Янгича "Мингбулоқ"
256 subscribers
35.7K photos
15K videos
149 files
7.5K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#САНА

☝️1394 йил 22 март куни Амир Темурнинг невараси, буюк мунажжим ва математик олим Муҳаммад ибн Шоҳрух Мирзо УЛУҒБЕК Эроннинг Султония шаҳрида дунёга келган.

Мирзо УЛУҒБЕК ҳақида 10 та факт 👇👇👇
https://youtube.com/watch?v=M73pfEuQP_o&si=OQEmDcuqWLtSQbRB
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САНА
#ТАВАЛЛУД_КУН

☝️Бугун, 1 май ~ Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иқбол МИРЗОнинг таваллуд куни!

Иқбол МИРЗО 1967 йилда Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Қўштегирмон қишлоғида дунёга келган.

🔰Ўзбекистон халқ шоири (2005). Дастлабки шеърлар тўплами — «Юракнинг шакли» (1993). Шундан сўнг шоирнинг «Кўнгил» (1993), «Сени соғинаман» (1994), «Мени эслайсанми» (2000), «Танланган шеърлар» (2002), «Қўшиқларим» (2004), «Сени бугун кўрмасам бўлмас» (2005), «Сизни куйлайман» (2007), «Агар жаннат кўкда бўлса…» (2010), «Ватан ҳақида қўшиқ»«Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?!» (2014) сингари китоблари нашрдан чиққан. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1999).

❗️Иқбол акага узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз!

👇Қуйида Иқбол МИРЗО ижодидан намуна келтирамиз👇

@yangicha_mingbuloq
#САНА

☝️Бугун, 12 май ~ Халқаро ҳамширалар куни
(International Nurses Day)

Ушбу
сана муносабати билан барча ҳамшираларни самимий табриклайман !

❗️Оилангиз ва яқинларингиз бахтига доимо соғ-саломат бўлинг!

@yangicha_mingbuloq
#САНА
#ХАЛҚАРО_ОИЛА_КУНИ

☝️15 май — Халқаро оила куни

🔰БМТ Бош Ассанблеясининг 1993 йил 15 майдаги 47/237- резолюциясига асосан ушбу кун "Халқаро оила куни" (International Day of Families), деб эътироф этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808 қарорига асосан 15 май ~ "Халқаро оила куни" сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

❗️Жамиятнинг таянч устуни,
Бу даргоҳни муқаддас билинг!
Ёмонликдан авайлаб уни,
Оилангизни эҳтиёт қилинг!

Болангизга беринг тарбия,
Имкон бўлса, қилинг ҳайрия,
Улғайишсин шу Юрт, шу Халқ дея,
Оилангизни эҳтиёт қилинг!

@yangicha_mingbuloq
#САНА
#ХОТИРА

☝️БУГУН, 24 май.
Ушбу
санада:

👉1032 йил – буюк бобомиз Ибн Сино Венеранинг Қуёш дискидан ўтишини кузатган ва таърифлаган бўлсалар,

👉1900 йил – Петербургда “Аврора” крейсери сувга туширилган.

👆Юқоридаги сурат 2009 йилнинг май ойида
Санкт-Петербургдаги “Аврора” крейсери ёнида олинган.

Ўшанда Крейсерда ташкил этилган музей экспонатлари билан танишгандим.

❗️Бугунги сана ўша хотираларни ёдимга солди.

@yangicha_mingbuloq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САНА

☝️9 июнь ~ БУТУНЖАҲОН ДЎСТ-БИРОДАРЛАР КУНИ

Бир кам дунё. Сен ҳам бир банда.
Майли, каму кўстларинг бўлсин.
Лек кўрганда шод, кўрмаганда
Соғингувчи дўстларинг бўлсин.

☝️ Эркин ВОҲИДОВ

@yangicha_mingbuloq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САНА

☝️ 2 СЕНТЯБРЬ ~ МАМЛАКАТИМИЗНИНГ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ КАРИМОВНИ ХОТИРЛАШ КУНИ


Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира - элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира - эртани ёритгувчи нур.

❗️2016 йил 2 сентябрь 👆👆👆

@yangicha_mingbuloq
#САНА
#БИРИНЧИ_ҚЎНҒИРОҚ

☝️Бугун, 4 сентябрь, чоршанба.
2024-2025 ўқув йилининг илк ўқиш куни.


Барчангизни янги ўқув йилининг бошланиши билан самимий табриклайман!
Ўқиш ва ишларингизда улкан зафарлар тилайман!

❗️ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ УСТОЗЛАР ВА КЕЛАЖАГИМИЗ БУНЁДКОРЛАРИ !

@yangicha_mingbuloq
#САНА

☝️Бугун, 16 сентябрь ~ БАҲОУДДИН НАҚШБАНДИЙ куни

🔰 Ислом оламининг энг машҳур авлиёларидан бири, Нақшбандия тариқатининг асосчиси бўлган Хожа Баҳоуддин Нақшбанд милодий 1318 йилда Бухоро вилояти Когон тумани Қасри Ҳиндувон қишлоғида туғилган.
Халқ орасида Баҳоуддин, Баҳоуддинжон, Хожа Баҳоуддин, Хўжайи Бузрук, Шоҳи Нақшбанд номлари билан ҳам машҳур. Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг асл исми Муҳаммаддир.

Баҳоуддин Нақшбанд халқ орасида “Балогардон” (яъни халқ орасида бало-қазони даф қилувчи) унвони билан ҳам машҳур. Ўз таълимотини яратишда Юсуф Ҳамадоний ва Абдуҳолиқ Ғиждувоний назарияларига асосланган. Таълимотининг асосида “Дил- ба ёр-у даст-ба кор” (“Кўнгил Худода бўлсину, қўлинг меҳнатда бўлсин”) деган ғоя ётади.

❗️Унингча, Ҳаққа етишиш кўнгил билан амалга ошиши керак. Қўл эса иш – меҳнат билан банд бўлаверсин!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сана 27 сентябрь - Халқаро Туризм куни | Ушбу сана муносабати билан Тошкентда тантанали тадбир ташкил этилди

Унда туризм соҳасида узоқ йиллардан бери самарали фаолият кўрсатиб келаётган Наманган вилояти вакили, SilkGranat туризм ва миллий ҳунармандчилик маркази раҳбари Марина Жаббарова «Туризм фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. 

- Бу мукофот бутун вилоятимиз туризм соҳаси вакилларига берилган баҳодир. Тадбирда фаолиятимни янада кенгайтириш бўйича мутасаддилар билан фикр алмашдим. Вазир Азиз Абдуҳакимов Наманган шаҳридаги Мулла Қирғиз мадрасасидаги режамиздан хабардор эканлигини, Ахсикентни рақамлаштириш бўйича Ахсикент археология парки ва Туркиянинг Yediyildiz компаниялари томонидан амалга оширилаётган лойиҳа ва Туризм марказимиз лойиҳаси учун маблағ ажратиб беришини таъкидлади, - дейди Марина Жаббарова.

Унда Экология ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов,  вазирлик ҳузуридаги Туризм қўмитаси раҳбари Умид Шодиев ва соҳа вакиллари иштирок этдилар.

Медиа Департамент

@yangicha_mingbuloq