда. Аслида, ходимларга бериладиган асосий меҳнат кафолатлари ва имтиёзлари қонунчиликда, тўғрироғи, Меҳнат кодексига ўхшаган қонун ҳамда қонуности ҳужжатлари билан белгиланади.

▪️Бироқ, янги Меҳнат кодексининг 16-моддаси айтмоқдаки:

"ходим билан тузилган меҳнат шартномасида ходимга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганига нисбатан қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар назарда тутилиши мумкин".

Яъни, ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномасида меҳнат қонунчилигида белгиланганига нисбатан кўра ҳам кўпроқ имтиёзлар, кафолатлар бемалол белгилаб олиниши мумкин бўлади. Беҳижолат.

👉🏻@yuristkadr
#yangi_mehnat_kodeksi

Ходим ишга қабул қилиндими, унга жамоа шартномаси дарҳол таништирилиши керак.

Корхоналарда тузилган жамоа шартномаси билан ходимларни таништириш борасида амалдаги Меҳнат кодексида аниқ бир нормалар йўқ эди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида эса, айни шу масалада ҳам аниқроқ қоидалар кўзда тутилмоқда.

Янги МКнинг 78-моддаси иккинчи қисмига кўра:

"меҳнат шартномасини тузишда иш берувчи ишга қабул қилинаётган ходимни жамоа шартномаси билан имзо қўйдириб таништириши шарт" деб кўрсатилмоқда.

Бу янги қоида ҳам иш берувчиларга қўшимча масъулият юклайди, ходим ишга кираётганда унга имзо қўйдириб таништириши керак бўлган ҳужжатлар навбатида демак, жамоа шартномалари ҳам туради.

👉🏻@yuristkadr
#yangi_mehnat_kodeksi

Иш ҳақи сақланмаган таътил ҳақида биласиз, иш ҳақи қисман сақланган таътил ҳақидачи?

Барчамизга маълум, амалдаги Меҳнат кодекснинг 150-моддасида “иш ҳақи сақланмаган таътил” тушунчаси мавжуд эди.
Унга кўра ходимнинг аризасига асосан, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ўн икки ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда берилади.

Янги таҳрирдаги МКнинг 240-моддасида “иш ҳақи қисман сақланадиган таътил” тўғрисида янги норма киритилди. Эътибор беринг, "иш ҳақи қисман сақланадиган таътил". Буни янги таътил тури дейиш мумкин.

Энди янги МК кучга кирса, иш ҳақи сақланмаган таътил ўрнига иш ҳақи қисман сақланган таътил бериладими, деган хаёлга келманг. Иш ҳақи сақланмаган таътил бериш тартиби ҳам янги таҳрирдаги кодексда мавжудлигича қолди, фақатгина қўшимча тарзда “иш ҳақи қисман сақланган холда таътил бериш” тартиби ҳам киритилди.

Унга кўра иш ҳақи қисман сақланган таътил бериш тартиби ҳар бир ташкилотнинг ички локал ҳужжатларида, асосан, жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ҳамда меҳнат шартномасида назарда тутилиши ва календарь йил давомида энг кўп бериладиган муддати белгиланиши мумкин.

Бунда ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқишга розилигини иш берувчига ўз аризаси орқали билдиради. Эътибор беринг, “ходим розилигини” дейилмоқда, бу дегани таътилнинг бу тури ҳам ходимнинг розилиги билан амалга оширилади, иш берувчи ходимни мажбуран бундай таътилга чиқаролмайди.

Бундан ташқари, корхонанинг локал ҳужжатлар (меҳнатга оид ички ҳужжатлари)да иш берувчи ходимнинг илтимосига кўра унга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериши шарт бўлган ҳоллар ҳам назарда тутилиши ҳам мумкин.

Савол туғилади, шунда иш ҳақи қисман сақланган таътил берилганда ходимга тўланадиган иш ҳақи миқдори қанча бўлади? Бу ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан олинадими, ёки...?

Ана энди асосий масалага етиб келдик. Янги таҳрирдаги кодексимизнинг 240-моддаси, 4-қисмида иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқарилган ходимнинг иш ҳақи миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (яъни ҳозирги кунда 920 минг сўм) кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Шунингдек, бу қисмда агар ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилда бўлган даврида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилган бўлса, ушбу оширилишни ҳисобга олган ҳолда ходимга тегишли иш ҳақи миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниши кераклиги ҳам кўзда тутилмоқда.

Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева

👉🏻@yuristkadr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yangi_mehnat_kodeksi

Иш ҳақи сақланмаган таътил борасида энг асосий янгилик.

6 ойгача муддатга иш ҳақи сақланмаган таътил бериш мумкин бўлади, бироқ...

Эслатма, янги МК 2023 йил 30 апрелдан кучга киради.

👉@yuristkadr
#yangi_mehnat_kodeksi

ФҲШ тузиш амалиётида юз берадиган баъзи ўзгаришлар.

Барчамизга маълум, кўп корхоналарда фуқаролик ҳуқуқий тусдаги шартнома (ФҲШ) асосида ишловчилар бор.

Бундай шартномаларга кўра томонлар “иш берувчи” ва “ходим” эмас, “ижрочи” ва “буюртмачи” деб юритилади, улар билан тузилган шартнома Меҳнат кодекси билан эмас, асосан, Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади.

Лекин шунга қарамай, амалиётда улар билан боғлиқ муаммолар жуда кўп учрайди, айниқса, меҳнат кафолатлари ва имтиёзлари борасида. Бунга асосий сабаблардан бири биз ФҲШчиларга нисбатан янглишиб меҳнат қонунчилик ҳужжатларини қўллаб қўямиз. Масалан, адашиб шартномада “ижрочи” ўрнига “ходим”, “буюртмачи” ўрнига “иш берувчи”, “шартнома суммаси” ўрнига “иш ҳақи”, “меҳнат таътили”, “ички меҳнат тартиби қоидалари” каби шартларни ёзиб қўямиз.

Аслида ФҲШ асосида фаолият юритувчиларга меҳнат қонунчилигидаги нормалар қўлланилмайди, улар билан тузилган шартномаларга фуқаролик қонунчилик ҳужжатлари, жумладан, Фуқаролик кодекси қоидалари тадбиқ этилади.

Эътибор берган бўлсангиз, амалдаги Меҳнат кодексида бу масала аниқ ёритилмаган эди. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида эса ФҲШга оид баъзи зарур қоидалар ҳам ўрин олган.

Яъни янги кодекснинг 11-моддаси 12-қисмига кўра фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида ишларни бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) шахсларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилди.

Энг асосийси, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни тузишга нисбатан чекловлар ҳам белгиланмоқда.

Юқоридаги 11-моддаси 3-қисмига кўра, ходим билан иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ҳақиқатда тартибга соладиган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар тузиш тақиқланиши қайд этилмоқда.

Шундай қилиб, янги таҳрирдаги МК кучга кирадиган 2023 йил 30 апрель санасидан бошлаб, аслида меҳнат муносабатлари юзасидан ФҲШлар тузиш амалиёти чекланадиган бўлади.

Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева

👉🏻@yuristkadr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yangi_mehnat_kodeksi

Ходимларни меҳнат таътилидан чақириб олишда қандай янгиликлар ва ўзгаришлар назарда тутиляпти?

👉@yuristkadr
#yangi_mehnat_kodeksi

Ўзгариш ва янгиликлар.

Амалдаги кодексимизнинг 41-моддасида
жамоа шартномасининг муддати томонлар белгилаган муддат бўйича амал қилади деб белгиланган эди. Яъни жамоа шартномаси масаласида унинг муддати аниқ белгиланмаганди.

Янги таҳрирдаги кодексимизнинг 71-моддасида эса “жамоа шартномаси имзоланган кундан эътиборан ёки жамоа шартномасида белгиланган кундан эътиборан кучга киради ва шартномада назарда тутилган муддат ичида, бироқ кўпи билан уч йил амал қилади- деб белгиланмоқда.

Эслатма, янги МК 2023 йил 30 апрелдан кучга киради.

👉@yuristkadr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yangi_mehnat_kodeksi

Ходимлар манфаатини ҳимоя қилиб, ҳамма ҳам судга даъво кирита олмайди.

Амалдаги Меҳнат кодексида адлия органларига расман бундай ваколат берилмаган эди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексидачи?

👉@yuristkadr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yangi_mehnat_kodeksi

Ўриндошлик масаласида янгиликлар.

Янги Меҳнат кодексида хатто ички ўриндошлар билан ҳам алоҳида меҳнат шартномаси тузиладиган бўляпти.

Бу янгиликми, ёки аниқлик?

