Янгича "Мингбулоқ"
274 subscribers
30.4K photos
13.8K videos
127 files
5.58K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#Янги_Сирдарё_газетаси
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ташриф, танишув, мунозара


Кейинги пайтларда Сирдарё ва Наманган вилоятлари журналистлари ўртасидаги дўстона алоқалар, ўзаро ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда. Бу ибратли ва хайрли ишлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё ва Наманган вилоятлари бўлимлари томонидан ташкил этилган “Журналист ва ҳаёт” лойиҳаси асосида амалга оширилмоқда.

Ўтган ойда сирдарёлик бир гуруҳ журналистлар Наманган вилоятида бўлган пресс-турда иштирок этиб қайтишганди. Бу тадбир давомли эканлиги билан ҳам эътиборга лойиқ.

Яқинда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Наманган вилояти бўлими раҳбари Носиржон Деҳқонов раҳбарлигидаги ҳамкасбларимиз Сирдарё вилоятига ташриф буюришди. Пресс-тур кун тартибидан воҳамиздаги қадимий манзилларга ташриф, кўплаб қизиқарли тадбирлар, учрашувлар ўрин олган эди.

Меҳмонларга вилоят ҳокимининг масъул ходими Ҳусниддин Маматов ҳамроҳлик қилди.

🌐 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq