YURISTKADR
Вақтида Олий Мажлиснинг энг фаол депутатларидан бўлган ва ҳозиргача фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси ўринбосари сифатида ишлаб келган: ➖Муротов Нуриддин Намозович Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинланди. Ажойиб…
Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси лавозимида ишлаб келган Солиев Сарвар Ғайратжонович Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди.
Сарвар ака анча олдин ёш судья сифатида Тошкент вилояти хўжалик суди раиси вазифасини ҳам бажарганди шекилли. Ўшанда бир-икки ишларида қатнашганман.
Ҳозирги пойтахт судида ҳам анча залворли ва мураккаб ишларни кўрганлиги ҳақида эшитганман.
Яқинда танқид қилган пайтимда бир-икки адвокат дўстларим мени ноҳақликда ҳам айблаган: соҳадаги энг яхши судьялардан бири шу инсон деб.
Нима ҳам дердик, Сарвар акага ҳам омад тилаб қоламиз. Зангиотадаги фаолиятларини бажонидил кузатиб борамиз. Ютуқларни кутиб қоламиз.
Ҳа айтмоқчи, бошқа судларда ҳам, бошқа вилоятларда ҳам раислар ротация қилинадими? Ҳозир ротация маъмурийдагиларга ҳам кўпроқ керагов. Сабаби, бошқалардан ҳам кўра кўпроқ улар қонунбузар амалдорлар билан ишлайдида. Коррупция чегараларига яқинроқ.
👉@yuristkadr

Кадрлар иши ва меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш йўналиши бўйича 1 хафталик (36 соатлик) ўқув курсини тамомлаган тингловчиларимизга сертификатлар топширилди.
Янги гуруҳга рўйҳатдан ўтишни истаганлар учун:
☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30, 90-993-18-80.

Туризм ва спорт вазирлиги иккига ажратилди: энди ходимлар бўшатиладими?
Хабарингиз бор, Туризм ва спорт вазирлиги яна иккига ажралди, вазирлик негизида, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил қилинди. Бизга яна ўша эски мавзуда, яъни ходимларнинг тақдири нима бўлади деган маънода саволлар келяпти. Бу масалани ўрганиб, бирорта ходим ҳам бўшатилмайди деган фикрга келдим. Фикримни асослайман.
Биринчидан, бу ерда тугатиш йўқ. Президентнинг 2022 йил 18 февралдаги “Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-75-сонли фармонига асосан, Туризм ва спорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида: алоҳида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари; ҳамда алоҳида Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил этилди.
Яъни, бу вазиятда Туризм ва спорт вазирлиги тизими тугатилмади, балки иккита алоҳида вазирликка ажратилиб, ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.
Амалдаги Меҳнат кодексининг биз доим такрорлайдиган 98-моддасига кўра, корхона мулкдори алмашганда, худди шунингдек корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади. Шунга мувофиқ, Туризм ва спорт вазирлиги тизимида ишлаб келган ходимлар, ўз йўналишлари ва ўз соҳалари бўйича янги вазирликларда ҳотиржам иш фаолиятини давом эттиришлари мумкин. Улар бўшатилмайди.
Иккинчидан, бу ерда қисқартириш ҳам йўқ. Амалиётда кўпинча, вазирлик ва идоралар қўшилганда ёки ажратилганда баъзи штат бирликларида қисқариш юз беради. Бундай ҳолатларда, қисқартиришга тушган ходимларни бўшатмасдан илож йўқ. Биз буни тўғри тушунамиз ва тан оламиз. Биз кўриб чиқаётган вазиятдачи? Қисқартириш борми?
Бу саволга аниқлик киритиш учун, Президентнинг олдинги – 2021 йил 6 апрелдаги «Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-5054-сон қарорига қараймиз. Қарорнинг 1 ва 3-бандларига асосан: Туризм ва спорт вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари сони 156 нафар этиб, вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони эса 980 нафар этиб белгиланган эди.
Президентнинг 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-135-сонли қарорида қайта ташкил қилинаётган Туризм ва маданий мерос вазирлиги марказий аппарати бошқаруви ходимлари сони 84 та, ҳудудий бўлинмалар бошқаруви ходимлари эса 386 та эканлиги кўрсатилган.
Президентнинг 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сонли қарорида қайтадан ташкил қилинаётган Спортни ривожлантириш вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимлари сони 76 та, ҳудудий бўлинмаларнинг бошқарув ходимлари сони эса 594 та деб белгиланган.
Эътибор берайлик, аввалги Туризм ва спорт вазирлиги марказий аппаратидагилар 156 та эди. Алоҳида вазирликларга ажратилганда бирида 84 та, бошқасида эса 76 та, жами 160 бўляпти. Яъни, қўшимча 4 та штат қўшилмоқда. Ҳудудий бўлинмаларда аввал 980 та эди. Алоҳида вазирликларга ажралиб, бирида 386 та, иккинчисида эса 594 та, жами ҳам айнан 980 та бўляпти. Яъни, бунда қисқартириш ҳам, қўшимча штат ҳам йўқ.
Шундай экан, ҳулоса: бирорта ходим иш берувчи ташаббуси (МК 100-модда 2-қисм 1-банди) билан бўшатилмайди, аксинча, барча ходимлар розиликлари билан меҳнат фаолиятини давом эттираверади.

