YURISTKADR
50.8K subscribers
2.73K photos
533 videos
703 files
2.35K links
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
Download Telegram
ЎЗИМГА ТЕГИШЛИ МЧЖ.НИ СОТМОҚЧИМАН, ШАРТНОМА НАМУНАСИ БОРМИ?

МУРОЖААТ
Менга тегишли МЧЖ бор, бир ўзим таъсисчиман. Яқин ҳамкорим шу фирмамни сотиб олмоқчи, нархини келишиб олганмиз. Фақат қандай шартнома қилишни билмаяпмиз. Иложи бўлса, шартнома (намунаси) бўлса, ёрдам қиворсангиз. Олдиндан раҳмат.

ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ.

Бундай шартномалар қонунчилигимизда “корхонани сотиш шартномаси” дейилади. Бу шартнома моҳиятан олди-сотди шартномасининг бир тури ҳисобланади. МЧЖнгизни сотиш учун сиз ҳам айнан мана шу турдаги шартнома тузишингиз керак.

Фуқаролик кодексининг 489-496-моддалари корхонани сотиш шартномасига, шартнома қандай тузиладию, унда қандай шартлар кўрсатилишига бағишланган.

ФК 489-моддасига асосан, корхонани сотиш шартномасига мувофиқ сотувчи сотиб олувчига бутун корхонани мулкий мажмуа сифатида топшириш мажбуриятини олади, сотувчи бошқа шахсларга беришга ҳақли бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустасно.

Кодекснинг 490-моддасига биноан, корхонани сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади ва у нотариал тасдиқланиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Ваколатли давлат органининг қарорига биноан танлов (тендер) асосида тузиладиган корхонани сотиш шартномаси нотариал тасдиқланиши шарт эмас.

Корхонани сотиш шартномаси имзолангунга қадар корхона активлари инвентаризация қилиниши ва бу ҳақида инвентаризация далолатномаси тузилиши лозим. Ана шу далолатнома, бухгалтерия баланси, аудиторлик хулосаси, баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилиши керак. Шунингдек тарафлар корхонанинг барча қарз (мажбурият)лари рўйхатини ҳам тузиб олишлари керак.

Юқорида номлари айтиб ўтилган ҳужжатларда кўрсатилган мол-мулк, ҳуқуқ ва мажбуриятлар, агар ФКда ва шартномада бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, сотувчи томонидан сотиб олувчига топширилиши лозим. Бу нормалар ФКнинг 491-моддасида кўрсатилган.

Қуйида “корхонани сотиш шартномаси”дан намуна берилмоқда.👇

👉@yuristkadr
Корхонани_сотиш_шартномаси_намуна.docx
18.2 KB
Корхонани сотиш шартномасидан намуна.

👉@yuristkadr
Адлия вазирлиги давлат ташкилотлари юристлари учун "Энг яхши юридик хизмат" танлови ўтказилишини эълон қилди. Ҳужжатлар 2022 йил 15 мартгача қабул қилинади.

Қайси ташкилот юристлари энг яхшиси эканлигини билиш биз учун ҳам жуда қизиқ.

Қани ҳамкасблар, босинглар бўлмаса.

👉@yuristkadr
YURISTKADR
❗️Адлия органлари мактаблардаги кадр хизмати ходимларига 16 миллиард сўм кам ойлик тўланганлигини аниқлади. Ҳабарингиз бор, давлат мактабларидаги 10.000 га яқин кадрлар хизмати ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг 743-сонли қарори асосида иш ҳақи тўланмаяпти…
16 млрд. сўмни қачон тўлаб берасизлар?

Адлия вазирлиги умумтаълим муассасаларидаги минглаб кадрлар хизмати ходимларининг ҳуқуқлари мунтазам бузилиб келганлиги, уларга 16 млрд. сўмлик иш ҳақи тўланмаганлиги ҳақида баёнот берди.

Энди, мана шу иш ҳақи тўловларини ўз эгаларига зудлик билан қайтадан ҳисоб-китоб қилиб тўлаб бериш керак. Чунки бу ўша минглаб кадрлар бўйича менеджер (инспектор)ларнинг пули, уларнинг ҳақидир.

Ҳаммамиз биламиз, ушбу муаммони ҳал қилиш 2 та вазирлик томонидан амалга оширилади: биринчиси, халқ таълими деган катта оиланинг “отаси” бўлган Ҳалқ таълими вазирлиги, иккинчиси, ўша иш ҳақи тўловларини бюджетдан ажратиб берувчи “ҳазинабон” Молия вазирлиги.

Лекин минг афсуслар бўлсинки, бу икки вазирлик ҳам Адлия вазирлигининг баёноти юзасидан айтарли бирор-бир муносабат билдирмади. Ёмон томони, 16 млрд. сўмни тўлаб бериш юзасидан уларда аниқ (ва расмий) ҳаракатлар бошланганини ҳам кўрмадик. Афсус.