👉@yuristkadr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yangi_mehnat_kodeksi

Интизомий жазо қўллаш тартибига оид янги талаблар

интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ ходимга қанча вақт ичида эълон қилиниши керак?

эълон қилиш тартиби қандай ва агар ходим имзо қўйишдан бош тортса нима қилиш керак?

агар ходим интизомий жазо ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаса, нима бўлади?

👉@yuristkadr
#yangi_mehnat_kodeksi

❗️Янги Меҳнат кодекси микрофирмаларга катта имкониятлар бермоқда.

Ҳа шундай. 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги Меҳнат кодексида микрофирмалардаги меҳнатнинг алоҳида ҳусусиятлари ва қоидалари назарда тутилмоқда. Кодекснинг 29-боби 1-параграфидаги 504, 505 ва 506-моддаларда ана шундай ўзига ҳос бўлган нормаларни кўришимиз мумкин.

Очиғини айтиш керак, бу нормалар микрофирмалар эгаларига ва раҳбарларига анчагина қулайлик беради, жумладан, ходимларнинг меҳнатини ташкил қилишда, ўзгартиришда ва айниқса, меҳнат шартномаларини бекор қилишда. Хўш, гап қандай янгиликлар ҳақида кетмоқда?

Биринчидан,
микрофирмалар учун баъзи бир ички ҳужжатларни тасдиқлаш мажбурий бўлмайди. Мисол учун, микрофирмалар ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом, мукофотлаш ҳақидаги низом, сменалар жадвалини ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлардан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.

Иккинчидан, микрофирмалар ишга қабул қилинаётган шахслар билан ўзаро келишув асосида муддатли меҳнат шартномалари тузишлари мумкин, гарчи бу шахс бажарадиган иш ва унинг ҳусусияти муддатли характерга эга бўлмаса ҳам.

Учинчидан, микрофирма ходимнинг меҳнат шароитларини ўзгартирмоқчи ва иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойни ўзгартирмоқчи бўлса, ходимни камида 1 ой олдин ёзма равишда хабардор қилиши лозим бўлади. Бошқа умумий ҳолатларда ва бошқа корхоналарда бу муддат камида 2 ойни ташкил қилади.

Тўртинчидан, микрофирма ходими иш берувчи бўлган микрофирмани 7 календарь кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, ўз ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли бўлади. Бошқа умумий ҳолатларда бу муддат 14 календарь кунни ташкил қилади.

Бешинчидан, меҳнат шартномасини интизомий жазо сифатида бекор қилишга асос бўладиган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузилишлар рўйҳати ходим билан тузилган меҳнат шартномасида белгилаб олиниши мумкин. Биласиз, умумий ҳолатларда булар корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгилаб олинади.

Олтинчидан, микрофирма рахбари ўз ходими билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексида назарда тутилган асослардан ташқари меҳнат шартномасида назарда тутилган асослар бўйича ҳам бекор қилишга ҳақли бўлади. Масалан, микрофирма ходими билан тузилган меҳнат шартномасида корхонанинг оғир молиявий аҳволга тушиб қолиши, ёки ходимнинг меҳнатига зарурат қолмаганлиги каби ҳолатларда меҳнат шартномаси тўғридан-тўғри шу асослар билан бекор қилинишига оид мураккаб бўлмаган шартлар назарда тутилиши мумкин бўлади.

Еттинчидан, микрофирма ходимини меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддатлари, шунингдек меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақасини ҳамда бошқа компенсация тўловларини тўлаш ҳоллари ва миқдорлари бемалол меҳнат шартномасида белгилаб олиниши мумкин. Бундай шартлар ва бу кафолатлар агар меҳнат шартномасида кўрсатилмаган бўлсагина, Меҳнат кодекси ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган кафолатлар қўлланади.

☝️Маълумот сифатида айтиб ўтамиз, микрофирмалар деганда:

ишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан
20 киши бўлган;

хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа тармоқлардаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 10 киши бўлган;

улгуржи, чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 5 киши бўлган юридик шахсларни
тушунамиз (“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддаси).

👉@yuristkadr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yangi_mehnat_kodeksi

Ишга тиклаш ва меҳнат низоси борасида энг катта муаммо нимада?

Шубҳасиз, судга даъво киритиш бўйича даъво муддати кўпчилик учун энг катта ташвишдир.

Айни шу даъво муддати ҳақида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси нима демоқда?

Янгиликлар ходимпарварми, ёки иш берувчи фойдасига ишлайдими?

👉@yuristkadr