ҲАММА ЎҚИШИ ШАРТ. ЯПОН КАМПИРИ!
Ассалому алайкум хурматли ўқирманлар. Бугун умуман бошқа мавзу ҳақида ёзмоқчи эдим. Аммо, эшигимизни тақиллатган кампир режаларни ўзгартириб юборди.
Эрталаб шунақа ширин ухлаб ётибман. Яна ярим соатгина ухлай деган буюк мақсад бор мияда. Болалар хўроздан олдин уйғониб олган. Катта ўғлимиз уйни бошига кўтариб, шўхлик қилаябди. Нақд 7 маҳаллага эшитилади. Буёғдан яқинда туғилган чақалоғимиз ҳам нотани баландидан олиб, йиғлашни бошлади. Буёқда, онасини "Болам, бўлди қил, даданг ухлаябди. Ҳозир, қўшнилар ҳам чиқишади" дейиши, анави иккита болани овозидан ҳам баланд-да)) Хуллас, болали одамга КЎЗОЧКИЧ (Будильник)ни ҳам кераги йўқ😁
Шу пайт, эшик жиринглади. Энди турмасам, бўлмайди деб ўрнимдан туриб, эшикни туйнугидан мўраладим. Қарасам, бир Япон кампир турибди. Болаларни шовқини учун, эътироз билдириб, жанжал қилгани келди-ёв, эрталабдан кайфиятни ҳам расво қилдиларинг деб, эшикни очдим.
-"Оҳаёу, акачан умаретано?"( Хайрли тонг, чақалоқли бўлдиларингми?) деди.
-Ҳа, яқинда чақалоқли бўлган эдик. Болани бақириб йиғлагани уйқунгизни бузиб юборди шекилли. Минг бор узр десам, "Йўқ, аксинча, болани овозидан мазза қилаябман. Ҳар куни балконга чиқиб оламан чақалоқларингни овози эшитиш учун" деса бўладими. Нима дейишимни билмай қолдим.
Япон кампир яна гап бошлади. "Мен, сизлардан 3 та олдиндаги фалон рақамдаги уйда ёлғиз яшайман. Неччи кундан бери чақалоқни овозини эшитиб, кўргим келади. Лекин, кира олмадим. Бугун эрталабдан овозини эшитиб, тўғри келавердим деди.
Мен ҳам, "Киринг, киринг" деб уйга таклиф қилдим. Японларда унча-бунчага бировни уйига кириш йўқлиги учун, минг ҳижолатда кирди. Болани ўйнатди, кўтарди. Озгина гаплашдик.
Айтишича, 83 ёшда эканлар. Фарзандлари анча олдин уйдан чиқиб кетган экан. Иккита фарзанди ҳам оила қурмабди. 1 йилда бир, 2 йилда бир келса, келади, бўлмаса шу ҳам йўқ дейди. Мени энг таъсирлантирган гапи: "Бу домда деярли ҳамма қариялар, худди қариялар уйига ўхшайди. Ҳозиргилар туғмай ҳам қўйди. Шунинг учун, бу домда, ҳамма чақалоқларни яхши кўради, майлими ҳар замонда чақалоқларингни кўриб турсам дейди. Мен ҳам, кўриб турсам эмас, бизни олдимизга кўчиб келсангиз ҳам майли дедим. Кулиб-кулиб чиқиб кетди))
Кампир чиқиб кетди-ю, юрагим бўм-бўш бўлиб қолди. Ичимда нимадир музлаб қолди.
Хулоса ўрнида, постни аям ҳам ўқийдилар. АЯЖОН сизни жуда яхши кўраман! Сиз ҳам постни ўқишингиз биланоқ, онангизга яхши кўришингизни айтиб қўйинг ва қариганларида фарзанд меҳрига, чақалоқ меҳрига зориқтирманг. Қарияларни қадрлайдиган, болани яхши кўрадиган халқимдан айланай. Ҳали келажакда, шу ТУҒАРМАНЛИГИМИЗ бизни қутқариб қолади-ёв.
ТУҒАРМАНЛИГИМИЗГА етадигани йўқ деганлар, ЁҚТИРМАни шундай босингки, телефонни экрани синиб кетсин)
#Bahodir Iskandarov
@yaxshiilar

КЎНГЛИНГИЗ БЎШ БЎЛСА ЎҚИМАНГ.
Ассалому алайкум, оила аъзоларимдек яқин бўлиб кетган ўқирманлар. Бугун сизларга Япония ҳақида 7 ухлаб тушингизга кирмаган воқеани айтиб бераман.
Шу десангиз, эрталаб турсам, бурним йўқ. Қаерга тушириб қўйдим экан деб, роса изладим. Кўрпачаларни тагида ҳам йўқ, шкафларни ичида ҳам йўқ. Нафасни қандай оламан энди деб роса сиқилиб турсам, аёлим нафтизин берди. Ўшандан озгина қуйгандим бурним пайдо бўлиб қолди)) Иккинчи, чўмилиб чиққандан кейин ҲАВОГИР (Кондитсионер)ни тагида ётмайдиган бўлдим.
Ҳа, узр-а, бурун деганимга эсимга тушиб кетди. Бурун "Б" харфи билан бошлангани учун, "БЮРОКРАТИЯ" ҳақида гапириб бермоқчиман. Японларни қўрқмасдан БЮРОКРАТИЯ қироли десангиз бўлади. Ҳамма жой компьютерлаштирилган, замонавий техникалар бўлишига қарамай, қоғозбозликлари маргайингизга рози қилади.
Японияга янги келган пайтларим эди. Ойма-ой соғлик суғуртасига пул тўлашим керак. Таҳминан, 10 $ атрофида. Японияда 2 та сомса ейдиган сумма. Шу арзимаган пул учун, уйимга хат келади. Даставвал, фалон ой учун тўлашингиз керак бўлган сумма 10$ тайёргарлик кўринг деб келади. Кейин 10$ ни тўлашингиз учун QR кодли қоғоз келади. Уни тўлаганингиздан кейин, тўлаганингиз учун раҳмат деб қоғоз келиб, яна, суғуртани фалон жойларда қулайлиги бор деб ҳам хат келади.