Мана шу вазирликларга савол: ҳақ-ҳуқуқлари бузилган кадровикларга 16 млрд. сўмни қачон тўлаб берасизлар?

P/S:
Меҳнат вазирлигичи, дейсизми? Йўқ, уларни бу масалага аралаштирмайлик, чунки ҳар қанча айтмайлик, улар барибир бу муаммога аралашмади. Раҳбарият бунақа нарсалардан ҳижолат тортади шекилли. Ундан кўраси, жуда катта ваколатга эга бўлган Меҳнат инспекциясини амалда ишлайдиган ва принципи қаттиқ бўлган тизимга ўтказворайлик. Шунда Нозим ака (Меҳнат вазири)ни ҳам ортиқча ноқулайликдан қутқарган бўламиз. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг ўзига, ёки Адлия вазирлигига. Ҳозирги 16 млрд. сўмлик тўланмаган иш ҳақи муаммоси ҳам аслида Меҳнат вазирлигини "участкаси" эди, улар эса томошабин бўлди. Шунга шундай деяпман.

👉@yuristkadr
Ҳоким ёрдамчилари бўйича янги Жамғарма ташкил этилди. Кимларга, қандай ва қанча тўловлар тўланади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 72-сонли қарори билан “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ташкил этилди.

Хўш, энди бу Жамғарма ҳисобидан тўланадиган маблағлар, мукофотлар ва бошқа қўшимча тўловлар кимларга ва қандай миқдорларда тўланади?

Аввало айтиб ўтиш керак, янги Жамғарма ҳисобидан ҳоким ёрдамчиларига ва улардан ташқари, уларга ёрдамлашувчи, ҳар бир туман ва шаҳарларга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг вакилларига (республика вакилларига) тўланади.

Демак, янги Жамғарма ҳисобидан қуйидаги тўловлар тўлаб борилади:

1.
Ҳоким ёрдамчилари иш ҳақининг аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган қисмини қоплаш учун ҳар ойда тўланадиган компенсация тўловлари;

2. Бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари учун БҲМ (270.000 сўм)нинг 2 баравари миқдорида турар-жой ижараси учун компенсация;

3.
Ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини белгиловчи ва баҳоловчи “Онлайн маҳалла” платформасига қараб: қониқарли деб топилса – ойлигининг 15 фоизи; яхши деб топилса – ойлигининг 30 фоизи; аъло деб топилса – ойлигининг 50 фоизи миқдорида тўланадиган ойлик мукофотлар;

4.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан иш фаолиятида яхши натижага эришган республика вакилларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (822.000 сўм)ни 4 баравари миқдорида ойлик мукофот;

5.
Республика вакилларининг ўз шахсий автомобилидан фойдаланаётганлиги учун ҳар чоракда бир марта ҳар ой учун бензинда ҳаракатланадиган автотранспорт учун 2.150.000 сўмгача, табиий газда ҳаракатланадиган автотранспорт учун 1.350.000 сўмгача компенсация;

6. Республика вакилларининг 1 ойда бир маротаба доимий яшаш жойига темир йўл транспортида бориб келиши учун компенсация ҳаражатлари. Бунда тегишли ҳужжат (чипта) тақдим қилиниши керак ва “эконом” тарифи бўйича ҳаражатларнинг 100 фоизи, “бизнес” тарифи бўйича ҳаражатларнинг 70 фоизи қоплаб берилади. Самолётда учиш бундан мустасно. Самолётда учиш учун компенсация агар республика вакили Қорақалпоғистон, Хоразм ва Сурхондарёга бориб келса тўланади;

7. Йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган республика вакилларига ва ҳоким ёрдамчиларига ипотека кредити олиши учун уй-жой қийматининг 50 фоизигача (лекин 150 миллион сўмдан ошмаган миқдорда) субсидиялар;

8.
“Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМ (270.000 сўм)нинг 5 баробари миқдорида бир йўла тўланадиган мукофот;

9.
Шунингдек, заруратга кўра, эксперт гуруҳи таркибига кирган мутахассисларга алоҳида тасдиқланган тартибга асосан қўшимча тўловлар.

👉@yuristkadr
Яна 4 та судья ишдан кетди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати яна 4 нафар судья лавозимидан озод этилганлигини маълум қилди.

Демак, Судьялар олий кенгашининг қарори билан:

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг раиси Ўктам Холиқов;

Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Хилола Бегалиева;

Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг раиси Исоқбой Эргашев;

Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси Маъруф Саидов ўз аризаларига кўра, лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

P/S: Ҳозир мана 2022 йилнинг февраль ойи. Йилнинг бир ярим ойи энди ўтмоқда. 2022 йил бошидан ҳисобласак, мана шу бир ярим ой ичида вазифасидан озод этилган судьяларнинг сони 12 нафарга етди.

👉@yuristkadr
Шунақаси ҳам бўлиши мумкинми?

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Қ.Собиров номидан “кимдир” раиснинг ўрнига чизиқча билан имзо қўйиб, фуқарога жавоб хати қайтарган.

