YAXSHILAR
1.24K subscribers
285 photos
18 videos
56 links
YAXSHILAR kanali YAHSHILAR uchun. 🙃
Postlar kanal nomisiz tarqatilsa rozi emasmiz.
Download Telegram
Қани энди мактабда бизга бахтли бўлишни ўргатишса ёки мактабда улгурмаганлар университетнинг бахтли бўлиш курсларида ўқиб ўзларидаги кемтикликни тўлдириб олса. Афсуски, бахтли бўлишни бизга ҳеч ким ўргатмайди, фақат бахтли ота-она ўз болаларига ўрнак бўлиши мумкин.

Биз бахтли бўлиш учун карьера танлаймиз ёки биз учун танлаб беришади. Биз аслида кенг яйловларда чўпонлик қилишни истармиз, аммо бизни доктор бўлишга ундашлари мумкин. Ёки биздан яхши заргар чиқиши мумкин, аммо бизни ошпазликка йўллашади.

Бахтли бўлишнинг қисмлари
кўп, у биргина яхлит нарса эмас, руҳий, ақлий, жисмоний, ҳиссий ва ижтимоий жиҳатлари бор. Шуларни бир бирига келиштиришдан, имкон қадар мослаштиришдан бахтиёрлик ҳисси келиб чиқади.

Биз бошқаларнинг бахтига тақлид қилиш орқали бахтга эришмоқчи бўламиз. Кимдир «Жентра» истагани учун биз ҳам «Жентра» исташимиз шарт деб ўйлаймиз. Кимдир муайян тарзда кийиниб ўзини бахтли кўрсатгани учун биз ҳам шундай қилсак бахтли бўлиб қоламиз деб хомтама бўламиз.

Мана шундай ички бўшлиқ ва кемтиклик гоҳида бизни аҳмоқона қилиқларга етаклайди. Ўзимизни бахтиёр қилиб кўрсатиш истаги чинакам бахтли бўлиш истагидан баландроқ келади баъзан. Жуфтимиз бизга гуллар совға қилаётгани ва романтик "сюрпризлар" қилаётгани видеосини олам билан бўлишгимиз келади. Бўғзимизга алам йиғиси тиқилганча, кўзларимизда қаҳр ифодаси қотганча лабларимиз билан табассум қилишга чиранамиз. Одамлар ҳам бизнинг бахтли эканимизга ишонгандек бўлишади, сохта бўлса-да олқишлаб қўйишади.

Ҳа, бахтли бўлиш инсониятнинг азалий ва абадий орзуси, уни то жони ҳалқумига келгунича қувиб юраверади.

Дунёга бир марта келасиз, бир марта яшайсиз, бировларнинг бахтига тақлид қилиб овора бўлманг, сиз ўз ҳолингизча бахтли бўлишингиз мумкин, шунга ҳаракат қилинг.
Бошқаларнинг бахт қолипларига ўзингизни солманг.

#Faiziddn Mo'min

@yaxshiilar