Янгича "Мингбулоқ"
269 subscribers
29.6K photos
13.7K videos
122 files
5.19K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#ОЛИЙТАЪЛИМ

Бу йил Наманган Давлат университети сиртқи бўлимини қанча талаба битиради?

Айни пайтда битирувчи талабаларнинг ҳаяжонлари чексиз. Чунки шу кунларда уларнинг йиллар давомида олган билимлари синовдан ўтмоқда.

Жорий йилнинг 1-3 июнь кунлари Наманган Давлат университетининг сиртқи таълим шакли битирувчи курс талабалари учун мутахассислик фанидан якуний давлат аттестацияси синовлари бўлиб ўтди.

— 2022-2023 ўқув йилида университетимизнинг сиртқи таълим йўналишларини 996 та талаба битирмоқда, — дейди бўлим бошлиғи, география фанлари номзоди, доцент Элмурод Солиев. — Якуний давлат аттестацияси тасдиқланган график асосида ДАК аъзолари иштирокида одилона ва шаффоф тарзда ташкил этилди.

Батафсил: http://namhaqiqat.uz/zhamiyat/bu_yil_namangan_davlat_universiteti_sirti_bulimini_ancha_talaba_bitiradi.html


@yangicha_mingbuloq
#ОЛИЙТАЪЛИМ

НамДУ талабаларига 2 млрд. сўмдан зиёд ижара пули тўлаб берилди

Барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби Наманган Давлат университети талабаларининг маълум қисми ижара уйларда истиқомат қилишади.

Бу талабаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ойлик ижара тўловининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилди. Бунга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сонли қарори асос қилиб олинди.

Жорий ўқув йили, яъни ўтган йилнинг сентябрь ойидан шу йил июнь ойига қадар жами 15230 нафар талабага 2.235.140.000 сўм ижара пуллари тўлаб берилди.

Албатта, бундай моддий кўмак нафақат талабалар, балки уларнинг оилалари учун ҳам манфаатлидир.

@yangicha_mingbuloq
#РАСМАН

Эндиликда талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади — Президент Фармони


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони имзоланди.

Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади. Бунда:

- таълим гранти биринчи курсда олий таълим ташкилотларига ажратилган давлат буюртмаси квотасига мувофиқ кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;

- таълим гранти иккинчи ва ундан кейинги курсларда юқори академик рейтинг кўрсаткичларига эришган ва ижтимоий фаол талабалар орасида олий таълим ташкилотлари томонидан табақалаштирилган тартибда қайта тақсимланади.

Батафсил: https://goo.su/M01EVrs

#Президент
#Фармон
#Олийтаълим

@yangicha_mingbuloq