#advokatura
Суд биноларида адвокатлар учун алоҳида хоналар борми?
2018 йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5441-сонли фармони қабул қилинган эди.
Бу фармон билан “Адвокатура институтини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури” тасдиқланган. Афсуски, бу Фармон ва Чора-тадбирларнинг талаблари амалда тўлиқ ижро қилиняпти деб айта олмаймиз.
Чора-тадбирларнинг 10-бандида Олий суд ва Адвокатлар палатасига:
➖2018 йил август ойигача суд процессига тайёргарлик кўриш учун умумий юрисдикция судлари биноларида адвокатлар учун алоҳида хона ажратиш вазифаси қўйилган эди.
Бироқ аксарият судхоналарда адвокатлар учун алоҳида хоналар ажратилганига кўзимиз тушмаяпти.
Айни пайтда, умумий юрисдикция судларининг туман ва туманлараро раислари Давлат раҳбарининг ушбу топшириғи ижросига шахсан жавоб беришлари адолатдан бўлади. Яъни, Фармон ижросиз қолган бўлса, масъулият ва жавобгарликни биринчи навбатда улар зиммаларига олишлари тўғри бўлади.
Кейин, Адвокатлар палатаси нима учун шу каби масалаларда сукут сақлашини ва адвокатларнинг ҳақини талаб қила олмаслигини ҳеч тушунолмайман.