Мен ҳайрон қолардим. Шу 10$ гина пул учун шунча қоғоз оввора, шунча техника оввора, шунча почтальон оввора. Ундан кўра хат-пат жўнатиб оввора бўлмай, ўзлари тўлаб қўйса бўлмайдими? Шунда арзонга тушар экан. 10$ бояги ишлатилган қоғозларни ҳам пулимас-да😁
Ундан ташқари, Японияни ҳокимятига борасизми, шифохонасига борасизми, бирдан қоғозбозлик қилишади. Маҳалладан справка олишингиз учун ҳам 80 та жойга, исм-шарифингиз, манзилингизни ёздиришади. Мана ID картамда турибди-ку. Нусха овол десангиз, адашасиз. Қўлда ёзишингиз керак. Японларни қолган одамлардан 100 йил олдинда яшашади дейишади. Мен айрим одатларини кузата туриб, кимдир Японларни расмдаги боламни осмонга отишимга ўхшаб, 18-асрдан 22-асрга отиб, ўтказиб юборишган деб ўйлайман. Чунки бир қарасангиз, ўта замонавий бир қарасангиз, 18-аср одатлари бор.
Бирор жойга ишга, ўқишга, визага, уйланишга, права олишга бормоқчи бўлсангиз ўлдим деяверинг. Қассобхонадан қарзи йўқ деган ҳужжатдан тортиб, ўлиб қолса ўзим кўмаман дейдиган гўрковгача ҳужжатларни йиғдиришади. Айниқса, ишхоналарида, компьютерда тайёр бўлса ҳам, қўлда ёзадиган ишлари бир дунё. Яна бир муҳим факт: Японияда ўқишда бўладими, ишда бўладими, соатбай ишда бўладими, қўлингизга "Блокнот" олиб, иш жараёнларини, катталарни гапини ёзиб олмасангиз, "Ўз ишига маъсулиятсиз" деб қараласиз!
Хулоса, қиладиган бўлсак, бурун билан бюрократияни боғлаганим битта ЁҚТИРМАГА арзимайдими? ЁҚТИРМАНИ елкалаб олиб кетмайсизку, босинг шу ўлгурни😁

МЕН МЕБЕЛСИЗ ХОТИН ОЛАМАН
Орсизликми? ёки пасткашлик,
Ҳодисотга ҳайрон қоламан,
Сизда қандай фикр билмам, лек,
Мен мебелсиз хотин оламан.
Эмиш эпли келинлар сепли,
Мақолинга ўт тушсин, хўпми,
Уйингизда бир “мужик“ йўқми?
Мен мебелсиз хотин оламан.
Эркаклари бўлса зардали,
Аёллари бўлар пардали,
Ўзбекка ор, бу- урф шармандали,
Мен мебелсиз хотин оламан.
Қилган эмиш орзу-ҳаваслар,
Ўғлин сотиб қўйган нокаслар,
Бўлди қилинг, эй молпарастлар,
Мен мебелсиз хотин оламан.
Италянча мебелдан кўра,
Кел зах ерда ётайлик , жўра,
Куёв салом қилгим йўқ, сира,
Мен мебельсиз хотин оламан.
Мебел олиш кўрсанг гар лозим,
Шимни тез еч, кийиб ол лозим,
Сенга эмас, шеърим, овозим,
Мен мебелсиз хотин оламан.
“Туретский сарпо қимапти“,
Дебди “Эркак“ ва тўй тўхтапти,
Куёвчак бу ишинг бўмапти,
Мен мебелсиз хотин оламан.
Бир умр ит бўлгандан кўра,
Бир ой итдек ишлайман жўра,
Ўзинг сотиб олсанг, “кайп“ бирам,
Мен мебелсиз хотин оламан .
Уйни кўрки парда, гиламмас,
Ёки қиммат мебель биланмас,
Хотин олинг иймон билан бас,
Мен мебелсиз хотин оламан.
Донолардан олдим ўгитни,
Манглайига берсин йигитни,
Нарсапараст йигит йигитми?
Мен мебелсиз хотин оламан.
Оғирингни ташлаб, хотинга,
Бир кун келиб солса бетинга,
Юмшоқ мебел ботар “кетинга“,
Мен мебелсиз хотин оламан.
Қайнота бир дуони қилинг,
Қизингизни сепсиз оламан,
Сарпосига иймонин беринг,
Мебелига виждонин беринг,
Мен мебелсиз хотин оламан.
Тингла дўстим,мендаги оҳни,
Бу “урф“ ларни юлиб отайлик,
Умматимиз ,Расулуллоҳни,(соллаллоҳу алайҳи васаллам)
Кел , мебельсиз хотин олайлик.
Шеърни ўқиб қолсанг, эртага,
Кўрмасликка олма жўртага,
Духинг етса айтчи ҳаммага,
МEН қўй эмас, қўчқор боламан,
ВА МЕБЕЛСИЗ ХОТИН ОЛАМАН.
Бaҳодир Искандаров.
Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар. 6 йилча олдин, мана бу шиғирни ёзган эдим. Фейзбукда 3000 дан ошиқ инсон, дўстлик таклифини шу шеъримдан кейин юборишганди. Жуда кўпчилик йигитлар, Ака, яқинда уйланаман. Мебел-пебел олмасдан, фақат қизни ўзини оламан деб ёзишган эди. Ўзим ҳам мебель уёқда турсин, битта игна ҳам олмай, уйландим. Жуда бахтлиман) Хуллас, шу шиғирим, анча манфаатли бўлган эди. Шунга қайта улашгим келди. Зора, шу шиғирдан кейин, МЕНГА САРПОГА ТУРКИЯНИ КИЙИМИНИ ЖЎНАТИНГ дейдиган ШЎРТУМШУҚЛАР озгина уялишса.

АДАШГАН ЯПОН ҚИЗИ!
Ассалому алайкум, тасаввурини қитиғи ўлмаган, табассум қила оладиган ўқирманлар.