Одатда, касаба уюшмалари ходимнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Бу хатдаги шахси номаълум имзо эгаси эса бутун бошли касаба уюшмаси Республика кенгаши номидан ишдан бўшатиб юборилган ходимга “тўғри тушунтириб” юборган.

Иш юритиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби деган нарса борми бу ташкилотда?

👉@yuristkadr
YURISTKADR
Шунақаси ҳам бўлиши мумкинми? Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Қ.Собиров номидан “кимдир” раиснинг ўрнига чизиқча билан имзо қўйиб, фуқарога жавоб хати қайтарган. Одатда, касаба уюшмалари ходимнинг…
Мен амалиётда 2-3 марта дуч келганман. Ходимни низоли ишдан бўшатиш вақтида ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруққа раҳбар ўринбосари раҳбарнинг ўрнига қия чизиқ – “/” билан имзо қўйиб, ходимни бўшатиб юборган. Биринчи қадамдаёқ бош деворга урилган. Буйруқ суд томонидан ноқонуний деб топилиб, ходим қайтадан ишга тикланган. Ҳалиги ўринбосар эса, маъмурий жавобгарликка тортилган.

Яна битта ҳолатда, банк кредит комиссияси қарорига кредит бўлими бошлиғи ўрнига, бўлимдаги бошқа ходим ана шундай чизиқча билан имзо қўйиб юборган. Шу қарорга таяниб бир мижозга катта миқдорда кредит ажратишган, кейинчалик, кредит "еб юборилиб" қайтарилмаганда, тирноқни тагидан кир қидирилган ва анави имзогарчилик (ва бошқа камчиликлар) ортидан айбсиз банк ходимлари жавобгар бўлиб кетган.

Шунга айтамизки, ҳужжатлар масаласига келганда, ҳамма ўзиники билан (ФИШси билан) ҳал қилсин муаммоларини. Қолганлар ҳам ҳушёрроқ бўлорсин.

👉@yuristkadr
Спорт ўйинларидаги каби “копток” қилинган спорт бошқаруви ҳақида.

Куни кеча, Туризм ва спорт вазирлиги яна иккига ажралиб, унинг ўрнига Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирликлари ташкил этилди.

Бу соҳада 5 йил ичида юз берган 4-ўзгариш бўлди.

Дастлаб, 2017 йилда Маданият ва спорт вазирлиги иккига ажраб, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилди. Ундан кейин, қўмита Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги сифатида ташкил этилди. Ўтган 2021 йилда эса, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қўшилиб, Туризм ва спорт вазирлиги бўлди.

Мана энди, яна ажралиш. Алоҳида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва алоҳида Спортни ривожлантириш вазирлиги пайдо бўлди.

Бу ерда эътибор берган бўлсангиз, аксарият спорт ўйинларидаги копток каби у ёқдан бу ёққа, бу ёқдан у ёққа оширилган тизим шу, спорт соҳасининг ўзи бўлди. Спорт соҳаси ўз номини “оқлади”, ҳа, бу соҳа ҳақиқатдан ҳам копток қилинди.

Ҳаммадан ҳам ходимларга қийин. Дастлаб, спорт бошқаруви Маданият вазирлигидан ажралиб қўмита бўлганида, “ташкилот тугатилди” деб ҳаммани ишдан бўшатиш бошланди. Ундан кейин вазирлик бўлганида, яна бўшатишлар. Туризмга қўшилганида, яна ўша боши балога қолган ходимлар бўлди. Эндичи? Энди Адхам Ильхамович (янги спорт вазири) ҳам “мен ўзимни командамни тузаман” деб, ходимларни кўчага хайдайдими?

Бу ёқда федерацияларни айтмаса ҳам бўлади, нималар бўлаётганини улар ҳам тушунмаётган бўлса керак.

Адашмасам, ўтган 18 февраль куни Туризм ва спорт вазирлиги тизимидаги раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказиш тугалланган эди. Ишқилиб, яна қайтадан аттестация бошлаб юборилмаса бўлди.

Энг асосийси, спортчиларимизда, бўлажак чемпионларимизда шашт тушмасин. Муҳими шу.

👉@yuristkadr
Forwarded from Alimoff
Президент ану куни Гаиларни шарманда қилаётганлар ҳақида атганди, сразу салла деган ерида калла бўбкетибди дойимгидай.

Ички ишлар ходимлари томонидан ўлдирворилган одамларни ҳам кўрдик, судда исботланиб, қамалибам кетишди. Шундаям видеога олмаслик керакми? Ҳар қандай қонунбузарлик видеога олиниши керак. Кейин судлашилинса ҳам кўрилсин ўша видеолар.

Агар ану терпилага ўхшаган вой дод ёрдам беринглар дейдиган шарлатан, ёки атай гаини ерга уришга қаратилган провакатор бўлса марҳамат жавобгарлик белгиланг.

А так видеога олиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш бу тотал контрол ва сизларнинг билган ишингизни қилишингизга йўл очади. Билганингизни қилманг, қонунга қаранг.

@nurbekalimov
Харид чеклари масаласида.

Харид чеки
— харид қилинган товарлар ёки хизматлар учун тўлов амалга оширилганда онлайн-НКМ ёки виртуал кассада амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ шакллантирилган ва электрон шаклда ёки қоғозда чоп этилган, ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатдир.

Гап шундаки, назорат касса аппаратлари ва ҳисоб-китоб терминалларини тутиш мажбурий бўлган ҳолларда уларни қўлламасдан савдо қилинса ва хизмат қилинса, ёки харидорларга чек ва уларга тенглаштирилган ҳужжатлар берилмаса, бунинг учун тадбиркорга каттагина жарима бор. Солиқ кодексининг 221-моддасига асосан 5 миллион сўмлик қатъий белгиланган жарима ундирилади.

Лекин бу ерда қонунбузарликни аниқлашда ва айб ҳамда айбсизлик ўртасида жуда нозик бир чегара бор. Кўпинча босиб ўтиладиган.

Биринчи ҳолат. Ҳаридор сотиб олинаётган маҳсулотга пул тўлаш учун албатта хизмат кўрсатувчининг кассасига ўтиши лозим ва у пулни кассага тўлайди. Тўлов вақтида кассага бириктирилган ходим (оператор ёки кассир) пулни қабул қилиб олиб, харид чекини чиқариб харидорга тақдим этади (яъни беради). Айнан мана шу вақтда айрим харидорлар чекни олмаслиги ёки турли сабабларни рўкач қилиб олишни рад этиши ҳолатлари учраб туради. Бу ҳолат тадбиркорга нисбатан қонунбузарлик сифатида баҳоланмаслиги керак. Негаки, бу вазиятда тадбиркор ўрнатилган қоиданинг ўзига тегишли бўлган қисмини бажарган бўлади чекни чиқариб харидорга тақдим этган.

Амалиётда кўряпмизда, баъзи ёлланган “харидорлар” пулни тўлаб, харид чекини кутмасдан ёки атайлабдан олмасдан жуфтакни ростлаб қоляпти, орқадан солиқчилар келиб, “чек бермадиз” деб тадбиркорга 5 млн. сўмлик жарима солиб ташлаяпти. Лекин, бу вазиятда аслида ким айбдор? Ҳақли саволми?

Иккинчи ҳолат. Баъзи савдо объектларида, масалан, АЁҚШ каби автомобилларга бензин ёки газ қуювчи шохобчаларда кузатилаётган вазият: баъзи харидорлар ўз автомашинасидан тушмасдан ҳисоб-китоб қилишга ҳаракат қиладилар. Шохобча ходими харидор айтган миқдордаги ёқилғини қуйганидан сўнг, пул унга берилади, ходим кассага пулни топшириб, чекни олиб қайтгунигача, харидор кетиб қолади. Бироқ, ўртада яна, корхона айбдор бўлиб қолади. Яна 5 миллион жарима.

Талабаликдаги бир воқеа ёдимга тушиб кетди. Бир шеригимиз бўларди, ерга урса осмонга сакрайдиган. Ҳар хафтада шанба кунлари кўчага чиқиб кетардида, кечга томон яхши пул билан қайтиб келарди. Бир куни “қаердан шунча пул” деб сўрасам айтиб берди: орган ходимлари билан бирга рейдга чиқаркан, унга пул беришар, у эса хар хил магазинлар ва дорихоналарга кириб, нимадир сотиб оларкан. Шу вақтда чек берилмайдиган ҳолатлар бўладику, шунда бирдан “акалари” кириб, тадбиркор яхшилаб обориб-олиб келаркан. Кейин яхшигина “груз” қўйиларкан. Ана шундан бир чети шеригимга ҳам тегаркан. Соққа келиши шундан экан. Албатта, бу воқеалар олдинги даврда оддий ҳолат эди. Ҳозир, назорат олдингига қараганда анча қаттиқ.

Фақат бир жиҳат бор: мақсад ва натижа ўша давр билан ўхшашдек кўринмоқда. Сомсага пулни еса-емаса барибир ўша тадбиркор тўламоқда.

👉@yuristkadr
Суд ижро ҳужжатини қайтариб юборишга доир мантиқсиз ва зарарли амалиёт ҳақида.

Билганлар билади, суддан қарор чиқартириш “бўлди, ҳаммаси ҳал” дегани эмас. Бу жараён ишнинг бор-йўғи 50-60 фоизини ташкил қилади. Бирор-бир суммани ундириш ҳақида суд қарори чиққани билан, у қонуний кучга кирмаса, суд ундирув бўйича алоҳида ижро варақаси бермаса, муаммо ечилмасдан тураверади. Суд ўзи қабул қилган қарордан келиб чиқиб, ижро варақаси деган ҳужжатни ёзиб беради ва одатда МИБ ижрочиларига юборади, МИБдагилар эса ундирувчига шу ҳужжат асосида қарздорлардан пул ёки мулкларини ундириб беради. Лекин, суд ижро варақаси билан боғлиқ шунақанги бир мантиқсиз ишлар борки, кўриб томинг кетиб қолади.

Қаранг, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига асосан давлат ижрочиси суд томонидан берилган ижро ҳужжатини ижро учун қабул қилмасдан, аксинча, ўша суднинг ўзига қайтариб юбориши мумкин. Ҳа, шундай. “Кечирасиз, қози бува, дамиззи олинг” деб қайтарвороради. Бу ёқда минг сарсон бўлиб, фойдасига суд қарори чиққан ва ижро варақаси берилган даъвогар тараф бошини чангаллаб қолаверади. Чунки, МИБ давлат ижрочиси ижро варақани қайтариб юборди дегани, пул ундириб берилмайди, муаммо ҳал қилинмайди деганида.

Шахсан мен суд берган ижро ҳужжатини давлат ижрочиси томонидан шу судга қайтариб юборилишини нотўғри ва суднинг мустақиллигига ҳамда ҳақдорларнинг қонуний манфаатларига зарба берувчи амалиёт деб биламан.

Қарангки, давлат ижрочиси агар судья томонидан берилган ижро варақасида арзимаган хато ва камчиликлар, масалан Қонуннинг 8-моддасида кўрсатилган мана бу маълумотлар: ундирувчи ва қарздорнинг номи, манзиллари, улар жисмоний шахс бўлса, туғилган санаси ва жойи, иш жойи, қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, қарздор юридик шахс бўлса, унинг солиқ тўловчи сифатида идентификация рақамлари кабилар кўрсатилмаган, ёки хато кўратилган, ёҳуд тўлиқ кўрсатилмаган бўлса, бу ижро варақани ижро қилмайди. Аксинча, юқоридаги 24-моддага асосланиб, судьяга қайтариб юборади.

Амалиётда бу жуда кўп учраяпти. Масалан, сиз бир фуқарога 50 миллион сўм қарз бергансиз. Қарздор пулни қайтармаган. Суд бу пулни сизга ундириб бериш ҳақида қарор чиқариб берган, шунгача сиз 4 ой судма-суд тентираб юргансиз. Ниҳоят ижро варақаси ҳам МИБга берилди. Сиз, ҳайрият ана энди иш бошланди деб турсангиз, ижрочи ижро варақасини судга қайтариб юбориб ўтирибдию. Сиз жон куйдириб, йиғлагудек бўлиб “нега, нега ундай қиласиз!” десангиз, ижрочи “ижро варақасида сизни туғилган жойиз кўрсатилмаган экан, шунга қайтардим, бунга ҳаққим бор” деябтию. Шу мантиқданми? Ахир сиз давлат ижрочисини ёнида турибсизку! Шундоқ паспортингизни кўрсатсангиз, ҳаммаси маълумку. Ижро ҳужжатида туғилган жойингиз кўрсатилмаслиги, ундирувга ҳалақит қиладиган нарсами? Аслида тарафларнинг шахсига оид маълумотларга эҳтиёж туғилса, бугунги технология ривожланган даврда уларни турли маълумотлар базасидан олишга МИБда тўлиқ ваколат борку. Тушуняпсизми, гап нимадалигини?

Худди шунга ўхшаш, бошқа жузъий камчиликларни баҳона қилиб, йўқ жойдан ижро варақаларини қайтариб юборилиши ортидан, ундирувлар ўз вақтида бажарилмаяпти, натижада, ҳақдор фуқаро ва тадбиркорларга етаётган зарар хажми борган сари ортиб бормоқда. Кейин, тизимнинг ўзига ҳам эътирозлар ортмоқда. Буни суддагилар ҳам, МИБдагилар кўр кўриб турибди.

▪️Шундай экан, қонунчиликдаги давлат ижрочилари томонидан ижро варақаларини судларга қайтариб юбориш ҳақидаги нормаларни қайтадан кўриб чиқиш ва мантиқсиз нормаларга бутунлай барҳам бериш керак, деб ҳисоблаймиз.

👉@yuristkadr
Юқоридаги постимиз юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судда фаолият юритадиган бир судья акамиз ёзяпти.

Ассалому алайкум. МИБ ижрочилари томонидан яна бир мантиқсиз ва қонунни очиқдан-очиқ бузадиган ҳаракатлари бор.

ФПК, ИПК, ҳатто МИБнинг ўзини қонунида ҳам яшаш манзили деган нарса бор, суд ижро варақасида даъвогар ва жавобгарнинг у кўрсатган амалда яшаб турган манзилини ёзади.