#sud_kazusi
Кредитнинг мақсадли ишлатилишига оид бир суд низоси ҳақида.
Самарқанддаги бир банк бир МЧЖга 450 млн. сўм кредит ажратади. Кейинчалик, МЧЖга берилган кредитни мақсадли ишлатилиши юзасидан банк ходимлари томонидан мониторинг ўтказилиб, МЧЖ томонидан кредитдан қисман мақсадсиз фойдаланганлиги ҳақида маълумотнома тузилади. Ушбу маълумотномада МЧЖда 163 миллион сўмлик ускуналар мавжудлиги, устахона ташкил қилиш учун таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли қолган 287 миллион сўмлик ускуналар таъминотчи корхонада турганлиги қайд этилган. Яъни, кредит тўлиқ мақсадли ишлатилмаганлиги ҳақида ҳужжат қилинади.
Шундан сўнг, банк жавобгарлар МЧЖ ва гаровдаги мулк эгаси бўлган фуқарога нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда кредит шартномаси бўйича 450 миллион сўм ва муддати ўтган қарздорликни банк фойдасига ундириш ва ундирувни фуқарога қарагли гаров мулкига қаратишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди (тарафлардан бири, яъни гаров эгаси фуқаро, шу учун иш фуқаролик судида кўрилган)нинг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, банк фойдасига жавобгар МЧЖдан жами 450 миллион сўм кредит қарздорлиги ундирилиши ҳамда ундирувни фуқарога тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкларга қаратилиши белгиланган.
Тадбиркор бундан норози бўлиб, вилоят судига аппеляция шикояти билан мурожаат қилади. Аппеляция судида банкнинг даъвосидаги важ ва маълумотномадаги кредит мақсадсиз фойдаланганлиги ҳақидаги фактлар суд томонидан инкор этилади.
Иш ҳужжатларида мавжуд бўлган таъминотчи корхона ва МЧЖ ўртасида тузилган олди-сотди шартномалари билан жами 450 миллион сўмлик ускуна ва жиҳозлар сотиб олинганлиги, “счет-фактура”ларда эса ушбу МЧЖ томонидан қабул қилиб олинганлиги қайд этилган. Шунингдек, олинган кредитни мақсадли ишлатиш ва бизнес-режа бўйича ускуналарни жойлаштириш учун кредит олган МЧЖ 1 йил муддатга бир фуқарога тегишли бўлган нотурар жой биносини ҳар ойда 2 миллион сўмдан, жами 24 миллион сўм ижара ҳақи эвазига ижара шартномаси асосида олганлиги аниқланган. Демак, ускуналар сотиб олинган, бир қисми олиб келинган. Қолган қисми эса ўрнатиладиган жой тайёр бўлмаганлиги учун таъминотчи омборида турган. Демак, бунда МЧЖ томонидан кредитдан мақсадсиз фойдаланганлиги исботланмаган. Бундай ҳолатда МЧЖ шартномавий мажбуриятига амал қилмаган деб топишга ва банкнинг шартномавий ҳуқуқлари бузилган, деб ҳисоблашга ҳуқуқий асослар мавжуд эмас.
Юқоридагиларга асосланиб, апелляция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва иш юзасидан банкнинг даъвосини рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш ҳақида хулосага келган. Бу билан тадбиркор МЧЖнинг ҳуқуқлари апелляция суди томонидан ҳимояга олинган.
Самарқанд вилояти суди судьяси Н.Раҳмонованинг амалиётидан (манбаа: zarnewsuz).

Маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар бўйича ҳам алоҳида курслар ташкил этилади.
Биз биринчилардан бўлиб, “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби” йўналишида малака ошириш курслари (нодавлат таълим) ташкил қиляпмиз.
Бир вақтлар Атроф муҳит соҳасидаги ходимларнинг малакасини ошириш марказига раҳбарлик қилганман. Ўша пайтларда марказда экологларга маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ҳужжатларни тузиш бўйича дарс ҳам берардим.
Ўшандан бери биламан, тегишли ваколат берилган назоратчи ходимлар (инспекторлар), улар солиқчи бўладими, СЭС, эколог, ёки ички ишлар ходими бўладими, барчасининг энг нозик нуқталаридан бири маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлардир.
Ҳозир, масъуллар бирорта қонунбузар корхона раҳбарига маъмурий чора қўллашда, жарима қўйишда кичик бир хатоликка йўл қўйса борми, тамом. Бизнес-омбудсман вакиллари қонунбузар инспекторга МЖтКнинг 241-2-моддасига асосан камида 10.800.000 сўмлик жаримани қўяди. Бу жарима 21.600.000 сўмгача бўлиши мумкин.
Демак, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни олиб боришда масъул шахслар, инспекторлар умуман хато қилиши мумкин эмас. Бунинг учун албатта ўқиш ва яна ўқиш керак!
Хуллас, шу йўналишда ҳам алоҳида малака ошириш курсларини ташкил қилиш арафасидамиз.
Саидали Мухторалиев (yuristkadr лойиҳаси раҳбари)

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқароларнинг очиқ ҳавода ниқоб тақмаслигига рухсат берилди.
👉@yuristkadr
👉@yuristkadr
Ҳис-туйғулар ҳам мол-мулк қиймати (нархи)га таъсир қилади.
Бир давлат хизматчиси, банкдан 600 млн. сўмлик ипотека кредити олиб, шаҳардан ўзи орзу қилган уй-жойни сотиб олди. Бироқ орадан 1 йил ўтиб, бу хизматчининг ортидан тушишди. Ариза ташкиллаштирилди ва банкдаги кредити кўтарилди.
Терговчилар экспертиза тайинлаб, кредитга олинган уй-жойни қайта баҳолатди ва натижада экспертиза мулк 100 млн. сўмга қиммат баҳоланган деган ҳулоса берди. Ана шу 100 млн. сўмлик миқдор кредит олган хизматчи ва банк ходимлари томонидан ўзлаштирилган деб, уларга жиноий иш очилди. Мана шу каби амалиётларни унчалик тўғри демаган бўлардим.
Биласизми, бирор-бир мол-мулк сотиб олинганида, унинг қиймати ва нархи энг биринчи навбатда сотувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги шартномага мувофиқ, уларнинг ҳохиш-истакларидан келиб чиқиб белгиланади.
Аслида ҳеч бир экспертиза органи мол-мулкнинг келишув қийматини аниқ қилиб чиқариб бера олмайди. Бунинг имкони йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки, мулкнинг қиймати ва нархини белгилаб берадиган шундай мезонлар ҳам борки, улар бирор-бир ўлчамга ёки бирор-бир қиймат чегарасига эга бўлмайди.
Инсонлардаги ҳис-туйғуларни, улардаги орзу ва ҳавас туйғуларини бунга яққол мисол сифатида айтишимиз мумкин.
Масалан, харидорнинг 40 минг долларга пойтахтнинг марказидан 3 хонали яхши квартирани сотиб олиш ўрнига, худди шу пулга четроқ тумандан ўн минг қимматига 2 хонали уй сотиб олишини ноқонуний деб айта оласизми? Балки ўша четроқ жой бу харидор учун марказга қараганда қадрлироқ, аҳамиятлироқ ва қимматлироқдир.
Бундай ҳолатлар учраб туради. Бундан 5 йил аввал худди шундай вазиятга гувоҳ бўлганман. Ўшанда вилоятлик бир тадбиркор дўстимиз қўлида яхшигина пул бўла туриб, марказдан эмас, четроқ тумандан қимматга уй сотиб олган эди. Қимматга олаётганлигини ўзи ҳам англаб туриб сотиб олган.
Сабаби, кейинчалик билсак, ўша жойда унинг ажойиб талабалик даври ўтган экан. Ўша пайтлари “имкон қилсам, шу ер (дом)дан албатта уй оламан” деб орзу қилиб қўйган экан.
Демак, ундаги ёшлик ҳотиралари билан боғлиқ ҳислар ва ундаги орзу-умидлар у сотиб олаётган уйнинг қийматига ҳам таъсир қилган.
Ана энди савол: бирор-бир экспертиза органи, бирор-бир эксперт уй-жойнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда битим тузган тарафларнинг ҳис-туйғуларини ҳам баҳолай оладими?
Бу саволнинг жавоби аниқ: баҳолай олмайди.

Россия-Украина воқеалари янада шиддатли тус олди. Урушнинг номи ўчсин!
Ахборотга бўлган чанқоқлик шу қадар авж олдики, бу нарса оддий кундалик ҳаётнинг туб-тубига қадар кириб бормоқда. Ахборот истеъмоли худди озиқ-овқат ва кийим-кечакка бўлган эҳтиёж даражасигача етиб бормоқда.
Ҳозир аксарият инсонлар бор иши ва юмушини бир жойга суриб, компьютерлари ва телефонларига ёпишиб қолди. Улар ижтимоий тармоқларга сингиб, худди сувга ташна одамдек Россия-Украина ҳабарларини ютоқиб-ютоқиб кузатмоқда. Бир хабар кетидан, иккинчисини кутмоқда, ундан кейин учинчиси, ундан кейин яна ва яна.
Ишхонада ўтирганлар ва юмуш билан юрганлар, ишлар ҳам қолиб кетмасин. Йўл-пўлда бўлсангиз, у-бу нарсаларга урилиб кетманг тағин.

“YURIST VA KADR” NTM 2022 йил 28 феврал кунидан навбатдаги ОФЛАЙН курсларга қабул эълон қилади!
"Корхонада кадрлар хизматини ташкил қилиш ва меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш" курси ўқитувчи-мутахассислар, малакали юристлар Саидали Мухторалиев, Муҳаммадамин Каримжонов, Дониёрбек Имомниёзов ва Раъно Исамитдиновалар томонидан анъанавий (офлайн) шаклда ўзбек тилида бошланади!
✅Машғулотларнинг мақсади: кадрлар салоҳиятини ошириш, буйруқлар асосларини тушуниш, зарур меъёрий ҳужжатлар талабларини ўрганиш, ички локал ҳужжатлар, буйруқлар тайёрлаш бўйича амалий кўникмалар, Меҳнат кодекси, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлашда кўникмаларни ривожлантириш, ходимларни ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномаларини тўғри тартибда бекор қилиш, таътиллар бериш тартиби (таътиллар жадвалини тузиш, уни қисмларга бўлиш, чақириб олиш, узайтириш ва бошқа муддатга кўчириш), интизомий жазо чораларини қўллаш, меҳнатга лаёқатсизлик давридаги кафолатлар, ўриндошлик ва бир неча касб ва лавозимларда ишлаш тартиблари, меҳнат низоларини ҳал қилиш ва низоларни ҳал этишда кадрлар хизмати ходимининг ўрни нималардан иборат бўлишини ва бошқа кўплаб назарий ва амалий билимларни ўргатиш.
📌Курс охирида якуний имтиҳонни муваффақиятли топширган тингловчиларга курс материаллари (буйруқлар, ариза, далолатномалар, амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва б.) ва албатта сертификат берилади.
🔹Кунлари ва вақти: душанбадан шанбагача, 9-00 дан 16-00 га қадар
🔹Давомийлиги: 36 соат (кунига 6 соатдан, тушлик вақти 13-00-14.00), 34 машғулот
🔹Нархи: 1 250 000 сўм (СКнинг 378-моддасига асосан, қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига ойлик маошингиздан тўловларни ўтказсангиз, 12% даромад солиғи ушбу суммага нисбатан ушлаб қолинмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз).
Янги гуруҳга рўйхатдан ўтишни истаганлар учун:
☎️Телефонлар: +99890010-86-15, +99897-731-40-30, +99890-993-18-80.

Балиқ овлаш масаласида ҳам мораторий эълон қилинди.
Айдар-Арнасой кўллар тизимининг «Арнасой» сув омбори ҳудудида балиқ овлашга бир йил муддатга мораторий эълон қилинди, бунда:
➖сув омбори ҳудудида балиқ овлаш қатъиян тақиқланади;
➖сувдан тўрлар ва ов қилиш қуроллари йиғиб олинади;
➖сув омборини балиқлантириш мақсадида илмий-асосланган ўрганишлар амалга оширилади.
(Президентининг 22.02.2022 йилдаги ПҚ-141-сонли қарори 4-банди).

МИБ давлат ижрочилари қанча вақт таътил олишга ҳақли?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ–3016-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисида”ги низомда бу ҳақида аниқ айтилган.
Мазкур Низомнинг 56-бандига асосан, давлат ижрочиларига давомийлиги 30 календарь кундан иборат ҳақ тўланадиган йиллик таътил берилади.
Шунингдек:
➖10 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимларга давомийлиги 5 календарь кун қўшимча (жами 35 календарь кун);
➖15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганларга давомийлиги 10 календарь кун қўшимча (жами 40 календарь кун);
➖20 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганларга эса давомийлиги 15 календарь кун қўшимча (жами 45 календарь кун) ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

Бугун Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаларидан келган Ахборот хизмати ходимлари билан трейнинг машғулотларимиз бўлиб ўтди.
Тадбирда Kun.uz сайти ва Daryo.uz сайтининг таниқли журналистлари Аброр Зоҳидов, Мусулмонбек Иброхимов ва мен (Саидали Мухторалиев)лар иштирок этдик.
Менинг маърузам аслида ваколатлари жуда катта бўлган давлат ижрочиларининг катта-катта мансабдорлар (вазирлар ва ҳокимлар)га келганда, қўли анча калталик қилиб қолаётганлигига бағишланди.
Бу масалада давлат ижрочиларининг мустақиллигини таъминлаш муаммолари ҳақидаги фикрлашдик.
Бюронинг жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлашга оид бундай позицияларини қўллаб-қувватлаймиз.