Бугун бир жонон ҳақида айтиб берай сизларга. Кеча ишхонамизга ишга кирмоқчи бўлиб, бир Япон қиз сухбат топширди. У қиз билан сухбатни биздаги бир қиз олмоқчи бўлди. Шу пайтда мен, Тўхта, шу қиз билан мен сухбат қилай. Сен охирги пайтлар "Якимочи" қилиб ҳамма қизни йиқитаябсан, дедим) Якимочи дегани- ҳасаддан куйиш дегани) Аёлларга аёллар, эркакларга эркаклар тасқара ва ёқимсиз туюлиши бор гап)
Японияда ишга кириш сухбати катта бир муҳим тадбир ҳисобланади. Шунинг учун йиллаб тайёргарлик кўрилади. Нафақат давлат ишларига, балки, офистиантликка ҳам, мардикорликка ҳам сухбат асосида қабул қилинасиз. Натижада, Японияда қора ишчи ҳам, ёзиш ва гапириш кўникмаларига болаликдан ўрганишади.
Хуллас, бояги пучена-пучун билан сухбат қилаябман. Японияда ҳар бир ишга киришингизда бериладиган савол "Кучли томонларингиз ва заиф томонларингизни айтинг" деган савол. Шу саволни пучена-пучунга берсам, кучли томонларини яхши айтди-куя, заиф томонини пақиллатиб тўғрисини айтиб қўйса бўладими. Нима эмиш, "Жуда қаттиқ ухлайман. Баъзида кўзочкични ҳам овозини эшитмай ухлаб қоламан" дейди. Бу дегани, у қиз сухбатдан ўта олмади. Апти билан аспалтга тушди дегани. Аммо, шундай гўзалликни увол қилиб бўладими деб ўйлаб, сухбатдан ўтдингиз деб юбордим)
Қиссадан хисса, келажакда ишга кирмоқчи бўлган ёшлар. Сухбатда, бой ота: Нима камчилигинг бор, сийғоқмисан, тутқаноқмисан деганда, Шум бола "Сал ёлғон гапириб қўяман" деб айбини максимал юмшатади-ку, сиз ҳам шунақа қилинг. Шахсан мен бу саволларга, Кучли томонларимга: 8 та тилни биламан, биринчи марта кўрган одам билан максимал даражада позитив мулоқот қила оламан деганман🤦♂️😁Камчилигингиз деган жойига: БИТТА КАМЧИЛИГИМ ИШГА ҲАДДАН ТАШҚАРИ БОРИМНИ БЕРИБ ИШЛАБ ЮБОРАМАН, ТУН-У КУН ИШНИ ЎЙЛАБ ЮБОРАМАН деганман😃🤦♂️
Тушундингиз-а? худди биздаги совчилик методига ўхшаб, камчилик деган жойини ҳам ютуқ қилиб кўрсатиш керак. Ўғлингизни тунги клубда кўришибди деса, "Йўқ, ўғлим, ўша ердаги тарбиясиз қизларни бу йўлдан қайтариш учун, ваз ўқигани киради, бояқиш" дегандек гап))
Қўлида пашша ўлмайдиган такасалтангни ҳам, пропаганда билан мукаммал инсон даражасига чиқара оладиган совчиларимиз "Номер один" деганлар ЁҚТИРМАНИ босинг

ХУДОСИЗЛАР ЎҚИМАСИН!
ЯПОНИЯНИНГ ҚОРА ТОМОНЛАРИ 36!
Ассалому алайкум, қалби гўзал ўқирманлар.
Бугун бир қалбни титратадиган воқеани гувоҳи бўлиб қолдим. Биз билан анчадан бери бирга ишлайдиган, бир Япон ҳамкасбимиз ишга кечикиб келди. Тушликкача ҳар доимгидек ишлади. Тўсатдан, сизларга бир гапим бор шуни айтишим керак деди. Ҳамма эътиборини унга қаратди.
Кеча, шифохонадан анализ натижаларим чиқибди. Саратон касаллигига чалиниб қолибман. Шифокорлар узоғи билан, 6 ой яшайсан дейишди. Бугун охирги куним, эртадан шифохонада ётаман деди. Титраб, йиғлаб гапираябди. Мен, шартта ўрнимдан туриб, "Докторлар, кимни қачон ўлишини, билишмайди. Фақат Худо билади. Худо сени яратаётганда, қачон қандай ўлишингни ҳам белгилаб қўйган. Кўнглингни чўктирмай даволан, ҳаммаси яхши бўлади" деб, бағримга босдим. У ҳам қаттиқ қучоқлаб, йиғлаб юборди. Ва кечирим сўради. У кўзлаб юрган жойига бошлиқ мени танлаганига ғаши келиб, менга нисбатан жуда кўп ноҳақликлар қилган эди. Шулар учун кечир деди. Мен кечирганман ҳаммаси жойида дедим.
Бечорага қийин бўлди. Ишқилиб, тузалиб кетсин-да деб кун бўйи ўйлаб юрдим. Аммо, Япон ҳамкасбларимиз пинагини ҳам бузишмади. У одам кетгандан кейин, қилган хатоларини айтиб кулишадимией, ўлиб қолса ўрнига одам олишни муҳокама қилишадимией, хуллас ўта совуқ муносабат. Қалбсиз, юраксиз, одамгарчилиги йўқ роботлардек!
Шуларни ўйлаб сиқилиб ўтирсам, сиз расмда кўриб турган инсон телефон қилиб қолдилар. Бу киши Япониядаги тутунган онам. Япон миллатига мансуб, ислом динини қабул қилганлар. Нимаики муаммо, нимаики маслаҳат бўлса ёнимдалар. У кишини она деб чақираман! Шиппиллаб, ўзимни туққан онамга етказманглар тағин, сочларимни юлмасин, ўзинга она топволдингми деб))
Хуллас, ҳол-аҳвол сўрашдик, нега кайфиятим йўқлигини сўради. Бўлган воқеани айтсам, БИЗДА, Яъни ЯПОНЛАРДА, олдин одамлар меҳрибон эди. Оилапарвар эди. Ҳозирги Японияни Япония қилганлар ҳам олдингилар. Нотўгри сиёсат ва динсизлик одамларни қалбсиз роботга айлантириб қўйди. Ўзидан бошқа ҳеч кимни ўйламайдиган қилиб қўйди. Хуллас, одамзодга қонунлардан ташқари ХУДО ҳам керак. Ичида ким биландир гаплашиши керак. Акс ҳолда, берилган буйруқни бажарадиган роботдан фарқи қолмайди дедилар.
Анча ўйлаб, тафаккур қиладиган гаплар а? Қадриятларимизга қарши жон-жаҳди билан курашаётган, онаси овсинига жахл қилиб, бешикни қаттиқ-қаттиқ тебратганда, мияси чайқалиб кетиб, ҳозир оғзига келганини гапираётганларга эътибор қилмаймиз, азизлар)
Хуллас шунақа гаплар. Кайфиятни туширмаймиз. Келинг, Озодбекдан бир шингил эшитамиз:
Сочлари оқ, хаста бўлса ҳам,
Орангизда ЁҚТИРМА босадиганлар бўлсайди))

ЯПОНИЯНИ ТИТРАТГАН ЎЗБЕК АЁЛЛАРИ!
Ассалому алайкум, фикри теран ўқирманлар. Сарлавхани ўқиб, Япониядаги ҳамма зилзилани шу Ўзбек айёлларимиз қилаябди экан-да деб ўйламанг тағин. Бу аёлларимиз яхши маънода ўз илмлари, одоблари, ақли-заковатлари билан титратишаябди. Шу десангиз, Японияда яшаб, шунчаки соққани қилиб, қайтиб кетиш менга тўғри келмайди. Шунинг учун қўлимдан келганча сизларга Японияни таништираябман. Бундан кейин, "ЯПОНИЯДАГИ ЖАДИДЛАРИМИЗ" рукни остида, муваффақиятга эришган, ватанимизга фойдаси тегаётган юртдошларимизни таништирмоқчиман. Айримлар айтгандек, бизни қадриятларда аёллар икккинчи даражада эмас, ҳар доим биринчи даражада бўлишган. Келинг, бу рукнимизни ҳам аёллардан бошлаймиз.
1. Umida Ashurova опамиз, Япониянинг университетида дарс беради - профессор. Тасаввур қилаябсизми? Ўзингизни вилоятингизда, юртингизда профессор бўлиш қанчалик машаққат. Японияга келиб, Японларга, бошқа миллатларга дарс бериб, университетда профессор бўлиш учун қанақа ақл-у заковатга эга бўлиш керак, қанақа матонатга эга бўлиш керак, тасаввур қилаверинг. Қолаверса, ватандошларимизни илмга тарғиб қилишдаги ишлари ҳам тахсинга сазовор.
2. Mohinur Turdiahunova опамиз, Япониянинг таниқли университетида Ўзбек тилидан дарс бериб, мигратсия сохаси ва экспорт ишлари билан шуғулланадилар. Бу опамизни ҳам ақл-у заковат, матонатларига қойил қолмай илож йўқ. Ватандошларимизни қўллаш, ватанимизни тарғиб қилиш, маслахатларини аямасликларини айтмаса ҳам бўлади. Айниқса, Япония ҳақидаги билимлари, дори-дармон дейсизми, жамиятшунослик дейсизми, хуллас нақд-энсиклопедия)
3. Mahbuba Kamolova опамизга ҳам қойил қолмай илож йўқ. Қачон қараманг, Японияда ватанимизни таништириш учун, презентатсиялар, тадбирлар уюштирадилар. Энг тахсинга сазовор жойи, 6 та фарзандни катта қилаябдилар. 6 та ўғил! Эҳҳе футбол жамоаси-ку, деманг. Ўзбекона қадриятлар ва Японча таълим билан нобелчилар бўлишсин, илоҳим. 6 та фарзанд билан, яна илм йўлида, ватанни таништириш йўлида қилаётган ишлари ва яна бир қанча проектлар - шунчаки респект. Матонатни шу опамиздан ўргансангиз бўлади.
4. Fariza Abidova Ўзимизани Самарқандлик. Бу опамиз 70 эркак йиғилиб, битта Фариза бўлолмас дейдиган даражада катта ишлар қилган. Японияда старт ап бизнеслардан тортиб, корпорация ҳам тузганлар. Тассаввур када метонетми? узр, тожикча кетиб қолди. Чиройли аёлларни кўрсам, ҳаяжонланиб қоламан) Тасаввур қилаябсизми, бир нечта компаниялардан ташкил топган- Корпорация. Қила олмайман, дейдиганлар учун тайёр, наъмуна!
5. Nazimah Zokirova Бу опамиз алоҳида мавзу. Япониянинг иккита университетини тугатган. Ҳозирда халқаро компанияда бўлим бошлиғи даражасига чиққан. Араб, Рус, Инглиз, Турк, Япон тилларида гаплаша оладиган полиглот. Яқинда PhD ни бошлаш арафасида. Буни устига, Япония ва Ўзбекистон ўртасида олиб бораётган проектлари ҳам бор. Мени энг ҳайрон қолганим, бу опамизни турмуш ўртоқлари. Аёлини профессор бўлиши учун қўллаб-қувватлаб ўқитаётган, дунёдаги энг келишган, энг меҳрибон, энг самимий, энг зўр эркак) Хуллас, МУКАММАЛ ЭРМАН, МЕН)
Шунақа гаплар, азизлар. Бизни миллат аёллари ҳам эркаклари ҳам дунёда манаман деган миллатдан ақлли. Фақатгина бир тизимни йўлга қўйиб олсак бўлди. Бу рукнни йўлга қўйишимдан мақсад. Ёшларга мотиватсия ва Четдаги ватандошлар деганда, кўпчилик, "Салом кузатувчиларим эрим менга тунги кўйлак олиб берди, қаранглар" дейдиганлар ёки менга ўхшаб вағар-вуғур қиладиганлар эмас, мана шундай фавқулотда ақл-у заковатга эга ватандошларимиз борлигини билдириш. Кейинги сонларда яна таништираман. А юғе, шунақа ватандошларимиз борми, деб юборишингиз аниқ. Ҳавас қилганлар, ёқтирмани босинг)Ичи қоравойлар индамай кетаверинг)

ҲАММА ЎҚИШИ ШАРТ)
Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар.
Олдиндан айтиб қўяй, мана бу расмдаги Феррари меники эмас, Марданни қассобхонасини олдида ўтириб олиб, ўтган кетганни ғийбат қилиб ўтирадиган Панжи, Жонибеклар "Баҳодир, Феррари олибди" деб, бир куйиб ўлсин деб расмга тушиб олдим)
Шу десангиз, Ўтган ҳафта катта тўфон келади деб қўрқитишди. Ундан олдинги ҳафталарда 9 баллдан ошиқ зилзила бўлиб, Японияни ер билан битта қилади деб қўрқитишди. Хуллас, бизда демократия десак, 3 та харфлар билан қўрқитиб, диний томон десак, терористлар билан қўрқитиб, болалигимизда олабўжи бор деб қўрқитиб, Японияга келсак, табиий офат билан қўрқитаябди. Бу дунёга қўрқиш учун келибман-да, мен гўдаккина))
Э ҳаммаси велиб кетсин. Келинг, бугун ишхонамизда нима қилганимизни айтиб берай. Шунақа тўфон, зилзилалар келаётганига, Японлар жуда қаттиқ тайёргарликни бошлаб юборишди. Дўконларда гуручлар қолмай кетган. Гуруч бу- Японларни нони. Бизни ишхонада ҳам, тўсатдан кучли табиий офат бўлса-ю, чироқлар ўчиб қолса деб репитиция қилдик.
Ҳа, азизлар, буларда ўта қаттиқ зилзила бўлмаса чироқ ҳам газ ҳам ўчмайди. Мен шу пайтгача чироқ ўчганини кўрмадим. Хуллас, ҳамма жойни чироғини ўчириб, қоп-қоронғуликда қандай ҳаракатланиб, хавфсиз жойга чиқиб олишни машқ қилдик. Репетицияда энг зўр ҳаракат қилган, мен бўлдим. Болалигимиздан чироқ ўчишию, қоронғуликда ўсган мендек йигитга, бунақа репитициялар чикора.
Ўзимизда чироқ ўчавериб, Ўзимни қоронғуликда яхши ҳис қиладиган бўлиб қолганман) Мен, чироқ ўчган, қоронғу жойда, ўзимни сувда юрган балиқдек, рингда юрган ТАЙСОНДЕК ҳис қилаябман. Бечора Японлар, бунча қийин, бунча қийин деб қий-чув қилишаябди.
Ҳа, азизлар бизни тепада турган маъсуллар, аслида бизни ўйлашябди экан. Мабодо, катта табиий офат бўлсаю, бечора халқ қоронғуликда нима қилишини билмай қолмасин деб, бизни болалигимиздан тайёрлаб боришаябди экан. Шунинг учун, газ ўчса ҳам, чироқ ўчса ҳам хафа бўлманглар, импотент бўлиб қолган чироқ тизимимиздагилар, фақат ва фақат халқ манфаати учун ҳаракат қилишаябди экан)
Олисдаги маҳмадона, эй қари олчоқ деганлар ❤️буни босинг.
Менга қандай яшамоқни
ўргатмагин сен деганлар 👍 буни босинг.
Агар жаннат ерда бўлса деганлар 😁 шуни босинг.
Мавзуни моҳиятини тушунмаганлар ўзингизни босинг)

ЯПОНИЯДА ҚАНЧА ОЙЛИК ОЛАДИ?
Ассалому алайкум, бойвачча ўқирманлар. Бугун бир бой Япон кампир ўлиб, ҳамма мероси менга қолгани ҳақида айтиб бераман)
Кўпчилик, Японияда ҳаммаси чики-чики, ҳамма бой яшайди деб ўйлашади. Аммо, бу хато. Оддий хато десам, енгилроқ бўларкан. Урушиб қолганингизда, мияга келадиган турмуш ўртоқ танлаганингиздаги хато бор-ку, ундан ҳам хатороқ-да)
Японияда 80% га яқин аҳоли етар-етмас, у ойликдан бу ойликкача яшашади. Оилали бўлишса, умуман еткиза олмайдиганлари ҳам кўп. Шунинг учун, кўпчилиги, мен бу дунёдан, роҳиблардек бокир бўлиб ўтаман деб, ёлғизликни танлашади. Жуда кўпчилик аҳоли квартираларда яшашади. Ойлигининг деярли ярми шу кварплатага кетади. Уйи борлари ҳам деярли шунча пул тўлайди. Арзоооон уй топса бўлади. Аммо у уйлар, мени фикрлаш доирамдан ҳам торроқ-да. Биздаги тобут ҳам ундан кенгроқ)
Бой яшайдиганлари, ҳамма жойда бўлгани каби, бизнесменлар, қаердандир пул келиб турадиганлари. Хуллас, Японияда ҳам нимадир қўшимча иш қилмасангиз, фақат ойликка яшаш қийин. Солиқлар жуда қиммат. Аҳолини жуда кўп қисми, ҳукуматдан норози. Чет-элда пул оқиб келади деган фикр мутлақ нотўғри. Бир бойвачча кампир ўлиб қолиб ҳамма меросини сизга ташлаб кетади деган фантазиялар ўтмайди. Мен ҳам бир Япон кампирни кўз остимга олиб юрибман, аммо жуда соғлом экан, шум кампир. Кампирни бу соғломлигига қараганда, мен олдинроқ кетиб қоламан-ов))
"Унда нима қилаябсизлар Японияда" десангиз, комфортга кўникиш холос. Японияда ойликдан-ойликка яшаганингиз билан, қулайлик бойларникидек. БИЗДА БОЙЛАР ЎЗИГА ҚИЛИБ ОЛАДИГАН ШАРОИТНИ БУ ЕРДА ҲАММАГА ҚИЛИБ ҚЎЙИШГАН ва ТЕКИН! Сифатли таълим, ишончли тиббиёт, ҳуқуқлар кафолатланган, тоза оби-ҳаво, машина-уйларни сариқ чақалик ўрни йўқ, егингиз келганини ейсиз, кийгингиз келганини киясиз ва ҳар жабҳада ТЎҒРИ ТИЗИМ.
Баъзида йиғлагиларим келиб кетади. Нега Японни боласига бор шароит, бизни бечора халқимизда йўқ деб! Бир орзуйим бор: қанийди шу Япониядек шароитдаги давлат бўлса-ю, ичи тўла Ўзбеклар бўлса!
Эй, майли, эзилган юракни эзмай. Булбулдай ширали овозим бор. Келинг бир шингил ҳиргойи қилиб берай:
Дўстлар бир дилбари, телегром канолим бор мани:
#Bahodir Iskandarov
Орази гул қомати, инстагромим ҳам бор мани)
https://www.instagram.com/bahodir_iskandarov_?igsh=dHR1dTFoa3JkNnlw&utm_source=qr
@highlight

18+
ЯПОНИЯДА ТУҒИЛИШ ЖАР ЁҚАСИДА!
Ассалому алайкум, қадрли ўқирманлар!
Сиз расмда кўриб турган ҳар хил рангдаги устунчалар, сўровнома натижалари. Сўровномадаги савол қуйидагича:
"Япониядаги 5 кунлик иш кунларини 4 кунга қисқартирсак, жарга қулаётган туғилишга фойдаси борми, йўқми?"
Кўриб турганингиздек, 43 фоиз Японлар "Ҳа" дейишган. 46 % "Йўқ" дейишган. 11 фоизи "Мен қайдан биламан, бошимни оғритма" деган)
Шу десангиз, Японияда, расмий иш кунлари 5 кун. Душанбадан Жумагача. Шанба Якшанба дам олиш. Аммо, шу дам олишлар ҳам етмаябди, Японларга. Япон ҳукумати, болалар туғилиши учун, одамларни турмуш қуришлари учун ҳар нима қилиб кўришаябди фойдаси бўлмаябди.
Ҳаттоки, иккита ёшни таништириб қўйиш учун, оила қуриши учун, биздаги "Совчилар" гурухига ўхшаган расмий ҳукумат порталини ҳам яратишди. Барибир, натижа яхши эмас. Уйланмаябди, шўртумшуқлар. Уйланса ҳам, фарзанд кўришмаябди. Сабабини сўрасангиз, жуда банд эмиш. Банд бўлсангиз, иш кунларини қисқартирамиз, 5 кун эмас, 4 кун ишланглар, 3 кун эри-хотин шакаргуфторлик қилиб, жамиятга насл қолдиринглар деб куюниб муҳокама қилишаябди.
Турмуш қурганларида ҳам эри-хотин ўртасида яқинлик жуда кам. Ойлаб бир-бирини висолига етмай юраверишади. Шунинг учун, бизни эркаклардаги шижоатдан хурсанд бўлаверинг) Аёлга ҳам эркакка ҳам қарши жинс вакилидан эътибор бўлмаслиги жуда тахқирли. Жуда аянчли.
Фикри ноожозимча, иш кунларини қисқартиришни фойдаси йўқ. Мана бизни шунқорлар, Россияга, Кореяга, бошқа давлатларга йиллаб, ойлаб кетишса ҳам, йилда бир уйга келишса ҳам натижа аъло) Бизни матонатли аёлларимизда Япон аёлларида бор шароитни, 100 дан бири бўлмаса ҳам натижа аъло.
Яқинда бир Япон профессори менга: Одамзоддан бу дунёга боладан бошқа ҳеч қандай фойдали нарса қолмайди. Фарзандсиз ўтаётган одам, шунчаки кислородни увол қилиб, табиатга зарар келтирадиган биологик чиқинди холос. Иложи бўлса, 10 та фарзанд кўриш керак дедилар. Мен ҳайрон қолдим. Бизни ота-боболаримиз, момоларимиз оддий, ўзларини тилларида айтишса ҳам, профессор-олимларни гапларини айтиб юришган экан.
Кейин, яна битта гап. "Пақиллатиб туғиб ташламанглар", "Организм тикланиши керак" деган гаплар ҳам ёлғон экан. Япон шифокоридан фарзандларни ораси қанча бўлиш керак деб сўраганимда, 9 ой 1 ёш ҳам бўлаверади. Аёлнинг организми туғруқдан кейин 2 ойда тикланади. Организм тикланмаса, ҳомиладор бўлмайди деб айтди.
Хулосайи калом, ҳаёти психологик травмада ўтиб, травмаларни замонавийликни ортига беркитаётганлар, фарзанд кўришни хоҳламаётган бўлсангиз, "пажалиста" кўрманг. Бу дунёдан роҳибалардек пок ўтинг) Аммо, бошқаларга, бизни қадриятларга чанг солманг.
Оила қуришга, фарзанд кўришга тарғиб қиладиган динимиз, оилапарвар миллатимиз борлигидан фахрланаман. Яна, ўша гап. Келажакда ТУҒАРМАНЛИГИМИЗ бизни қутқаради. Фарзандларингиз кўп бўлсин, кўзларингизни қувонтириб юрсин.
ЁҚТИРМАНИ босинг ва навбатдагисига ҳаракатни бошланг)

ҲАММАСИНИ ОЧИҚ-ОЙДИН АЙТИБ ТАШЛАДИМ)
Ассалому алайкум, кулгусевар, самимий ўқирманлар. Келинг, бугун бир кулишамиз. Бу дунёни ташвишларини охирига, муаммоларни ечимига ҳеч ким етолмаган. Сиз билан биз ҳам етолмаймиз. Шунинг учун, хуш кайфиятда, яхшиликлар ичида чиройлигина бўлиб юраверайлик.
Чирой деганимга, болалигимдан чиройлилигим менга панд бериб келган. Болалигимда оппоққина, пўрсиллаган, бўғирсоқдек ёқимли бўлганман. Маҳалламиздагилар ичида талаш бўлганман.
Туғилганимдан то ҳозиргача чиройим мени таъқиб қилган. Шунинг учун чиройли аёллар, чиройли одамларни дардини тушунаман. Ҳар доим диққат марказида бўлиш қийин) Японияда ҳам бемалол юролмайман. Поездларда, кўчаларда, Япон қизлар еб қўйгудек қарашади. Камига жуда истараси иссиқ, тарбияли йигитман-да. Шу пайтгача ким билан кўришиб, гаплашсам, ёмон таасурот қолдирмаганман.
Бу гапларни ўқиётган эркаклар. "Ҳечамда, туришингни қара туршак" дейиши аниқ. Чунки, эркакларга эркаклар тасқара бўлиб кўринади. Аёлларга аёллар ялмоғиз бўлиб кўринади. Аёлларни гапини эшитиб қолсангиз, "Шундай келишган йигит, анави сувилонга уйланиб олибди. Шундай йигит увол бўлибди" деб қолишади. Эркаклардан эшитсангиз, "Анави тасқара, шундай аёлга уйланибди. Узумни яхшисини ит ейди" деб ўзларини овутишади. Аслида буларнинг барчаси, қарама қарши жинс қарашлари, холос. Шунинг учун мени чиройимга ҳам тўғри қаранг)
Аямлар ҳар доим "Мени болам жуда келишган йигит. Одамларни қизларига совчи келса, мени ўғлимга совчи келади" деб мақтаниб юрадилар. Баъзида ойнага қараб, битта йигит бўлса, менчалик бўларда деб юбораман. Чирой бор, пул бор, билим бор, 15 та кам мукаммалманеeеeйй деб ўтирсам, бир кампирни қилмишлари ёдимга тушди.
16-17 ёшларда эдим. Ўша пайтгача ҳеч кимдан хунук деган сўзни эшитмаган боламан. Кимдир мени таништирса ҳам "Анави қош-кўзлари қоп-қора, чиройли бола бор-ку" деб таништиради. Камига, аямлар келишган йигитсан деб, пропаганда қилганлар. Пропаганда шунақа нарса-да)) Бир дўконга кирсам, шаҳардан келган олифта аёл, "Сен фалончини ўғлимасмисан?" деб сўради. "Ҳа" дедим. "Даданг, жуда келишган йигит эди. Маҳалладаги қизлар ўлиб қолар эди. Кинодаги актёрлардек келишган йигит эди. Сен даданга ўхшамабсан деса бўладими".
Бу гап бунча хунуксан деган гапнинг, синоними эди, холос) Бир кам дунё, эй фалак деб сиқилиб уйга бориб, аямларга айтсам, "Ҳа, ўғлим хафа бўлма. У хотин даданга турмушга чиқмоқчи бўлганда, даданг унга эмасда, менга уйланганлар. Шунга шунақа деган" дедилар. Ҳа, шум кампир. Дадам сизга уйланмаган бўлсалар мендек келишган йигитда нима гуноҳ деб, яна чиройли бўлишда давом этган эдим)
Қиссадан хисса, Ҳазил ўз йўлига. Худо ҳар бир бандани гўзал суратда яратган. Оллоҳга ва ўзингизга бўлган ишончингиз юксак бўлсин!
Қани, менга ўхшаган истараси иссиқ, чиройли, қалби тоза, самимий инсонлар ЁҚТИРМАни босингчи. Ўзимизникиларни аниқлаштириб олайлик)

ИСЛОМОФОБЛАР УЧУН!
Ассалому алайкум, иймонлари юзларидан уфуриб турадиган ўқирманлар.
Яқинда бир видео остига мени белгилаб чақиришибди. Видеода Умрага борган одамларимиз меҳмонхонадаги овқатларни керагидан кўп олиб исроф қилишаётгани акс этган. Видео улашган одам, Бизни Ҳожиларни молликда, бефаросатликда айблаган ва шундай изоҳ қолдирган. "Яқинда Йпонияга бордим. Йпонияда буфет стилидаги овқатланиш жойида, Йпонлар жуда маданиятли. Бизни бу моллар одам бўлмайди".
Ўша гапларини ўқидим-у, ўша одамга момонгни мойкалтагини ебсан деб юбордим. Ўша одам билан бир осмон остида кислород ютаётганимдан афсусланиб кетдим. Эй, молпам, буфет стилидаги овқатланиш жойида ҳар қандай одам керагидан кўп овқат олиши илмий ишларда исботланган. Сен айтаётган Японлар, айнан, шу буфет стилидаги овқатланиш жойларида, бизни одамлардан минг марта маданиятсизроқ ва минг марта кўп исроф қилишади.
Келинг, у буфетни соддароқ тушунтириб берай, кўпчилик буфет стилини Шведлар ўйлаб топган, шунинг учун "Шведский стол" деймиз дейишади. Лекин, бу хато. Бу буфет дегани бизни қишлоқда ўйлаб топилган бўлса керак. Тўйхонада ўтиришга жой тополмай, ошни суздириб, анорни панасига ўтиб, тик туриб ошни тез-тез еб оладиганлар бўлади-ку, ўша буфет дейилади.
Японияда бу буфет усулини, "Ришшоку партй" дейишади. Сўзма-сўз таржима қилсангиз, "Туриб овқатланиш" дегани. Бу буфетни миридан-сиригача биламан мен. Бизни Ҳожиларни айблаб мол деб, Японларни маданиятли деётганлар уялинглар. Сизларда на дин, ма миллий ғурур бор. Буфет услубида, ҳар қандай одам керагидан ортиқ овқат олиб юбориши аниқ. Айниқса, Японлар, умрида овқат кўрмагандек ёпишади. Бизда тўйга борсанг, тўйиб бор деган гаплар бор. Камига, ҳаммани уйида қозон қайнайди. Японларда унақа қозон қайнаш йўқ. Нима бўлса ҳам кўчадан овқатланиб олса бўлди. Текинга овқат бўлса улардан бахтли одам йўқ.
Мен 10 минга яқин одамга менежерлик қиламан! Шулардан 300 тачаси Ўзбек. Шу Ўзбекларимиз бирортаси овқат деб муаммо қилмайди, ишда. Бўлса еймиз, бўлмаса ҳам майли дейишади. Лекин, Японлар, овқат учун ишга келишади. Овқат учун ҳамма нарсага таййор-а булар дейсиз, кўрсангиз. Буфетда ҳам бўкиб қолгунча еб, қолганини пала-партиш қилиб, исроф қилишади. Айнан, ана шунақа исрофгарчиликлар кўпайиб кетгани учун, марҳум, Шинзо Абе бошчилигида "SDGs" деган шиор ўйлаб топилиб, ўша шиорни эмлбелмаси Япониядаги ҳар битта овқатга алоқадор компаниясига ёпиштирилиб чиқилган. Бош вазир, Абени 1000 кишилик йиғилиш, базмида ўзим жонли қатнашганман ва нутқини эшитганман: "Хурматли Японияликлар, биз исроф қилаётган овқатлар, 1 йилда неччи минг тоннага етади. Ўша овқатлар билан Африканинг қайсидир давлатидаги оч болаларни 1 йил боқсак бўлар экан. Илтимос, исроф қилмайлик" мазмунида!
Умрага бораётган азиз ватандошлар. Бунақаларни гапига эътибор бермай, мазза қилиб еб келинглар. Шундай муқаддас жойларда овқатланиш кимга насиб қилади, кимга қилмайди. Фақат, 1000 дан ортиқ шундай буфетларни сенарийси тузган одам сифатида маслаҳат бераман, 10 хил овқат бўлса, ҳаммасидан бирдан олманг! Кам-камдан солиб, ўтириб еб, яна егингиз келса, яна солиб енг! Қорнингиз тўйганда тўхтатасиз. Исроф ҳам бўлмайди, егандек ҳам бўласиз!
Энди, маҳаллада қўшнини ити ҳам хурмат қилмаган, ким ўтса бир туртиб ўтаверганидан, травмада катта бўлган, ИСЛОМОФОБЛАР билиб-билмай, қўлингизга нима илинса, ростми-ёлғонми мусулмонларга қарши қурол сифатида ишлатишни тўхтатинглар! Биз ажралишмас, бирлашишимиз керак. ЎЗБЕКИСТОНЛИК деган брендни яратиб, Ўзбекистонданман деб фахрланишимиз керак.
ЁҚТИРМАНИ босганлар ўша ерларга бориб, мазза қилиб, буфетни овқатларини еб келиш насиб қилсин)) со булас)

БАС ҚИЛИНГ! ЭЙ, ОТА-ОНАЛАР!
Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар!
Бугун бир қиз, "Ака, кварплатага пулим етмай қолди. Ёрдам қилиб тура олмайсизми?"деб ёзиб қолди. У қиз Японияга келганида 20 ёш эди. Ҳозир 30 га яқинлашиб қолди. Ўқиди, ишлаябди. Квартирасига пули йўқ. Нимага? Нафси ўпқон, харобадан чиққан миллионер онаси сабабли. Ўша аёлни ейишга нони ҳам йўқ эди. Шу қиз бечора ҳам ўқиб ҳам ишлаб, уйларини ремонт қилдирди. Оиласидагиларга машина олиб берди. Ўзидан олдин сингиллари эрга тегиб кетди. Ўзи ҳалиям турмушга чиқмаган. Сингилларига энг зўр сарполарни мажбурлаб қилдирибди. Энг ёмони, ҳозирги оддий машина уйдагиларига ёқмай қолибди. Малибу олармиш мана шу ергача чидади бечора қиз. Ўкириб йиғлаб юборди. "Менчи, мен қачон турмуш қураман? Нимага уларни ялло қилиб юришига мен хор бўлишим керак" деди! Роса, юрагим эзилди.
Шахсан ўзим бунга ўхшаган тақдирларни 100 дан ошиғи билан гаплашиб кўрганман. "Акангга машина олишимиз керак, уканга данғиллама тўй қилишимиз керак, опангни эрига фалон қилишимиз керак" каби гаплар билан қурбон бўлаётган ёшларни ўз кўзим билан кўрганман.
Эй, барака топгурлар, Японияда юрган қизингиз, тўйиб овқатланмаябди. Тўйиб уҳламаябди, шунчаки сизларни нафсингиз йўлида қурбон бўлаябди. У-бу чиройли жойда расм тушган бўлса, ишга кетаётиб, йўлда тушиб олади бечоралар. Кечаси билан ишлаб, кундузи яна ишлаябди. 24 соат ишлаябди. Тасаввур қилаябсизми? Сиз дугоналарингиз билан гап-гаштакда, тўй-ҳашамда юрганингизда бу бечора уйқусизликдан боши айланиб, бурни қонаб кетиб, хор бўлиб ишлаб юрибди. Бечораларда шунчалик босим каттаки, оила ҳам қуролмайди. Уёқдагиларни ўйлаб. Гаплашиб кўрсангиз, "Менга уй-пуй керакмас, ҳеч нарса керакмас, қайтмайман" деб зада бўлиб қолганлари ҳам кўп!
Кунига 100$ топар экан деб, нафсингиз баттар ўпқон бўлмасин. Кунига 100$ топса, одамга ўхшаб яшаш учун 80$ ини ҳаражат қилиши керак. Ҳам ўқиш, ҳам контракт тўлаш, ҳам сизларни бой қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиш жуда қийин!
Келадиган ёшларимизнинг деярли ҳаммасини бўйнида юк. Емаса, емайди уёқдагиларни ўйлайди. "Энди, Тошкентдан уй олишимиз керак қизим" деб қолишади. У Тошкентдан уймас, тўйиб овқатланиши керак, ўқиши керак, эй барака топгурлар. Намунча босим қиласизлар?
Шу Ўзбекни боласи сиз босим қилавермасангиз ҳам ака-укаси, ота-онасини ўйлайди. Фақат вақт беринг оёққа туриб олсин, ўзини эплаб олсин, кейин ўзи ёрдам беради ҳаммасига.
Бизни миллатдан бошқа миллатда кўрмадим шунақа нафси ҳаталак отганларни. Непал, Ҳиндистон, Ветнамдагилар биздан қашшоқ яшашади. Аммо, фарзандларини "Яхши ўқи" деб жўнатишади. Натижада, келажакда катта-катта натижаларга эришишаябди. Бизникилар бўлса, бечоралар шунчаки ўзини қурбон қилишади. Бошқа фарзандларингиз учун, тўй-ҳашамингиз учун, маҳаллада тилингиз бир қарич бўлиши учун битта фарзандингизни шунчаки қурбон қилиб қўяверасизми?
Ишонинг, Японияда ҳам, бошқа давлатда ҳам осон пул топиб бўлмайди. Бўлди қилинг, данғиллама тўй, данғиллама уй, "Яна-яна" деб, ўз васвасангизни болага ҳам юқтирманг. Сизга онам хафа бўлмасин деб айтолмайди. Қийналаётганини сизга кўрсатгиси келмайди. Бирдан, нозик жойига зарба берасиз. "Мен сизларни қийналиб туққанман, фалон қилганман, фустон қилганман" деб! Қаердадир, қайсидир авлод "Уй, Тўй, машина" деган васвасадан қутулишимиз керак-ку. Бутун дунё ҳашамат эмас, комфортга қараб кетаябди.
Хулосайи калом, эҳтиёжга бўлса сўранг. Камолотга сўраманг. Қудангизни апти қурсин, одамларни кўзи учун қиладиган тўй-у, бошқа маросимларингизни ранги руфтори қурсин. Эркаклар, кераксиз ҳаражатларни ҳаддидан ошираётган аёлингизга "Бўлди қил" деёлмасангиз, тамом бўлибсиз. ХУДО инсоф берсин, ҳаммамизга.