YAXSHILAR
1.24K subscribers
285 photos
18 videos
56 links
YAXSHILAR kanali YAHSHILAR uchun. 🙃
Postlar kanal nomisiz tarqatilsa rozi emasmiz.
Download Telegram
1 октябрдан ўқитувчилар маоши 15 фоизга оширилибди. Ошган ойликлар шунақа экан:(((

@yaxshiilar
- амма, якшанба куни ўғилларингизга пишириқлар таёрлаб беринг, бозорда сотишсин, биз ҳам ёрдам берамиз.

Аммасининг тирикчилик қийин бўлиб кетаётганидан, эрининг бир ўзи ишлаб етказа олмаётганидан тўлиб тошиб хасрат қилаётганини эшитиб ўғлим шу маслаҳатни берди, бошқа ўғилларим ҳам акасини таклифларини қувватлаб "иншааллох зўр бўлади, ахир сиз сомса, манти ва блинчикларни жуда маззали таёрлайсизку" дея мақтаб ҳам қўйишди.

- "қандоқ бўларкин, болаларим савдони эплай олишармикан, одамлар пишириқларни харид қилишармикан?" дея уйчан жавоб берди амма.

Сухбатларини кузатиб туриб мен ҳам бу таклифни қўлладим ва:

- "бориб куёв билан маслаҳат қил, агар қарши бўлмаса ишни 100 дона блинчик таёрлашдан бошла, гўштли, картошкали ва творогли қилиб уч хил таёрла, сотилмай қолишидан қўрқма, агар одамлар сотиб олишмаса бизга қолаверади" дедим.

Якшанба куни эрталабда мошина сотиш бозорига жиянлар 100 дона блинчик билан чиқиб боришди, аввалига сотишга бир оз уялгандай ийманиб туришарди, шунда катта ўғлим атрофдаги одамларга қараб:

- "хой окалар, мободо уйда покиза қилиб таёрланган гўштли, картошкали ва творогли блинчик егинглар келса мархамат, ўзимни аммажоним таёрлаганлар, енглар, мободо таъми ёқмаса пул бермайсизлар" дея эълон қилди.

Одамлар қизиқиб келиб бир донадан еб кўриб маззаси ёқди шекилли, икки, уч ва ҳатто тўрт донадан олиб ейишди, бир соатга қолмай блинчиклар тугади.

Кейинги бозор 150 дона, ундан кейин 200 дона, ҳозир эса 250 - 300 дона таёрлаб бераяпти, ўғиллари (8 ва 6 - синф) ҳам анчагина савдо қилишга чаққон бўлиб қолишди.

Синглимни ҳам тушкунлик кайфияти тарк этди, нигоҳларидаги хорғинлик ва чарчоқ ўрнини умид учқунлари эгаллаганди.

- "қўшнимизни келинларини ҳам ёнимга ёрдамчи қилиб олдим, энди якшанбадан ташқари ҳар куни 100 донадан кўчадаги дўконларга ҳам тарқатаяпмиз, кенжа ўғлим "нимага акаларим савдо қилишаяптию, менга савдо қилдирмаяпсиз, менга ҳам таёрлаб беринг, дўконларга сотаман" деб холу жонимга қўймади, биринчи кун 20 дона таёрлаб берувдим, бир соатда сотиб келди, иккинчи кун 40 та бўлди, энди эса 100 тага чиқдик, эпласа бўларкан, баракали иш экан, эртароқ билмабманда" дейди табассум билан.

Ашнақа гаплар, (Наманганда) мободо маззали блинчиклар егиларинг келса бир кун олдиндан буюртма бераверасизлар энди😊.

Саломат бўлинглар.

#Muhammad Ikrom

@yaxshiilar
Электр энергиясини тежаш ва танқислигини олдини олиш учун қуёш панелларини ўрнатишга мажбурлаш бу аввало энергосистемага зарар. Шунча энергияни системага қўшиш ва уни бошқариш ўта мураккаб ва ишончлиликни камайтиради.
Электр токини ўчириш орқали тадбиркорликни томирига болта уриш билан тенг. Шундоқ ҳам энергия ресурслар нархи қимматлаган сари одамлар ўзлари энерготэжамкорликка интилишни бошлайди.
Маъсул ходимлар чора кўриб бундай мажбурлашларни тўхтатиши керак.
Мен билган бир катта корхона энергия ресурслари қимматлагани боис маюсулот тан нархи ортиб кетгани ва ишлаб чиқаришни пул тикканлар тўхтатишмоқчилигини айтди. У ерда 400 дан ошиқ одам ишлайди.

Хулоса ўзингиздан.

#Sarvar Qurbonov
(электрик)

@yaxshiilar
Саҳобалар авлодининг тугашидан 22 йил олдин, аниқроғи 80-ҳижрий йилда Имом Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит Куфа шаҳрида туғилди. У 93-ҳижрий йилда 13 ёшга тўлганида, Мадина шаҳрида Имом Молик ибн Анас дунёга келди.

118-ҳижрий йилда Имом Молик ибн Анас 25 ёшга етмасидан олдин Мадинада фатво бера бошлади. Ўша пайтда Имом Абу Ҳанифа 38 ёшда эди ва ҳали фатво беришга ўтирмаган эди.

120-ҳижрий йилда Имом Абу Ҳанифа 40 ёшида Куфада фатво бера бошлади. Шу тариқа, Имом Абу Ҳанифа тўрт имомнинг энг аввали туғилгани, Имом Молик эса уларнинг биринчи бўлиб мазҳаб асосчиси бўлган имоми сифатида эътироф этилди.

128-ҳижрий йилда Имом Абу Ҳанифа Маккага сафар қилди ва у ерда Имом Абу Ҳанифа ва Имом Молик учрашдилар.

150-ҳижрий йилда Имом Абу Ҳанифа вафот этди ва Бағдодда дафн қилинди. Шу йили Фаластинда Муҳаммад ибн Идрис Шофеий туғилди. 164-ҳижрий йилда ёш Шофеий Мадинага Имом Моликдан таълим олиш учун ҳижрат қилди. Шу йили Бағдодда Аҳмад ибн Ҳанбал дунёга келди.

170-ҳижрий йилда Имом Шофеий Маккада фатво беришга бошлади, унинг бу фаолияти Макка муфтии томонидан тасдиқланган эди.

179-ҳижрий йилда Имом Молик Мадинада вафот этди ва Бақиъ қабристонига дафн қилинди.

187-ҳижрий йилда Имом Аҳмад ибн Ҳанбал 23 ёшида Маккага сафар қилди ва у ерда Имом Шофеийдан таълим олди. 195-ҳижрий йилда Имом Шофеий Бағдодга кўчиб ўтди ва у ерда Имом Аҳмад ибн Ҳанбал уни кутиб олди.

204-ҳижрий йилда Имом Шофеий Мисрда вафот этди ва шу ерга дафн қилинди. Шу йили Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Бағдодда фатво беришга ўтирди.

241-ҳижрий йилда Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Бағдодда вафот этди.

Тўрт имом инсонлар оламида ёрқин нур сифатида порлаган тўрт юлдуздир. Уларнинг ҳар бири ноёб дурдоналардан иборат бўлган зеб-зинотли дур ғунчасини ташкил этади: уларнинг биринчиси Молик ибн Анас, энг каттаси Абу Ҳанифа, энг ёрқин нур сочувчиси Шофеий, ва энг мустаҳками Аҳмад ибн Ҳанбалдир. Нурлари бир-биридан ажраб чиққандек.

Аллоҳ таоло тўрт имомга раҳмат қилсин ва улардан рози бўлсин!

#Жаноб Камина ©

@yaxshiilar
Тушунмайман. Ҳайрон бўлавераман. Икки ойлаб иссиқ овқат емаган, хурмо шохидан қилинган бўйрада ётгани учун баданида шох излари кўринадиган, жун матодан қилинган либос кийган пайғамбарнинг уммати бугунга келиб нега бунчалик ҳашаматга бу даражада ружуъ қўйганини тушунмайман.

Яхшиям энг ишончли ҳадис тўпламлари бор, улар ўзбекчага таржима қилинган. Нега энди уммул мўъминийн ҳақидаги ривоятларни эшитган умматнинг аёллари бу даражада иффатига енгил қарайдиган, дарвозасини дуч келган касга очиб берадиган бўлиб қолди?

Узоққа бормайлик 50-60 йил олдингилар қандай эди? 20-30 йил олдин ҳам ҳозирги ишларни тасаввур қилиб бўлмасди.

Шуни тушундимки, матога ўралиш ва юз терисидан чиқадиган тукни ўз ҳолича қолдириш диннинг энг осон қисми экан.

Диний калималарни бот-бот такрорлаш динга амал қилишнинг энг енгил қисми экан.

Диндор бўлиб кўриниш диёнатли бўлишдан миллион марта осон экан.

Диндорлик имижи ижтимоий ва моддий капитал олиб келадиган жойда зоҳирий диндорлик авж оларкан.

Кечагина дўпписида шўрва ичиб юрган ўзбекнинг болалари бугунга келиб бу қадар олифта бўлиб кетгани жиғимга тегмоқда.

Отанг киму, энанг киму, сен кимсан дегим келяпти.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar
ҲАММАСИНИ ОЧИҚ-ОЙДИН АЙТИБ ТАШЛАДИМ)

Ассалому алайкум, кулгусевар, самимий ўқирманлар. Келинг, бугун бир кулишамиз. Бу дунёни ташвишларини охирига, муаммоларни ечимига ҳеч ким етолмаган. Сиз билан биз ҳам етолмаймиз. Шунинг учун, хуш кайфиятда, яхшиликлар ичида чиройлигина бўлиб юраверайлик.

Чирой деганимга, болалигимдан чиройлилигим менга панд бериб келган. Болалигимда оппоққина, пўрсиллаган, бўғирсоқдек ёқимли бўлганман. Маҳалламиздагилар ичида талаш бўлганман.

Туғилганимдан то ҳозиргача чиройим мени таъқиб қилган. Шунинг учун чиройли аёллар, чиройли одамларни дардини тушунаман. Ҳар доим диққат марказида бўлиш қийин) Японияда ҳам бемалол юролмайман. Поездларда, кўчаларда, Япон қизлар еб қўйгудек қарашади. Камига жуда истараси иссиқ, тарбияли йигитман-да. Шу пайтгача ким билан кўришиб, гаплашсам, ёмон таасурот қолдирмаганман.

Бу гапларни ўқиётган эркаклар. "Ҳечамда, туришингни қара туршак" дейиши аниқ. Чунки, эркакларга эркаклар тасқара бўлиб кўринади. Аёлларга аёллар ялмоғиз бўлиб кўринади. Аёлларни гапини эшитиб қолсангиз, "Шундай келишган йигит, анави сувилонга уйланиб олибди. Шундай йигит увол бўлибди" деб қолишади. Эркаклардан эшитсангиз, "Анави тасқара, шундай аёлга уйланибди. Узумни яхшисини ит ейди" деб ўзларини овутишади. Аслида буларнинг барчаси, қарама қарши жинс қарашлари, холос. Шунинг учун мени чиройимга ҳам тўғри қаранг)

Аямлар ҳар доим "Мени болам жуда келишган йигит. Одамларни қизларига совчи келса, мени ўғлимга совчи келади" деб мақтаниб юрадилар. Баъзида ойнага қараб, битта йигит бўлса, менчалик бўларда деб юбораман. Чирой бор, пул бор, билим бор, 15 та кам мукаммалманеeеeйй деб ўтирсам, бир кампирни қилмишлари ёдимга тушди.

16-17 ёшларда эдим. Ўша пайтгача ҳеч кимдан хунук деган сўзни эшитмаган боламан. Кимдир мени таништирса ҳам "Анави қош-кўзлари қоп-қора, чиройли бола бор-ку" деб таништиради. Камига, аямлар келишган йигитсан деб, пропаганда қилганлар. Пропаганда шунақа нарса-да)) Бир дўконга кирсам, шаҳардан келган олифта аёл, "Сен фалончини ўғлимасмисан?" деб сўради. "Ҳа" дедим. "Даданг, жуда келишган йигит эди. Маҳалладаги қизлар ўлиб қолар эди. Кинодаги актёрлардек келишган йигит эди. Сен даданга ўхшамабсан деса бўладими".

Бу гап бунча хунуксан деган гапнинг, синоними эди, холос) Бир кам дунё, эй фалак деб сиқилиб уйга бориб, аямларга айтсам, "Ҳа, ўғлим хафа бўлма. У хотин даданга турмушга чиқмоқчи бўлганда, даданг унга эмасда, менга уйланганлар. Шунга шунақа деган" дедилар. Ҳа, шум кампир. Дадам сизга уйланмаган бўлсалар мендек келишган йигитда нима гуноҳ деб, яна чиройли бўлишда давом этган эдим)

Қиссадан хисса, Ҳазил ўз йўлига. Худо ҳар бир бандани гўзал суратда яратган. Оллоҳга ва ўзингизга бўлган ишончингиз юксак бўлсин!

Қани, менга ўхшаган истараси иссиқ, чиройли, қалби тоза, самимий инсонлар ЁҚТИРМАни босингчи. Ўзимизникиларни аниқлаштириб олайлик)

#Bahodir Iskandarov

@yaxshiilar
Бир дўстимиз ошхона очди ва очилиш куни ҳаммани чақириб эҳсон қилиб ошхонаси иш бошлаганини халққа эълон қилди.

Бир хафта ўтгач ўша ошхонага бошқа бир дўстимиз бизни чақирди ва ҳаммамиз овқатландик.

Ўтириш охирида официант ҳисобни олиб келди ва хонтахта устига қўйиб чиқиб кета бошлади.

Шу пайт ўтирганлардан бири официантга қараб:

- "хой бола, бизни танимадинг шекилли, биз шу ошхонани хўжайинини дўстларимиз, анави ҳисоб қоғозингни хўжайининга бериб қўй" деди.

Официант йигит эса:

- "узр акажон, бошлиқ йўқ эдилар, мени вазифам сизларга хизмат қилиш, бирор камчилик бўлган бўлса айтаверинг " деди.

- "бўлди, майли сан кетавер, ўзим бошлиғинг билан ўзим гаплашаман" дедида телефонидан ошхона эгаси бўлган дўстимизни рақамини тера бошлади.

Нима бўлаётганига тушунмай сўрадим:

- тинчликми, бирор камчилик бўлдими?

- тинчлик, биз ошна бўлсак, ҳисоб - китобни эса ҳамма қатори ёзиб келибди, ҳеч бўлмаса ярмини чегирма қилса бўларди, хурматимиз йўқми ахир?

Бу гапни эшитганларни ярми жим, ярми эса маъқуллади.

- ҳмм, тушунарли, энди сенга савол, дўстимизни сендан қарзи бормиди?

- йўқ.

- сен бу ошхонани очишида шерикчилик қилиб очганмидинг?

- йўқ.

- еган овқатларинг учун тўлашга қодир эмасмисан?

- йўғее, пулим боор, ҳа эндии...

- ошхонани очишдан мақсади пул топиб тирикчилик қилиш, шундайми?

- ҳа энди...

- "эндилама, бошқаларга ҳам дарс бўлсин, бирор дўстингиз дўкон, қассобхона, ошхона, устахона ва шунга ўхшаш жойлар очса сизни ташрифингиз, яъни олган овқатингиз, қилган харидингиз ёки устахонасида таъмирлатган нарсаларингизни хаққини тортишмай тўлашингиз ўша дўстингизни қувонтиради.

Ахир атрофда ошхона, дўкон, қассобхоналар кўпку, сиз ўшаларга бормай айнан дўстингизникига бордингиз, сиз айнан дўстингизни олдига ташриф буюриб унинг хизматидан фойдаланишингиз сизнинг мурувватли эканингизни кўрсатади.

Тўғри, баъзан камхарж бўлиб қолганингизда холатингизни тушинтириб унинг хизматидан текин фойдаланишингиз мумкиндир, аммо ҳозирда тўлов қобилиятингиз борми, тамом, хизматига эл қатори тўлов қилиб қўйинг".

Ҳаммалари сўзларимни бўлмасдан жим ўтириб эшитишди, ҳаммани нигоҳи ерга қараганча жим.

-" агар шу гапларим ўринли бўлса, қани ҳисобни ўнга бўлиб тўлайликда, ҳамма уй - уйига".

Бояги дўстимиз бирданига:

- йўқ, мен ҳисобни ўнга бўлишга рози эмасман, сизларни мен чақирдим, "қовунниям" мен туширдим, айб менда, ҳисобни ўзим тўлайман, фақат битта шартим бор, илтимосим десам ҳам бўлаверади, розимисизлар?

Қанақа шарт ёки илтимос экан деб ҳамма хайрон.

- ҳамманг уйингда овқатга гутунч, мош ва нўхат ишлатасанлар тўғрими, тўғрии, энди бугундан кейин шу нарсаларни фақат мендан оласанлар, манави ошхона очгангаям тайинлаб қўйинглар, у ҳам мендан олсин, эл қатори нархда бераман, мурувватли бўлинглар, тамом.

Ҳамма бирданига кулиб юборди, чунки дўстимиз бозорда савдо қиларди.

Ашнақа, дўстлар билан ўтиришниям ўзига яраша гашти бор.

Ҳаммамиз ҳам мурувватли бўлайлик.

Саломат бўлинглар. 😊

#Muhammad Ikrom

@yaxshiilar
Хотин-қизларнинг уйда ўтиришини кўпинча бошқача ва нотўғри талқин қилиш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Бу ҳолни дунёқарашдаги адашиш деб баҳоласа бўлади.
Хотин қизлар таълим олгани, оқни қорадан ажратаолгани яхши. Китобни ҳар куни ҳар ким ўқиши лозим. Зеро қалбни поклаш, тафаккур юритиш салоҳияти ва онгли яшаш учун энг фойдали машғулот бу китоб ўқиш, таълим олишдир.

Учта ёки тўртта балки ундан ҳам кўпроқ фарзанди бор аёл ишласа, фойдасидан кўра зиёни кўпроқ бўлишини ўйлаб ҳам кўришмайди.
Уй тоза, кийимлар озода, ҳар куни иссиқ овқат... Буларни аёлсиз тасаввур қилиш машаққат...
Бола мактабдан келади, уйда уйга вазифани тайёрлашда она олган таълими ас қотади.
Тадқиқотлар ҳам шуни кўрсатадики, отаси ҳам онаси ҳам ишлайдиган оила фарзандлари илм эгаллашда жудаям суст бўлишаркан. Қаҳри қаттиқликкаям она меҳри етишмаслиги сабаб бўларкан.

Қолаверса аёл эрталабдан кечгача ишлаб, чарчаб келар экан, у рўзғорда барака ва бутлик бўлмас экан. Тайёр ва тез пишувчи овқатларга ўтилиб, оила аъзоларининг иммунитети тушиб кетиши оқибатида топган пулининг баракаси қочиб, оила аъзоларида турли касалликлар юзага кела бошлаши ҳодисаси кўп кузатилибди.

Уйда ўтирган аёллар психологиясини бузишга хизмат қилувчи бундай қарашлардан қочиш керак.
Шекспирнинг Гамлетида шундай мазмундаги фикр бор:
Мени ёнғоқнинг ичига солиб қўйинг, мен ўзимни бутун дунёнинг ҳоқонидай тутаман...
Аёл бир қўли билан бешикни, бошқа бир қўли билан дунёни тебратар, - деган маънода халқ мақоли бор. Буни тафаккури бор одам тушунади...
Аёл уйда ўтиргани, бу уни тўрт девор ичига қамаб қўйилгани деб ўйлаш катта хатодир.
Аёл тўрт девор ичида оламжаҳон иш қилиб ўтирибди.
Ўзига, оиласига, болаларига ва жамиятга жуда ёрдами тегиб ўтирибди. Миллатни юксалтирадиган фарзандлар тарбиялаб бериши, аёлнинг энг бирламчи ишидир...
Динимизда ҳам уйида фарзанд тарбияси билан банд бўлган аёллар жаннатий аёл эканлиги таъкидланган.
Шундай экан бу масалага тор хулоса чиқариб қараш нотўғри дунёқараш экани ҳар томонлама ойдинлашади...

P.s. Аёлларнинг ўзлари бу борада бошқача фикрдадир балки, ҳозирча бу менинг шахсий фикрларим...

#Rajab Rozimuhammad

@yaxshiilar
Саудиядаги афғон ўзбекларида бошқа миллатларда кам учрайдиган бир нарса бор - Уларнинг аксари бир неча тилларда гаплаша олади. Покистон ва ҳиндлар билан, араблар билан ҳам, ўзбеклар билан ҳам, хуллас, турк ва форс тилида сўзлашувчилар билан ҳам гаплашиб кетаверар экан. Ўзлари билан гаплашсангиз, асли Марғилон, Фарғона, Андижон каби заминлардан эканликларини айтишади. Руслар Ўрта Осиёни босиб олган кезларда улар Афғон ерларига кўчиб ўтканлари бир неча тилларни тушуна олиш имконини берган чоғи. Асли туркий тилларни тушуна олишлари бир тараф бўлса, Афғон тилини ўрганишга ҳаёт мажбур қилган. Афғонистоннинг Покистон билан чегарадошлиги сабаб, Урду тили ҳам истеъмолда асқатиб турган. Бошқа томондан Форс тили ҳам талаффузда керак бўлган. Лекин аксари рус ва ингилиз тилларини билмайди. Мана шу ери менга қизиқ туюлди. Бир куни ёшлари 60 ни оралаган Афғонистонлик ўзбек амаки билан суҳбатлашганимда, рус тилини билмаслигини айтканди. "Душман тилини билмайсизми", деб ҳазил қилгандим ўшанда. Рус ва Ғарб ўлкалари узоқ йиллаб урунишларига қарамай, тил таъсирини ўтказа олмаган экан. Ҳақиқатдан босиб олинмаган давлат экан. Биз бўлсак, рус ва ингилиз тилларини билишни қандайдир ривожланганлик суратида кўрамиз. Гарчи Руслар диёримиздан чиқиб кетган бўлса-да, Ғарб эса армияси билан бостириб кирмаган бўлса-да, биз босиб олинган мустамлака бўлиб қолаверамиз. Тилини киритди, дегани, қон томиримизга ўз вирусларини киритувчи тармоқни ўрнатди, дегани. Аслида, аксаримиз қолоқ ҳисоблайдиган Афғонлар эса, қадрятларидан кечмаган ҳур халқ экан.

#Mamur Mukhtor

@yaxshiilar
Касбим тақозоси билан соҳамнинг бугунги усталари асарларини ўқияпман.

Америкалик Профессор Кел Нюпортнинг
Самарали ишлаш бўйича бестселлери "Диққат" асарини ўқидим. Асар замонавий дунёда қандай қилиб диққатни жамлаб, теран ишлаш, тез ва самарали муваффақиятга эришиш ва шу йўллар билан натижа кўрсатган Замонамиз қаҳрамонлари ҳақида. Асарни маъноси ва хулосаси бир ишда муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз, атрофдаги барча нарсадан узилиб эътиборни фақат шу нарсага қаратишда экан.

Ўқиб муваффақият исломда, ҳусусан исломий тизимда эканини, инсоннинг энг юқори чўққиси шуни фан нуқтаи назаридан исботлаш эканини тушундим.

Бизда асрлар давомида қўлланилган узлат, ҳужра тизимини, ғарб олимлари тадқиқ қилиб, илмий, биологик, псиҳологик томондан фойдали эканини исботлаб беришяпти холос.

Бу биргина воқеа холос. Яна бошқа хулосалар бор. Бу ҳақида яна ёзарман.

#Қудратуллоҳ Аҳмад

@yaxshiilar
Исломий тизим ҳақида 2.

Хитойнинг ривожланиш сабаблари ҳақида ўқияпман. Унга кўра, Хитой 1980 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ 200$ бўлса, 2012 йилда 6075 $ га етади. Аҳолиси 1,3 млрд бўлган давлат учун бу ҳақиқий иқтисодий мўжиза эди. Саноатнинг ривожланишига, дунё фабрикасига айланишига сабаблардан бири ҳукуматнинг бир қанча имтиёзлари эди. Эътиборимни бир имтиёз жуда ҳам тортди.

Диққат қилинг!

Хитойдаги йирик компаниялар, ишлаб чиқарувчилар провинцияларидаги (ўз туманларидаги) ўз соҳаларидаги кичик бизнесларга ёрдам берса, инвестиция киритса, улар солиқлардан озод бўлади ва бир нечта имтиёзларга эга бўлади. Биргина шу сабабнинг ўзи билан йирик тадбиркорлар ўз билими, тажрибаси, мулки билан ёрдам берди ва ўз соҳаларини ривожлантириб, ўзларига ўхшаш тадбиркорларни кўпайтиришди. Бутун Хитой шундай қилиб дунё фабрикасига айланди. Рақобатдан қўрқмади. Илмини, мулкини қизғонмади. Ичи қоралик қилмади. Бўлишиб кенгайди.

Бу менга саодат асрига яқин жамиятни эслатди. Мусулмон бойларнинг вазифасини, исломнинг моҳиятини кўрсатди.

Аслида, ҳар бир мусулмоннинг вазифаси ҳам ўз биродарларига илмини, хунарини, тажрибасини ўргатиш, беркитмаслик, қизғонмаслик эди. Рақобатдан ризқидан қўрқмаслиги эди. Мусулмон жамиятни ривожлантириши, ўз соҳасини кенгайтириши, айниқса атрофидаги қийналганларни касбли, хунарли қилиши керак эди. Исломий тизим шундай эди.

Абдуллоҳ ибн Мубораклар
шундай бойишган ва бошқаларни ҳам шундай бой қилишган эди. Абу Ҳанифа шундай ўргатган, шариат шунга буюрган эди.

Биз нималардан узоқлашдик-а? Тизимимиздан, муваффақият йўлимиздан қанчалар узоқлашдик-а?

#Қудратуллоҳ Аҳмад

@yaxshiilar
Қани энди мактабда бизга бахтли бўлишни ўргатишса ёки мактабда улгурмаганлар университетнинг бахтли бўлиш курсларида ўқиб ўзларидаги кемтикликни тўлдириб олса. Афсуски, бахтли бўлишни бизга ҳеч ким ўргатмайди, фақат бахтли ота-она ўз болаларига ўрнак бўлиши мумкин.

Биз бахтли бўлиш учун карьера танлаймиз ёки биз учун танлаб беришади. Биз аслида кенг яйловларда чўпонлик қилишни истармиз, аммо бизни доктор бўлишга ундашлари мумкин. Ёки биздан яхши заргар чиқиши мумкин, аммо бизни ошпазликка йўллашади.

Бахтли бўлишнинг қисмлари
кўп, у биргина яхлит нарса эмас, руҳий, ақлий, жисмоний, ҳиссий ва ижтимоий жиҳатлари бор. Шуларни бир бирига келиштиришдан, имкон қадар мослаштиришдан бахтиёрлик ҳисси келиб чиқади.

Биз бошқаларнинг бахтига тақлид қилиш орқали бахтга эришмоқчи бўламиз. Кимдир «Жентра» истагани учун биз ҳам «Жентра» исташимиз шарт деб ўйлаймиз. Кимдир муайян тарзда кийиниб ўзини бахтли кўрсатгани учун биз ҳам шундай қилсак бахтли бўлиб қоламиз деб хомтама бўламиз.

Мана шундай ички бўшлиқ ва кемтиклик гоҳида бизни аҳмоқона қилиқларга етаклайди. Ўзимизни бахтиёр қилиб кўрсатиш истаги чинакам бахтли бўлиш истагидан баландроқ келади баъзан. Жуфтимиз бизга гуллар совға қилаётгани ва романтик "сюрпризлар" қилаётгани видеосини олам билан бўлишгимиз келади. Бўғзимизга алам йиғиси тиқилганча, кўзларимизда қаҳр ифодаси қотганча лабларимиз билан табассум қилишга чиранамиз. Одамлар ҳам бизнинг бахтли эканимизга ишонгандек бўлишади, сохта бўлса-да олқишлаб қўйишади.

Ҳа, бахтли бўлиш инсониятнинг азалий ва абадий орзуси, уни то жони ҳалқумига келгунича қувиб юраверади.

Дунёга бир марта келасиз, бир марта яшайсиз, бировларнинг бахтига тақлид қилиб овора бўлманг, сиз ўз ҳолингизча бахтли бўлишингиз мумкин, шунга ҳаракат қилинг.
Бошқаларнинг бахт қолипларига ўзингизни солманг.

#Faiziddn Mo'min

@yaxshiilar
Кўпчилик Америкага қанақиб борсам, нима иш қилсам бўлади деб сўрайди. Қанақа қилиб келишнимасу, лекин албатта бир ҳунарни ўрганиб келишни маслаҳат берган бўлардим.

Мексика орқали келган нечта болларни кўрдим, Ўзбекистонда кассаправ бўлган, гулдек ҳунар билан келиб, тил билмасада ишини топиб кетди.
Сартарош боллар ҳам шундай.

Бу ҳақида олдин ҳам ёзгандим. Мисрда бир сартарош бола ҳам илм ўқиб, ҳам оиласини тебратиб юрибди. Душанба Пайшанба кунлари ёзилган рўйҳат бўйича, бориб мижозларни сочини олади, қолган кунлар илм ўқийди.

Тил билган боллар ҳам бирдан иш топиб кетолмайди баъзан. Бу билан тил билиш керакмас демоқчимасман, ҳам тил билиб, ҳам ҳунари бўлса нур устига нур!

Қуруқ 8 айлтс билан сизга ойлик бермайди аҳир…

Бир куни бир окамиз айтди:
-Бир бола бориди, Тошкенда про барбер бўган. Телефон қилиб, ока пулим бориди Тошкенга чиқариберин деди. Ўзи келганига кўп бўмаганди, икки йиллар бўлуди, лекин келиши билан, ҳунари бўлгани учун сразу, ишни бошлаб кетди. Олдига борсам, бир қоп $20 долларлик 100 минг обчиқса бўладими дейдилар.
Сартарошликда ишлуриб, берилган чойчақаларни уйига обкеб йиғурганми билмиман деб этибергандилар…

#Shoxrux Mirzo

@yaxshiilar
Жуда эски юморлардан. Лекин хозиргача актуал)))