Янгича "Мингбулоқ"
274 subscribers
30.3K photos
13.8K videos
124 files
5.54K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#БИР_ЧИМДИМ_ТАБАССУМ
☝️Айиқ, қуён ва бўрини ҳарбий хизматга чақиришибди.
Уччаласи военкоматга кетаётган экан. Айиқ айтибди:
— Келинглар, келишиб олайлик! Военкомни олдига ким биринчи кирса, у саволларни бошқаларга айтади. Биз ҳам шу саволларга жавоб берамиз. Ҳаммани жавоби бир хил бўлса, бир жойда хизмат қиламиз, дебди.
— Осонроқ хизмат — бу қурилиш батальони, — дебди бўри.
Биринчи бўлиб қуён кирибди. Қайтиб чиқиб, шундай дебди:
— Военком танкнинг, самолётнинг, машинанинг расмларини кўрсатади. Билмайман, денглар. Кейин шкафни ичидан ғишт олиб столга қўяди. "Бу ғишт", деб айтинглар. Шунда ҳаммамизни қурилиш ботальонига ёзади. Бирга хизмат қиламиз.
Бўри кириб-чиқиб, — Ҳаммаси жойида, қурилишга, — дебди.
Айиқ кириб кетибди. Ичкарида военком айиққа саволлар берибди. Расмларни кўрсатибди. Айиқ билмаслигини айтибди. Военком энди ўрнидан туриб, шкафга қараб кетаётса, — Ғишт бор, ғишт!, — деб бақирибди айиқ. Военком бўлса:
— Қойил сенга! Сени қобилиятинг бор экан. Сен разведкага борасан, — дебди.

@yangicha_mingbuloq