Лекин ижрочилар ҳозир ўйин қиляпти: Ф-1 ни текшириб пропискасини кўриб, бу бошқа жойда яшаркан деб қайтариб юборяпти, ижро ишини қўзғатмасдан. Аслида ишни қўзғатиб агар фуқаро бошқа жойда яшашини аниқласа тегишли далолатнома тузиши керак. Шунда ҳам қайтаришга ҳаққи йўқ, ижрочи буни бошқа туман (фуқаронинг охирги яшаш жойи)даги МИБга ўтказиши керак.

Арзимаган паспорт серияси нотўғри экан деб, қайтараётган ҳолатлар ҳам бор. Буни МИБдагиларга тушунтириб бўлмаяпти. Кунига 10 талаб ижро варақалари қайтиб келади.

Ҳозир МИБдагилар ижро варақаси бўйича иш қўзғатиб, улар билан шуғулланишг ўрнига хонасидан чиқмай ўтириб, қайтариб ўтирибди. Неча марта семинар қилдик улар билан, барибир фойдаси бўлмаяпти. Бу ёқда оддий фуқароларда йўқ жойдан судларга ишончсизлик кўпайиб кетяпти.

P/S: Наҳотки, бу муаммонинг техник жиҳатлари Олий суд ва Республика МИБ доирасида ўзаро ҳал қилиб олинмаган? Ахир бу икки орган ҳам бир республика ва бир давлат ичидаги тузилмалар шекилли. Битта қўшма хат, ёки битта қўшма қарор билан тўхтатиш мумкинку бундай номаъқулчиликларни.

Кунига ўнлаб ижро варақалари қайтмоқда дегани бу дахшат. Бу битта ФИБ туманлараро суди бўйича. Бизда 80 та ФИБ туманлараро судлари, 68 та иқтисодий ишлар бўйича туманлараро судлари, 204 та жиноят судлари ва 14 та туманлараро маъмурий судлар бор. Демак, бир кунда юзлаб, агар бошқа судларни қўшсак, хатто минглаб ижро варақалари қайтарилаётган бўлиши мумкин деган ҳулосалар бўлмоқда.

Олий суд ва Республика МИБ раҳбариятидан бу муаммога (ижро варақаларини асоссиз қайтарилишига) жиддийроқ эътибор қаратишларини, иложи бўлса, нуқта қўйиладиган жойларига ўша нуқтани тезроқ қўйишларини сўраб қоламиз.

👉@yuristkadr
Божхона қўмитаси раисининг фуқароларни шахсий қабул қилиш куни қайси кунга белгиланган биласизми? Хафтанинг шанба кунларига.

Бу қўмитада шанба куни ҳам расман иш куни эканда десангиз адашасиз. Шанба куни ҳамма қатори бу ерда ҳам дам олиш куни.

Яъни, бошқа ҳудудлардаги фуқаролар шанба қўмитада дам олиш куни эканлигини яхши билади ва шунинг учун ҳам бу куни қўмита раҳбарига дарди ва муаммосини айтиш учун пойтахтга келиб ўтирмайди. Буни қўмитадагилар ҳам билишади албатта.

Услуб зўр-а? Шанба куни ҳеч ким келмаслигини яхши биласан ва қабулни шу кунга белгилаб қўясан, бўлди. Шу билан ҳаммаёқ тинч.

👉@yuristkadr
Яна 2 та судья кетди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун:

Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг раиси Бахтиёр Таваккалов;

Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси Камолиддин Холмухамедовнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинди.

Манбаа

👉@yuristkadr
Диққат АКЦИЯ!

Жорий йилнинг 18 февралидан 8 мартига қадар баҳорги байрамлар арафасида "UNG Petro" МЧЖ томонидан "UZBEKNEFTGAZ" бренди остидаги бензин қуйиш шохобчаларида сотилаётган АИ-92 маркали бензинига акция эълон қилади. Энг кўп миқдорда сотиб олувчилар музлаткич, телевизор ёки кир ювиш машинаси совринларидан бирининг эгалари бўлишлари мумкин.

Совға ғолибига айланиш учун сотилган АИ-92 бензинининг тушумлари (чекларини) "UNG Petro" МЧЖ @UNG_Petro_Bot Телеграм ботидаги "Акция 2022" бўлимига жорий йилнинг 8 март кунига қадар юборишингиз керак.

🌐 ungpetro.uz

👉@yuristkadr
64 та қарағайни кесганларга маъмурий жавобгарликми?

Xabar.uz дан ўқидим: Бекобод туманининг «Сарюз» МФЙ ҳудудида фуқаро O.X. ва бир гуруҳ фуқаролар томонидан 64 туп қарағай дарахти ноқонуний равишда таг қисми билан кесиб олиб кетилган.

Ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилган. Фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари 1 млн 350 минг сўм жарима белгиланган ва 1 млрд 575 млн сўм ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланган.

Менимча, шу ерда бироз хатолик борга ўхшаяпти. Ёки маълумотда чалкашлик бўлиши мумкин.

Гап шундаки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасига асосан, дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш,фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Яъни, кўриб турибмизки, агар дарахтларни ноқонуний кесиш маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланса, айбдорларга юқоридаги 79-модда бўйича маъмурий жарима қўлланилади.

Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисмига асосан, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлганда эса, — айбдорлар: БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Яъни, дарахтларни ноқонуний кесиш натижасида табиатга етказилган зарар ҳажми кўп миқдордан, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари (81.000.000 сўм)дан ошса, бу ҳолат жиноят деб баҳоланади.
Юқоридаги вазиятда эса, етказилган зарар хажми 1 млрд 575 млн сўм дейилмоқда.

Демак, ҳолат МЖтК 79-моддаси билан эмас, балки ЖКнинг 198-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинмоғи лозим. Ва ҳужжатлар МЖтКнинг 278-моддасига мувофиқ, прокуратурага топширилиш керак.

Эътибор беряпсизми, “дарахтхўрлар” барибир ҳеч нарсадан чўчимаяпти. Уларга қонун борлигини қатъий тарзда тушунтириб қўядиган бирор зот топилмаяпти.

👉@yuristkadr
Адвокат бўлиш учун 2 йиллик юридик стаж бекор қилиниши бугунги гапми, ёки кечаги?

Бизда, Ўзбекистонда юридик олийгоҳларда ўқиб, таълим олиш адвокат бўлиш учун етарли эмас. Шундан кейин ҳам, камида 2 йиллик юридик стаж керак.

Яқинда, Президентнинг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид даслат дастури (66-банди)га кўра:

адвокатлик лицензиясини олиш учун юридик мутахассислик бўйича иш стажига оид талабни бекор қилиш масаласи қўйилди.

Аслида бу талаб Давлат раҳбари томонидан биринчи бор кўтарилиши эмас эди. Президент адвокатлар масаласи жамиятнинг оғриқли нуқталаридан бири эканлигини кўп бора таъкидлаб келган. Афсуски, бизнинг ҳозирги жамиятимизда ҳамма раҳбарлар ҳам Президентнинг топшириғига у қадар жиддий қарамай қўйди. Индамай, жим турсак, ҳаммаси унут бўлади деб ўйлашса керак.

Бундай дейишимга сабаб бор. Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам айни юқоридаги масалага тўхталган.

Ўшанда ҳам, яъни бир ярим йил аввал ҳам адвокатлик фаолиятини бошлаши учун ёш мутахассислардан 2 йил юридик стаж талаб этишни бекор қилиш, талабаликдан адвокат ёрдамчиси сифатида амалиёт ўташ тартибини жорий этиш кераклиги айтилган.

Агар Давлат раҳбарининг топшириғига ўша пайтдаёқ жиддий қаралганида эди, бу ташаббуслар 2021 йил бошиданоқ амалга ошган ва ҳозирга келиб, минглаб ёш ва ишга чанқоқ (ва энг асосийси “бузилмаган”) адвокатлар пайдо бўлган бўлар эди.

Лекин, бизга кўриниши ва сезилиши бўйича, кимларнингдир бу ташаббусга масалани ҳудди ўзи туққан тухумидек босиб ўтирадиган даражадаги шахсий ва ғаразли қаршилиги бор.

👉@yuristkadr
Моддадаги биринчи кейс - Ф. Абдуҳолиқовда эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви бормиди?

Баҳодир Аҳмедов Ўзбеккино ва Фирдавс Абдуҳолиқовдаги эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви бўйича яхши таҳлил қилибди.
https://t.me/bahodirahmedoff/6477

Пост:
"Куни кеча Чилонзор ЖИБ судида Фирдавс Абдуҳолиқов иши кўрилди ва якунига етказилди. Суд Абдуҳолиқовга МЖТКнинг 175-8-моддаси (Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) 4-қисмига асосан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда 30 БҲМ миқдорда жарима тайинлабди. Шунча давлат харидларини бузганларга эса биров ғинг дейилмайди.

Агентлик ҳам ушбу масалада кеча ўз баёнотини келтириб ўтди. Суд жавобгарнинг маълумотлари ва сериал суратга олиш учун давлат буюртмаси айрим ОАВларда эълон қилинганидек, фақатгина “Севимли” телеканалига эмас, бошқа телеканалларга ҳам берилганлиги ҳақидаги маълумотларни инобатга олган. Бу важлар қайсилар? Асосийларини келтирсам:

🔘 Агентликка нодавлат телеканаллар – MY5, Zo‘r-TV ва Sevimli-TV каналларидан 15дан ортиқ лойиҳалар тақдим этилган. Уларга овоз беришда қарор биргина Бош директор томонидан эмас, иккита кенгаш томонидан қабул қилинган. Улар: бадиий (Ҳукумат тузган) ва экспертлар кенгаши. Якунда ҳар бир нодавлат телеканалдан биттадан сериал танлаб олинган.

🔘 “Орзулар палатаси” сериали “My Films” МЧЖ томонидан суратга олиниб СевимлиТВда қўйилиши режалаштирилган. Мавжуд вазият ортидан пуллар давлатга қайтарилган.

🔘 Агентлик шунингдек нодавлат телеканаллар билан ко-продукция ва биргаликдаги молиялаштиришга келишган. 50/50 харажатга келишилган. Шу жойида давлат харажатини камайтириш ниятида ҳуқуқий хатога йўл қўйилган: Молия вазирлигига афилланганлик ва манфаатлар тўқнашуви бўйича хабар берилмаган. Мақсад инвестиция жалб қилиш ва харажатни қисқартириш. Абдуҳолиқов ҳимоячиси бунда пуллар асосийси мақсадсиз сарфланмаганини айтибди. Манфаатлар тўқнашуви нима? Давлат харидлари тўғрисидаги Қонун 14-моддасида у - бевосита ёки билвосита шахсий манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатадиган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда унинг шахсий манфаатдорлиги билан давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келадиган ёхуд юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай вазиятдир, шунингдек аффилланганликнинг мавжуд бўлишидир.

Ўзи Президент қарорида нима дейилган?

Бунда:

субсидия олиш учун талабгор телеканал сериал ижодий лойиҳасини Агентликка тақдим этади;

Агентлик Бадиий кенгаши сериалнинг мазмун-моҳияти, мавзуси, телеканал аудиторияси ва рейтингини ҳисобга олган ҳолда субсидия маблағлари ажратиладиган телеканалларни аниқлайди;

субсидия олувчи телеканал сериаллар бюджетининг камида 50 фоизини ўз маблағлари ҳисобидан қоплаши лозим.

Ахир қарорда барчаси айтиб қўйилган-ку. Телеканал ва Агентлик ўртасидаги олди-бердилар бу шартларга тушади-ку.

🔘 Тузоқ сериали учун олинган маблағни СевимлиТВга ўтказиб берган ва ўзининг мажбуриятидаги пулни ҳам ўтказган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги баёнотидан сўнг, сериал тайёр бўлган ва эфирга берилган бўлса ҳам пулни қайтаришибди. Шу жойига тушунмадим. Телеканал мени наздимда қайтариши шарт эмас эди. Агар Агентлик хато қилганда ҳам, у хизматни кўрсатиб бўлди. “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун 59-моддаси бор-ку.

🔘 Айнан муҳокамаларга сабаб бўлган “Сабрия” сериалига Агентликнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ экан.

Ҳолат бўйича менда дастлабки савол: суд нега юқоридаги важларни кўриб чиқиб бу ерда айб даражасини инобатга олмади. Тўғри қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди. Лекин юқоридаги вазият ким қанчалик даражада айбли эканини суд албатта кўриб чиқиши керак-ку.

Ва юқоридаги важлар келтирилгани, салмоқли маблағлар қайтарилганига қарамай нега жазонинг энг максимум миқдори берилди? Кодексда жазо: БҲМнинг 20дан 30 баробаригача деб айтилган.

Манфаатлар тўқнашуви деб айтилмоқда, лекин СевимлиТВга ҳам бошқа каналлар қатори сериал берилса ва ҳамма қатори мажбурият юкланса (50/50 харажат қилиш) ва ҳаттоки пуллар қайтариб ҳам берилса, бу ўзи манфаатлар тўқнашуви бўлармикин?"
Вақтида Олий Мажлиснинг энг фаол депутатларидан бўлган ва ҳозиргача фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси ўринбосари сифатида ишлаб келган: Муротов Нуриддин Намозович Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинланди.

Ажойиб танлов бўлибди, қойил.

Лекин, ҳозирги жой осон жой эмас. Жуда катта-катта "наҳанглар"нинг назарида турган жой. Одам сал чалғиса, бутунлай ютиб юборишга ҳаракат қиладиганлари ҳам бор.

Нуриддин акага, ҳам адолат учун курашда, ҳам ана шундай "наҳанглар"га қарши туришда қатъият ва шижоат тилаб қоламиз.

Ака, штатларни кўпайтириш масаласи эсдан чиқмасин-а?

👉@yuristkadr
Диққат! Прокуратурада ер соҳасидаги қонунбузарликларга қарши курашадиган янги бўлинмалар ташкил этилмоқда.

Бош прокуратура таркибида 8 та штат
бирлигидан иборат Ер ресурслари талон-тарож қилинишининг олдини олиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида эса умумий сони 56 та штат бирлигидан иборат бўлган Ер ресурслари талон-тарож қилинишининг олдини олиш бўлимлари ташкил қилинади.

Янги ташкил этилаётган Бошқарма ва бўлимлар прокуратура органларининг 32 та, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимининг 15 та, Сув хўжалиги вазирлиги тизимининг 7 та, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 10 та штат бирликларини мақбуллаштириш (қисқартириш) ҳисобидан шакллатирилади.

(Президентининг 21.02.2022 йилдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сонли қарори).

P/S: Ерфуруш ҳокимлар ва ўртакашлар, тамом бўлдиларинг.

👉@yuristkadr